01:04 Кутилмаган МАЗАли ташриф! | |
3-август кунидаги " Sayyod-media" ва "Султон-Саид" кошонаси хамкорлигидаги "Маза ва дид" фестивалида иштирок этган таомлар ва улардан машхурлар овозига кўра учта энг аъло таом хамда бевосита шу кечага йиғилган мехмонлар фикрига кўра "Энг мазали хонанда" 3талиги натижаларини эълон қилгандик (манбаа) Фестивальнинг қоидасига кўра машхурлар томонидан энг мазали деб топилган ўша уч таом, ўша кунги одамларнинг берган овозига кўра энг мазали деб топилган уч хонандани уйига етказилиши керак эди. Мазкур фоторепортажимизда нафақат ваъдага вафо сифатида иссиққина таомларни етказилганлиги балки уч хонандани уйига ташриф суратлари хам сизларга қизиқ бўлса керак. Эслатиб ўтамиз: 1-ўрин Муниса Ризаева ва унга 1-ўринни олган таом соусли балиқ, 2-ўринни икки хонанда олган Озода ва Каниза, уларга шундай ўринни олган "Корейка" таоми ва 3-ўрин хам икки хонанда Ботир Қодиров ва Манзура
Биринчи бўлиб, "Сабзавотли гриль"ни кўтариб Манзурани "Бўзбозор" тарафида жойлашган хонадонига ташриф буюрдик.
Эшик олдиданоқ кўзга ташланган Манзуранинг уйидаги манзара бизга қизиқ туюлди. Отаси чизган суратлар коридордан кутиб олади.
Ота-онаси билан истиқомат қиладиган Манзуранинг уйи ўзига мос бежирим ва дид билан жихозланган бўлиб, суратлар билан бойитилгани билан мини-музейчани эслатади.
Уйда Манзура ва отаси экан.
Уларга ёқимли иштаха тилаб, йўлга тушдик.
Канизанинг М.Горкий (хозирги номини билмайман, узр. Адашмасам Буюк Ипак йўли) метроси ёнгинасидан яқиндагина олган уйига келганимизда эндигина хихзматдан келиб турган экан.
Уни хам уйида отаси билан экан.
Кейинги манзил Озоданикига бўлди. Биз тарқатаётган таомларни "Султон Саид" кошонасида махсус пишириб иссиқлигида олиб бораётганимиз учун, биз Манзура ва Канизаникидан чиққунча қолган таомларни пишириб, биз айтган манзилга ресторан ходимлари келтиришини режалаштиргандик.
Озоданинг "Пединститут"га етмасдан "Хореография" ўқув даргохи олдида жойлашган ховлисида Озоданинг ўзи, синглиси "Барбимасман" дея куйлаган Нилу ва унинг ўғли Абдуллох бор эди.
Бу ховлининг подволида қурилган медиа-марказда "Асл хонанда" реалити шоуси ўтган ва шу лойихамиздан уни кўргандингиз. Мана юқори қаватлари хам инжиқ Озоданинг бир неча йиллик қайта-қайта таъмирлашлари натижасида нихоят битибди. Иккинчи қаватигина. Учинчи қавати хали хануз битиш арафасида. Униям Озода хали уч тўрт маротаба ўзгартирмаса бўлгани))
Хуллас, хозир битган иккинчи қаватига кирасизу ўзингизни Эрмитажга киргандек хис қиласиз.
"Топган пулингизни шу уйга сарфлаганмисиз?"-дейман хазиллашиб...балки хазил аралаш десам а?))
Таппа-тайёр клип ва тарихий сериал суратга олишга мўлжалланган уй.
Менга ошхона жудаям ёқди, хам чиройлик ва хам жуда шинам.
Бу онам учун ошхонадаги махсус супа-дейди Озода. Қозон шахридаги масжид туширилган гилам ўша ерни ўзидан совға.
Озодани уйидан фоторепортажни...балки видеоси биланам тез кунда тақдим этамиз, шу куни овқатлар совиб қолмаслиги учун шошаётганимиз учун, Озодани бизни мехмон қилишга таклифини қайтариб тезда яна йўлга тушдик.
Муниса Ризаевани "Дархон"даги "Полянка" кафеси жойлашган махалласидаги уйига қайрилганимизда у онаси ва...(адашмасам) бўлажак турмуш ўртоғи, теннис спорти юлдузи, чемпиони Важа Узоқов билан махаллани сайр қилиб юришган экан. "Музқаймоққа дўконга чиқдик"-дейди Мунисани онаси.
Сурат фонидаги дўконга Мунисани онаси кетди, уни ортидан бўлажак куёвбола. Биз Мунисага мазали совғани топширгач у хам дўконга кириб кетди.
Икки юлдуз, бири спорт чемпиони, бошқаси эстрадада лидерик қилаётгани махаллани айланиб, содда кўриниш ва турмуш тарзини намоён қилганича кичиккина дўкончага музқаймоқ олгани кириб кетишди. Менимча хамиша хам юлдузларни бундай холатда учратиш қийин бўлса керак. Мунисани камтарлиги шунданам билинади.
Ботир Қодировни ярим тунда бир кафеда шашликхўрликка келган жойидан излаб топдик. Менимча бу пайт ва шундай ўта шахсий бир мухитда уни нафақат журналистика олами, балки яқин дўстлари хам топиши амримахол эди. Ботирни дастурхонини сабзавотли гриль тўлдирди.
Суратлар муаллифи Усмонжонов Достон.
ДИҚҚАТ!!! ЯНА 3-ҒОЛИБНИ СИЗЛАР АНИҚЛАЙСИЗ! "Таъм ва дид фестивали"га ташриф буюрган шоу-бизнес вакилларини барчасини ДИД хамда КЎРИНИШ БОРАСИДА овоз бериш бўйича учта энг аълосини аниқлаймиз. Натижада Pal Zileri ва Baldinini бутикларидан махсус брендли қимматбахо совғалар сизлар аниқлаб берган энг дидли ва ажойиб кўринишдаги 3-та иштирокчига насиб этади! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 23556 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |