22 апрель куни Moscow Arenaда Dj Smashнинг янги дастурдан иборат ажойиб
концерти бўлиб ўтади. Концертда Dj Smash машхур хориж продюсерлари билан
хамкорликда ёзилган ўзининг янги альбомини тақдим этади.
Юлдузли мехмон сифатида бу шоуда Terri B иштирок этади, шунингдек
махсус мехмон хонанда сифатида Dj Smash бизнинг Шахзодани таклиф этган.
Шахзода ва Dj Smash биргаликдаги сахна кўриниши шоу-балет кўринишида
бўлади. Умуман мазкур концерт-шоу йилнинг энг қизиқ шоуларидан бўлиши
кутилмоқда.
22 апрель куни Moscow Arenaга шошилинг!
- дея хабар бермоқда Шахзоданинг иккинчи ўзбек тилидаги shahzoda.uz сайти.
-Шароф ва Севинч тўғрисидаги маълумотларни энди алохида эшитмасак керак. Шароф Муқимов янги "О, Лайли" қўшиғига чет элда клип суратга олдирмоқчи. Унда Шарофнинг рафиқаси Севинч рашкчи аёл образида намоён бўлишини ва қўшиқ хит бўлишига ишонишини Шароф хабар бермоқда. Хм.. Нима учун "О, Севинч" эмас?
-Бугун 1 апрель куни Райхон ўзининг болакайлар учун мўлжалланган медиа марказини очилиш маросимини ўтказади. Тасаввур қиляпман қанча одам бу куни уни алдашга харакат қилишини. 1 апрель қилиб хали бу маълумот хам хазил бўлса-я? Демак, очилиш бўлиб ўтгандан кейингина батафсил хабар берармиз.
-Фонограммадан жонли ижроси аъло бўлган Жахонгир Отажонов нихоят суратдагидек ижодда ястланиб ётишни бас қилган холда май ойида концерт дастурини тақдим қилишни бошлаб юборган. Концерт тўғрисида шахсан мен учун батафсил маълумотни ўзини кераги йўқ, негаки хақиқий санъат намунасидан бахраманд бўлиш учун етарли бўлган жонли ижро унинг концертида бирламчи. Олдинги концерт дастуридан ёзиб олинган жонли ижродаги қўшиқлари бугунги кунгача радиоларда фонограммасига қараганда кўпроқ қўйилиб келинмоқда. Бу йилги концертдан хам жонли ижродаги тароналари аксарият хонандаларга намуна сифатида анча вақт "айланииб" туриши турган гап. Концертда Жахонгирнинг санъаткор қариндошлари хам иштирок этиб у билан дуэт куйлашади.
Jaxongir Otajonov Sardor siz etganizde yaxshi ovoz soxibi. Jonli ijrodagi qo'shiqlariga gap yo'q. Eslasez Sherali Jo'raevdan intervyu olganizda, Sher akayam aytgandilar, -"mani haqiqiy ovozimni xalq taniydi, qaytanga bu uskunalar ovozimni ingichlakashtirib buzib qo'yadi" deb!(agar ma'no jixatdan sal boshqacharoq bo'lsa uzr). Jaxongirdayam shunaqa! Asl ovozi yaxshi!
Yangiliklar uchun kata raxmat. Sevimli saytimiz bo'lmish sayyod.com ana avvalgidek ishlashni boshlaganizdan hursandman!
sayyod yana avvalgide bizga yangililarni berayotganiz uchun rahmat. togrisi judayam qorqqan edim. biz muhlislardan kongliz qoldi deb oylagandim. rahmat katta dardor aka. ishlarizda omad
nimasini etasiz GULNOR layli layli deyivurib ovozi kolmdi ashulachilarimizi....mana bizam bor etishsin ashula kilib ISMIMIZANI....YO bosa kere osha LALI :))
SALOM SAYYOD SAYT YANA OLDINGIDEK ISHLAYOTGANIDAN JUDAYAM HURSANDMAN.BU UCHUN SIZGA RAHMAT VA ISHIZGA OMAD TILAYMAN.SAYYOD.UZ NI ASHADDIY MUHLISASI.... FAQAT OMAD......
Сизлар севинчни туйида яйраб раксга тушгани хакида гапирвосилами? Девушки нимага узилани гурликка соласизлар? Если честно тан олила узила хам туйда уломииии зуууууууууууурга турасилаю раксга тушгила келиб.Севинчда нима айб.севинч просто кунглига келган ишни узи нима тугри диб топса шу ишни кладиган очик кунгли, кунглида кири ёк киз.уят сизларга.не зря говорят олмали дарахтга тош отилади диб
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.