Бош сахифа » 2010 » Октябрь » 27 » Қисқа сатрлардаги ғаройиб янгиликлар
03:00
Қисқа сатрлардаги ғаройиб янгиликлар

 

-Туркиядан яқиндагина қайтган Зоҳир Шоҳ Жўраев қизиқ бир маълумотни ишонч билан маълум қилди, айтишига қараганда яқин ойлар Таркан билан дуэт куйлаш эхтимоли мавжуд. Билмасам, бир тарафдан ишониш қийин бўлса, бошқа тарафдан бугунги кунда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ, ахир Таркан хам одамку.

 

-Насиба Абдуллаева билан бўлиб ўтган  интервью мухлислар ёдидан анча вақт чиқмаслигига ишонаман. Сайтимизда Насиба Абдуллаевага билдирилган фикрлардан қай бири унинг алохида диққатини тортиб таъсир қилди ва у қайси ўзи билмаган ва кутмаган мухлисга ташаккур изхор этиб изохни тахлил қилди?

Яқин кунлар эътиборингизга аввал "Бекажон” газетасида ва кейин сайтимизда тақдим қилинадиган бу сухбат билан танишишдан аввал декабрь ойида мўлжалланган концерт дастурида унинг қайси қўшиқларини тинглашни исташингиз хақида ёзиб қолдиришингиз сўралади. Концерт дастурини мухлислар тузади!

 

-Концертлар....концертлар....концертлар... Ёдгор Мирзажонов, Лола, Анвар Санаев, Насиба Абдуллаева. Сиз кимнинг концертига ташриф буюрасиз? Шахсан мен албатта Насибахоним Абдуллаеваникига, шунингдек Лола ва Ёдгорникида. Барнолар қуршовида бўлиш мен учун унчалик қизиқ бўлмаяпти.   

 

-Ноябрь ойига мўлжалланган Озода Саидзоданинг концерти...яна бир афсусга дучор бўлмоқда. Балки яқин кунлар сотувга чиқиб қолиши мумкин бўлган «Жавобсиз саволлар» китобидан бу хақида маълумот оларсиз. Фақат унинг муаллифи ким бўларкин деган саволнинг ўзи китобнинг кириш сўзида бўлса ажаб эмас.  Яқин кунлар Озода Саидзоданинг синглиси   қизиқ ва оригинал "Лилу” тахаллуси билан шоу-бизнесга ўзгача кириб келади. Йўналиш ва қўшиқлар мутлақ янгилик бўлиши кутилмоқда. Илк қўшиқ "Барби эмасман” дея номланиб унга режиссер Жасур Шаметов клип суратга олишни бошламоқда. Яқин кунлар Лилунинг илк фотожамланмасини тақдим қиламиз.

 

-Эртага бир қанча шоу-бизнес ва журналистика ходимлари Америкага ё қонцерт ва ё тақдимотга учиб кетишади.

 

-Москопдаги концертидан чарчоғи чиқишга улгурмаган Шахзода Санкт-Петербургда хам катта концерт дастурини тақдим қилди.


-Лицензиялар борасида яқиндагина бир савол, яъни унвон қанча кўтарилгани билан лицензияга тўланадиган пул хам кўп бўлиши адолатданми деган савол билан  анонс қўйгандик. Мазкур масала бўйича "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидаги бу борадаги тартиб билан норасмий танишгач саволни хам бироз нотўғри қўйганимизни билдик. Хонандаларнинг унвони ёки стажи эмас, балки рейтинг мониторинг сифатида ўрганиб борилиб шунга асосан тўловлар хам белгиланар экан. Баъзи санъаткорларга яъни рейтинг, тўй ва концерт хизматлари суст бўлганларга, шунингдек 60 ёшдан ошган санъаткорларга  эса тегишли имтиёзлар мавжудилиги хам аниқланди. Хуллас «Не все так уж и плохо как мы ноем!»

 

-Башоратчилиги билан  донг таратиб футбол оламини хам шок ва хам ғазаблантирган саккизоёқ Пауль ўлди! (Наконец-то!)

Айтишларича ўз ўлими билан ташхис қўйилган. Унинг ўлимини худди бир машхур инсон ўлимидек бахолаб балки уни хаётига тажовуз хам  қилингандир деб гумон хам бўлди. Балки иссиқ совуқ хам қилингандир-а? Тавба, яхши хам бир емак пиширилмай просрочился. Шундоқ хам ўлмаса уни пишириб ейишни орзу қилган футбол ишқибозию командалар бисёр эди. Энди қайси хайвоннинг овқатланиши ва Яна бошқа нарсалар қилишини кузатишар экан? О, Оврўпо, Оврўпо!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 9820 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda, Uzbeknavo, Zohirshoh jorayev, Nasiba Abdullayeva, Tarkan

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Sniper   (27-Окт-2010 06:25) [Материал]
Sayyod, oldin duetni aytsin keyin olib chiqsez bo`ladi .Shunda ham mashhur duet bo`ladigan bo`lsa. Avvalambor, bu bolani o`zi bitta chiroyli hit qo`shiq aytsin. Bu narsani ehtimoli mavjudligi juda kichkina - bo`lmaydi desa ham bo`ladi. Lekin, omadini bersin

2 Mahina   (27-Окт-2010 11:32) [Материал]
Ex tinib tinchimas Sayyodga salomlar bulsin.Ijod qiliwda xormang dib qolamiz!

3 Dilya   (27-Окт-2010 14:24) [Материал]
haha oxirgi ma'lumoti Sayyod boplapsiz :-) Irim sirimga ishonmisiz dimande ))) ili sakizoyoqqa jalkamidi ? )))

4 ZINURA   (27-Окт-2010 15:06) [Материал]
nasiba opa majnuntolni kuylasinla

5 toxaclub   (27-Окт-2010 20:23) [Материал]
Shaxzodani konsert disklari qachon sotuvga qoyiladi

6 Сaрдoр Джемаль   (07-Ноя-2010 23:40) [Материал]
Sayyodga omad gap b`olishi mumkin emas y qisqa news larga :)

7 Kamella...   (08-Ноя-2010 01:18) [Материал]
Tovba endi sakkiz ayoq uchun yiglaymiz ekanda.

8 Kurvonbek   (19-Дек-2010 23:45) [Материал]
Zohir SHohni bergan malumoti qanchalik to'g'ri buni hudo biladi. Lekin bu hamma qo'shiqchilarga tegishli gap Tarkan bilanmi Ibragim bilanmi kim bilan bo'lmasin eplasa- qo'lidan kelsa O'zbekcha duet aytsin shundog'am turk estradasi jonga tegdi. Bittasi Otabek Muhammadzohid har bir qo'shig'ida turkcha nola, qochirim,o'hshatishlar bor. Turkiyada o'qib turk tilini,sanatini,madaniyatini zo'r o'rganib turkcha qo'shiqlarni zo'r ijro qilganidaham u qo'shiqch qo'shig'i bilan turklar uchun bir tiyin chunki turklarni o'zida bizdan battar sanatkorman degan achib yotibti, shuning uchun ota-bobomiz aytib ketgan O'ZINGA TUPPA KESA OLMAYSANU, BIROVGA UGRA KESIB BERASANMI geb.

9 bobur   (10-Апр-2011 09:34) [Материал]
axir tarkan ham odamku, nima zoxirshox odammasmi?

10 Sardor_B   (08-Ноя-2012 09:00) [Материал]
ха

11 black   (26-Июн-2014 02:38) [Материал]
malad
es

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!