25 июнь 2012 йил соат 17-00! Марди майдон жонли ижро фестивалининг навбатдаги концертида ёш хонандалар қувонтирдию...техника эса роса панд берди. Микрофонлар жудаям баланд қилиб юборилганлиги сабабли, овозлар тиниқ эмас ғувиллаб, дириллаб қулоқларни зириллатиб юборди. Айниқса, одам асосан рохатланиши керак бўлган авжларида, войдод деворадиган бўлди))) Колонкага яқинларга чин дилдан ачиндим))
Иқтидорли ёшлар кўплиги ва жонли ижрони қойиллатишлари қувонтирди. Балки шунинг учун концерт жуда тез тугаб қолгандек туюлди.
"Шамс-нур" гурухи аъзолари-Жахонгир Тожибоев, Мирзабек Бобоёров ва Бекзод Усмоновлар концертни илк иштирокчилари бўлишди.
Иззат Комилов
Кўзи ожиз йигитСуннатилло Рахмоновни қўшиқ куйлаб бўлганидан кейин анча пайт олқишлар тинмади. Узоқ муддатли олқишлар... Дилором Омонуллаева мусиқаси, Ўткир Рахмат шеъри билан куйланган "Сен қайдасан" қўшиғи дархақиқат гўзал. Фақат қўшиқ тугаётганида, Сенсиз хаёт қолди хувиллаб ўрнига, увиллаб деб куйлаб юборгандек. Видеодан кўрарсиз.
Мақсуд Чориев
"Нихол" мукофоти совриндори Адолат Қўлдошевадан микрофонлар увиллашни бошлагани сир эмас. Овозмисан овоз бўлса, микрофонсиз куйласалар хам бўларкан.
Мехмон хонанда сифатида Алишер Турдиев (Файз)... Шахсий фикрим, кўп гапириш шартмикан? Билмасам, гаплар баландпарвоздек, шахсан мен учун самимий эмасдек, сертакаллуф, шунчаки гапиряпманда, ёки гапириш керак сифатида туюлди. Қайтараман, бу шахсий ва субъектив фикр. Сермулохазалик эриш туюлди.
"Она" қўшиғини куйлаган Алишер бу қўшиқни хам мусиқаси ва хам шеърини ёзибдилар. Серфайз ижодкор. Узр, лекин матнни келаси сафар шоирга ёздирсалар бўларди деган яна бир шахсий фикр билдирсам. "Примитивно-банальные слова"... "Вужудида ўзини олиб юриб тўққиз ой".... иккинчи маротаба қайтарилганда "Вужудида бир ўзи хам олиб юриб тўққиз ой" дегани менга туюлдими, йўқми, буни видеодан кўрарсиз. Шундай бўлса... икта бўлиб, олиб юришни иложиси йўўўўқ дердим))). "Дурдек тишлари тўкилиб"..хаммани хам тишлари тўкилиб кетмаса керак? Хулласде. Хаммасидан хам мана бу мисралар мени тамоман ажаблантирди: "Тўлғоқ дардин оначалик билмас хечким хойнахой"....
Вариантлар борми яна ўзи?
Фақат она бўлаётганда бўладику тўлғоқ дарди. Аниқ аён нарсаку...хуллас умуман...узр бошқа ёзолмайман, эмоцияларни тўлғоқи шундай тутяптики, асабий мисралар туғиб ташлашга тайёр))) Илтимооос шеър ёзмааанг, ёлвораман))))
Энг кульминацияси эса хақиқий шокни тўлғоқи бўлди ўзиям, адашмасам жонли ижро фестивали эдию, лекин, бирдааан чақалоқ бақирворса бўладими... Жонли ижро концерти учун чақалоқ олиб келиб, бир чимчилаб олишдими-деб сахнани хамма ерига қарадиму бола кўтарган одамни кўрмадим... билмасам балки сахна ортида тургандир)))
"Онам мени дард тутиб туққанингизга рахмааааат".....жееесть... Иккинчи қайтарилганида "Онам мени дард тутиб боққанингизга рахмат"... Қанаққилииииб? Дард тута туриб, боқиб бўлишлигини кўз олдимга келтира олмадим. Хеч қанақасига иложиси бўлмади, тўғриси. (Қўшиқда шу каби яна бошқа қизиқ сўзлар бор, видеодан кўрарсиз)
Иккинчи "Гулёр" қўшиқлари хам ўзларини серфайз муаллифлик қўшиқлари экан. Унга тўхталмайман, кучим хам етмайди))) жа бир шахсий адоватдек туюлиб қолмасин тағин. Алишерни хонандалик махоратига эмас, шоирлик қиррасига фикр билдирдим.
Камолхўжа Иқболов
Жасурбек Мирзахмедов
Жонли ижро мардлар майдонида Дилсўз (Гўзал Жуманиёзова) синалиш натижаси жудаям яхши бўлди. Бунга шубхам хам йўқ эди.
"Нихол" мукофоти совриндори Машхурбек Раимжонов жудаям бир серхаракат ва энергияга тўла артист экан))).
Яна бир гулдурос қарсаклару узоқ олқишлар сохиби "ЭлДиДо" гурухи йигитлари бўлди. Дархақиқат ижрога гап бўлиши мумкин эмас, кучли ва махоратли ижро шу куннинг фишкаси бўлгани аниқ. Иииизааабеееель)))
"Нихол" мукофотининг яна бир совриндори Жасур Мирсагатов "Ўзбек боласи" ва "Тўмарис" қўшиқлари билан яхши иштирок этди.
шу тариқа навбатдаги жонли ижро концерти хам якунланди.
sardor aka manashunaqa jonli ijroni bizag taqdim qivotganiz uchun avvalam bor kattakon raxmat jassur mirsagatov va dilso`zning jonli ijrosiga qoil asl narsa baribir aslde talant
Xm xatolar xamada xam böladi. Lekn Alisher Fayz yaxshi ijodkor deb öylayman. Bazi bir gaplaniyam qöshiq qivoradigan, qofiyani qsiyam yöq xonandaladan ancha yaxshilaku.
Алишер Файз куп киррали ижодкорлигига шубха йук. Керак булса кушик хам шеър хам ёза олади койил килиб. Сахнада гапирса гапирадиган жойи. Чунки хали ёш булишига карамай шунча ютукка эришган ва тажрибаси бор. Бошка фоннограммали "юлдузча"лар хеч качон буларга етолмайди. Факат клип ишлагани колади уларнинг. Масалан, "Беном", "Уммон", яна канакадир бир нечта "хон"и бор санъаткорларнинг шеърини биров ёзиб берган булса хам 5-10 йилдан кейин уларнинг кушигини ит хам эшитмайди. Озодбекнинг энг иктидорли шогирди Алишер Файз булса керак менимча. Омадини берсин.
Bechora Alisher Fayz !!! Onalar haqida kuylayman deb nimalarning tagida qolib ketdingiz Lekin Alisher Fayz o'zining mahoratini o'zbek xalqi oldida haqiqiy ekanligini oqlab qo'ygan ijodkor. Unga faqat va faqat omad tilayman.
Sayyod, menimcha qo'shiqni oxirida Alisher Fayz ONAM MENI DARD YUTIB TUQQANINGIZGA RAHMAT, ONAM MENI DARD YUTIB BOQQANINGIZGA RAHMAT deb aytgan. Lekin qo'shiq matni aytganingizdek mukammal emas, dag'alliklar bor , so'zlar tushmagan.
Кушикни балким маромига етказиб ижро этмагандир. Лекин буерда сизнинг танкидингиз факат ёмон томонларини курсатиб турибди. Санъаткорни факат ёмон томонини эмас яхши томонларини хам кура билиш керак хар бир инсон. Агар факат ёмон томонини хисобга оладиган булсак яхши санъаткор колмайди. Хар бир инсонда бор ёмон томонлар. Хар бир кушикчининг кушигининг матнидан хато топиш мумкин. Танкид яхши нарса. Одамни уз устида ишлашга мажбур этади. Хар бир гапни хар хил тушуниш мумкин. Биз уни мухокама килишимиз эмас, кушикни мазза килиб эшитишимиз керак. Лекин бу купрок кушикка эмас монологга ухшаб колибди. Алишерни шоирларга беришга пули колмагандирда шуни учун узи ёзиб, узи ижод килаётгандир! Бу албатта шахсий фикр.
Athur2010,agar bu savolni menga berayotgan bölsangiz,amin bölingki qattiq adawdingiz! Agar siz Aliwer Fayz yoki ularga aloqador inson bölsangiz yanada yaxwi.Chunki men ularning waxsiga qarata yozgandim.Bu qöwiq matniga e'tibor qaratgan har qanday kiwi ijobiy taassurot olmasligi aniq.Onalar mavzusidagi bu qöwiq matnida qöpol xatolar bor! Adabiyotga ancha yaqin odamlarning barchasi buni deyarli ilg'ab oldi,deb öylayman.Ortiqcha gapga hojat yöq.
Хурматли Дилрабо. Мен бу гапни албатта сизга каратиб ёзгандим. Алишер Файзнинг шахсига келадиган булсак, у билан хеч кандай якин жойимиз йук. Факат мухлиси сифатида хурмат киламан. Истеъдодига келадиган булсак Узбекистон республикаси Халк артисти Озодбек Назарбековнинг бир канча кушикларини хам ёзган ва жуда яхши чиккан. Беайб Парвардигор. Баъзан бировни танкид килганда оркасидан эргашганларида жахлим чикади. Адабиёт сохасидан анча узокдаман, лекин сиз турк ёзувчиси Азиз Несиннинг "Минг марта шукур" хажвиясини укиган булсангиз узингизни англаб етарсиз.
Кечирасилаю шеър ҳақиқатдан тўғри ёзилган. Она фарзандини дард билан дунёга келтиради. Бу бир ўлимдан қолмш. Буни фақатгина оналар тушунади. Шундай экан фарзанд арзимабдими онасига рахмат айтса. Шун фарзандни она катта қилгунча не дардларни тортмайди бу менга аён. касал бўлса ухламай ўтириб чиқади. Мени хам 3 та фарзандим бор. Шу 3 та фарзандимни дард билан дунёга келтирдим бу ҳаёт қонуни. бировни устидан кулгандан кўра онангиздан сўранг сизни дардсиз туққанмикан.
Ответ: Яхшилаб ўқинг, дардсиз туққан, дейилмаган, дард тутиб боққан, деган жойига эътироз билдирилган, яъни қайси она тўлғоқ дарди билан катта қилади? Шу нарсага эътибор берилмай шеър ёзилган. Сайёд оналарининг ҳурматини жуда жойига қўядилар, буни кўз-кўз қилиш шарт эмас. Агар она ҳақида шеър ёзиш керак бўлса, бундан минг марта аълороқ шеърни ҳам ёзиб беришлари мумкин. Шунчалик онасини мадҳ этгиси келса, шеър ёзишни қойиллатадиган, сўзлардан моҳирона фойдаланадиган профессионал шоирга мурожаат қилиш керак эди. Қўшиқ матнига ҳеч қандай эътироз туғилмасмиди балки? Изоҳлар модератори NOZI
agar Sayyod.com tanqid qib yozmaganlarida hich kim axamiyatam bermasdi qoganlayam joyida hato qigan nu bitta Alisher Fayzga yopiwib oganilaga hayronman hato qigan nu har bitta koment yozvotgan odam endi imena yozishi shartmas podachini orqasidan ergashgan qo`yga o`xwab
Незнакомка, агар билсангиз бу журналистиканинг бир куриниши. Журналист хеч ким илгай олмаган, сезмаган нарсани халкка етказиш ва хабардор килиш билан шугулланадиган нозик касб эгаларидирлар. Шунинг учун хам бу сайтга кирамиз, Камилов нимани илгабдилару биз хам бохабар булайлик, деб. Алишер Файзга булса эътирозимиз йук. Кейинги сафар бутун бошли род.процессини ашула килиб чиксинлар. Кейин чиллада чакалокка кандай кийинчилик билан каралишини ёзсинлар ва куйласинлар. Биз аёллар бундан роса хурсанд буламиз...
Hurmatli Arthur2010,postingizni öqib kulgim keldi.Muxlismas,fanatlardek himoya qiliwingizga qaraganda,...Sizning jahlingiz chiqmasin,deb öz fikrimizni yozolmasak qanday bölarkan?) Agar Sayyodning fikrlariga öxwaw fikr bildirsak jahlingiz chiqsayu,sizga yoqsin deb,"Aliwer Fayz Ona haqida zör we'r yozib qöwiq aytibdi,yawasin", desak-a.))O'zbek estradasi wunaqa bemaza matnli(we'r emas) "qöwiq"lar bilan tölib towdi-yu,sizga öxwagan muxlislari jahl qilmasin deb indamay qöysak,yana nimalarni qöwiq qiliwmas ekan?) Qarang-ga siz qanday fikrlaysiz.Juda qiziq odam ekansizku!...Adabiyotdan uzoq bölsangiz,bu mavzuda söz ochmaganingiz ma'qul...Onalar mavzusi bu jiddiy mavzu.Har kim ham aytolmaydi.Bu fakt...Sizga esa O'tkir Howimovning "Daftar howiyasidagi bitiklari"ni tavsiya qilaman.U kitob biz özbeklar haqimizdagi ensiklopediya ,desak ham böladi.Agar özbek bölsangiz albatta,Arthur Doyl!) Tag'in bu gaplarimdan yana jahlingiz chiqib,Aliwer Fayzning ochilmagan qirralariniyam ochib tawlamang.)Birinchi yozgan -jahlingizni chiqargan postimni yaxwilab öqib chiqing)
Адабиётдан анча узокдаман дегани хабари йук дегани эмас. Иккинчидан мен Узбекман ва узбеклигим билан фахрланаман. Сиз айтган китобни анча аввал укиб чикканман ва энциклопедия дейишингизга караганда анча "саводли"га ухшайсиз. Чунки бу китоб хажми анча кичик. Сайтдаги ник номига караб бахо берилмайди. Arthur Doyle мана шундай тугри ёзилади. Имлодан дарс олишингизни маслахат берардим. Хеч ким сизга "бунака фикр билдирма" дегани йук. Саломат булинг.
Ba'zi birovlar o'ylaydiki, buyerda Sayyod nima desa, izohchilar ham fikriga qo'shiladi deb, shuni o'zlariga shior qilib olishgan. Lekin xuddi shu maqolani izohlaridan ko'rsa bo'ladiki, Alisher Fayzga qarshi bo'lganlardan ko'ra Alisher Fayzni maqtab yozganlar ko'p. Ularni izohlari o'chmaganidan tashqari, plyuslar olgan. Tak chto, Sayyodni ko'romaganlarga dam.
[b][color=red] Sunatillo Rahmanovning ijrosini jonli ijro festualida miriqib eshitib yoshlarimiz orasida ham shunaqa iqtidorli mehnat sevar ovoz egalari borliklariga Yodgor Sadiyev aytganidek uzimizdan kopaytganimizga Tan berdik. deyarli musiqa ishtiroksiz ijro etilgan "Sen qaydasan" qo'shig'i uning shirali ovoz egasi ekanligidan dalolat beradi. Biz yosh xonandamizning ijrosiga muvaffaqiyatlar tilab Italya mashxur xonandasi Andrea Bachelle ovoziga o'xshash ovoz egasi borligidan fahirlanamiz va Sunnatillo Rahmonovning ijodiga homiylik qiluvchi haqiqiy san`at shaydosi o'z bahosini beradi...!
Yana jahl bilan yozibsiz,wekilli-a Arthur Doyl(e)? Jahl bilan mavzudan ham chiqib ketibsiz,yana "savodliman",deb dod solganingiz ortiqcha!) Aliwer Fayz uchun rosa kuyib-pishdingiz-da)) "Abdujabbor,bir gap bor" degan ekan birov... "Daftar hoshiyasidagi bitiklar" men uchun özbeklar haqidagi enstiklopediya!Bizga wunisi ma'qul,son emas sifat muhim) O'zbekligidan faxrlangan odam özbekcha nik tanlaydi,Art hur Doyl(e)!Salomat böling siz ham!
Arthur2010. O'zbekman dibsizde. O'zligizdan uyalibsiz. O'zizni ismizni yozishdan uyalibsiz. Mayli nick Arthur2010. Lekin ismchi? Adabiyot haqida gapirguncha ismimizni qo'rqmasdan, uyalmasdan yozishni bilsak bo'lardi. Alisher Fayz yozganlarini hayotga to'g'riroq qilib yozsa zo'r bo'lardi. Ta'sirli qilaman dib, qo'shiqni buzmasdan.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.