05:41 Ботир Қодиров ва Муниса Ризаевадан "Азарт")) | |
Муниса билан сайтимизда у билан чоп этилиш кутилаётган интервью хусусида қўнғироқлаш-ганимизда у Ботирнинг студиясида эканлигини айтди. Демак бу ерда "Что то нИтО" )) Бироз ўтмай Ботир биз билан боғланиб янги ижодий фикрлари билан бўлишиб ўзаро фикр алишдик. Шу орада Мунисанинг ташрифи хақида қизиқдим. Ботир:-Муниса билан дуэт куйлаш режамиз хозир кўриб чиқилмоқда. Студияда куйлашимиз мумкин бўлган дуэтни тинглади. Хозирча аниқ бир тўхтамга келингани йўғу лекин, Мунисанинг ижоддаги азарти билан мени ижодий азартим уйғунлашса яхши нарса чиқади деб ўйладим. Ботир концертидан кейин жимлик сурурини сурганлиги хақида жавоб беради: Ботир:-Концертдан кейин маъсулият хиссидан янада қўрқа бошладим. Мухлислар ишончини оқлаш керак, шунчаки қўшиқлар қилиб "еб кетади" фикри билан ижод қила олмайман. Янги махзун бир қўшиққа клип суратга олиш режамда бор, хозир тайёргарлик ишлари кетмоқда, мана Муниса билан хам дуэт ўхшаса тақдим қиламиз. Ижоддаман, шунчаки жараёндаман. "Марди майдон" жонли ижро фестивали хақида Ботир:-Бу борада сизнинг сайтингизда кутилаётган интрига онларидек нарсани хис қилмаяпман (кулади) Унчалик алохида урғу билан ёндошаётганим йўқ, ўша қандай куйлаб юрган бўлсам шундай чиқаман. Тўғриси, хали репетиция хам қилмадим. Концертда "Бир лахзалик дийдор учун" ва "Алдамадим" қўшиғини куйлашим кўзда тутилган. Менимча дуэт ўхшаса қизиқ тандем юзага келса керак. Икки ижодий азартнинг уйғунлашиш онларини кузатиш менга хам қизиқ. ))
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 9980 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |