05:45 Соипов қони "почин" бўлди. Қон топшириш акциясидан | |
1 июнь соат 10-00дан қон топшириш марказида сайтимиз фанфоруми аъзолари йиғила бошлашди. Машхурлардан довюраклар Фаррух Соипов, Каниза, ва унинг продюсери Мурод Мадрахимов, Хуршид Эшонходжаев, Салмон, продюсер Искандар Шукуровлар бўлишди. Аввал регистрация, анкета очиш жараёни. Паспорт маълумотлари мухим. кейин эса оёқларга "бахилы" деган нарса кийилади)) Регистрация ва анкетадан кейин, аввал бармоқдан озгина қон олиб текширилади. Қон гурухи хамда гемоглобин кўрсатгичи айтилади. Фаррух ва Канизалар биринчилардан. Шу бармоқдан олинадиган қон жараёни жуда бир ёқимсизлиги хаммага маълум, лекин Фаррух суратдаги кўринишидек кутилаётган ёқимсиз оғриқ бўлмади, японлар берган бу аппаратча умуман оғриқсиз ва сезилмайдиган даражада бармоқни тешиб ташлар экан.))) Гемоглобин ва қон босим текширилгач, хаммаси норма бўлса , иссиқ ширин чой ва печение билан сийланасизу, қон топширишга олға! Қон топшириладиган хона. Фаррух Соипов қон топшириш акциямизнинг илк "почини" бўлиб биринчилардан қон топширди!)) Ишқилиб оёғи...йўғэ, қўли...йўғэ, қони енгил келган бўлсин))) Канизани қон қуйиш шахобчасида алохида эътибор билан кутиб олишди, у тез-тез келиб қон топширувчи фаоллардан экан. Хуршид Эшонхўжаев Sayyod, гемоглобин 160! О бу тортлар...шоколадлар ва пироженоеларнинг кучикуууу)))) Негадир менга қон топширишга боришдан бир кун аввал хеч нарса емай ичмай бор дейишди..."дўстлар".)) Тасаввур қиляпсизми, эрталабдан фақат сув ичиб келаверганман лаққа тушиб. )) Яхши, ўша ерда айтишди ва фанфорумчилар дарров икта шоколадли вафлими, хуллас нимадир едиришди))) Кейин қон топширишдан аввал иссиқ ширин чой хам беришар экан, халиги мармеладли печение билан. ))) унисини емадим)) шоколад етарли бўлди)) Канизанинг продюсери ва "Шантаж" лойихамиз хомийси Мурод Мадрахимовнинг гемоглобини энг юқори кўрсатгичда 168! Продюсер Искандар Шукуровнинг хам гемоглобин кўрсатгичи 168! Фаррух молодец! Энди у фахрли донор! ФанФорумнинг энг қадрли ва содиқ иштирокчиларининг 4 нафари нафақат қон балки, плазма...хуллас қонидан нимадир аралаштириб дори қилинган туримией, шунақаям топширишди. Икки қўллаб топширилган қон)) Энг довюрак ва энг жасоратли фанфорумнинг рахбари эканлигимдан жудаям фахрландим. Бориларга шукур! Кўпчилик вазни енгил ёки ёши тўғри келмагани учун қон топшириш мумкин эмас деб топилди.... Қон топшириш иштиёқи шу қадар баланд бўлганлардан хаттоки сумкасига нарса солиб вазнини кўпайтириб бўлса хам ўтиб кетганлар хақида хабар беришди. Қойил..))) Умуман фанклуб тушунчаси нафақат юлдузларнинг, балки яхшилик учун тарғиботчилик, фидоийлик эзгулик фанатлари бўлиши учун бу илк харакатларимиз! Бошқа фанклублар намуна олади деган умиддамиз! Фан тушунчасини фақат мана шундай фидоийлик, яхшилик ишларига, хайрия учун бўлганини тушунаман ва қадрлайман! Бизнинг сайт фанфоруми адолат, фидоийлик, эзгу, хайрия, тинчлик ва яхшилик тарғиботчилари!)) Илхом хамда Салмонлар қон топширишга улгуришмади... вақт тугаб қолди. Шифохонада бу орада концерт дастури хам бошланиб бўлганди. Кейинги ойги акциямизда қон топшириш рўйхати бошида энди улар)). Қизиғи, қон топшириш акциясидан, хайрия учун ва то байрам тадбирига хам хеч ким алохида чақирилмаган! Хамма ўз хохиши билан, ўз ташаббуси билан келишди. Хеч қандай реклама, фақат сайтдаги маълумот ва фанфорум аъзолари саъйи харакатию, машхурлардан довюраклар ва мардлиги! Сайтимиз ўқувчилари ва фаоларига ташаккур! Урра! Қон топширилди! Энди лейкемия билан оғриган болакайлар шифохонасига байрам концерт дастури ўтказиб, болакайларга хайрия тадбири ўтказиш учун ошиқамиз! Қон топшириб кетганимиздан кейин, шифохонада концертни тугаллаётган пайтимиз хам бу ердаги қон топшириш шахобчасига одамлар келаверганини фанклуб аъзолари телефон қилиб хабар беришди. Супер! Келаси ой, июльнинг илк жумаси, эрта тонг соат 10-00дан акциямизда қатнашишга таклиф этамиз! Айнан сизнинг 400грамм қонингиз кимнидир хаётини сақлаб қолиши мумкин! Сақлаб қолиши тайин деса хам бўлади. Келаси қон топшириш акциясида кўришамиз! Кейинги репортаж эса байрам тадбири ва хайрия онлари хақида. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 14757 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |