04:10 Билайн фикрича қизлар А, боллар М эмиш) | |
Райхоннинг синглиси Насибани "Оқ ўрар"и 19-октябрь куни бўлиб ўтди. Куёв чопон ва салласидан торт ажиб чиққан-а? Онасидан кейин ёлғиз синглиси билан қолган Райхон учун бироз аввал синглисини турмушга бериш кўпроқ қўрқув хиссини уйғотган бўлса ажабмас. Бахтига Райхон энди ёлғизмас, уни турмуш ўртоғи ва икки ўғилчаси бор. Бирмунча қийинчилик ва нохақ айбловларни бошидан ўтказган Райхонни бошига бахт устига бахт ёғилишига у росмана лойиқ. Уйингдан тўй аримасин Райхон, табриклаймиз!
Мазкур гурухнинг илк таркибидан фақат Лейли санъатда қолган. Куни кеча Шахноз билан ижодий хамкорликни бошлаган Лейли айни дамда Шахнозга 3-та қўшиқ буюртма бергани маълум бўлди ва келаси хафта шулардан бирини студияда ёзиш жараёни бўлиб ўтади. Қизиқ, Лейли бир ўзи ўша "Сетора"ни нафасини сездира бошлармикан?
Манзурани ўзи айтишича, бу шунчаки дўстини қўллаб-қувватлаш. Унинг яқин дўсти психолог экан... Билмасам, балки бир икки сеансдан кейин дўст бўлиб натижасини сеза бошлагач, бошқаларга тавсия қиляптими ё шоу-бизнес оламидагиларга киноя билан тавсия қилмоқдами?)) Мен хам у психологни рекламасини қилган бўлардим, агар у кейин менга қайси санъаткорлар уни қабулида бўлганини айтиш шартига рози бўлса)) Майлида, билиб олардик айрим "ғалатинамо" артистларимизни асл ташхисини))) Кейин танқид қилмаслик учун. Чунки касалларни мазах қилиш мумкинмас!!!))
"Даракчи" газетасида чоп қилинган унинг интервьюсида бир қанча саволлар ва жавоблар аслида бўлмаганидан хайратда. Бу борада инстаграм изохларда уни қўллаб-қувватлаётган хонандалар хам йўқ эмас. Каниза: -"Холаси, аммаси" клипимдаги либос менталитетга тўғри келмайди деб савол берилганмишу мен эса берган жавобим умуман савол каби йўқ жойдан пайдо бўлганмиш. Клипни ўша биринчи сахнасидаги замонавий қизни кўринишини кўрсатиб бермагунча қандай қилиб клип мохиятини кўрсатиш мумкин? Атай таққослаш тарзида ўша ғарбона замонавий либосдан кўра, ўзимизни миллий замонавий либосда хам бўлиш мумкин , миллий либосларимизни замонавий турлари хам бор деган маънода хамда ёшларимизни миллий либосларга тарғиб этишга қаратилган клипку. Кейин турмушга чиқиш хақидаги ўзлари истагандек савол-жавобдан хам қаттиқ ранжидим.
Ижодини тубдан миллий кўринишга буриб, либослари, имиджи ва хаттоки гохо қалам ўрнига ўсмалар қўйилган қошлари билан кўриниш бераётган Канизани журналистлар танқидидан кўра халқнинг мақтовлари кўпроқ ўз оғушига олмоқда. Тўйларда фаол бўлган Каниза айрим хамкасб хонандалари ўйната олмаган оммани қўшиқларини илк садолари билан даврани тўлдирмоқда. Айнан шу танқид остига олинган "Холаси аммаси" клипининг кадр ортида қолган прикол видеоси яқинда қўйилганига қарамай 20мингдан зиёд кўрилган ва хануз кўрилмоқда. Бу клип аллақачон промода бўлмаса хам хануз мухокамада бўлганлиги эса Каниза учун фақат плюс. "Душанба-кайфиятни кўтар" рукнида энди "Хаммасигаям" клипидан хам қизиқ лавхалар, клипга сиғмаган ажойиб рақслар, йигитларни рақсга тайёрланиш сахналаригача киритилган прикол видеони яқин кунлар тақдим этамиз.
Хозирги журналистлар нахотки оддий томошабинлар тушунган сахнадаги театрлаштирилган постановка тушунчасини билмай "Сахнадан актер тушмади, олачипор либосдаги икки йигит концерт бошидан охиригача сахнада бўлди" каби улар учун тушунарсиз холатдан азият чеккунча , бу борада тушунчаси етган санъат сохасидаги бирор ижодкордан ё буни хаммасини тушунган оддий мухлис томошабинлардан фикр олса хаққонийроқ ёндошув бўларМИди. Зеро концерт аслида журналистлар учун эмас, халқ учун қилинади. Уларга тақдим этилаётган ижод намунасини салбий тарафлари ва оқибатларини бартараф этишдаги назоратни эса журналист амалга оширади. Менимча, тағин билмасам. Шахсий фикр. Албатта ёритиш, ўзини фикри билан бўлишишга нафақат журналист балки хамма хақли, аммо тушунмадим дея балки бошқа тушунмаганларни хам тушунмаслик холатига киритгунча, сўраб кўриб, билиб кейин ўша стилистикасига бахо берилса ўринли бўлармиди... Журналист билдирган фикрда икки актер қўшиққа сахна кўринишида бўлиб, кейинги қўшиқда улар сахнадан тушмаганлиги тушунарсиз бўлибди. Вахоланки битта қўшиққа сахна кўриниши эмас, воқеалар кетма-кетлиги икки ва уч қўшиқ билан сахнада театрлаштирилган холатда уланиб кўрсатилган. Балки журналистларимиз санъатни бу турлари билан танишмасдир, балки концертларга кам тушишар. Бу стилистика Шахзодани хам концертида қўлланилган (Шахзода ва Муниса концерти режиссери Абликули) Ўзбек эстрадаси тарихида эса бу стилистика тўлиқ ва мюзикл тарзида илк маротаба Отабек Мадрахимовни 90-йиллардаги "Алпомиш" спорт саройидаги шоусида қўлланилган. Бошидан охиригача воқеалар театрлаштирилган тарзда бир-бирига уланиб кўрсатилганлиги Россия твсидаги янгиликларида хам кўрсатилганди. Умуман олганда журналистларимиз Жахон миқёсидаги концертларни, оддий "Чикаго" каби мюзиклларни , ўзимизни эски "Тохир ва Зухра" фильмларини томоша қилишлари ёки оддий театрлардан хам "хабар" олиб санъатдаги билимларини кенгайтиришса яхши бўларди. Кейин тушунмай зерикишмасди-да)
Ха, майлида, шоу-бизнес оламидаги бу нарсалар норма, шунчаки рейтинги баланд ёки рейтинги мавжуд бўлган хонандаларга бундай реклама шундоғам керакмас бўлса керак деб ўйлардим-да ман содда. Ўзи рейтинг ўлгурам хаққонийси қандайлигини тобора тушунмай қоляпман. Реклама орқали едириб сохта кўтарилган рейтинг рекламасими бу, ё касалини иситмаси ошкор қилаётган холатмикан? Бу фақат аниқ юқоридаги хонандага билдирилган фикрмас, умумий хамма хонандаларга таалуқли мавзудан келиб чиққан фикр холос. Хотя...яна билмасам...
Бу нима энди очиқ бозорми? Қоғозга ўралган қўшмачилик хизмат турими? Қизиғи қизлар А харфи биланмушде болалар М. Қанаққилиб? Русчада болалар МАЛЬЧИКИ десак хам қизлар русчада Д - Девочки, Девушки бўлиш керакмасми? Ё жа нари борса G - Girls Қ-Қизлар... лекин А-масде энди. Хичқанақасига А- бўмаяптиде. Тўғри кемаяпти ўртоқлар!
Билайн нимани назарда тутиб нимани тарғиб қилмоқда? Нега айнан А ва М?! Ғалати...
Автобусдан суратга олинган янги БЕЛГИ! (инстаграмдан олинди, муаллиф кўрсатилган) Билмасам бу ПДД-ЙХҚга киритилган янги белгими ё фақат транспорт воситаси ичидаги янги тартиб белгисими...хуллас автобус ичидаги атмосферани бўлғамаслик хақидаги огохлантирув. Қизиқ бу белги ПДД-ЙХҚ белгилари шаклида бўлгани сабабли, униям маъмурий жазо турларига киритишганмикан? Масалан чидаб туромаганларга ё қасддан қоидани бузганларга қанча жарима солиниши ва хоказо а?))) Товба. Ароқ ичганга аппарат борийди "кух" деб аниқлайдиган...буничи? Куламаней... Тасаввур қилинг ДАН ходими сизни тўхтатиб, ёки автобус ичига кириб, махсус аппаратни салонда "хидлатди")))) ё кучукдан фойдаланармикан? Балки махсус хидловчи ходимлар таъсис қилинар? Фикрларим кулгулик бўлиши мумкин бироқ, белги бор бўлса уни қоидаси хам, уни бузганга жарима хам бўлиши ва уни назорат қилувчи ходим ва махсус ускуналар бўлиши нормал нарса-ку))
Хуллас,одамлар! Атмосфера шундоғам булғанган, озон қатлами емирилмоқда, илтимос салондаги атмосферани хам бузиб, бурун пардаларини емирилишига йўл қўйманг!))
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 35207 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |