Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг
"Марди майдон" жонли ижро фестивали билан илк куниданоқ хамнафас
эканмиз, бу сафарги гала-концерт ва лауреатларни тақдирлаш маросимидан росмана
завқландим.
Истиқлол санъат саройигача ўсиш бор экан, бу
сафарги концертда кўп нарсаларни анчагина ўсиб ривожланганлигини гувохи бўлдим.
Артистлар йиғинмаси нисбатан фарқли ва айниқса репертуар янги ва
турфа!
Авало хар
концертда жонбозлик кўрсатаётган "Истиқлол" созандалар гурухига
ташаккур. Аслида концертни бошидан то охиригача барча маъсулият мана шу
йигитлар зиммасига юкланади. Турли репертуар, турли хонанда ва турли
характерлар... Хар бирига мослашишни хам техник ва рухан тарафлари хам
осонмас.
Айтиб ўтиш керак , йигитлар молодцы!
Мусиқани профессионал равишда хар бир хонандани рухиятига мослашган холда
уддалашди.
Рушанахон
Ахмадхўжаевани овозида фонограммаси хам, мелодини хам автотюни хам
ўзи билан))). Кучли овоз сохибаси бу сафар хам кўпчиликни қулоғини
яйратди.
ЭЛДИДО
гурухи ўз амплуасида... Йигитларга ўзбек классикасидан хам куйлашларини тавсия
қилган бўлардим. Гап ажратишда эмас, хамма йўналиш ва жахон классикасини хам
санъатимизда ўрни бор, аммо бир хонандани ижро махорати, бир йўсинда қотиб
қолишига қаршиман холос. Йигитларнинг махорат қирраларини бошқа йўналишда хам
тинглаш қизиқроқ бўлса керак. Шу куни бу гурух лауреат бўлди ва 1 йиллик имтиёзли
лицензия билан тақдирланди.
Марат
Содиқовнинг хам ижро махорати, овози ва тембрини, шу кунги
томошабинлар унута олишмаса керак. Фақат шу Френк Синатра ижодидан бошқа
тароналар хам борлигини, яна эслатмоқчиман. Бундай овоз сохиби "Мафтун
бўлдим" каби ўзбек классикасидан хам куйласа қизиқроқ бўларди.
Муниса
Ризаева эса акси, хамма кутгандек ўзбекча эмас, айнан жахон юлдузлари хитидан
намуна куйлаб, ўз иқтидорини бошқа қиррасини хам кўрсата берди. Мунисага хос эмоциялар
алангаси, темпераментли "подача"...кузатиш қизиқ бўлди... Мунисани
халқ кучли олқиш билан кутиб
олди.
Дурдона
гурухи хақида бу сафар танқид эмас, менимча мақтов айтсам керак. Гарчан
"Мажнунтол" шахсан мен учун зўрланган ва зорлангандек эштилган
бўлса-да, уларнинг иккинчи "Хаёлим сенда" қўшиғи қизиқ туюлди. Қўшиқ
динамикаси турфа ва бир йўсинда эмас. Зерикарли эмас ва ғарб миллий қўшиқларини
эслатади. Польша, Германия, хуллас ўша тарафларни охангини берди.. Ўша фикримда
қолдим, қизларимиз ўзимизнинг АББА
гурухидек.
Тадбирнинг илк лауреати сифатида эълон қилиниб,
Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси бош директори томонидан диплом ва имтиёзли 1
йиллик лицензия билан тақдирланган Амира Алибекова "Нажотимсан" ва
"Юрагим сени дер" қўшиғини ижро қилди. Шахсий фикрим, Амира аълороқ
куйлаши мумкин эди. Билмасам авжи бўлмагандек, бир йўсиндами... Лекин халқ уни
яхши
олқишлади.
Сардор
Мамадалиев ижросида хақида фикрим деярли ўзгармади. Қўшиқ яхши, махоарт хам
...балки. Лекин овози барибир жарангдор эмас. Қалбга сингимайдигандек. Жаранги
йўқ. Тўғри, хаммада турли овоз, лекин нима учун айнан шу жаранги йўқ
деб эътирозимни сабаби бор, бу хам бўлса фонограммасида эса бор тушуняпсизми. Йўқ
нарсани бор қилиш керакми деб ўйлаб қоламан. Ижро махоратига эса яхши
албатта.
Алишер
Файз эълон қилинганида дувв этиб, дўл ёққандек овоз бўлди ўзиям. Қаранг, хар бир
артистга ўзига хос олқишлов бўлишини, шу бугун сездим. Дувв этиб кутиб олган
халқ овозда , хушчақчақлик оханги айнан Алишернинг хушчақчақ образи билан боғлиқ
бўлса ажаб эмас. Алишерни инсон сифатида тобора хурмат қилиб бормоқдаман.
Сабаби, хамиша қўли кўксида, муомаласи жойида ва табассум билан кўришади.
Сайтимда танқид бўлса хам, бошқа бўлса хам ўзгармайди. Билмадим, бу унинг
хаётдаги борича кўринишими ё санъатдаги стратегик образими, хархолда бу унга
фақат омад ва муваффақият омили сифатида хизмат қилади. Аввалги концертда унинг
шеърига эътироз билдиргандим. Бу сафарги муаллифлик "Кўйлаги хўл
бўлмасин" қўшиғини матнига эса , ижобий бахо бераман. Молодец Турдиев,
табассум аримасин!
Шу кунги тақдирланган яна бир хонанда Дилсўз
бўлди. Лауреатимизга хам бир йиллик имтиёзли лицензия тақдим
этилди.
Мукофотни топширган Ёдгор Саъдиев Дилсўзни
пешонасидан ўпиб қўйди. Дархақиқат Дилсўз бу мукофотга хаққоний
лойиқ!
Ёдгор
ака фурсатдан унумли фойдаланиб, қўшиқ куйлаб
бердилар.
Лоланинг
сахнада пайдо бўлиши бошқа артистлардан фарқ қилди. Қоп қоронғу ва алвон
либосда Лола намоён бўлди... "Кечир ғурур"ни сокин тури ва "Қайтмайди"
қўшиқларини ижро қилди. Айтиб ўтиш керак, Лоланинг жонли ижросида ўсиш
сезиларли.
Ботир Қодиров. Овозида жаранги бору... Нимага
микрофонни узоқлатвуради тушунмайман. Авжида хам
шу...
Сахнада
Джага-джага !))) Абдухошим окаей... Нега хануз энергетик батарейка
рекламасида кўринмайсиз, тушунмайман. Скрипка додлаворди ўзиям.
ТемперЛамУтреннИй мээээн))) Санъатингизга гап йўқ... бошқаси , қаерда қандай
мачо мэнсиз майли, асосийси сахнада "Джими скрипкалар қироли"сиз гўё!
Хозир гала концерт хақида, шунинг учун тан олинадиган нарса, тан олиниши керак.
Халққа жудаям ёқди. Манга хам
албатта.
Зулайхо Бойхонова...
Санъат доирасида фикримни айтсам, шу кунги қўшиқларига яна бир бора тан бердим.
Фонограммадан аъло ижро! Офарин! Нега жонли концерт бермайсиз а опа? Овозингиз
зўрку.
Биласизми, Зулайхо Бойхоновани ўзим учун кашф қилганимда, хали "Хай-хай" билан оммалашмаган эдилар. Шахсий веб-сайтлари бўларди. Бир адашиб кириб қолиб "Гар
соғинсам" қўшиғини юклаб олиму... кунларим шу қўшиқ билан мазза қилиб
"страдать" қилиш билан ўта
бошлади.)) Хатто сайтдаги мехмонхонадан уларга ташаккур хам ёзиб юборгандим.
Интернетдаги форумларга тарқатгандим
шу ва "Хай хай" қўшиқларини. У пайтлар шоу оламида эмасдим ва бироз
ўтиб "Хай хай" қўшиғи оммалашгач, қувонгандим. Лекин негадир шу
"Гар соғинсам" қўшиғини промо қилмаганликларини
тушунмайман. Бу қўшиқда қанча маъно, қанча дард...хақиқий соғинч охангининг
аламли фиғони....
Мана
шу қўшиқ учун Зулайхо опага шахсий ва юксак
хурмат!
Концертда айнан шу қўшиқни ижро этдилар
ва фонограммадан умуман фарқни сезмадим. Сизам эзаркансизу...бирам эздиз, бирам
эздиз, 4000 мингдан зиёд омма олдида додлаворий
дедим.
Браво Бойхонова!
Оғабек
Собировни шу кунгача биронта қўшиғини тингамаганман- десам ишонасизми? Юлдуз
Ибрагимовна Усмонова бир вақтлар, айнан шу йигитдан интервью олишимни маслахат
бергандилар. Энди тушундим нима учунлигини. Овоз тиғдек ўткир. Худди
қалбингизни найзадек санчиб кириб , ич-ичингиздан поралаётгандек. Диапазон
кенглигидан овоз чиқариб додлаворай дейсизей... Овоз бир гап лекин, уни подачаси
хам ўрнида бўлса, бу иқтидор! Дард билан нолалари... таърифга тил ожиз.
Офарин Собиров!
Оғабек Собировни бэк вокалига
хайратландим. Ёнларида туриб микрофонсиз, одамларга эмас, Оғабекка қараб
куйлаяпти... кейин бир танишим айтди, бу матнни ёддан чиқариб юбормаслик учун,
жонли тарзда куйлайдиганларнинг , жонли матни кўринишидаги бэк вокалист экан...
прикол а?))
Назарбеков
жаноблари жонли ижро тўғрисида илхомланиб, жўшқин ва баландпарвоз
сўзлар ила, бирам тўлқинланиб гапирдилаки, шартта ёқамни қидириб қолдим.
Тополмадим. Шу куни ёқасиз кийимда эканман узр.)) Хуллас хайратимни виртуал
равишда тишлашимга тўғри келди. Озодбек акасининг жонли ижро хақидаги фикрлари
ўзгардими ё?..
Хуллас. Назарбековда хам микрофонни олиб
қочиш одати бор экан. Бир санъаткор танишим, буни шундай изохлайди: авжидаги
"фальш"ни яшириш тури бу. Билмадим...Озодбекнинг жонли куйлаш
махорати, терлаб-пишиб уддаланган бўлсада, менга ўрнида туюлди.
Суперфоткалар ва барча суратлар муаллифи, янги иқтидорли фотографимиз Абдурахмон
Содиқов.
Асло тоқат қилмам
қолмоққа..хеееей...Гар соғинсааам сениии нааа қилааайй)))) войдоооооооод...