02:21 Тақдимотдан сўнгги тахлил + интервьюлар | |
M&TVA-2010дан хар соат ва минутидан онлайн репортаж бу ерда бўлиб ўтди М&TVA-2010 тақдимоти бу йил кўпроқ кутилмаган онларни хадя этди. Негаки маросим бўлиб ўтишига саноқли соатлар қолганида хам кўп нарсалар ўзгариб кетган. Ким билибди дейсиз охирги онларда йил қўшиқчиси номинациясидан Лола олиб ташланиб ўрнига Райхон қўйилишини-ю, ва у бир қанча номинацияда иштирок этиб хеч нарса олмаслигини.
Кутилмаган ва қувончли бўлган янгилик бу энг
яхши актриса Дилноза Кубаева деб топилгани. Мазкур тақдимотни у аввал олгани
боис бу йил олмаслигини аниқ билиб келиб ғолиб бўлишидан шокка тушган. Дилноза Кубаева: -Оламан деб ўйламагандим, фамилиямни эшитиб 5 сония қотиб қолдим. Нахотки? Эътиборда эканлигимдан бахтиёрман! Камтарона мехнатимни юксак бахолаганларга, санъатсевар халқимга ташаккур!
Актрисанинг олдида бўлганлар яна бир холатни маълум қилишди. Бу хам бўлса Дилноза мукофот олганидан бир тарафдан бошқа қизлар олдида ўзини ноқулай сезибди.
Тақдимот бошидаги радиобошловчи Дилбар Охунова бўлиши эса албатта хеч кимга янгилик бўлмади. Негаки тақдимот овози хисобланган бу радиобошловчи бу йил олиши аниқ эди. Шахсан менга унинг овозидан кўра бошқа радиобошловчилар овозлари маъқул эди.
Телебошловчи сифатида Нилуфар Сотиболдиева хам
бешталикда бўлмаган бўлса-да, бир қанча одамлар у бу ўринга лойиқ эканлигини
таъкидлашди. Фикримча энг яхши лойиха "Дийдор ширин" ўрнига Рўзғор мактаби лойиқроқ эди. Энг яхши йил актери нихоят Адиз бўлди! Адиз Ражабов; -Тўғриси кутмагандим. Эйфория олови ёняпти ичимда! (ҳаяжон билан) «M&TVA 2010» мукофотини қўлга киритганим ҳақида биринчи бўлиб, онамга айтдим. Улар табрикладилар. Жуда ҳам кутилмаган бўлди, албатта! Ўша пайтда, саҳнага чиқаётган буюк инсонлар, ўша ондаги ҳис-туйғуларни таърифлаб бериш қийин. Мен мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаевани қўлларидан олдим. Ҳаммаси жуда кутилмаган эди, жуда ҳаяжонландим. Саҳнада турганимда, ҳаяжондан юрагим чиқиб кетай деб, зўрға гапирдим. Мен учун, умуман кутилмаган ҳолат эди! Мен ўзи бу йил, ҳамкасбим актёр Алишер Узоқов олади, у шу мукофотга лойиқ деб ўйлаб турган эдим. Феруза: - Нима учун? Ўзингизни ижодингизни бу мукофотга лойиқ деб ўйламаган эдингизми? Адиз Ражабов: - (камтарлик билан) Йўқ! Шунинг учун ҳам, номимни эълон қилишганида, кутилмаган шок ҳолати бўлди!
Яна бир кутилмаган, ва изохлардан хам билса қийин эмас нафақат мен учун балки бошқалар учун хам қувончсизроқ янгилик бу "Мухаббатнома” фильмига йил фильми мукофотини беришгани бўлди. Тил ожиз тўғриси. Энг яхши саундтрек "Шомурод ва Дурдона" фильмига бўлгани хам ажаблантирди. Рўйхатдаги номинантлардан Райхонга хеч бўлмаса мана шу номинацияда "Ишонмай” таронасига беришса мақсадга мувофиқроқ бўларди. Энг яхши хонанда Озодбек Назарбеков эканлиги сўзсиз факт ва хаққоний. Лекин у билан бир қаторда қўйилган номинантлар умуман логикага зид. Миллий йўналиш ва эстрада йўналиш билан бўлса хам ажратиш керак эди. Йилнинг энг яхши аёл хонандаси Нилуфар Усмонова дейилганда фақат Нихоят!-деган фикр билдириш мумкин холос.
Сахнада туриб онаси туғиб катта қилиб қўйгани учун рахмат айтган Нилуфар Усмонова билан боғландик -Халиям ишонмаяпман, 5-чи йил хам Нилуфар яна ишлаши керак экан деб тақдимотни тарк этаман деб ўйлагандим. Бу йил менга кўп бахтли онлар хадя қилди. Яна севиб севилиш бахти, иккинчи маротаба она бўлиш бахтига эришиш остонасида бўлиш, онам хозир ёнимда бағримни тўлдириб тургани ва мана бу тақдимотдаги ғолиблик хам. Келаси йил энди йил қўшиғи ёки йил клипи номинациясига харакат қилишим керак (кулади).
Йил гурухи Сато эканлиги хам худди Озодбек Назарбеков билан боғлиқ фикрларга ундайди. Албатта гурух сўзсиз бунга лойиқ, лекин у билан бир қаторда қўйилган номинантлар билан эмас.
Нилуфар ва Адизга "болеть” қилгандим. Демак мен бугун хурсандман))).
Ана энди бу йилги тақдимотда катта шов-шув бўлгани бу Юлдуз Ибрагимовнанинг ташрифи хақида. Хеч ким кутмаган янгиликлардан бири бўлди. Шоу-бизнес оламида хоним Ибрагимовнанинг шунчаки ташрифи эмас, "Қандай ташрифи” анчагина ёдда туриши табиий. Чунки Юлдуз Ибрагимовна махсус тиктирилган башанг либосда ташриф буюриб кўпчиликни хайратлантирди. Эртага суратларни тақдим қилишимиз мумкин.
Юлдуз Ибрагимовна билан хам боғландик: Тақдимотда сизни учратиш кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди -Ўзи кўп жойга боришни кўпам хушлайвермайман. Нима десам экан, таклиф қилишди. Бордим.
Ўзим кўрмадиму лекин либосингизни жуда мақташяпти -Ижарага либос олиб кийишни ўзимга эп кўрмайман. Шунинг учун 40 метрлик газмолдан махсус либос тиктирдим. Маросимга келиб ёшларнинг либосларини кўриб хайратландим. Тузукроқ кийим тиктириб боришса бўлмасмикан-а? Нахотки дид деганда фақат шу ялтир-юлтурни тушунишса? Кучли ёшлар йўқ.
Кучли ёшлар? -Кучли деганда бугунги ялтир-юлтурлар билан яшамайдиган ёшлар! Шу ялтир-юлтурни кийишдан аввал ўз халқини билиш, унинг дарди билан яшаб кўриши керак. Хаққоний бўлмагунча кучли бўлмайди.
Тақдимотни охиригача бўлмай чиқиб кетганингиз ростми? -Рост. Чунки чидай олмадим. Шунча азиз ва улуғ санъаткорларимиз оламдан ўтганида эълон қилинмайдида, уларнинг фильмлари билан одамларни хиссиётларига таъсир қилишга харакат қилишади. Кейин шунчаки миямни керак бўлмаган нарсалар билан тўлдиришни истамадим холос.
Мана шунақа гаплар. Эртага суратлар тақдим қилишга харакат қиламиз. Умумий қилиб олганда бу йилги маросим аввалгилардан хаққонийлик борасида анча ижобий фарқ қилди. Тўлиқ демаганлигим боиси сир бўлмаса керак. Рўйхатда Юлдуз Ибрагимовна, Шахзода, фильмдан "Мажрух" бўлмади. Номинациялар хам адолатли рақобатдош бўлиш учун яхшилаб ўйланмаган. Лекин балки хаммаси олдинда, яхшиликка ишонч билан қараш керак албатта. Негаки бу йилдан ишонч учун сезиларли шама сезилди. | |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 13037 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 46 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |