Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 14 » "Олам ва Одам" кўрсатуви хатоси билан машхур бўлди
04:11
"Олам ва Одам" кўрсатуви хатоси билан машхур бўлди

Интернет ва инстаграм шарофати билан газета редакциялари ходимлари  хонасидан чиқмай янгиликларни ва машхурлар билан боғлиқ деярли хар кунги суратларини газеталарида чоп қилиши  уларни фаолиятларига енгиллик яратяпти.

Газетадаги шоу-бизнес бўлими деярли ишламай тайёр маълумот ва суратларни  инстаграмдан олиб қайта чоп қилиш билан ижод...йўғэ, фаолият...хм...гонорарга эга бўлишмоқда)

Албатта журналистлардан айримлари шу хонадан чиқмай "ишлаш"и билангина кифояланиб, сахих маълумотлардан бохабар бўлмай кўп хатоликлар хам қилмоқда.

Инстаграмда аввал тайёр интернет ва шоу-бизнес сайтлари редакцияларнинг жонларига оро кириб, кўп журналистларни ойлик билан таъминлаб турганди. Хозир хам, фақат эндиликда кўпроқ инстаграм хам нафақат газета ва журналларни балки, оддий хозиргина очилган сайтларга хам тезкор ва биринчи маълумот манбаини ўтамоқда.

Машхурлардан ортиқча интервьюни хам кераги йўқ, тайёр инстаграмда бугун ким билан , қаерда, нима еди, нима ичди, нималарни нишонлашмоқда ва бунда нима кийимда ва хаттоки журналистларга турли тадбирларга хам боришни кераги бўлмай қолмоқда.

Хамма ва хаммаси инстаграмда!

 

  • Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган  "Сетора" гурухининг илк таркиби иштирокчиси ва жарангдор овоз сохибаси Феруза Латипованинг  деярли мана хозир қўйган сурати ва унга битилган изохидан уни иккинчи маротаба оналик бахтига эришиш остонасида турганидан хабардор бўлдик.

Айни дамда Америкада яшаб ишлаётган Ферузага ўша ердаги дўстлари "Baby shower" ўтказишди.  (Бўлажак онани совғалар ёмғирида қолдирмоқ  Америкача байрам анъанаси. Бу хозир Европада хам урфга айланишга улгурди)

  Гурухнинг икки иштирокчиси Лайло ва Камилла эса Тошкентда Ферузанинг қайтишини кутишмоқда. Камилла берган хабарига кўра "Сетора" гурухини илк таркиби билан тиклаш нияти йўқ эмас ва бунинг учун Феруза Тошкентга келиши хамда уччовлон Тарона рахбарияти билан бир тўхтамга келиши керак. Ферузанинг хомиладорлик холатини инобатга олса бу режа яна бир йилга сурилса кераг-ов.

 Лайло яккахон хонандалик онларидан кўра "Сетора" гурухидаги фаолияти хотиралари билан завқланаётган кўринади. Инстаграмга қўяётган аксарият суратлари "Сетора" гурухидаги фаолиятидан суратлар. Клиплару концертлардан...(бу суратда "Борсан" клипи бош қахрамони билан, ижтимоий тармоқда уни Энрике Иглесиасга чиқариб бўлишибди...холи йўғу))


 

  • Хафта давомида энг шов-шувли  ва ижтимоий тармоқларда (хусусан мени инстаграм ва фейсбук сахифамда хам) мана шу сурат қизғин  мухокамада бўлди .

Билмаганлар бахонада "Дунё бўйлаб" телеканали борлигию, унда "Олам ва одам" кўрсатуви  намойиш қилинишини билиб олишди. Бу телеканални жуда камчилик кўрса керак, бу телебошловчини хам таниганлар кам бўлса керак. Кўрсатув хақидаку жимман. Бироқ бу хафтадан қиз (адашмасам исми Гўзал) камида Гули Асалхўжаевадек машхур, кўрсатув камида "Ошга мархамат"дек қизиқ ва телеканал "Наво" каби рейтинги кўтарилган бўлса ажабмас.

Ўзим хам эринмасдан твдан излаб шу кўрсатувни куттиму тополмадим.

Хуллас, техник ходимлари хатоси билан кўрсатув фонидаги "Олам ва одам" ёзуви   бош икки харфини  бошловчи ёпиб қўйгани сабабли уятсиз сўз -"** ва одам"" бўлиб қолган (бу суратда фотошопда  олиб ташладик)

Эътибор беринг, бу кўрсатув ёзуви монтажда қилинади ва бу бошловчи айби эмас. Агар бошловчи  айби билан ёпиб қўйилган тақдирдаям барибир монтажчилар ва режиссер масъул бўлади. 

Бошқа тарафдан балки бу пиардир деб ўйланиб қолдим. Ахир бу телеканални кўрадиганлар саноқлику. Ха нима қилибди? Шундоғам рейтинги баланд ва машхур бўлган Мунисани нима янгилиги чиқса пиару, деярли хечким кўрмайдиган телеканални бу гўёки хатоси диққатни тортиш учун реклама бўлиши мумкин эмасми?

Шахсан ўзим хам бу канални топиб қизиқиб кўрдимми, демак натижа бор! Яъни фикрларим исботи тариқасида айтяпман. Фақат телеканал ўз номланишига хосмасдек туюлди. Мутлақо бошқа мавзудаги нарсалармией...

 

21-аср реклама ва пиар бизда хам зўр қўлланилмоқда (кўрвоммиз, билвоммиз, сезвоммиз) шу сабаб шубха билан қарадим.

Инстаграмда мана шу  кўрсатув бошловчисини ўзи изохда билдирган маълумотига қараганда техник ходимлар бу хатолиги учун жазоланган ва афсуски уларнинг касрига бошловчи уялиб қолган. Тушунса бўлади...шунақа хатодан кейин...

Хатоликка йўл қўйганлар шунчаки ялло қилиб юрмагани ва улар жазолангани хабари хамда бошловчи илтимоси билан албатта суратлар шахсий профилимдан ўчирилди. Бошқаларга хам ўчиришни тавсия қилардим.


 

  • Ижтимоий тармоқларда яна бир мухокамада бўлган ва бу сафар бахс-мунозарадан фарқли хажвий иқтибослар билан шархланаётган сурат:

Йигиталидан кўра мана шу йигит хозир "звезда!" Эртадан бу бола билан расмга тушишни бошлашади. Кимлардир учта бўлиб балки)))

 

 

Умуман,  Йигитали хафта давомида ижтимоий тармоқларда кўп тилга олинди. Масалан мана бу сурат билан хам "Райхонга уйланиб пешонаси росмана ярқираган Йигитали!" каби қизиқ изохларда тилга олинди. 

 Райхон эгизаклари билан бирга эмас, доим биттаси билан расмга (албатта юзини яширган холда) суратга тушиб инстаграмга қўйганидан  одамлар нега фақат битта фарзанди билан суратга тушаётганига қизиқишди. 

Райхон эса,  иккиси қўлига оғирлик қилиши ва суратга тушишга қийинчилик туғдиришини хамда суратларда фақат биттаси билан эмас алишиб суратга тушиб қўяётганини маълум қилди.

 

Куни кеча  иккала эгизакни ўзбекона кўринишда кийинтириб қўйган сурати барча сайтлару ижтимоий тармоқларни ишғол этти.

Барибир юзлари яширинган, менимча  Райхон уларни фотосессия қилдирган чоғида тепадан суратга олиб жойлаган.  

 

Йигиталини иккала эгизаклар билан суратга туширган Райхон уларни яна юзларини кўрсатмаслик йўлини ўйлаб топди))

 

Ёвуз забонлар нима деса десину, кўриб турганингиздек Райхонни бахти тўкис ва унда хаммаси яхши. Охиригача шундай бўлсин! 

 

  • Муниса Ризаевани концертига бирқанча машхурлар келгани билан, нима учун айнан Манзура кўринмади дея мухлислар қизиқмоқда.

Лола, Шахзода, Райхон, Зиёда деярли хамма рейтингдаги қизлар келдику шу Манзура етишмагани   энг машхур қизларимиз рўйхати тўкислигини бузгандек. 

Манзурадан бу хақида сўраганимизда уни концертга таклиф қилишгани бироқ...  у шунчаки боришни истамаганини маълум қилди.  

 

  • Янгиликлар сўнггида асосан об-хаво маълумотлари бўлади, ундан шукрки феноменал хабарлар йўқ, оддий куз, нимсовуқ, ностальгик хаво...

Бироқ унгача спорт хабарлари борку.

Спорт хабарлари рукнида Насибахоним Абдуллаева суратлари  билан янгиликларимизга хозирча  якун қиламиз.

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 34053 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yigitali, Setora, Nasiba Abdullaeva, Rayhon, Manzura

Нравится
Барча изохлар: 15
1 FC_PAXTAKOR   (14-Окт-2014 05:49) [Материал]
gap yoq ))

2 GALASKOOOOOO   (14-Окт-2014 05:55) [Материал]
Facebook a Olam va Odam tema jaaaa ketvottide a Sardor aka ))))))))))))

3 Sardor   (14-Окт-2014 06:32) [Материал]
zo'r maqola bo'libdi,raxmat Sardor aka sizga,darakchi gazetasiga keladigan bo'lsak QVZ.da darakchiga zo'r prikol qilishgandi,darakchi hammamizga yetadi deb,rostan ham darakchi faqat o'shanga yaraydigan bo'lib qolibdi

4 zaya   (14-Окт-2014 09:52) [Материал]
Zur yangiliklar))) "Dunyo buylab" kanali borligini sizdan eshitib turibman.  biggrin Har holda piarmasdir tongue

5 Zulfiya_A   (14-Окт-2014 13:27) [Материал]
Happy Birthday Feruza!!! :-* ♡

6 Маруф   (14-Окт-2014 16:01) [Материал]
Насиба Абдуллаева выглядит как 18-20 летная девочка. вот так надо сохранить молодость

7 Doniyor8975   (14-Окт-2014 17:27) [Материал]
Sayyod.comda bormi

8 Bek-Uzbekistan   (14-Окт-2014 18:35) [Материал]
Ижтимоий тармоқларда яна бир мухокамада бўлган ва бу сафар бахс-мунозарадан фарқли хажвий иқтибослар билан шархланаётган сурат - Rostanam man odnodigi profilimga joylovdim bir kunda 200 tadan ko'p KLASS bosib tashashdi :-D

9 Сара   (14-Окт-2014 19:41) [Материал]
Зор чикибди укиб мазза килдим

10 Madhiya   (15-Окт-2014 08:28) [Материал]
Feruza (Setora) xozi  Amerikani shtatida ekan?

11 Бобожон   (15-Окт-2014 12:10) [Материал]
Насиба Абдуллоева Буюк Инсонсизлар,Кани эди хамма Инсонлар сиздек булиб яшаб юрганда шу Оламда,Худо Рахматлик Охунжон Мухриддин Хусниддин ва бошка бошкалар,сад Афсуски булар йук,нима булганда хам,Гулдай Инсонсизлар,Хамеша Гулдай очилиб Юринглар!

12 TOSHKENT-MAN   (16-Окт-2014 20:02) [Материал]
vaxaxa peredachadi bowlov4ini orqasidi yozuni op tawawipti biggrin

13 Jamila(fanatka RAYHON)   (16-Окт-2014 20:24) [Материал]
Go'zal va betakror O'zbegim malikasi Rayhonning baxtiga ko'z tegmasin ilohim!!!  Rayhon egizaklariga ko'z tegishidan qo'rqyapti! Bizning milliy an'analarimizga ko'ra yosh bolani rasmga olish mumkin emas ko'z tegishi mumkin! Shunga qaramay Ryhon muhlis va muhlisalari iltimosiga ko'ra shunday yuzlarini yashirgan holda rasmga olyapti. Bu gaplarni RAYHON o'z intervyusida aytgan edi.

14 ruxsor   (18-Окт-2014 17:16) [Материал]
qo`yil

15 BONU   (24-Дек-2014 09:33) [Материал]
Rayhon haqidagi ma'lumotlar uchun rahmat))))))))))

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!