01:15 Рамазон закоти "Фахрли инсон" доирасида | |
Шу йили февраль ойида Лондондан туриб Ватандошимиз Камола "Фахрли инсон" доирасидаги "Хайрия эстафетаси"ни дунё бўйлаб ўтказишни бошлаб берганидан хабарингиз бор (манбаа)
Санкт-Петербургда Озод Тажиддинов тарафидан давомланган ушбу эстафетани эндиликда Пекиндан туриб Закирова Фарзона ва Раимжонова Камолалар давом эттириб, ўша ердаги "Пекин Тил ва Маданият институти" талабаларини ушбу акцияга тарғиб этишди.
Натижада "Фахрли инсон" қатнашувчилари миллат доираси Тунис, Македония, Малайзия, Корея, Монголия, Тожикистон ва Қозоғистонликлар билан янада бойиди.
Улар орасида албатта ўз Ватандошларимиз хам бор. Ўзга мамлакатда бўлиб хам ўз юртига мехр-мурувватни чорлаётган шундай ёшларимиздан фахрлансак арзир! Тобора географик чегараларни билмаётган "Фахрли инсон" хайрия лойихасининг "Хайрия эстатетаси" яна қайси мамлакатдан туриб давомланишини кузатамиз!
Июль ойининг илк жумаси, 3-июль Рамазон ойида бўлгани боис, кун давомида икки турда: Қон топшириш ва моддий хайрия билан ўтадиган "Фахрли инсон" лойихасини фақат моддий турини муваффаққиятли тарзда ўтказдик. Шу кунги "Рамазон закоти" шиори остида ўтган хайрия тадбирга юқорида айтилган Пекиндан "Хайрия эстафетаси" жамғармаси хам келиб қўшилди.
Шоу-бизнес оламидан шу куни етакчи ва таниқли фотограф Мухиддин Али хам қатнашиб ўз хиссасини қўшди
Асрор ва Ахмаджон исми шу икки йигит эса бемор болакайларни барчасини шу куни мевалар, печение ва "раскраска"лар билан таъминлашди.
ХИСОБОТ: Болалар учун мевалар ва расскраскалар Асрор ва Ахмаджон Моддий хайрия
+ Пекин Тил ва Маданият институти талабалари:
Умумий йиғилган сумма: 19.191.000 сўм
Йиғилган суммага доимгидек шу ерни ўзидаёқ дорилар сотиб олиниб, акциямизнинг ходимига айланиб бўлган актер Адиз Ражабов билан биргаликда беморларни шахсан ўз қўлига топширилди.
Йиғилган пуллар албатта катталар бўлимига хам етиб, у ердагиларга хам дорилар сотиб олиб тарқатилди.
Ахволи оғирларга палатасига кириб топширилди.
ШУ ЎРИНДА: Пичоқ бориб суякка қадалгани учун мажбурман ёзишга...жудаям жонга тегди бору... Сўнгги пайтлар мазкур хайрия лойихаси борасида ижтимоий тармоқларда, хусусан инстаграм ва одноклассникида ўзи хам яхшиликка хисса қўшмай (қўша олмай балки) яна камига бошқаларни хам совутишга харакат қилаётган айрим чаламуллаларга савоб ишни яширинча қилишу ва беркитиш борасида яна ва яна, қайта ва қайта қайтараман:
1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )
2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул! 3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти!
Балки ёмон мақсад ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин! Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда? Ким шундай қиларкин?
Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб, реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади. Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш. Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.
Илтимос, эътироз билдираётганда фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик!
Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб эриштирмоқдадир.
Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки оддий манфаатлар юзасидан хам бор.
Ман сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти?
Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску!
Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам, биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз!
Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг!
Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга!
Эътиборингиз учун коттакон рахмат! Сардор.
Суратлар муаллифи Нодира Махмудова. Шу кунги ташкилий гурух: Шахло Қодирова, Дилобар Сухбатова, Нодира Махмудова, Адиз Ражабов, Искандар Шукуров, sayyod.com/forum фанфорум аъзоларидан бир нечаси ва камина. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 8321 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |