1-март куни "Наврўз" ресторанида ФондФорумнинг "Аёллар кенгаши" 8 ёшга тўлиши муносабати билан, хамда 8 март байрамига бағишлаб кеча бўлиб ўтди. Ташкилотчи Фондфорум шу куни Республикамиздаги тадбиркор, ўқитувчи, олима, санъат арбоблари, жамиятга ўз хиссасини қўшишда тинмаётган 500га яқин аёлларни йиғди.
Рестораннинг фойесида Республикамизнинг турли вилоятларидаги анъанавий келин-куёвлар либоси намойиш қилинган. Шунингдек Акмаль Нур, Хуршид Зиёхонов, Ориф Муинов, Леким Ибрагимов, Ғайрат Ибрагимов, Ғофур Қодиров, Содиқ Рахмонов, Чингиз Ахмаров, Шахноз Абдуллаеваларнинг рассомлик ижод намуналари хам қўйилган. Яна бир кутилмаган сюрприз, шу фойенинг ўзиданоқ турли мамлакатларнинг ширинликларидан фуршет столи сифатида намойиш хам қўйилган ва истаганлар уни татиб кўришлари мумкин эди.
Ичкаридаги оқ ва қизил ранглар охангидаги безак менга жудаям ёқди. Дизайнерга 5)) Бахорий торт
Райхонга келинлик ёққан кўринади. Ўзгарибди, балки бахор таъсир қилаётганлир, балки бахтли турмуш.
Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқовлар Французларнинг "Belle" классикасини икки кишилик турини ўзбек тили турида куйлашди.
Юлдуз Ибрагимовна келганида аёллар бошқача кутиб олишди. Хамма санъаткорларга ўйнашганиям бир бўлди, Юлдуз деганда хамма ўртага чиқиб олди. "Гулисан" қўшиғи билан бошлаб, мониторда шу қўшиққа клип премьера қилинди. Хали хеч ким клипида балерина қизалоқларидан массовка сифатида қўлламаганди, жуда нафис ва ажойиб клип бўлган.
Табрикдан сўнг "Санамгина" деб эълон қилганларида аёлларни олқишларини эшитганингизда эди...эххей, сўнмас шлягер! Товусдек Юлдузнинг концертларида рақсга тушадиган раққосамиз хам шу ерда эканлар, Санамгинага ёнларида туриб бирам хиром қилдиларки. Концертдан бир парча бўлди ўзиям.
Вой, фойеда учрашиб қолдиккууу.. "Сайёд-шоу"дан бери кўришмагандик.
Юлдузга аталган гуллар бежирим...
Атрофда одамлар кўп бўлгани сабабли, гул билан юзларини тўсганча, яқин минутларда қайси манзилда бўлишларини айтиб, мени таклиф қилдилар.
"Ла Шакар"га кетдик, бир кофе ичиб дилдан сухбатлашайлик, анчадан бери кўришмадик...
Кейинги мақола, айнан шу хақида.
|