“ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия ТАРҒИБОТ (тарғибот орқали натижага эришиладиган) лойихамиз   лейкемия (лейкоз, оқ қон) касали  билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (саволлар бўлса +99894 695-21-21)

- 17:00-18:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чоррахадаги  янги "Парус" мажмуаси   тўғрисидаги   Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.( саволлар бўлса +99894 695-21-21)

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.
Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади.

 

"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси 1-июнь 2012 йилдан старт олган бўлиб, қон топшириш акцияси  ва давомий тарзда кенг кўламли ўтказилаётган хайрия тарғибот лойихаси сифатида Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба йўлга қўйилган хисобланади. 

Ушбу лойихани сайтимизда 2012йил 1-июнидан бери хар ёритиб келинаётган мақола ва репортажларни барига  манба

Лойиханинг хар сонидан ВИДЕОлавхалар базасига манба (Ютуб тўплам)



-Қон топшириш бўйича маълумотлар:

1.  18 ёшдан то 60 ёшгача бўлган хамда вазни 50кгдан юқори бўлганлар паспорти билан тўқ қоринга лекин жуда ёғлик овқат емасдан келиши керак. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.



2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.



3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.



4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400мл олинади. Хаммани организмда 5 литр қон бор ва 400мл билан камайиб қолмайди, ишонинг буни шифокорлар хам тушунтиришади.  Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.



-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Пулларни жамоамиз ходимлари  йиғади. +99894 6952121



2. Барча қилинган хайрия пуллари  шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади!

 

3 . Лейкемия билан касалланган болажонлар учун моддий хайрияни яна бир қулайлиги йўлга қўйилди ва бу мобил дастури Click орқали:

Суратда кўриб турганингиздек, Click  дастурига кириб "Оплата" бўлими, кейин "Благотворительность" бўлимига кириб "Faxrli inson" ёзувини топиб босасиз. Исмингиз ёки исталган ном ёзиб сумма деган жойига ихтиёрий моддий хайриянгизни белгилаб пул ўтказишингиз  мумкин. 

Ёки ушбу дастурнинг  мана бу суратда кўриб турганингиздек қулайлиги  хам мавжуд: 

QR код ёки шунчаки мобил телефонингиздан *880*041482*ўтказмоқчи бўлган пул миқдорини рақамда  кўрсатасиз ва # билан қўнғироқ қилиш тугмасини боссангиз кифоя!

 

4 .КАРТАДАН КАРТАГА ЎТКАЗИШ БИЛАН ЮБОРИШ :

Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини  яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз   шу икки кўрсатилган  пластик карталарига Payme  ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин.

"Фахрли инсон"  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  "Фахрли инсон" учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.  

Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

"Фахрли инсон" учун  пластик карта :

 kapitalbank 8600 4904 9095 7487

 

 

5 . ХОРИЖДАГИЛАР УЧУН:

- ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасининг моддий хайрия йиғиш учун Сбербанк Россия картаси:
4276 4000 1831 7561
Liya Ladygina

Бошқа давлатлардан хозирча фақат Western ва Юнистрим каби пул ўтказмалари орқали кимни номига юборишни  +99894 6952121 рақамидаги жамоамиз ходимларидан билиб (телеграм хам шу рақамда) кейин шу рақамга коди хақида хабар йўлласангиз кифоя. 


-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар:
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади.

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин.
 

МУХИМ:  Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )

Турли мақоллар билан одамларни адаштириб, риё ва пинхоналик борасида бирор эътироз билдиришдан аввал бу лойиха фақатгинаи тарғибот орқали амалга оширилишини ва Исломдаги буюк ва ягона қонун саналмиш Қуръони Каримдаги Бақара суръасидан ушбу парчани хам унутмаслик сўралади, зеро мақолларнинг сахихлиги қайдаю Қуръондаги сатрларники қайда:

 

Шуниндек Ал-Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг "Танбеҳул ғофилин" китобидан хам бу борадаги парча:

 

Савоб ва "Фахрли инсон" хақида Тошкент шахар бош имом хатиби Анвар  қори Турсунов фикрлари билан танишишни тавсия этамиз:

ЮТУБДА томоша 


Элементар деган жойидан: Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим. Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.
Халқимиз ёмон туш кўришидин то иши юришмай қолганигача, мушкулидан озод бўлишга ё домлага чопадигани ва ёки шунчаки тиланчиларга садақа беришгача тушунишади.



Қон топшириб, ўлим билан курашаётган болакайларни умрини узайтиришга ёки мутлақо тузалиб кетишигача умрини бироз узайтириб туришга хисса қўшишдек яна улуғ савоб иш бормикан?
Республика миқёсида бемор фарзандини пойтахтда даволатиб, қимматбахо дориларга мухтож оилаларга ёрдам бериб, болакайларни тузалиб кетишларигача сабабчи бўлишдек савоб борми яна?

 
Қимматбахо дорилар орқали мунтазам равишда даволанган болакайларни тузалиб кетишига шифокорлар 75 фоиз кафолат беришмоқда.
Афсуски нафақат қимматбахо дориларга балки пойтахтда даволаниш даврида яшаш учун хам пул топа олмаётган қанчадан қанча оналар фарзандларини таваккал деб қайтариб олиб кетишаётгани ачинарли хол.



Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади.



Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса...
кимларгадир яшамоқ учун имкон!


Батафсил маълумотлар учун; +99894 695-21-21

 

"Фахрли инсон" ва ундаги Закот ҳақида

Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида ABDULLOH1496 сўради  

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?

 

жавоб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!  

Манбаа: http://savollar.islom.uz/s/33319
 





 

Яна саволларингиз бўлса +99894 6952121 рақами билан боғланиб бемалол сўрашингиз мумкин, телеграм хам шу рақамда.