-"РАЖ КАПУРНИНГ ИККИ ТАНИҚЛИ НЕВАРАСИ - РАНДХИРНИНГ КЕНЖА ҚИЗИ
КАРИНА ҲАМ РИШИ КАПУРНИНГ ЭРКАТОЙИ РАНБИР ҲАМ ПОЙТАХТИМИЗГА КЕЛМАЙДИ!
УЛАРНИНГ ЎРНИГА ОТАСИНИНГ СЕВИМЛИ ЎҒЛИ РАНДХИР КАПУР МЕҲМОН БЎЛАЖАК!" деган хабарни Жасур сайтида чоп қилмоқда. Тўғрисини айтсам, Раж Капурдан ташқари биронтасини танимас эканман. Шунинг учун уларнинг ташрифи ёки келмаслигидан шахсан мен учун Тошкент ўзгариб қолмайди.
-Феруза Жуманиёзова кеча Хоразмнинг "Аср" тўйхонасида ўз синифдошига турмушга чиқди.
-Кеча "Дада" фильми премьераси бўлиб ўтди, кўпчиликка манзур бўлган фильм хақида билдирилган фикрларда хинд фильмлари каби бироз бўрттириш ва реалликдан узоқроқ бўлган воқеалар борлигини айтишмоқда. Умуман олганда фильм омадли чиққан дея хабар беришмоқда.
-Бугун 23-октябрь куни Шахзода Москвада концерт дастурини тақдим қилади.
-Адиз Ражабов телефон рақамини ўзгартиргани боис кўпчилик уни топа олмаяпти. Адиз алё қайларда?
-Валижон Шамшиев журналистларга бағишланган фильм суратга олдирди. Бош рольда ўзи. Айтишича бир вақтлар ўзи журналист бўлишни истаган ва лекин институтга топширишга борганида кечга қолган. Шунга қарамай газеталарда кичик мақолалари чоп этилган. Фильм хақида маълумотларни яқин кунлар тақдим қиламиз. Эх, агар мен бу соха билан боғлиқ фильм олсам борми? Жаноб Шамшиев кейинги сафар мени маслахатга чақиринг, зўр фильм бўлади, жавоб!
-Юлдуз Ибрагимовнанинг "Яна севаманми?" қўшиғи ва клипи ёшлар орасида тезлик билан оммалашмоқда. Айниқса нақоротидан худди шу рок йўналишидек "том кетиб" мазза қилдиб тинглашаётганини айтишмоқда.
Об хаво маълумотлари: Тошкентда жууууда совуқ. Деразадан кўчадаги ярқ этиб турган қуёшга алданиб чиқсангиз "облажаетесь". асосийси соғлиқингиз олдида албатта.
Кушимча маълумот: куёвни исми Гуломжон ва 2чи турмуши экан.
Янги оилага бахт тилаб коламиз.
to'y rasmlaridan yo`qmi? ;))
оллох артист булишдан сакласин....