-Лоланинг концертдан видео лицензион дискка чиқди. Дискнинг бошқа концерт дисклардан каттагина бир фарқи унда кичик китобча хам илова қилинади. Мазкур китобчада қўшиқлар матни келтирилган. Қароқчи дискларни харид қилгандан кўра, мана шундай ажойиб иловаси бор диск анчагина афзал бўлса керак. Дискнинг энг ёрқин фишкаси бу бизларнинг дискларимизда илк маротаба "QR-code" қўлланиши ва буни Лола бошлаб берди. Мазкур кодга телефон аппаратингиз йўналтирилганда Лоланинг расмий lolayuldasheva.com сайтини очиб беради. Бу орада у нихоят фанклубининг ўзи истагандек расмий
маъмурига эга бўлди. Лоланинг расмий фанклуби янги рахбарининг исми Тимур
экан. Лола бу ёш йигитчадан хозирча жуда
мамнун, Лола учун одноклассникида очган гурухида нақ 20.000та иштирокчи йиға олган! Тимур Лолага содиқ рахбар бўлиб, аввалги рахбарлар қайтарган хатоларини қайтармаслигига Лола умид қилади.
Яқин кунлар яна режиссер Ёдгор Носиров билан ижодий тандем
устида иш бошланади; "Қайтмайди”
қўшиғига клип суратга олиш ишлари.
Лола: -Қиш ойларида ижодим унчалик қизғин эмас, қишки уйқуга
кетамиз гўё (кулади). Ха, айтганча Лоланинг фарзандлари додасини "Додо" деб чақиришар экан).
-Радиоканалларга яна овози билан файз бағишлаётган хоним Юлдуз Ибрагимовна яна табиат қўйнига ошиқмоқда ва бу сафар тоққа йўл олмоқда. Янги қўшиғига клип олиш ишлари бошланган.
-Маэстро компанияси лойихалари Амира ва Тамилада хам
янгиликлар бор. Тамила хам илк почин альбомимни лицензион равишда сотувга
чиқарди. "Азизим" дея номланган дискда бир қанча янги қўшиқлар бор, улар хали хеч қаерда ротация бўлмаган ва халқ орасида яхшигина оммалашиши кутилаётганлари хам бор. Масалан "Чилдирма", у Тамиланинг йўналишидан бироз фарқ қилинган. "Ягонам” қўшиғи эса халқда иккинчи номланишни олди: "Шакар чой”
Амира Алибекованинг "Нажотимсан" қўшиғи ижодий
жамоасидан янги тарона устида иш бошланди. Ўша таркиб: бастакор Убайдулли
Каримов, матн: Sayyod. Бу сафарги матн хам "Севганимга аталган
нома"дан бўлади... Қонли соғинчимдан кўприк қургандим... Бу қўшиқда
ишлатилиши кўзда тутилган сўзлардан бири. Хозирча мусиқа "демка”си тайёр, унга
шеър туширилмоқда, аниқ номланиш кейинроқ маълум бўлади. Айни дамда Амиранинг
янги клипи монтаж жараёнида. Қиш ойининг энг совуқ кунлари ботаника боғида
суратга олинган клип машшаққатларини сўз билан ифодалаб бўлмайди.
-Шахзода май ойи концертидаги икки дуэтдан бирини ошкор этди: Беном гурухи.
-Муниса Ризаеванинг шахсий телефонидаги, ўзи суратга олган
суратлар вацап оламида кенг тарқалмоқда. Кимгадир бу оддий хол, сабаби у ўзи
суратга олган, кимлардир эса хайратда. Мунисга хос мимикалар, тўшакдаги
юзини беркитган дугона ва хоказо. Лекин хеч қандай бехаё лавхалар ёки
танасининг кенг оммага кўрсатилиб бўлинган қисмидан бошқаси кўрсатилмаган.
Суратни кўрганлар бу Мунисанинг ўзи пиар учун тарқатган деган фикрларни хам
билдиришмоқда.
Эртага бу суратлардан фотошоп сифатида бошқача монтаж қилиб
юборишлари мумкинлиги ва турли миш-мишлар тарқалишини олдини олган холда
аниқлик киритиб, бу суратларни кўриниши хақида хаққоний хабар бердик. Тонгги рейс билан Туркиядан учиб келган Муниса шокда. Телефони тинмаяпти. Муниса бу суратлар билан боғлиқ можаро хақида яқин кунлар расман жавоб бериши ва бу суратларни қай ниятда кимлар тарқатгани хақида хам эълон қилишини билдирди.
-Шохруххон йилнинг илк ойларида бир хонанда билан дуэт
куйлайди. У билан куйлаш орузи Шохруххонда анчадан бери бўлганлигини Шохруххон
айтади.
-Марди майдон жонли ижро фестивали 3 март куни "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Мазкур гала концертда лауреатларни тақдирлаш бўлиб ўтади. Машхурлар Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Лола, Амира Алибекова, Муниса Ризаева, Зулайхо Бойхонова ва машхур хофизлардан бири хам қатнашади.
-Янгиликлар
сўнггида, 1 февраль, муборак жума куни яқинлиги ва савоб учун армиясига қўшилишингиз
эслатилади. Деярли 300грамм қон, ёки
қимматбахо дорилар учун исталган миқдордаги пул билан лейкоз билан оғриган ва
ўлим билан курашаётган болакайларни умрини енгиллаштириб, тўкис соғайиб
кетишидаги 75 фоиз кафолат жараёнида ўз хиссангизни қўшишингиз мумкин. Хаммаси
имкониятдан, шунчаки ширинлик биланми, ё
шунчаки акцияга келиб қўллаб қувватлагани хозир бўлдим деганингизни ўзи кифоя!
Умуман шунчаки келиб қатнашишлик имконияти эса менимча хеч кимда чекланмаган! Мана шуниси хам жуда катта ахамиятга эга!
Ким биз
билан?!
Кутамиз! Батафсил маълумот ва ТАКЛИФНОМА учун манба
Акциямизда қатнашиш имкони бўлмагану, лекин браслет харид қилиб, лейкоз билан оғриган болакай-ларнинг тузалиб кетишига умид бўлган қимматбахо дориларни сотиб олиш учун керакли маблағга озгина бўлса хам хисса қўшишни истаганлар учун телефон рақамлари: (+99894) 644-67-11
|