Хафта давомидаги энг аъло мп3 премьераларининг 5-талигини тақдим этамиз!
Мархум бастакор ва хонанда Хусниддин Холиқовнинг "Ўзбекистон" шлягерини билмаганлар кам бўлса керак. Дилсўз ижросида унга янгитдан хаёт бағишланиб, унинг қўнғироқдек овозию махорати билан янада жозибали ва янада этингизни жимирлатар тарзда жаранглади. Менга жудаям ёқди!
Дилсўз-"Ўзбекистон" (Хусниддин Холиқов)
Бошқа манбаадан кўчирмоқ (тасикс эмас)
2-чи фарзанди Ситора билан Америкадан қайтган собиқ "Сетора" гурухининг яна бир иштирокчиси Феруза билан бағри тўлган Лейлини инстаграмдаги суратларида уччала қиз яна бирга эканлигини кўриш завқли. Шу кунгача "Сетора" гурухида бўлмаса хам, аммо хонандаликни бир зум ташламаган Лейли шу кунларда "Сен дунёимсан" номли сокин ва ўзига хос тарона премьерасини тақдим этди.
Лейли-"Сен дунёимсан"
Бошқа манбаадан кўчирмоқ (тасиксдан эмас)
"Экспрессо" лойихасидаги интервьюси борасида шов-шувлари хали-хануз тинмаётган Манзуранинг айнан ўша интервьюда Хоразм эстрадаси мавзуси давоми мана бир оз вақт ўтмай 3 минутга хам етар-етмас ажойиб ва рақсбоп "Лазги" қўшиғи тарзида намоёнланди.
Мазкур тарона мутлақ замонавий ва ёшларбоп бўлгани билан хоразм оханглари билан яхшигина тўйинган.
Манзура-"Лазги"
Бошқа манбаадан кўчирмоқ (тасиксдан эмас)
Музаффар Мирзарахимовнинг 2-3 қўшиғини эшитган бўлсам деярли хаммаси "Лолажон" қўшиғини эслатади. Балки гармония бирдир ва балки муаллиф имзоси... Ижод давомида иккинчи маротаба она мавзусида куйлаётган Музаффар Мирзарахимовнинг менинг шахсий фикримча бу қўшиғи хам ўша "Лолажон"ни эслатса-да, хар иккала қўшиқдаги мусиқа сехри ўзига ром этишини эътироф этиш жоиз. "Лолажон" каби бу "Онажон" қўшиғининг мусиқаси менга жудаям ёқди. Анча вақт миянгизда айнан мусиқаси "айланиб" турадиган яхши маънодаги паразит мусиқа)))
Музаффар Мирзарахимов-"Онажон"
Бошқа манбаадан кўчирмоқ (тасиксдан эмас)
Концертга тайёргарлик авжида бўлган Мунисанинг тез кунда Шахзод Муродов билан куйланган "Ўжар" дуэтига клип тақдим этилади. Куни кеча премьераси ўтган ва ишчи номи аввал "Логикали" бўлган "Сакраменто" прикол қўшиғига хам клип суратга олиниб эфирда концертгача промоси бўлиши кутилмоқда. Мазкур тарона хам Мунисанинг темпераменти стилистикасида. Динамика, олов, темп ва хоказо. Мунисанинг айтишича қўшиқдаги "Сакраменто" бу АҚШдаги шу номли шахар хақида эмас, "сакрайдиган"ларга қарата айтилган хажвий атама сифатида куйланган.
Муниса Ризаева-"Сакраменто" (Логикали)
Бўлим: MP3|Video |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |