03:24 Юлдуз "Ёнингдаман" альбоми тақдимотидан ВИДЕО! | |
Сайтимиз расмий бир сайт эмас, блогга яқин бир оддий ижодкор сахифаси бўлгани учун, халққа яқин, дўстона сухбатдек репортажларни тақдим этиш, аввало ўзим учунам хам қулай ва хам самимий кечади. Шу сабаб икки тадбирни хам шу тариқа бемалол, сахна ортида қолган қизиқ холатларигача иқрорликларни бошлайман. Аввалига, бу икки тадбирнинг хамкорликда ўтгани сабаби ва тарихи билан таништирсам: "Sayyod-media” маркази очилиши бир неча йилдан буён турли тадбиркор, бизнесмен ва баъзи мутасадди идоралар ходимлари томонидан таклиф билдириб келинаётган эдию, кўп нарса ё гаплигича ва ё ўртасида қолиб кетаверарди. Кимларгадир "Sayyod” брендидан ўз махсулоти ёки бизнеси учун фойдаланишдан нарига ўтилмаган шахсий хархаша хам бўлди. Шунинг учун, анчадан бери бу борадаги таклифларга жиддий эътибор бермай қўйгандим. Йил бошида марказга асаос солиш Хожиакбар деган тадбиркордан келиб тушганида эса, бемалол жиддий ёндошдим, сабаби у мунтазам равишда "Фахрли инсон” хайрия лойихасида қатнашиб келаётганлардан бўлиб, эзгу ишларига бефарқ эмаслиги , ўта камтарин ва халоллиги билан хам ўзини ижобий таништириб бўлганди . Халол мехнат , хаққоний санъат ва адолатли ёндошув негизи билан бошланган ишимиз, ёзнинг август ойларига бориб, очилишга мўлжалланганди. Бу орада Юлдуз Усмонованинг янги альбоми устида ишлаш жараёнида эканлигидан хабар топиб, Юлдуз опага марказнинг очилиш маросимида альбом тақдимотини ўтказиш таклифини киритдим.
Ўз ичига бирқанча санъат ва реклама билан боғлиқ фаолият турларини киритган "Sayyod-media” марказининг томошалар залида 50-70 кишини қабул қила олиш билан чегараланганини хисобга олган холда, марказнинг ховлисида, тайёр сахнага айлантириш мумкин бўлган ажойиб фонтанни шу тариқа жихозлаб, шоу тарзида очилиш сценарийсини ёзиш бошланди... Альбом тугалланиш жараёни чўзилиб... 21 октябрьга мўлжалланди. Лекин, афсуски, альбом тугалланган бўлса-да, уни сотувга ёзиб чиқарувчи компания билан муаммолар юзага келиб, охир оқибат ноябрьгача чўзилиб кетди. Бу орада совуқ тушган ва "Sayyod-media” маркази ховлисида ўтказилиши керак бўлган шоуни қилишни иложиси бўлмади, албатта. Альбом тайёр бўлиши билан, зудлик билан бир хафта ичида унинг тақдимоти устида ташкилий ишлар бошландию, аммо куни хам, сценарий ва бошқаси хам тайёрмас холатида эди. Тақдимот куни аниқ бўлганида эса, атиги уч кун ичида уни ташкиллаштиришга тўғри келди. Ана бошландику кейин интригалар)) Ишонсангиз хали хечам шоу-бизнес оламидан бу қадар кўнглим қолмаганди... Дил оғриши хам гапми? Аксига олиб айни шу кунлар нохуш воқеалар билан рўбарў келаверган кунларим, шахсий оилавий муаммолар, соғлиқ билан жиддий муаммолар, камига твиттер... Уёғига яна уланди....Ишонсангиз халигача...
Бирон ёрдам керакми?- дейиш ўрнига, хафа бўлиб олганларнику умуман тушунмайман. Бир хафтани ўзидаги кетма-кет хаётнинг кучли зарбаларига хам рухан ва хам жисман дош бераётган пайтим, хаёллар музлаган, фикрлар шокда, яна буёғига ижод керак, сценарий, ташкилий ишлар...Буёда альбом тақдимотига хам санъат оламини таклиф қилиш зиммамизда... кимлардир вилоятда, кимлардир хорижда, яна кимдир сўтаклик қилиб мандан чўчиган..тавба..)) Ишқилиб, давомий бўлаётган ва тугашни истамаётган уланиб кетилаётган салбий нарсаларни номлари ва нималар билан боғлиқ бўлган холатларни хам келтиришниям истамасдим. Аммо ўзимдаги ички куч ва иродам ўзиям платинадан эканлигини ўзимда кашф қила олганим қувонарли холос)) Шу медиа марказ очибди, бу биқиб кетяпти деб томоғидан бўғилаётганлар, кошки бу янги ишни маъсулияти борлигини билишса ва кошки менга шуни қувончи сезилаётган бўлса? Икки карра катта маъсулият ва мехнат! Ё бир умр шу сайт билан чегараланиб ўтиб кетсам хурмат қилишармиди? Бундан аввалги анонсда келтирганимдек, хаммасини айтиб ташламоқчийдиму, салбий энергетикага уланиб, ўзимниям рухиятимни жарохатлашни лозим топмадим. Лекин бу хиссётларим билан бўлишмасам бўлмасди. Одамлар олдига самимий ва очиқ деб номланган ниқоби билан чиққан айримларни, юзи куйиб доғ бўлиб кетмагани вақтинчалик омаддир, аммо уларнинг ички виждонига жимлик тухфамни хадя этақоламан! Аввал бошидан , мана, тўлиқ гапириб бераётганимдан тушунган бўлсангиз, Юлдуз опа билан хамкорликда бўлиши керак бўлган бу тақдимот жойи ўзгарди. Бошқа тарафдан "Sayyod-media” маркази расман очилиш маросими айнан шу альбом тақдимот учун тўхтаб турганди. Бу хақида Юлдуз опа "Дедеман”даги альбом тақдимотида хам сахнадан туриб айтдилар. Сахнадан туриб менга айтган ташаккурлари учунам Юлдуз опага катта рахмат. Хақиқий мард аёл. Кўп нохақликларни билмаган бўлса-да, сезиб турди ва мени қўллаб-қувватлаб турди.
Демак, 10 ноябрь кундузи соат 13:00да "Sayyod-media” маркази очилиш маросими, унга аталган ош ва журналистлар билан матбуот анжумани, кеч соат 19:00да эса "Дедеман”да альбом тақдимоти бўлишига келишилди. Тушунарсиз равишда айримлару, аммо кўпчиликда бу тақдимот бўлишига норозилик аломатларини билдира бошлашди. Мени билмайди деб ўйлашди, аммо хаммасидан хабар топиб турдиму индамадим. Атайин кечаси билан шу тақдимотга қаршилик учун йиғилишлар, турли интригалар, Юлдуз опани йўлдан уриш учун турли гап-сўзлар ва харакатлар... Нима учун Сайёд бўлиши керак деган саволлар уларни оғритиши ва хоказо... Қизиғи, бир йил аввал "Сайёд-шоу”да Юлдуз опани юзини ерга қаратмаган эдик ва ўша шоуни хануз томоша қилиб фикрлар билдираётганлар кам эмаслигини хаёлларига келтиришмабди.
Уч кун ичида мутлақо ўзгача ғоялар ва уларни амалга ошириш очиғи жуда мураккаб иш ... Ўша норозилардан тортиб хамма хаммани олдидан ўтиб, ғоя ва сценарий учун ёрдам сўрадик хам. Йўқ, жимлик... улар хаттоки марказ очилишига хам келишни лозим топишмади. Йўқ жойдан сабабсиз душманлик ясаб олинишини очиғи илк маротаба кўришим. Бу нарсага илк маротаба дуч келдим. Яъни сабабсиз душманликка)) Майли деб ўзимни четга олсам, бургага аччиқ қилиб кўрпани ёқиш бўлади ва бунда Юлдуз опадан юз ўгирган бўламан. Балки шуни исташгандир? Юлдуз опани атрофидан бир киши мени қўллаб-қувватлаб турди. Унга чексиз хурматим. Хуллас мия қотиб қолган ва ташкилий ишлардан уйқусиз уланиб кетилаётган соатларда, сценарий устида фишкалар бўйича шоира бастакор ва хонанда Шахноз хамда Сайёра Рўзиқуловалар ёрдами тегди. Сайёра журналистлар билан боғлиқ ташкилий ишларда хам фаол бўлди.
"Дедеман”даги тақдимотнинг ясатилиши устида Хасан олиб борди. Биз бу пайт марказ очилишида бўлганимиз боис , техник тарафларини текшириб орлишга вақт бўлмади. Шу сабаб, альбом тақдимотида техник носозликлар бир неча бора видео ва монитор билан бўлиб ўтди. Бу билан техник ташкилотчи гурухни айблаётганимиз йўқ, шунчаки хар бир тадбирдан аввалги керак бўлган "прогон” учун хам, хаммада вақт бўлмади шекил. Юқорида айтганимдек, уч кун ичида ўтказилган бу икки тадбирни уддаланганини ўзи фантастика!!! Шунчаки кўп ғоялар ўйлаб, кўп фишкаларга вақт етмади...узр... (вахоланки Юлдуз опа билан олдинги йилги "Сайёд-шоу”да хам бир хафта аввал сценарийси тайёр эмасди) Тақдимотга саноқли минутлар қолганида хам видеолар (халқ фикри монтажи, клип премьераси ва хаттоки оддий фонда айланиб турадиган альбом рекламаси) тақалиб тайёрланди.
"Sayyod-media” маркази очилишидаги ош ташкилотчи ва хизматдагиларга етмагани майли, асосийси мехмонларга етсину, аммо бир ярим сутка ухламай, яна оч қоринга сахнага чиқишни айтинг))) Нималар деб валдирашниям билмайсан))) Яхшиям профессионал бошловчи Отабек Тожибоев бор, асосий ишни албатта у амаллади. Оддий микрофонни қай пайтда ўчириш кераклигигача ўзи амаллади))) Хозир шу онларни эсласам куламанеййй.. Уйқусираб нималадир қилдим хуллас))
Медиа-марказга ошга кела олмаганлардан "Дедеман"даги тақдимотга "Sayyod-media" учун совғалар билан келганлар давомланди. Булар орасида "тантана"ли хонанда НилуФар ва Гранд радиоси бошловчиси Иброхим Ахмедовлар бўлишди. Ажойиб ва бежирим совға учун ташаккур, у албатта марказимиз кираверишини безаб туриши аниқ. Юлдуз опа сахнага чиқишларидан аввал келаётган машхурларни эълон қилиб турдик. Афсуски кечроқ келган Шахзода, Шахзода Матчанова, Динейра ва Нилуфар Усмоноваларни эълон қила олмадик, сабаби уларга кўзимиз тушганида, Юлдуз опа сахнада куйлашни бошлаб бўлган эдилар.
Сценарий бўйича "Дунё” билан бошланадиган қўшиқ хақида айтилганида, вой бир опамиз чунонам эътирозландиларки, қандо қилиб "Дунё” қўшиғини билмасдан сахнадасиз дейдилармией...)) "Ўзингиз Юлдуз опани "Дунё” қўшиқлари бир дона эмас, бир нечта эканлигини билмай туриб, нима қилиб тақдимотга мухлис бўлиб келиб ўтирибсиз?” деб бир ташамоқчи эдиму, яхши Отабек Тожибоев яна бошловчилик рамкасини шартта кийгазиб қўйди)) Маросим давомида сценарий бир неча бора сал ўзгаришига тўғри келди. Шунинг учун кимладир балки сезган ва балки сезмай қолган айрим хатоликлар бўлиб ўтди.
"Сирли кимошди савдоси”га аслида Юлдуз Умонованинг 2010 йил "Джуманджи” радиошоусида кийилган маликалар ўйинчоқ "корона” (Тиллақошми?)си бўлиши керак эди. Барака топгур жиянчаларим уни жанозасини ўқиб, аллақачон ахлатхонага кўмиб келиб бўлишган экан.
Юлдуз опанинг бош кийимини сўрадигу, аммо уни олиб келиш ёрдамчилари ёдидан чиқибди...ана яна бир зарбаааа... Дастхатлар онларида хам маркер олиб келишни унутишибди, яна бир зарбааа.. Яхшиямки икки холатни Шухрат Нуралиев дарров тўғирлади . Юлдуз опа фанклубидаги Эъзоза хам маркер олиб келиб берди. Шухрат билдирмай, шу куни Юлдуз опа қўлларида бўлган теридан тайёрланган ажойиб қўлқопларни беркитиб олиб қўйди. Биз эса албатта уни дарров сирли қутичага яширдик. Инсон терисига яқин ва хеч нарсани устидан кийилмайди, у терини сиқиб туради каби "подсказка”ларимиздан кимлар нима хаёлга бормади дейсиз.
Кимошди саводосида Ориат Доно радиоси бошловчиси Дилором Отахонова фаол бўлиб яхшигина курашди. "Усмонзода” гурухи солисти Шахноза ва Нилуфар Усмоновалар хам қолишмади.
Нихоят , 10.000 сўмдан 650.000 сўмгача чиққан қўлқопни Бахтиёр ака деган бир Самарқандлик мехмон сотиб олди. 200 "кўки” икки бошловчи сценарийси орасига яширилди))
Маросимдан кейин қайтариб беришар десак, Бахтиёр ака "Бу совға 10.000 "кўки”дан хам қиммат дея қутини қучоқлаганча хурсанд кетди. Начора, Отабек билан "карам”ни бўлишишдан бошқа илож топмадик. Биз бунга лойиқ бўлдииииииииик)))))) Кечанинг фишкаси шахсан мен учун Райхонни Юлдуз Усмонова билан росмана ва берилиб рақсга тушгани бўлди. Озодбек билан дуэтидан анча аввал хабардор бўлганим учун менга янгилик бўлмади шекил.
Аммо Озодбек ва Юлдузнинг санъат оламидаги урушганлар учун фикрлари ва Озоднинг Юлдузга айтган гаплари қизиқ бўлди.
Альбом репертуарига ностальгия учун куйланган "Бобби” хинд кинофильмидан шўх, тантиқ ва эрка қўшиқ барчани рақсга чорлади. Озодбек хам Юлдуз билан рақсга тушди.
Кўпчилик бу қўшиққа сахна кўринишидаги ниқоблардаги раққосларни тушунишмабди, аслида "Бобби” кинофильмда шу қўшиққа мана шундай рақс кўриниши тақдим этилгани сабаб, у сахнани реалликка кўчирилди.
Хар бир альбом тақдимоти қоида тартибига кўра, ўша ернинг ўзидаёқ, ўша альбомни сотувга чиқараётган фирма орқали альбом сотуви йўлга қўйилади. Мухлислар сотиб олиб, ўз кумиридан дастхат олишади. Қароқчи дискларга қарши курашни қўллаб-қувватлаган Юлдуз Усмонова, кеча давомида "Оханг" медиа томонидан яратилган шундай имкониятидан фойдаланган мухлисларнинг "Ёнингдаман" дискларига дастхатлар ёзиб берди. Шоу-бизнес олами нақ тўрт лагерьга бўлиниб ўтириб, бир-бирига тикилишга мажбур бўлган бу кечани зимдан кузатиш жуда завқли бўлди. Кимлардир ўз гумашталари билан, кимлардир ясаб олинган ва ўз (комплекс) фойдаси учунгина керак бўлган "дугона”лари билан, кимлар шунчаки ёлғиликда бир-биридан беш-олти метр наридан кўз уриштирган бўлса, кимлардир ўз командаси билан ғийни маза қилиб уриб, қотиб ўтиришди. Маза! Очиқ гап, нимаси ёлғон?! Бор гапку! Ё яширайми? Яна-я? Бўлар?)) тағинам исмларни айтмадимку))
Фақат шу гумашталарни ўзига бўлган хурмати ва бировга гумашталик билан умрини ўтказаётганликни мантиғини тушунмайман. У ялақиланаётган машхурни душмани сенга аслида нима қилди? Сен нима учун уни ёмон кўрасан? Сени дугонангни душмани нима учун сенга душман бўлиши шарт? Мана шуниси билан хам, халиги гумашталар ўзига бўлган хурмат билан бирга , мавжудлик холатидан хам паст кўринаркан. Ачинаман шундайларга... кун келиб, омадинг юришиб қолса, ёки дугонангга рақобатчи даражада рейтингинг бўлиб қолса борми? Ўша дугонангни ўзи, шартта ўзгариб, сани душманга чиқариб (шундоғам хозир дугонанглигида орқангдан нималар деб, нималар қилаётганини билмайсанда), орқангдан чунонам тепади-ки, кейин бир вақтлар, айнан ўша дугонангни деб сабабсиз душман билиб, устидан кулиб ўтирганинг сенга қўлини чўзиб қолиши мумкин. Биласизми, шоу-бизнес оламида икки рейтинги баландлар росмана дўст бўлиши жудаям ноёб холат.
Юлдуз альбом тақдимотида Озодбек билан сахнада, хамма хамма учун ибратли намуна кўриниб, мана шу урушишлар хақида ибратли гаплар бўлди (видеода бор)... афсуски шу кунги хонимчаларни қайсиларидир ўзбекча билмаганига тушунмади, қайсиларидир гумашталари билан ғийбатдан ортмади.
Бувисини табриклагани сахнага чиққан Юлдузнинг икки набиралари, барчани юзида илиқ табассумни уйғотди. Кўз тегмасин!
Хаммага хам шундай ажойиб, шириндан-шакар ўғилчалар насиб этсин. Юлдуз опанинг дархақиқат бебахо жавохирлари шу йигитчалар бўлса ажаб эмас!
Хулласи, дастур ва барча урушганлар ўз "команда"си билан кўз уриштириш сўнггида , Юлдуз хаммасини бир жойга, бир байроқ атрофига йиғди. Афсуски Муниса бу пайтда бўлмади, у кимошди савдоси приколи жараёнидаёқ кетиб бўлганди. Тўй хизматлари кўпдир...
Юлдуз нафақат шу куни шоу-бизнес оламига байрам тақдим этди, балки оқибат, қадр тушунчаларини сездирди. Қўлидан келганича хаммани бирлаштиришга интилди. Хаммасини видеодан кўриб биласиз
Машхурлардан Зиёда ва Мадина Мумтозларнинг оилавий одоб билан дастурдан маза қилиб завқланганликлари кўзни яйратди. Худди шу таърифни Райхон ва Йигиталига хам айтиш мумкин. Тадбирдан сўнг биз билан ўз фикрларини бўлишганлар:
Дархақиқат шу куни росмана байрам бўлди! Анчадан бери хаммани мана шундай байрамона файзли тадбирда йиғилиб, шу қадар тантананинг илиқ ва жайдари турини сезмаётгандик. Бу албатта шу санъатдаги файзнинг онаси Юлдузнинг энергетик аурасига боғлиқ бўлгани рост. Бизнинг сайт учунку , бу уч карра байрам бўлди!
Шу куни медиа марказимиз шундай буюк ва тирик афсона билан биргаликда файзли очилиш қилди, шу кунги альбом тақдимотида хам ўз ишимизни уддаладик!
Нимаики бўлмасин, хеч нарсага қарамасдан хаммасини эпладик ва уддаладик!
Эплаймиз хам, уддалаймиз хам!!!
Қолганини ва хаммасини видеода томоша қилиб хис этасиз:
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 231375 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |