Аввал M&TVA 2010 тақдимотии хақида тўхталдим:
Адиз Ражабов: – (ҳаяжон билан) «M&TVA 2010» мукофотини қўлга киритганим ҳақида биринчи бўлиб, онамга айтдим. Улар табрикладилар. Жуда ҳам кутилмаган бўлди, албатта! Ўша пайтда, саҳнага чиқаётган буюк инсонлар, ўша ондаги ҳис-туйғуларни таърифлаб бериш қийин.
Мен мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаевани қўлларидан олдим. Ҳаммаси жуда кутилмаган эди, жуда ҳаяжонландим. Саҳнада турганимда, ҳаяжондан юрагим чиқиб кетай деб, зўрға гапирдим. Мен учун, умуман кутилмаган ҳолат эди! Мен ўзи бу йил, ҳамкасбим актёр Алишер Узоқов олади, у шу мукофотга лойиқ деб ўйлаб турган эдим.
Феруза: – Нима учун? Ўзингизни ижодингизни бу мукофотга лойиқ деб ўйламаган эдингизми?
Адиз Ражабов: - (камтарлик билан) Йўқ! Шунинг учун ҳам, номимни эълон қилишганида, кутилмаган шок ҳолати бўлди!
Экспрессо саволларига ўтамиз:
Avallambor assalomu alaykum, sizga savolim:intervyularizda sal tortinchoro va köp odamlar ichida ijodizni boshida hayajonlanganizi aytib ötgansiz,men ham rol öynashi juda yoqtiraman afsuski menda ham mana shu holat mavjud,buni qanday yengish mumkin? Rahmat! Daler
Адиз Ражабов: - Бундай ҳолатни енгиш усулларидан бири, (тушунтира бошлайди) масалан баъзиларда фобиялар бўлади, сувдан қўрқиш, баландликдан қўрқиш каби. Шундай ҳолларда психологлар, дейлик ўша одамни сувга отиб юборишади. Ўша ҳолатни ичига кириб, ҳис қилгандан кейин, қўрқув йўқолиши ҳам мумкин. Мени фикрим, бу инсон нима иш билан шуғулланишини билмадим, лекин рол ўйнашни ёқтирсалар, (самимий) ўқисинлар.
Севги Мухаббатга оид.
Agar bitta qizni sevib qosez lekin surishtirsez usha qizni oldin yigiti bogan bo’sa nima qilardiz? Komosh
Адиз Ражабов: - (кулиб юборади, кейин жиддийлашиб) Билмадим.
Salom Adiz! Savolim: Adiz Rajabov qachon uylanadi? Mahamadali
Адиз Ражабов: - (кулади) Қачонки, пешонамга ёзилган бўлса, ўша пайт уйланаман.
Adiz aka sevgan qizingiz bormi?
Bir ko’rishdagi segiga ishonasizmi? Dilnoza
Адиз Ражабов: - Бор.
(ўйланиб) Бир кўришдаги севгига . . . (яна ўйланиб) тўғриси мен, ишонаман!
Adiz aka 1-savolim birinchi muhabbatizni sevgande hozirgisiniyam undan ko’proq sevasizmi?
2.Xiyonatni kechira olasizmi?
3.Qayerlik qizga uylanasiz? Gulnoza
Адиз Ражабов: - (жиддий) 1. Ҳа, албатта.
2. (жиддий) Йўқ!
Феруза: - Бошқалар, қандай хиёнат эканлигига қарайман дейишарди . . .
Адиз Ражабов: - (кулиб юборади) Йўқ, ҳозир шундай жавоб беряпмиз, лекин, 10 йил, 20 йилдан кейин бошқача бўлади. Шунинг учун, ўйлаб-ўйлаб, ҳозирги пайтга йўқ дедим. Балки, 20 йилдан кейин бошқача жавоб берарман. Ахир одам ўзгаради.
3. (ишонч билан қатъий) Ўзбекистонлик!
Adiz birinchi muhabatizi haliyam sevasizmi, uyalmasdan to’grisini ayting. Nensi
Адиз Ражабов: – Биринчи муҳаббатим, мактабда бўлган. Йўқ севмайман.
Savol : Oilangiz tog’risida gapirib bersangiz ! Va sevgan qizingiz bormi ? Navro’za
Ассалому алайкум Адиз ака! Сизга саволим шулардан иборат
1)Катда ва нечинчи йили тугулгансиз?
2)Мактабдеги енг эсда коларли вокеа (лар)…
3)Оилада нечтасизлар?
4)Кечаси уйкига кетишдан олдин хар бир инсон нимадир килади баъзилар китоб укийди, баъзилар музыка эшитишади ва баъзилар уйлаб орзу килиб ётишади. Сизчи, сиз нима киласиз "обычно” ?
5) Бир марта босаям каттик кимнидир севганмисиз? (биласила кизлани саволии обязательно шу саволли включат килади) Олдин катта рахмат.(бази бир хатолик булган булса узур) Нарлиса ") Narlisa
Адиз Ражабов: - 1. 1984 йил 6 январда, Бухоро шаҳарнинг, "Эски шаҳари”да туғилганман.
2. (саволни такрорлаб, ўйланиб қолади) Мактабда бир сафар шўхлик қилганимизда, синф раҳбаримизга кимдир шўхлик қилганларни айтган, лекин улар орасида мени ҳам борлигимни айтмаган. Синф раҳбаримиз ҳаммани турғазганлар. "Яна ким бор эди?” – деб сўраганлар. Мени ҳам борлигимни билмаганлар. Мен ўзим, "Мен ҳам борман” – деб, ўрнимдан турганман. (ўйланиб) Албатта, бу қизиқарли воқеа эмас.
Феруза: - Демак, ўзингизни ўзингиз сотиб берган экансиз.
Адиз Ражабов: - (бирдан кулиб юборади) Ҳа, шундай соддалик бор.
3. Оилада тўрт фарзандмиз, акам, мен, синглим, укам.
Феруза: - Уларни санъатга алоқаси борми?
Адиз Ражабов: - Йўқ, умуман алоқаси йўқ.
4. (кулимсираб) Нимани ўйлайман? Куним қандай ўтганлигини, ҳамма ҳам шундай қилса керак. Эртага нима иш қилишимни, нимага улгурганимни ва улгурмаганимни, асосан шуларни. (ўйланиб) Мусиқа ҳам эшитаман.
5. Албатта!
Адиз ака сизга саволларим. 1.Хаетда нимадан кийналгансиз?
2.Бир умр давом этадиган севгига ишонасизми?
ва охирги саволим
3. Орзуингиздаги роль?
жавоблар учун олдиндан рахмат. Gulnoza
Адиз Ражабов: – 1. (бироз ўйланиб) Ҳаётда қийналганим, Бу саволга шундай жавоб бермоқчиман, агар инсон қийналмаса, ҳаётни ширинини ёки мазасини тушунмайди. Сал бир, яхши маънода "мазохист” бўлиш керак, бу мени фикрим. Тўғри, қийналганман, лекин нимадан қийналганимни айтмайман.
2. Албатта!
3. Ҳозирги пайтда тарихий фильмда, тарихий қаҳрамонни ижро этиш. Аниқ номи йўқ.
Asalomu aleikum ! Adiz sizga omad ijodizga, juda ajoib rollar ijro etgansiz. mana oshanda siz kop aktrisa kizlar rol ijro etgansiz oshandasizga eng yokan aktrisa odobi, momulasi, did, madaniyat boicha kaysi biri ………….. bunin uchun oldindan uzr, albatta hamma aktrisa kizlariniz odibli ahlokli.. Mona
Адиз Ражабов: - (ўйланиб, кулимсираб) Энг қийин савол, мана шулар. Негаки, актрисаларни ҳаммаси одобли. (ўйланиб) Ҳаммасини ўзига яраша одоби бор. Ҳеч ёмон тарафини кўрганим йўқ.
Salom Adiz. savolim Qaysidir aktrisani yoqtirib, sevib qolganmisiz? Dilrabo
Адиз Ражабов: - (жиддий) Йўқ, бундай бўлмаган!
Adiz aka sizga savolim bilasiz kup aktrisalar sizga befarq emas. ularning qaysi biriga siz befarqmassiz? Xumora
Адиз Ражабов: - (кулади ва ҳазил билан) Уларни ҳаммасини яхши кўраман! (кулади)
1.Filmlaringizdan uzingizga eng yoqadigani va nima uchun?
2.Xotiningiz aktrisalardan rashk qilsa, munosabatiz.
3.Bulajak turmuw urtogizga qoyadigan talablariz.
4. Tugilgan yiliz va shahar. Web
Адиз Ражабов: - 1. "Пойма-пой”, "Суперкелинчак”. Чунки, уларда сатира, юмор билан драма боғланиб кетган. Секин-секин қадам билан драманинг кульминациясига етиб борган. Шу томонлари ёқади.
2. (жиддий) Рашк қилса, албатта бу, севишини, бефарқ эмаслигини белгиси. Рашк қилса, тушунтирамиз, гаплашамиз.
3. (жиддий) Авваламбор, ота-онамни ҳурмат қилсин, гапимни икки қилмасин, бўлди, бошқа талабим йўқ.
4. Юқорида айтиб ўтдим.
Салом, Адиз Нарзуллаевич сизга саволим
1.Сиз актерлар ойиласиданмисиз?
2.Сиз мактабда яхши укирдизми? ва канака фанларди ёктирардиз ва ёмонкорардиз?
3. Сизга канака хайвонлар якади?
4.Сизни биринчи роллингиз? мени саволларим шу, саволларимга жавоб оламан деган умитдаман. Олдиндан рахмат… Shirina
Адиз Ражабов: - 1. Йўқ.
2. Мактабда тўғрисини айтсам, (кулимсираб) 3-4 баҳога ўқир эдим. 5 баҳо ҳам бўлиб турарди. Инглиз тили, рус тили, шу каби фанлар ёқар эди. Ёқмаганлари (ўйланиб) алгебра, геометрия, аниқ фанлар.
3. Бизни оиламизда ҳар доим мушук бўлгани учун, мушук ёқади.
4. Биринчи ролим кинодами? (ўйланиб) 2001 йилда, "Қирқ тоғорани қирқ ноғораси” сериалида бўлган. Азиз деган куёв йигит роли. Институтни биринчи курсида ўқиётган вақтим эди.
Феруза: - Клипда-чи?
Адиз Ражабов: - Хонанда Аброр Парпиевни "Андижондан келаман” деган клипида.
Salom Adiz. mani haliyam sevasizmi? Sizni topomiyamman. oshanda sizni rad etganim uchun kechiring. Bir umir sevaman deganiz rost bulsa, sizni kutaman. nomerim osha. Chinozli Guzal
Адиз Ражабов: - (Роса қаттиқ кулади ва ҳазил билан) Сизни ҳали ҳам севаман деб ёзинг! Йўғ-ей . . . (жиддийлашиб) Бўлмаган бу нарса!
Ассалому алайкум. Куйидаги саволни бермокчи эдим: Мухлис мухаббати енгил булади дейишади, Сиз бугун АДИЗ РАЖАБОВСИЗ, режиссерларни хаёлида, мухлисаларнинг ширин тушларида жавлон уриб юрган пайтингиз… Афсуски, эртага бу кунлар утади. Роллар озаяди ва аста секин, карсаклар ва эътиборлар сизни тарк этади. (Хамма машхурлар утадиган куча бу…) Саволим шу эдики, СИЗ УША КУНГА ХОЗИРМИСИЗ, яъни, САНЪАТДАН ОРТИРИБ БИРОН БИР БИЗНЕС ёки шунга ухшаш лойиха хозирлаганмисиз? Жавоб учун олдиндан рахмат. Улугбек
Адиз Ражабов: - (жиддийлик билан) Бу савол жуда ҳам яхши. Биринчидан ҳеч нарса абадий эмас, бу ҳақида кўп гапирганман. Буни инсон билганидан кейин, бунга ўзини тайёрлаб бораверади. Мабодо ўша мисол учун, санъатда керак бўлмаган вақт келса, сиз бунга тайёр бўласиз. Ҳар бир нарсага тайёр бўлиш керак. Бу нарсани қули бўлмаслик керак. Ҳозир борми? Бор! Шу нарсадан илҳомланиб, қониқиб яшаяпмиз. Иккинчи тарафига келсак, албатта, санъатдан, актёрликдан ташқари, бошқа ишим ҳам бор.
Assalomu alaykum. Hurmatli Adiz! Sizga yagona savolim: Xozir omadiz kelib ishlariz yurishayotgan bir paytda atrofizdagi sizni o’rab turgan insonlarni sizga nisbatan fikrlari yoki bo’masa e’tiborlari o’zgarib qoladigan bo’lsa, siz birinchi bo’lib kimdan panoh topgan bo’lardingiz? O’ylaymanki siz hayotda optimist insonsiz va bu holatdan chiqib ketish yo’lini topasiz. Hayotizda hech qachon bunday voqealar yuz bermasin. Hech qachon o’zizni yoqotib qo’ymen. Atrofizni doim ishonchli insonlar o’rab tursin.
Hurmat bilan Qalqon. Sankt-Peterburg. QALQON
Адиз Ражабов: - (ўйланиб) Албатта, ота-она, жигарлар, қариндош, албатта шулар.
Достоевскийнинг "Телба” асарида кахрамонлар узлари килган энг разилона ёмонлик хакида суз юритадилар. Рухиятда хам шундай дейишади: ёмонлик, гунохни купчилик ичида тан олиш, тавба килиш иш ривожига йул очаркан. Адиз, мард булиб айтинг-чи, хаётингизда сиз кул урган энг эсда коларли ёмонлик кандай булган? Жаноб А
Адиз Ражабов: - (жиддий ва самимий) Ёмонлик албатта, қилганмиз. Энди мен бу савол эгасига шундай жавоб берардим-ки, беайб парвардигор. Худони олдида ҳаммамиз бирмиз. Мен қилган разиллик ёки, ёмон ишларни худони ўзи билади. Буни бандасига айтишни жоиз деб билмайман. Қилган ишим учун ўзим жавоб бераман. Бу нарсани айтиб, мен енгил ҳам бўлмайман. Худони ўзи билади. Жавобим шу.
Avvalo assalomu aleykum.
1-Adiz siz o’zizni qandey insonman deb bilasiz.
2-Xayotda o’ziz bilib bilmiy qilgan qaysi ishizdan afsuslanasiz va qaysi ishizdan faxrlanasiz.
3-Qaysi ayol aktirisa bilan miriqib rol ijro etgansiz. Ishlarizga omad va oldindan raxmat. Zeboshka
Salom Adiz aka sizni hurmat kilaman!! iwizda omad!!! sizga savolim kinoda qaysi partnyoriz siz bilan yaqin kim bilan yahshi keliwa olasiz va kim bilan kiynalib rol oinisiz/… va shu kungacha partnyerlarizdan qaysi biri uzizga mos deb oilisiz? javob u4un rahmat oldindan Ashon
Адиз Ражабов: - 1. Қандай инсон? (ўйланиб қолади) Саволда аниқлик бўлса ҳам яхши бўларди. Бундай нарсалар ҳақида инсон ўзи гапириши керак эмас. Четдаги одамлар айтишса, бошқа гап.
2. (ўйланиб) Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Чунки, афсусланишим мумкин эмас. Фахрланиш . . . (ўйланиб) Фахрланмайман. Нимамдан фахрланаман?
3. Ҳамма актрисалар билан ўзгача бўлган. Ҳозир Дилноза Кубаева билан "Фарзандим” фильмида роль ижро этяпман. Партнёр профессионал бўлса, 50 фоиз, 50 фоиз бўлиб, 100 фоиз чиқади. У берган ҳолатни, мен ўзимга шундай илиб оляпман. (тушунтиришга ҳаракат қилиб) Бу нарса волейболга ўхшайди. Ҳамжиҳатлик бор. Дилноза Кубаева билан роль ижро этишга умуман қийналганим йўқ.
Феруза: - Бошқа актрисалар билан-чи?
Адиз Ражабов: - Бошқа актрисалар ҳам ўзига яраша даражадаги ҳолатни берган. Барибир, ҳар бирини ўз йўли бор.
Salom Adiz yaxshimisiz? savolim Sizga siz bilan rol o`ynab tanilgan Diana xaqida fikringiz? Xozirda shu inson bilan aloqangiz bormi? u bilan yana rol o`ynagan bularmidingiz? va oldin o`ynaganizga afsuslanmaysizmi? Leyli
Адиз Ражабов: - Ҳозирги пайтда ижобий фикрдаман. (ҳайрон бўлиб) Ҳозир нима дейишим керак? Мен учун ўша Диана, ўша Диана. Ҳозирги пайтда у билан алоқам йўқ. У билан яна рол ўйнайверардим.
Diana y. bilan oldin ro’l o’ynagansiz, hozir ham diana bilan partnyor bo’lishni hohlaysizmi?
Nechi yoshsiz?
Oilada nechta farzandsizla?
Idealinggizdagi hotin qanaqa bo’lsih ni hohlaysiz? Vasila
Адиз Ражабов: - Олдинги саволларга юқорида жавоб бериб ўтдим.
Идеалимдаги хотин? Биринчидан идеал инсонни ўзи йўқ. (ўйланиб) Шу юриш-туриши ҳам ўзига хос, ўзбекона хислатларга эга бўлган, кийиниши ҳам, одоби ҳам, гапириши ҳам, юриш-туриши, уйини саранжомлиги, ҳаммаси, шу мен учун идеал хотин.
Salom Adiz, 1. Yoshingiz 50 ga borib qolganida o`zingizni qanday rolda tassavvur qilasiz?
2. Hayotda sahnadan vos kechish kerak bo`lib qolsa nima qilardingiz?
3. Yigit kishiga qirq hunar oz deyishadi sizning qo`lingizdan rol o`ynashdan tashqari nima keladi?
4. Umringizda biror-bir marta bo`lsa ham to`yib (ho`ngrab )yig`laganmisiz? Qachon va nima uchun?
Dildan bergan javoblaringiz uchun oldindan rahmat !!!!! Aziza
Адиз Ражабов: - 1. (табассум билан) Умид қиламиз-ки, ўша пайтга келганида, 24-25 йилдан кейин, бизни киноиндустрия бундан ҳам ривожланишини ҳоҳлайман. Нафақат ўзимизда, балки Европага ҳам чиқишини ҳоҳлайман. Агар шундай бўлган тақдирда қандай роль? (ўйланиб) Энди албатта севиб қолган қаҳрамонни ўйнамасам керак. (кулиб) Яна ким билсин? Балки 50 ёшдаги муҳаббатни ўйнарман? Балки 50 ёшдаги муҳаббат бўлар? Ҳар хил. Илоҳим насиб қилсин, ўша 50 ёшга кирганда ҳам, керак бўлайлик.
2. (жиддий) Бу жуда ҳам даҳшат нарса бўлса керак менимча!
3. (ишонч билан) Қўлимдан ҳамма нарса келади, ўргансам бўлди!
4. Ҳа, албатта. Лекин, нима учунлигини айтмайман.
Salom Adiz aka sizga savolim
1. Bolalikdagi 1-raqamli orzuyingiz ?
2. Agara aktyorlik sohasini tanlamaganingizda, qaysi sohada faoliyat yuritgan bo’lardingiz ?
3. ADIZ AKA SHu kungacha erishgan barcha yutuqlaringizga kim sababchi deb o’ylaysiz?
4.Hayotda shunday qonun bor, inson bir narsaga erishish uchun albatta bir narsadan voz kechishingiz kerak. Siz bu darajaga erishguningizga qadar nimalardan vos kechdingiz?
5. Yulduzlik kasaliga chalinganman deb o’ylaysizmi ?
6.Bolalikdagi hotirangizda muhrlanib qolgan shirin hotiralar- bular qaysilar ?
7. Hayotizda eng og’ir vaziyatga tushgan holatingiz bo’lganmi nima uchun ?
8. Siz kinolarda ko’proq qaysi partnyoringiz bilan suratga tushishni hohlaysiz ? Qaysi partnyoringiz sizga ma’qul ?
9.Siz uchun eng yaqin inson kim ? Farzona
Адиз Ражабов: - 1. (кулиб) Космонавт бўлиш эди албатта. Болаликдаги орзу.
2. (ўйланиб) Инглиз тили бўйича таржимон бўлардим.
3. Авваламбор Худо, ундан кейин ўзимни отам. Тошкентга келишимга отам туртки бўлганлар, ҳаммаси ўшандан кейин бошланган.
4. Битта нарсани айтишим мумкин. Бу жуда ҳам катта нарса, ота-онамни, яқинларимни дийдорига тўймадим. Ота-онани соғинчи билан яшадим. Тошкентга келганимга 10-11 йил бўлган бўлса, айнан шу нарса, ота-онани меҳрига тўя олмадим, балки . . .
5. (самимий) Ҳа ўйлайман. Чунки, чалинмаганман десам ёлғон бўлади. Инсон бунга чалиниб, ўзини назорат қилмайди. Одамда бир марта телевизорга, саҳнага чиққанидан кейин, қайсидир маънода шундай ҳолат бўлади. Бу 100 фоиз. Лекин, у нарсани қули бўлмаслик керак. Мисол, билиш керак, одамлар сизни кўришяпти, қадрлашяпти. Уларни ҳам ҳурмат қилиш керак, қадрлаш керак. Мисол, эртага шу нарсалар бўлмайди. Инсон ўзини назорат қилиши керак. Бу касалликни ҳаммада намоён бўладиган белгилари, асосан ўзини юқори баҳолаш менимча.
6. (ҳаяжон билан) Буни айтганман. Энг ўзимга ёқадиган хотира, болалигимда онам қаергадир қариндошлариникига кетганларида, онамни жуда ҳам соғинганман. Шкафларини очиб, кийимларини узиб, шкафни ичида ҳидлаб, ухлаб қолганман. Барибир ҳар бир онани ўзини ҳиди бўлади-ку. Энг ширин хотиралар шу.
7. Бўлган. Нима учунлигини барибир айтмайман.
8. (кулиб) Қалтис саволлар. Бунга жавобни, шу савол эгасини e-mail адресига юбораман.
Шу пайт кафеда ўтирган Адиз Ражабовни икки мухлисаси Дилшода ва Гули, ундан дасхат ёзиб беришини сўраб қолишди ва Адиз Ражабов самимийлик билан уларни исмларини сўраб дасхат ёзиб берди. Шундан сўнг, суҳбат давом этди.
9. Ҳамма учун ота-она!
Adiz kemlar yoqaaaaaaaaaadimi sizga 2 savol o’zbek filimlarini saviyasi juda past buni tan olasizmi rejisorlarimiz bachkana film yaratisshvoti bu daxshat faqat quru gap o’zini ko’rsatish bu so’zlarimni o’chirmela xop sizam kinoni bir bo’lagisiz-ku gaplarim qanchali to’g'riligini etolisizmi? ZINURA
Адиз Ражабов: - (ўйланиб) Тан оламан, лекин ҳаммаси ҳам эмас! Гапларингиз тўғри, лекин ҳамма фильмларни ҳам савияси паст эмас! Жуда ҳам савиясиз фильмлар ҳам бор. Мисол, элакдан ўтгани ўтади, қолгани қолади. Шундай пайт. Бир пайтлар давр бўлган-ки, қўшиқчиларни ролга олиб, ўйнатиш. Ҳозир бу нарса ҳам ўтиб кетди. Ҳозирги пайт шундай бўлди. Ҳамма режиссёр бўлиб қолди, ҳамма актёр бўлиб қолди. Вақти келади, бу ишдан қўлини ювиб, ўз касбига кетади, балки бошқа соҳага. Бу нарсага вақт керак. Энди, бу ҳаммаси савиясиз дегани эмас. Савияли фильмлар ҳам бор!
Agar xabaringiz bölsa bu saytda Rayhona va Shahzoda köp solishtirishadi,savolim ularning qaysi birini san’atkorlik madaniyati sizga köproq yoqadi? Nima deb öylaysiz qaysi birining ashulalari yurakka yaqinroq va inson ruhiyatiga yaqin? Ishlaringizga omad. Javob uchun oldindan rahmat!!! Daler
Адиз Ражабов: - Улар билан унчалик яқин таниш бўлмасам ҳам, уларни саҳнада, ёки бирор интервьюдан биламан. Худди кўчадаги одамлар қандай маълумотга эга бўлишса, мен ҳам худди шундай маълумотга эгаман. Менимча, иккаласи ҳам тенг, тарозуни тенг икки палласида, балансда.
Ассалому алайкум Адиз.Сизга саволим шундай: Суперкелинчак фильмида бешикни 2 каватдан иргитиб юборган сахна бор. Бешик мукаддас хисобланади.Кандай кулингиз борди? Хакконий жавобингиз учун олдиндан рахмат. Сергей.Россия
Адиз Ражабов: - (тушунтириб, жиддийлик билан) Биринчидан, актриса Саида опа Раметова ўша пайт айтдилар, ичингда айтгин, Худойим кечир, бу ёлғон нарса, фильм, шунинг учун ҳам қиляпман деб, менга насиҳат бердилар. Ичингда айтгин дедилар, шундай қилганман. Иккинчи томони бор-ки, одамлар ўша нарсани кўриб, кўпроқ таъсирлансин ва кейинчалик, кимдадир ҳаётида бўлади, кимдадир ҳаётида бўлмайди, лекин шу нарсани қилмасин деган маънода қилинган. Бу нарсани қилганда, мен айнан шу ишни дилимдан ҳоҳлаб қилганим йўқ-ку барибир. Бу қилинган нарса, одамларга таъсир қилиши ва ўзини ҳаётида бундай ишни қилмаслиги учун қилинган. Бу 2 та дублда олинган. Лекин, мен бешикни бир марта отганман.
Салом Адиз,манга сизни исм жуда ёкади,узизгачи? WeB
Адиз Ражабов: - (кулиб) Албатта ёқади.
Salom Adiz aka sizga beradigan savollarim shulardan iboratki!
1-Xayotdagi eng kotta orzuingiz bu nima, va siz unga erishdingizmi?
2-Oilalimisiz?
3-Chet el aktyorlaridan sizga qaysi biri yoqadi?
oylimanki savollarim beetibor qolmaydi! javoblariz uchun avaldan kottakon raxmat ijodlarizga ulkan muvoffaqiyatlar tilayman! Bexa sankt piterburg
Адиз Ражабов: - 1. (кулиб) Йўқ эриша олмадим, космонавт бўла олмадим. Бу болалик орзуси. (бироз жиддийлашиб) Ҳаётдаги орзуйимга ҳам, ҳали эриша олганим йўқ тўғриси. Уни нималигини айта олмайман, амалга ошсин, кейин айтаман.
2. (кулади) Юқорида оила аъзоларим ҳақида айтдим.
3. Ёши катта актёрлардан Роберт Де Ниро, Аль Пачино, Энтони Хопкинс, ёшлардан эса Колин Фаррелл, Бред Питт.
sovolim … Chet el ( davlat) kinolariga qadam bosish niyatla bomi ??? yo` faqat uzbe kinolari bn chegaralanasmi???
Ota -onasini qiynagan farzand ( oqpadar) ro`lida o`ynab berolismi talab tushsa sayyod sovollarim qo`yiladi digan umiddaman HURSHID
Адиз Ражабов: – (жиддий) Ният бор албатта. Энди биринчидан тил ўрганиш керак. Иккинчидан, ҳаракат қилиб, ўша студияларга бориб расмларни топшириш керак.
(ўйланиб, жиддий) Ўйнаб бера оламан. Ўйнайман.
Hammaga salom! Aziz aka bizani rejessorlarimiza nega chetelli kinorejessorlar bilan bitta zo’r kino olishmidi? buni iloji borku . . . javobiz uchun rahmat! ishlarizga omad! Jocker_hackeR@mail.ru
Адиз Ражабов: - (кулиб, ҳазил билан) Мен қаердан биламан?
Шу пайт Адиз Ражабовни яна икки мухлисалари, ундан улар билан бирга суратга тушишини илтимос қилиб қолишди ва Адиз Ражабов самимийлик билан улар билан суратга тушди. Шундан сўнг, суҳбатни давом эттирдик.
Adiz aka Shahzoda Matjonova bilan munosabatiz qanaqa? Sizni kafeda kurganman. Siz uylanadigan qiz Shahzoda Matjonovami? otvetlar uchun oldindan thanks. Istam
Адиз Ражабов: - (кулиб, самимийлик билан) Бу ёлғон гап. Анча олдин бу нарсани комментарийда ҳам ўқигандим. Йўқ, бўлмаган гап. Фильмда, адашмасам "Қалб кўзи” фильмидами, кафедаги жойи бор-ку, балки ўшанда кўришгандир. Худо билади.
Йўқ.
Asslom alekum .. Adiz bratan mish mishlaga qaraganda sizzi studentli paytizda , kinoda rol o’ynamiman diganakansiz … keyin bunga sizzi kinoda rol o’ynashizga ya’ni sizzi mashxur bo’lishizga turtki bergan bu do’stlariz bo’ganakan shu to’rimi ??? Ikkinchi savolim .. Qachon sizzi holliwood kinolarida ko’ramiza .. ili .. tolko o’zbek kinolarida ko’ramizami ??? $ Zet $
Адиз Ражабов: - Ҳа рост.
Энди, (кулимсираб) биринчи шу ерда бир нарсани қойиллатиб қўяйлик, тўғрими? Ҳали қойиллатганимиз йўқ.
1.Qaysi chet el aktrisasi yoqadi?
2.Qaysi taomlani sevib istemol qilas?
3.Mintalitetimizga to’g'ri kemiydigan lavhalarni yaratgansiz, bawqa aktyorladan farqliroq. (superkelinda,shaddod qizda, iroda dilroz klipida)bu sizga noqulaylik tug’dirmaydimi?
4.Idealingizdagi qiz qanaqa va uni uchratganmisiz?
5.Ozizi mukammal dib uylismi? Dilrabo
Адиз Ражабов: - 1. Кетрин Зета Жонс.
2. Ош.
3. (ўйланиб) Билмасам. Авваламбор, шу саволни ёзган инсонни савиясига, тафаккурига, шу саҳналарим таъсир қилган бўлса, узр сўрайман.
4. Ҳа, учратганман.
5. Йўқ! Қандай қилиб?
Salom. Savolm qaysi xonanda ijodini kuzatb borasiz?
Rayhon va Shahzoda xarakteridagi sizga yoqadigan xislatlar.Rahmat Shohruy
Адиз Ражабов: - Ўзимизни хонандалардан Шохруххон, Сардор Раҳимхон, Ҳусан. Чет эл хонандаларидан эса Жеймс Блант.
Иккаласида ҳам, экранда, саҳнада ўзини ижодини чиройли тақдим эта олиши бор. Саҳнада ўзини тута олишади.
Savolim quyidagicha:
Adiz sizga berilgan sovg’alarni ichida eng esda qolarlisi qaysi sovg’a bo’gan, va kim tomonidan sizga hadya qilingan? Ishlarizga omad tiliman. Bahor
Адиз Ражабов: - (ўйланиб) Самарқанддан олиб келишганди. Бир инсон бор экан, 2005 йилдан мен тушган расмлар, мен ҳақимда маълумотлар, фильмлар билетлари ҳаммасини йиққан. Менга ўшани олиб келиб берган. Энг зўр совға, архив.
Ko`riniwingizdan nechati wawmazga o`xwesiz agar sizni xam kurtlar vadisiga taklif qildi diylik sizga kichkinagina y`ani aron fellerga choy tawiuvchi roliga taklif qildi siz buni qabul qilarmidingiz ? Armonli bola
Адиз Ражабов: - Йўқ.
Salom savol shunday:
1. Sizda imkoniyat bor kechagi kunga qaytarmidiz yoki ertangi kunga ketarmidiz?
2. Yana bitta imkoniyat Bolalik yoki qarilik (endi fantastika ham kerakku)
3. Bore yana ohirgi imkoniyat Podshohlik yoki gadoylik. Nimaga? (endi fantastika ham kerakku. Adiz akaga alohida savol tayyorladim boshqalariga o’xshamagan. Har holda bu savol bilan reanimatsiyaga o’rin ko’rpa zakaz qilish shartamas. hazil) Giyos
Адиз Ражабов: - 1. Кечаги кунга қайтардим, негаки эртанги кун шундоғам келади. Кечаги кунни эса қайтариб бўлмайди.
2. (кулиб) Болалик. Қариликни эса насиб қилган бўлса, шундоқ ҳам кўрамиз.
3. (кулиб) Савол эгаси жуда ҳам ҳазилкаш инсон экан. "Капитан Немо”ни ўқиган экан-да, кўп фантастикани. (ўйланиб) Тўғрисини айтсам, гадойликни ҳам ўзига яраша ташвишлари бор, подшоҳликни ҳам. Шунга, ўртада бўлган яхши менимча. Ҳеч бирини танламасдим.
Adiz akaga savollar
1)Hayotda qiyin vaziyatlarda kimlarga suyanasiz?
2)Yomon ishni bilib turib qilib, keyin vijdoniz qiynaladimi?
3)Insonlarda hurmat qiladigan fazilatlaringiz. Nensi
Адиз Ражабов: - 1. Юқорида айтдим.
2. Ҳа, қийналади.
Феруза: - Билиб туриб қиласиз-а?
Адиз Ражабов: - Йўқ, қилиб қўясиз-де, кейин бўлади шу нарса. Билиб туриб, кўпинча қилмайман.
3. Тўғрисўзлик! Иккиюзламачилик бўлмаса. Энг ҳурмат қиладиганим шу.
Adiz bratan mani sizga e’tirozim bor. siz aktyor busezam ozbekchilini hurmat qimismi? Uyatku kinolada qizlani ko’tarib, quchoqlab chiqish. uzur atak. kinada bunaqa narsalani korsatiw yaxwimasde. yoshlaga ornak bolish orniga. uzur atak. Gadoy aka
Адиз Ражабов: - (ўйланиб) Узр сўраймиз, агар буларни фикрича нотўғри нарсалар бўлган бўлса. Лекин, сценарий шуни талаб қилган бўлса, вазият шуни талаб қилса, актёр инсон қилиши керак. Албатта, чегарани ичида. Мисол, "Ўзимдан ўзимгача” фильмида, душ тагида чўмилганимни ҳам айтишади. Лекин, бу жанрни ичидаги нарса, жанрдан чиқиб кетилгани йўқ-ку.
Adiz sizga savolim. 1.Qaysidir sabab bilan aktyorlik faoliyatizi tuxtatiwiz mumkinmi? yoki hech qachon tuxtatmaysizmi?
2.Keyinchalik rollar, muxlislar kamayiwiga qanday qaraysiz?
3.Hamma partnyor aktrisalani sevib qolaman degansiz, bundan keyinchalik qiynalib yurgan hollariz bulganmi? 4.Aktrisa partnyorlariz bilan turmush qurish niyatiz bormi?
5.Hayotdagi eng katta orzuyiz. Saidakbar
Адиз Ражабов: - (қатъий) 1. Йўқ. Энди (ўйланиб) илоҳим ҳеч қачон тўхтатмай! (самимийлик билан) Кино, тўғриси ҳаётим. Яхши кўрган нарсам.
2. Боя ҳам айтдим, бу бўладиган нарса. Бу авваламбор, инсонни ўзига ва ҳаракат қилишига ҳам боғлиқ. Инсон қанчалик ўзгараверса ва мухлисларга қизиқ бўлаверса, қизиқиш камаймаса керак.
3. Йўқ бўлмаган.
4. Ниятим йўқ.
5. Айтдим.
- "Пойма пой”да калта шортида, "Узимдан узимгача”да чумилаётган холатда чикдингиз, нахотки шуни узингизга эп курдингиз, ва яна шунга ухшаш кандай холатларда чикиш кулингиздан келади.
- Ижро этган ролларингизда самимийлик бор, буни тан оламиз, лекин хамма ролларингиз бир хил, фикримга кушиласизми?
- Бир сухбатда "аслида исмим Азиз булган, ёзишда адашиб Адиз ёзилган” дегансиз, вахоланки Адиз исми купку!
- Кайси фильмда уз ролингизга узингиз овоз бергансиз ёки хаммасига Фатхулла Маъсудов овоз берганми? Xayrulla
Адиз Ражабов: – (кулимсираб, ҳазил билан) Эп кўрдим. (кулиб юборади ва ҳазил билан кулиб) Бундан баттар ҳолатларда чиқиш қўлимдан келади. Албатта, ҳазил. (кулади ва ҳазиллашади)
- Тўғри, 50 фоизига қўшиламан, чунки, бериладиган сценарийни саҳнавий вазияти, кўпи бир хил. Биринчидан вақт берилмайди. Мисол, ҳар бир ҳаракатни бошқача кўрсатишни ўйлаб, кийимларни ўзгартириб, сочни ўстириб, ўша тарафлама бир хил, тўғри.
Феруза: - Демак, режиссёрлар томонидан вақт берилмайди демоқчисиз?
Адиз Ражабов: - Сал вақт берилиши керак. Ҳозир фильмлар 15 кунда суратга олиняпти. Мисол, ҳозир бир фильмни тугатдим, сочим калта, кейингиси-да эса узун бўлиши керак. Улар мени сочимни ўстиришимни кутишмайди-ку.
- Бу нарсага эътироз билдираман. Мен ундай демаганман. Бу нарса, "Озод шоу”да Зокир ака "Исмингиз Адизми ё Азизми? Туғруқхонада нотўғри ёзиб юборишганми?” деб ҳазил қилганди. Бу нарсани мен ҳеч қачон айтмаганман.
- Йўқ. "Учар қиз” фильмида ўзим овоз берганман. (Санай бошлайди) "Динозавр қолдирган из” фильми, бу фильм энди экранга чиқади, "Ўзбекфильм” маҳсулоти. Кейин, "Пойқадам” фильмида ўзим овоз бердим, яна "Уқубат” фильмида ҳам ўзим овоз берганман.
Salom adiz. 1. M&TVA taqdimotida YILNING ENG YAXWI ERKAK XONANDASI nominatsiyasiga siz kimni qo’ygan bo’lardiz va nima uchun?
2. Buxoroni sog’inasizmi?
3. Estradamizni yulduzlaridan yana biri SHOHRUHXON haqida waxsiy fikriz ulani harakterlari qanaqa.
4. Kelajeda Rejissor bo’liw niyatiz bormi. Ya’ni qiziqasizmi? Gulilola
Адиз Ражабов: - 1. Шохруххонни қўйган бўлардим. Чунки, бу йил у яхши меҳнат қилди. Ижодини тўғриси ҳурмат қиламан.
2. Соғинаман.
3. Шохрухонни характери (ўйланиб) айнан уни ичини, қалбини биладиган инсон, у ҳақида ҳеч қачон ёмон фикрга бормайди. (самимий) Тўғри ўзини оладиган болага ўхшаб кўриниши мумкину, лекин ўтириб гаплашса, у умуман бошқа одам. Романтик, бир соддадил инсон. Яхши одам.
4. Худо ҳоҳласа, ниятимиз бор. Қизиқаман.
Салом Адиз укам. Жуда хам махоратли актерсиз, буни тан оламиз. Лекин одамларнинг гапида жон бор. Баьзи бир роллариз чегарадан чиккан. балки сиз режиссерлар берган вазифани бажарарсиз, лекин сизга маслахатим(гарчи амал кимасезам) биз сизни тарбияли, жиддий ролларда курайлик. Ахир биз фарзандларимиз билан бу фильмларни томоша киламиз…
Каттик танкид килган булсам узр. Жиддийрок ролларда кутиб коламиз. Saidakbar
Адиз Ражабов: - Саидакбар акамизга раҳмат айтамиз, тўғри айтибдилар. Кейинчалик, шуни инобатга оламиз.
Адиз Ражабов саволларнинг баъзиларига ўйланиб, баъзиларига эса кулиб, ҳазил билан жавоб берди. Суҳбат ниҳоясида у "Экспрессо” лойиҳаси унга жуда ҳам маъқул бўлганлигини ва саволлар ичида энг маъқули, Достоевскийнинг "Телба” асаридан келиб чиққан ҳолда, берилган савол бўлганлигини айтди.
Адиз Ражабов: - "Экспрессо” лойиҳаси менга жуда ҳам ёқди. Чунки, бу нарсани одамларни ўзи ўқийди. Ичидаги қийнаган саволларни бериб, ўша саволларга жавоб топишади. Аммо, сайтда комментарий ёзган пайтда, тўғри ҳар хил фикр бўлиши керак, лекин ўзлари артистлардан камтаринликни, уларни ҳурмат қилишларини, кўп нарсани талаб қилишади-ю, бу ёқда комментарийда эса, (ҳолатга кириб кўрсатиб) мана бу бўлмабди, совуқ, ундай, бундай деб ёзишади. Нима кераги бор? Ўша инсон ўқийди, ўзим ҳам кўпинча кириб ўқийман. Барибир, ўша инсонни ичидан шу нарса ўтади. Ҳар бир санъаткор ҳам ўзини оладиган, ёмон инсонлар эмас! Санъаткор нима қилса ҳам, мухлислари учун қилади. Шунинг учун, мухлислар ҳам комментарий ёзишаётганда, сал эътиборлироқ бўлишса, яхши бўларди.
Адиз
Ражабов бугунги кундаги энг талабгор актёрлардан бири. Аммо у бугунги
суҳбат давомида ўзини самимий, камтар инсонлигини ҳам кўрсатди. Баъзи
мухлисларнинг ҳар хил қалтис ва бироз ноодатий саволларига ҳам жавоб
берди. Лекин, актёрни фикрича, баъзи бир жуда ҳам "чегарадан чиққан”
саволларни, уни илтимоси билан олиб ташлашимизга тўғри келди.
Феруза Фаттохова