Главная » FAQ » Энг кўп саволга жавоблар


Sayyod таржимаси оддий - овчи, мерган (охотник, hunter)
Асли аввал Сардор Комилов Loveц тахаллуси билан форум ва чатларда иштирок қилиб, форумлардаги илк ижод намуналари, хикоялар, "Севганимга аталган нома" лойихаларини шу икки маънони англатадиган тахаллусда бўлган.

2003йилдан бери танила бошлаган ижоди сабаб, илк ўзбек блогери саналади. 

-Илк журналистик фаолият хобби сифатида uzforum.com форумида бошланган. Илк олинган интервью рус тилида, KOYYOT никли форум иштирокчиси Амирдан бўлган (Манба)

-Илк виртуал редакция (манба)

-Илк юлдузли расмий интервью "Даракчи" газетасида 2007 йил 20-сентябрь куни чоп этилган. "Клипдаги чехралар" рукни остида Акмал ва Феруза деган моделлардан интервью олган.
Шу тариқа хар хафта кетма-кет Ёдгор Носиров, Шохрух рэпер, Диджей Пилигрим, Рустам Сагдуллаев ва "Дадо" гурухлари билан сухбатлар "Даракчи" газетасида Сардор Комилов номидан чиққан.

Кейинчалик ўзбекона Sayyod тахаллусини танлади.
Шоу-бизнес оламига кириш палласида муаллиф дунёқараши ва хаётдаги ўзлигига хос бўлган сахифада Sayyod тахаллусига мос равишда  шоу-бизнесга назар солинди.
Яъни "Шоу-бизнес адолат нишони остида!" шиори остида sayyod.com манзили фаолиятни 2008 йилдан бошлади.
Вахоланки сахифанинг тарихи 2003 йилларга бориб тақалади, у пайтда оддий суратлар галереяси, кейинчалик шунчаки шеър ва хикоялар, кейин эса муаллифнинг "Фохиша ёки?" хикояси орқали нафақат интернет оламида машхурликка эришди, балки 2008 йил "Парвона" газетаси томонидан энг яхши хикоя деб тан олиниб муаллиф Sayyod компьютер билан тақдирланган.

Шунингдек унинг "Севганимга аталган нома" монологлар тўплами, "Сен менинг қотилим, ширин ажалим" "Мухаббат ёки ўлим" хикоялари хам газеталарда чоп этилиб кўплаб мухлисларга эга бўлган.

Бирмунча вақт Сайёд машхур санъаткорларга продюсер, уларнинг ижод махсулотларида режиссер ва клипмейкер сифатида хам ўз иқтидорини намоён қилган.

-2008-2009 yillar Ulug'bek Otajonov prodyuseri, uning "Labingda", "Turnalar", "Ona", "Sen bahtli bo'lasan"  клиплари ғояси муаллифи ва режиссери,


-Ali Otajonovning "Sevdim", "Kelinchak" va "Masalan" kliplari muallifi, (Kelinchak, Masalan ва Беғуборим matni ham Sayyodga tegishli).

-Ortiq Otajonovning "Kuylar" ғоя муаллифи ва режисери.

-Ilhom Miy Armaning (Илхом Абдуллаев) "Ayol", "Hasta-hasta", "Yondiraman" va "Kuydirdi" kliplari muallifi ва режиссери (Yondiraman matni ham Sayyodga tegishli)

-Amira Alibekovaning "Najotimsan" qo'shiq matni muallifi

-O'zbekiston tarixida ilk marotaba Kaniza ijrosidagi "Jurnalistlar" madhiyasi matni, musiqasi va klip g'oyasi muallifi.   Канизанинг "Севганингман" ва "Хаммаси" қўшиқлари матни муаллифи. Шунингдек "Ўйламанг", "Шақиллама", "Ёр-ёр", "Фарзанд ноласи", "Лилла", "Қоши қора кўзим Ўзбегим", "Хаммасигаям", "Хожи ака", "Гўзал" ва "Малина" қўшиқлари мусиқа ва матн муаллифи. 

-Нармин тахаллусли хонанданинг "Кечмас" қўшиғи матн муаллифи.

-O'zbekiston tarihidagi "Asl honanda" ilk internet realiti shousi muallifi, rejisseri va operatori.

-Ўзбекистондаги илк қон топшириш акцияси ва хозирги кундаги мунтазамлиги билан хам Ўзбекистонда биринчи ва ягона фонд: "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси муаллифи. (2009й волонтёрлик хуқуқида ва 2012й катта масштабда бошланган)

Leykemiya bilan og'rigan bolakaylar uchun qon topshirish aksiyasi va hayriya tadbiri :

2012- йилги хайриялар борасида 6.500.000 сўм йиғиб, шу йилги расмий ўтказилган хайрия хит-парадида Гулнора Каримова (20.000.000)дан кейин 2-поғонани сайтимиз эгаллади, 3-Акфа медиа, 4-Шахзода.

2013 йил 2 август куни, янги рекорд! Бир кунда 17.695.000 сўм йиғдик манба

2016 йил 1-июль кунги "Рамазон-Закот" турида рекорд янгиланди ва 45.600.000 сўм йиғилди. манбаа


-Шоу-бизнес оламида бир қанча лойихалари жуда машхур, шулардан

"Суғдиёна" газетасида Нилуфар Усмонова билан "Кўнгил",

"Даракчи" газетасидаги "Журналист-юлдуз", "Чув тушди (подстава)",

Бекажон газетасидаги "Экспрессо",

"Наврўз" радиосидаги "Джуманджи" ва хоказо.


2012 йил якунидаги Юлдуз Усмонова билан "Sayyod-shou" муаллифлик шоуси эса Республика миқёсида оммалашди.

-Дунёга машхур YouTube видеопортали Ўзбекистондан ягона тан олинган канал SAYYOD.COM бўлиб, шахсий ва махсус брендинг совғасига муносиб топилди. Мазкур мукофот Ўзбекистондаги хали биронта промоутер ёки сайтларга берилмаган. SAYYOD.COM канали Ўзбекистондан дунё миқиёсида энг кўп томоша қилинадиган канал бўлиб,  ўша пайтлар 2 миллиондан ошиқ намойиш учун тан олинган. Батафсил манба  
Кунига бир неча маротаба турли мамлакатнинг турли тилларида ўзбек клиплари хақида фикрлар битилган хатлар олмоқдамиз. Батафсил манба

- 2011й 25 октябрь куни "Марди майдон" жонли ижро фестивалида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан сайтимиз ва сайт рахбари "Диплом" билан тақдирланди. (манба)
Ўзбекнаво сайтидаги мақолага манба

-Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан "Сайёд-шоу" Сити-маконда бўлиб ўтиб катта шов-шувларга сабаб бўлди. Тадбирдан видео Ўзбекистон бўйлаб тарқалди.

-2013й октябрьдан "Sayyod-media" ташкил қилинди.  
-илк лойиха Дониёр "Мухаббат" қўшиғи  ғоя, шеър ва мусиқа муаллифи Sayyod.

-Имрон лойихасининг  "Дўст", "Интизорим", "Золим", "Билсайдинг", "Анорам" қўшиқлари мусиқаси ва матни муаллифи Sayyod

-10-ноябрь 2013 йил Юлдуз Усмонованинг ижодий тарихида илк (!) маротаба альбом тақдимоти ўтказилди ва бунга ғоя муаллифи, ташкилотчи, сценарий муаллифи ва бошловчи хам Sayyod бўлди. Манбаа

-2017-2018й Дилноз (Дилноза Неъматуллаева) лойихасининг "Халоли", "Мусофиргина онам", "Махбубим", "Қахрамоним", "Мехризор", "Томчилаб", "Балли", "Сарвигул", "Ялли", "Мени унутма" қўшиқлари муаллифи, мусиқа ва матн хамда клип ғоялари хам.  

-2018й Президент қарори ва ташаббуси билан ўтказилган Мақом фестивали доирасидаги #maqomchallenge лойихасининг муаллифи ва тарғиботчиси.

-2019-й-дан бугунги кунгача "Миллий Телеканали" бадиий рахбари: Бош продюсер  ва Бош мухаррир:

-Телеканалдаги машхурлар ижросидаги хар тонг эфирга бериладиган "Мотивация" матни ва мусиқаси хамда ролиги муаллифи.

-"Заковат" , "Заковат-Гамбит" катта шоу тадбирлари, тақдирлаш маросимлари: очилиш маросимидан бошлаб ғоя ва сценарий муаллифи хамда бадиий рахбари.

-"Катта Лангар Қуръони" реставрацияси билан боғлиқ хужжатли фильм сценарий муаллифи ва продюсери. 

-Телеканалдаги омадли, ижтимоий ва рейтингдаги лойихалардан бири "Бахтлимиз" лойихаси муаллиф, рахбари ва саундтреклар муаллифи хам ("Бахтлимиз", "Рахмат бахт учун", "Сабри ёрёр"" қўшиқларининг мусиқа ва матн муаллифи. Ижро Дилноз, Ирода Тошканова, Абдулазиз ва Жавохир)

-"Супер куёв" реалити шоуси ва унинг саундтреки муаллифи (мусиқа ва мат муаллифи хам. Абдулазиз ижросида)

-"Уйғонамиз" (+Хорманг)  реали шоуси муаллифи ва саундтреки матн хамда мусиқаси муаллифи хам.

-"Инсон қадри", "Хинди шоу", "Миллар", "Зарб", "Қўзғолон шоу", "Эркакча иштаха", "Мкоктейль", "Учрашувда", "Нишонда" кўрсатувлари муаллифи. 

-2021й Жавохир Рахматов ижросидаги "Дадажон" қўшиғи матни, мусиқаси ва клипи сценарий муаллифи. (реж. С.Маткаримов)

-"Қиролича" кўрсатуви ва унинг қўшиғи матн хамда мусиқа муаллифи, Ирода Тошканова ижросида

-"Оч рассом" (Яхёбек Неъматов), "Бедор блогерий" (Хаётбек Рахимбоев)  монолог лойихалари муаллифи

-Ўзбек телеканалларидаги илк мистик новелласи - "Алхазар"  муаллиф ва бадиий рахбари 

-2021й сентябрь ойида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигига 30 йил" эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди. 

-2023 йилги "УзЛиДеП" ва "Миллий тикланиш" партиялари хамкорлигида Республика миқёсидаги Референдум тарғибот гала концертлари сценарий муаллифи ва бадиий рахбари .

-2023 й 15-май кунги «Олтин қалам» XVII Миллий мукофоти тақдирлаш маросими сценарий муаллифи ва бадиий рахбари . 

-ОРДЕН. 2023й 27-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти тарафидан  "Соғлом авлод учун" 2-даражали ордени билан тақдирланди. 

Добавил: Бек (Bek_moderator)

Сайт жамоаси хақида қисқача чап тарафдаги бош менюнинг "Биз хақимизда+Боғланиш"ни босиб танишишингиз мумкин.

Сайт жамоаси асосан тез тез ўзгариб туради, сабаби асосан техник ёрдамчилар бўлади. Сайтнинг ижодий жамоаси бир: сайт муаллифи Sayyod Сардор Камилов!
Добавил: Бек (Bek_moderator)

1.Бу сайт буюртмалар столи эмас, хаққонийлик эса хар бир мухлисни хархашасига қараб иш тутилади дегани эмас.

2.Сайтда ким хақида ва нима ёзиш муаллиф таъби ёки долзарблик нуқтаи назаридан келиб чиққан холда лозим топганига қараб ёзилади.

3.Сайтга зўрлаб чорланмайди, шунингдек пул хам тўланмайди, шунинг учун илтимос жамоамизга нима ёзишни ким хақида ёзишни маслахат беришдан кўра, ўша истаган нарсангиз ёки хонандангиз бошқа манзилларда хам бўлиши мумкинлиги, бизнинг сайтда чиққани билан шохи пайдо бўлиб қолмаслиги ва сизга жудаям у хакида маълумот керак бўлса бошқа сайтлардан излашингиз сўралади.

4.Сайт фаолияти ёки ундаги материаллардан кўнглингиз тўлмаса истаган пайт асабингизни зўриқтирмасдан юқоридаги ўнг тарафдаги Х шаклидаги тугмачани босингу, бу сайт номини унутишга харакат қилаверинг.
Ва албатта зинхор хавотир олиб куюнманг, ишонаверинг, харқанча замин киндиги бўлсангиз хам сиз кетганингиз билан сайтимиз юмалоқ тарзга келиб қолмайди.

5.Мухлислар талаби хақида эса илтимос, тўйга катта пулга хонанда айтганингизда ёки чипта сотиб олиб концертга кирганингизда жонли ижрони талаб қилсангиз хаққонийроқ бўлади ва албатта бу талаб мухлисга ярашади.
Мухлис талаби экан деб сайтимизда сомса сотиб, калла почин пишира олмаймиз.
Сайтимизда асосан мухлис талаби билан иш кўрилмайди!

6.Бизнинг сайтдаги қайсидир хонанда хақидаги маълумот сизга ёқмаслиги оддий хол бўлгани каби, сиз талаб қилаётган хонанда хам сайтимизга ёқмаслиги оддий хол. Ва бунда худди сиз "Мен айтаётган хонандани сайтда ёзмаслигингиз адолатсизлик" деган фикрингиз мазкур қоиданинг 3 бандига асосан талабингизни ўзи адолатсизликдан иборат бўлади.
Сабаби сайтимиздаги маълумотларни зўрлаб, мажбурлаб ўқишга талаб қилмаганимиздан кейин, мухлисларни хам сайт жамоасига зўрлаб ўз фикрингизни сингдиришга харакат қилишлари, ниманидир ёзишни талаб қилишларини ўзи адолатсизликдир.

 

7. "Аввал мақтардинку нега энди танқид қиляпсан?" ёки "Танқид қилардингку уни, нега энди мақтаяпсан?" дейдиган қолоқларга: Инсон хайкал ёки дарахтмидики бир жойда турса ё мақтов билан танқид бу қасаммидики унга вафо қилинса? Бир инсонга нисбатан фақат ва фақат танқид ёки фақат ва фақат мақтов бўлса унда албатта у ёзаётган манфаатдор ёки шахсий симпатияси ( ёхуд антисимпатияси) мавжуд шахс бўлиб қолади! Хар бир инсонга фикрлар ўзгариб бораверади, яъниким  яхши иш қилганида мақталади, ютуғи тан олинади, айби айтилади ва хатоси танқид қилинади бу элементар нарсаларку! Шуку аслида хаққонийлик ва нейтраллик! Бу борадаги эътирозчилар илтимос: хайкал бўлиб яшаманг, сал онгингизни кенгайтиринг, бўлмаса бундай тор ва жойидан жилмас фикрларда қотиб қолаверсангиз ерда қотиб қолган таппидан хам фарқингиз қолмайди. Бехуда сасийдиган нима яна бор? Сизлар НИМА эмас, инсонсизку!  Инсонмиз инсондек фикрлаб, илм излаб, фикрларимизни чархлаб, дунёқарашимизни кенгайтириб яшайлик. Ва энг асосийси бирон бир савол ва ёки эътироздан аввал ўзингизга савол бериб кўринг, жавоб топилмасангизгина кейин айтинг, шунда фикрлаш доирангиз яхши ишлаб  туради. 

8. Мани дунёқарашим ва фикримга қизиқиб сайтимга ўрганиб киряпсизми? Энди ўзингизни дунёқарашингиз ва фикрингизни мандан талаб қилишингиз ноўрин!

9.Мазкур қоидаларни биронтасига тушунмаган бўлсангиз, ёки барибир бошингиздаги ниманидир ё бош кийимингизни тираб турадиган бўлсангиз илтимос мана шу қоидани 4-чи бандини яхшилаб ўқиб унга амал қилинг.


Сайтимизнинг илк шиори "Шоу-бизнес адолат нишони остида!" бўлса иккинчиси "sayyod.com - жонли сайт!"

Сабаби оддий: Жамоамиз шоу-бизнес оламидаги барча янгиликлар кечаётган жойларда биринчилардан бўлиб хабардор бўлиб туради. Тундан тонггача ва тонгдан тунгача танаффуссиз ва дам олишсиз! Бу факт!
Сайтимиздаги янгиликлар бунинг яққол исботи!
Ярим кечаси клип суратга олинадими, эрта тонгдан кимдир аэропортдан кириб келадими биз хамиша хабардормиз ва бевосита ёритиб турамиз.
Яна бир энг асосий ЖОНЛИ тарафимиз бу сайтимиздаги аксарият репортаж ва янгиликларда сатрларни ўқиётган инсон билан бевосита мулоқот, сўзлашув тарзидек ўзига хос юмор билан сухбатлашишдек ёндошилади.
Шунингдек сайтимиздан ўрин олган бир қатор лойихалар сайтни ЖОНЛИ қилиб туришида асосий рольни ўйнайди, булар; "Якшанба-мухлис минбари", "Экспрессо", "ИМПРО-ТК" ва хоказо.
Элементар гохида бўлиб турадиган танқид "Нима учун кўпинча (доим хам эмас) русча ўзбекча аралаштириб ёки шевада ёзасизлар?" саволига хам жавоб шу : "Чунки биз жонли мулоқотдамиз, сохта эмас!"
Хаётдагидек мулоқот маълумотни ўқувчига енгил хазм бўлишига сабаб бўлади. Жуда бир жиддий ва қийин сўзлардан иборат сўзлар эса иккинчи ё учинчи сатрларданоқ одамни чарчатади. Мақсадимиз маълумот ва янгиликни етказиш, дарс ўтиш эмас, бу нарсани мажбур бўлган мактабдаги ўқитувчиларингиз яхши уддалаган бўлса ажаб эмас.
Кейин, қандайлиги эмас, нималигига эътибор кўрсатиш мухим. Маънавий озуқа хақида эса гап бўладиган бўлса, уни харфлардан эмас, берилган мавзуни мохиятидан олиниши оддий хақиқат.

Бошқа тарафдан эса бу сайтимизни ўз стилига эгалиги.
Хуллас, бизнинг "фишка"ларимизнинг "изюминка"лари хам ўзгача!))
Добавил: Sayyod (Sayyod)


 

“ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия ТАРҒИБОТ (тарғибот орқали натижага эришиладиган) лойихамиз   лейкемия (лейкоз, оқ қон) касали  билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (саволлар бўлса +99894 695-21-21)

- 17:00-18:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чоррахадаги  янги "Парус" мажмуаси   тўғрисидаги   Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.( саволлар бўлса +99894 695-21-21)

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.
Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади.

 

"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси 1-июнь 2012 йилдан старт олган бўлиб:

Ушбу лойихани сайтимизда 2012йил 1-июнидан бери хар ёритиб келинаётган мақола ва репортажларни барига  манба

Лойиханинг хар сонидан ВИДЕОлавхалар базасига манба (Ютуб тўплам)



-Қон топшириш бўйича маълумотлар:

1.  18 ёшдан то 60 ёшгача бўлган хамда вазни 50кгдан юқори бўлганлар паспорти билан тўқ қоринга лекин жуда ёғлик овқат емасдан келиши керак. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.



2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.



3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.



4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400мл олинади. Хаммани организмда 5 литр қон бор ва 400мл билан камайиб қолмайди, ишонинг буни шифокорлар хам тушунтиришади.  Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.



-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Пулларни жамоамиз ходимлари  йиғади. +99894 6952121



2.Барча қилинган хайрия пуллари  шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади!

 

3 .КАРТАДАН ЮБОРИШ :

Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини  яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз   шу икки кўрсатилган  пластик карталарига Payme  ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин.

"Фахрли инсон"  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  "Фахрли инсон" учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.  

Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

"Фахрли инсон" учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 

 

4 . ХОРИЖДАГИЛАР УЧУН:

-Афсуски хориждан валюта ўтказиш имкони мавжуд эмас фақатгина Western ва Юнистрим каби пул ўтказмалари орқали кимни номига юборишни  +99894 6952121 рақамидаги жамоамиз ходимларидан билиб (телеграм хам шу рақамда) кейин шу рақамга коди хақида хабар йўлласангиз кифоя. 


-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар:
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади.

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин.
 

МУХИМ:  Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )

Турли мақоллар билан одамларни адаштириб, риё ва пинхоналик борасида бирор эътироз билдиришдан аввал бу лойиха фақатгинаи тарғибот орқали амалга оширилишини ва Исломдаги буюк ва ягона қонун саналмиш Қуръони Каримдаги Бақара суръасидан ушбу парчани хам унутмаслик сўралади, зеро мақолларнинг сахихлиги қайдаю Қуръондаги сатрларники қайда:

 

Шуниндек Ал-Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг "Танбеҳул ғофилин" китобидан хам бу борадаги парча:

 

Савоб ва "Фахрли инсон" хақида Тошкент шахар бош имом хатиби Анвар  қори Турсунов фикрлари билан танишишни тавсия этамиз:

ЮТУБДА томоша 


Элементар деган жойидан: Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим. Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.
Халқимиз ёмон туш кўришидин то иши юришмай қолганигача, мушкулидан озод бўлишга ё домлага чопадигани ва ёки шунчаки тиланчиларга садақа беришгача тушунишади.



Қон топшириб, ўлим билан курашаётган болакайларни умрини узайтиришга ёки мутлақо тузалиб кетишигача умрини бироз узайтириб туришга хисса қўшишдек яна улуғ савоб иш бормикан?
Республика миқёсида бемор фарзандини пойтахтда даволатиб, қимматбахо дориларга мухтож оилаларга ёрдам бериб, болакайларни тузалиб кетишларигача сабабчи бўлишдек савоб борми яна?

 
Қимматбахо дорилар орқали мунтазам равишда даволанган болакайларни тузалиб кетишига шифокорлар 75 фоиз кафолат беришмоқда.
Афсуски нафақат қимматбахо дориларга балки пойтахтда даволаниш даврида яшаш учун хам пул топа олмаётган қанчадан қанча оналар фарзандларини таваккал деб қайтариб олиб кетишаётгани ачинарли хол.



Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади.



Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса...
кимларгадир яшамоқ учун имкон!


Батафсил маълумотлар учун; +99894 695-21-21

 

"Фахрли инсон" ва ундаги Закот ҳақида

Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида ABDULLOH1496 сўради  

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?

 

жавоб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!  

Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415
 





 

Яна саволларингиз бўлса +99894 6952121 рақами билан боғланиб бемалол сўрашингиз мумкин, телеграм хам шу рақамда. 

Добавил: Sayyod (Sayyod)

Қўшнингиз ёки қариндошларингиз сиз хақингиздаги гумон ва шубхали гап сўзи (орқаваротдан пинхона ва яширин тарздаги гап сўз) бу ғийбат дейилади. Оммавий ахборот воситалари, хусусан сайтдаги сурат, видео ва фактларга асосан ОШКОРА мақолалар эса фош қилинган маълумот дейилади.

Чидай олмай қилиб юборган хақоротингиз учун эса Ўзбекистон Республикаси номидан чиққан хужжат - Хукм дейилади)))

Ошинг халол бўлса кўчада ич, фикринг халол бўлса кенг оммага айт!