Алишер
Файз янги йил оқшомида мухлисларига ўзининг янги қўшиқларини тақдим этди. "Зўр,
хайрлашдим” номли қўшиғи мухлисларга манзур бўлди. Қолаверса унинг янги
"Дастингдан” деб номланган қўшиғи ҳам мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Ушбу қўшиқ А. Турдиев сўзи, Азиз Холмуродов мусиқаси. Тез кунларда ушбу қўшиққа
клип олинса ажаб эмас.
Актёр Бобур Йўлдошев "Беназир” деб номланган
(Акапельная) гуруҳини ташкил этганлиги ҳақида маълумот берди. Бу гуруҳ 5 кишидан
иборат бўлиб, мусиқасиз куйлашади. sayyod.com сайтидан олинди Бу гуруҳ M&TVA 2010 маросимида ва ТВМ
телеканалининг янги йилга бағишланган «Жуфт бўлсин!» кўрсатувида "Кавушим”
қўшиғи билан чиқиш қилдилар.
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов "Олинг қуда, беринг
қуда” деб номланган янги фильмни суратга олиш ишларини бошламоқда. Фильмда бош
ролларни актёр Алишер Узоқов ва хонанда
Нигора Исмоилова ижро этишмоқда. Фильмда актёрлар Мурод Ражабов, Матёқуб
Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров ва актрисалар Саида Раметова, Лола Элтоевалар
ҳам суратга тушишлари кўзда тутилган. Шунингдек, Ойбек ва Нигора «Олинг қуда,
беринг қуда» фильми учун саундтрек тайёрлашмоқда. Sayyod.com сайтимизда янги ходим Санамзода дид ва модалар бўйича эксперт сифатида фаолият бошлайди. Унинг илк "илиқ" фикрлари билан мазкур янгиликлар сўнггида танишасиз
Даврон
Эргашев бир вақтлар жуда оммалашган туркча "Шинанай” қўшиғини янги йўналишда куйлаб, унга клип суратга олдирди
ва 25 январда телеэфир орқали премьера
қилиш ниятида. Клип ярим компьютер графикаси, ярим декорация асосида суратга
олинган бўлиб, клип режиссёрлари Сарвар, Бахтиёр ва Иззатилла. Ҳозирда клипни
монтаж ишлари кетмоқда.
Даврон Эргашев аввал арабча
"Ҳилила” қўшиғига қайта жон бахш этганди. Хонанда бу каби қўшиқларни эшитиб катта
бўлганлигини ва ҳозирда бу каби қўшиқларни мухлисларга яна қайта эслатиш учун
ҳам, янги йўналишда куйлаётганлигини маълум қилди.
Ҳусан камнамо бўлиб қолганлигининг
сабаби, телеэфирга берилмаган клиплари борлиги ва клиплари кўплиги учун, янги
клип суратга олмаётганлигини, баҳоргача ана шу клипларини намойиш этиб туришини
ҳамда, ҳозирда фақат янги қўшиқлар ёзаётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Хонанда Ҳусан шу
кунгача 6 та клип суратга олдирган бўлиб, улар "Соғиндим”, "Биламан”,
"Етолмасман”, "Кечир”, "Онажон” (Жамшид Абдуазимов билан куйланган қўшиққа
суратга олинган), "Назаринг”.
Хонанда 2010 йилда ўзининг "Соғиндим”
деб номланган мусиқий альбомини чиқарган бўлиб, ундан 18 та қўшиқ жой олган.
Хусан янги қўшиқларини ҳам
радиоэфирларида баҳор ойларида премьера қилишини ва шунингдек, баҳордан янги
имиджда, аввалги клипларига умуман ўхшаш бўлмаган, янгича клипини телеэфирларда
намойиш эта бошлашини билдирди.
14 январь куни соат 17.00 да "Алишер
Навоий” (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр Акбар Бектурдиевнинг "Ҳур қиз”
бадиий фильмини премьераси бўлиб ўтди.
Фильмда асосий бош ролни актёр
Карим Мирходиев ижро этган. Шунингдек, актриса Юлдуз Ҳамидова, актёрлар Отабек
Мусаев, Акбархўжа Расулов, Босит Раҳматов ҳам фильмда суратга тушишган бўлиб, актёр
Улуғбек Қодиров эса кичик ролда, мафиоз кщринишида "бирров" кўриниш берган.
Фильм воқеалари Россия киноижодкорлари
томонидан суратга олинган "Ворошиловский стрелок” фильмини эслатиб юборди. Воқеалар ривожида,
актёр Карим Мирходиев қаҳрамони жабрдийда ота, кўп қийинчиликларни енгиб, ўз
қизининг қотилини излаб топади.
Феруза Фаттохова тайёрлади
Санамзода подиумида Улуғбек Қодиров. -Бугунги премьерадан Улуғбекнинг суратини кўриб фикримни билдиришни лозим топдим. Улуғбекнинг куртка....кўпроқ "дубленка" десак, балки у қимматбаходир, лекин унинг ёшини каттароқ қилиб кўрсатади. Бу кўринишдаги "дублёнка"лар асосан 40-50 ёшлардаги эркакларга мўлжалланган стиль.
Свитерига келсак, жигарранг ранги кир ранг билан аралашган сифатида бўлиб нафақат Улуғбек, балки ўзбек йигитларига ярашмайдиган ранг. Бу рангдаги свитер асосан афроамерикалик қора танли эркаклар ёки европалик танаси оч рангдаги йигитларга ярашади. Шарқона буғдойранг йигитларида эса кир аломатларини уфуриб туради. Кейин Улуғбекка либос тури ё дизайнида вертикал чизиқлар, ёки "замок"лардан иборат либослар устидан худди шундай визуаллик яратадиган "дублёнка"ни тавсия этмаган бўлардим. Асли бу турдаги "дублёнка"ни хам Улуғбекка раво кўрмаганим билан, бундай "дублёнка"нинг ичида "однотонный" турдаги ёки горизонтал орнамент ёки чизиқларга эга либослар ярашиб туришини эслатиб ўтмоқчиман. Агар эркак кишининг танаси тўлароқ ва қорни бўлса бундан мустасно. Хуллас Улуғбек бу стильдан қочинг, нафақат сизни ёшингизни катта қилиб кўрсатмоқда, балки рангингизни хам "бузмоқ"да.
|