Антони Беккини Абдурахмани (Бегзод Абдураҳмонов)
Туғилган:
1979 йил Португалиянинг Порт шаҳрида
Таҳсил
олган: Нью Йорк, Гонконг ва Москвада мутахассислиги бўйича таҳсил олган
2007
йилда Ўзбекистон
Республикаси фуқаролигини олган
Мукофотлари:
2002 йил
Малайзия. III ўрин
(номинация – ранг)
2003 йил
Малайзия I,II ўрин (номинация – ранг, ҳаракат)
2004 йил
Россия I ўрин
(номинация – антиқа турмак)
2004 йил
Канада IV ўрин
(номинация – Color Profy)
2005 йил
Австралия, 68 та давлат иштирокчилари орасида I ўрин (номинация – Color Profy)
2003,
2004, 2006 йилллар Hair
Worlds – II,III,I ўрин((номинация – Color Profy)
Бугунги қаҳрамонимиз стилистика бўйича халқаро
чемпионатлар иштирокчиси, турли номинациялар ғолиби машҳур стилист-визажист-дизайнер
Антонио Беккини қуйида шоу-бизнесимизнинг 4 етакчи санъаткорлари имижи билан
танишиб, улар хусусида фикрларини билдиради.
Озодбек Назарбеков
Бу санъаткор
айни пайтда ўзбек шоу-бизнесининг рейтинг жиҳатдан энг юқори бўлган хонандаси
эканини, унинг ижодини юртингизда қаттиқ ҳурмат қилишларини биламан. У бундай
эътиборга муносиб эканига шубҳам йўқ. Афсуски, стилист сифатида берадиган баҳойим
у қадар аъло эмас. Унинг бугунгача тақдим этган фотосессияларини кўздан кечира
туриб шундай хулосага келдим: Озодбекнинг дастлабки пайтлардаги имижи ҳозиргидан
анча ёрқинроқ, халққа яқинроқ бўлган дейиш мумкин. Ҳозирги қиёфаси уни ёшига
нисбатан каттароқ кўрсатади. Ижодида
тинимсиз янгиликлар қилиб тургандир, аммо имижи масаласида бундай муносабатни кўрмаяпмиз.
Қисқача қилиб айтганда, яъни дунё стилистлари назари билан баҳолаганда.
Озодбекда бу борада интилиш етарли даражада эмас. Назаримда, унинг атрофида бу масалада
яхши тавсия ва йўналтириш берадиган мутахассис ёки унинг ўзида бу нарсага
унчалик хоҳиши йўқ. Битта нарсани ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, қанақа услубда
кийинишидан қатъий назар Озодбекка эгнидаги либоси ярашиб туради. Бундай жиҳатни
ҳаммада топиш мушкул. У ана шу ютуғидан етарли ва ҳаттоки кўпроқ фойдаланиши
керак.
Шаҳзода
Шаҳзода
нафақат Ўзбекистонда балки, хорижа ўзига
хос қиёфаси билан мухлислар эътиборини тортди. Ижодидагина эмас, кийиниши,
пардози, ўзини тутишида юқори диди яққол сезилади. У бу жиҳатлари билан ўзбекистон
шоу-бизнесининг замонавий тимсоли бўла олди. Бу эса жаҳон стилистлари диққатини
тортиб, ўзбекистонга нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бўлди дейиш мумкин. Бу
Шаҳзоданинг ютуғи, албатта. Фақат бир томондан эътироз билдиришим мумкин, ўзбек
менталитети нуқтаи назаридан баҳолайдиган бўлсам, унинг кийинишида "очиқлик” кўзга
ташланади. Бу яхши эмас! Замонавийликка интилиш керак, лекин ўзбек халқининг
бошқаларга ўхшамайдиган, ажралиб турадиган жиҳати ана шу ўзига хос
менталитетита. Санъаткорларингиз, айниқса, аёллар бундан чекиниб ўзларини
замонавийликка уришлари мени ҳайрон қолдиради. Бир нарсани айтишим мумкин, жаҳон
саҳнасини забт этиб, эътибор тортмоқчи бўлган ўзбек санъаткорлари имижларида
урғуни миллийликкга берганлари маъқул.
Замонавий имиж ҳар қанча мукаммал бўлмасин, бунақасин истаган жойда
топиш мумкин.
Райҳон
Ўзбекистон
маданияти, миллий анъаналари жуда ёрқин, рангба-ранг. Ундан фойдаланиш керак.
Райҳоннинг имижида ана шу ранг-барангликни кўрмаймиз. Ўзига хослик етишмайди. Тўғри,
замонавийлик бор, аммо эксклюзивлик йўқ.
Кўпинча кимгадир тақлид қилади. Масалан,
Беёнс, Шакира, Майкл Жексоннинг имижидан кўчиради. Дарвоқе, унинг илк
фотосессияларини кўриб ажабландим. Дастлабки чиқишларида ажойиб оригиналлик бўлган
экан. Бошқалардан бир қарашда ажралиб турадиган ўша имижини сақлаб қолиши керак
эди. Ҳозирги услубини дунёнинг хоҳлаган бурчагидаги юлдузларда учратиш мумкин. Хонандаларингизнинг бизни фақатгина ўзимизда кўришади
деб ўйлашларини тушунмайман. Бундай эмас, сизларга сезилмаслиги мумкин, аммо ўзбек шоу-бизнесини четдан кузатадиганлар кўп.
Сардор Раҳимхон
Қизиқарли,
ажойиб шахс. Ижодини ҳам, имижини ҳам тез-тез ўзгартириб туради. Аммо имижи ҳақида гапирдан бўлсам, ҳар ўзгарганда
нимадир етишмайди, композиция тугалланмай қолгани яққол кўзга ташланади. Баъзи
фотосессияларида эса аксинча, ортиқча элементларни кўриш мумкин. Масалан, мана
бу суратда соат тақилгандан кейин, "браслет”
шарт эмас ёки аксинча. Ёзувли, айниқса, машҳур "Bikkembergs” футболкаси
устидан куртка кийиш тўғри эмас. Танлаган кийимлари қимматбаҳо, сифатли, бироқ
у билан ишлаган стилист улардан чиройли
композиция ярата олмаган. У ўзини дабдабали, серҳашам қилиб кўрсатишни яхши кўрадиганга
ўхшайди. Аммо менинг фикримча, бу нарса
сизнинг халқингиз учун аллақачон янгилик бўлмай қолган. Кейин тасаввуримча,
нима янги нарса чиқса, олиб кийгиси келса керак. Сардор Раҳимхонда ҳамма нарса
бор, келишган, истарали... фақат уни кўрсата билиш керак. Унга ўстирилган
сочдан кўра калтаси ярашади.
Ситора Хон.
|