
Зиёда камнамо?
Гастроль сафарларида фаол бўлиб қайтган Зиёда, "Хали-хали" қўшиғига клип суратга олдиртирди. Режиссер Нозим Жумаев. Зиёда яна бир устоз қўшиғини замонавий эстрада йўналишида қайта куйлади.
Устоз санъаткор Нуриддин Хамроқуловнинг "Ажаб" таронаси энди Зиёда овози билан қайта жонланади. Шунингдек матн ва қўшиқ ғояси муаллифи сифатида Зиёданинг янги "Вой дод" деб номланган қўшиғига бахо берасиз. Аранжировка Фурқат Бобожоновдан бўлади.
Яна клуб тарзидаги "Хали хали" қўшиғи каби бир сирли қўшиқ устида ишлаётган Зиёдадан хозирча янгиликлар шу.
"Божалар" гурухи "Қарамайсан" қўшиғига комедик жанрда ва "Ватаним" қўшиғига клип суратга олдиртирди. "Ёр-ёр" қўшиғига хам клип суратга олдириш режада.
Рухшонанинг "Аппендицит" жаррохлик реалити шоуси сайтимизнинг "пульс" бўлимида ёритилиб турилди. Шифохонадан уни тўй хизматлари маъсулияти яна ғала-ғовур мехнатга тортиб кетди.
Касал бўлишга хаққи йўқ бўлган Рухшонани, операциядан кейин тўй хизматида учратишган. Акфанинг Рухшонага яна бошқа анчагина нохақликлари хақида "по секрету" бўлишган айғоқчиларимиз гапига қараганда, бу вазиятда унга хеч бўлмаса бироз дам беришса бўларди. Шифохонадаги даволаниш билан боғлиқ хам қизиқ холатлар юзага келган эмиш.
Бу нарсаларга бизда хеч қандай факт ва исботлар йўқ, шунинг учун оддий миш-миш деб қабул қилиш лозим. Рухшонанинг ижодий янгилигига қайтсак, янги "Мени севасан" қўшиғи ёзилиб, унга клип хам суратга олинди. Матн муаллифи Шахноз.

-Собиқ маъмур Шербек билан боғлиқ саволларга жавоблар олинди. Яъни
Манзура, Муниса Ризаева ва Шербекнинг ўзига сўз берилиб, интервьюлар олинди.
Аввалига жавоб беришни истамаган Шербекдан жавоблар олишга муваффақ бўлдик.
Манзуранинг жавоблари қисқа ва лўнда, ва хаттоки эртакларга ишоралар хам бўлди. Муниса Ризаеваники эса ....оооо.
Бу мавзу шоу-бизнес оламида хали анча мухокама қилиниши аниқ. Манзура билан уни фақат маъмур можароси эмас, балки бошқа яна бир муаммоси хақида хам иқрорлик билдирди.
Албатта уларнинг жавобларидан келиб чиққан холда вазиятга хаққоний бахо бериш сизларга хавола бўлади.
Қизиғи, хали интервьюлар сайтга жойланмасиданоқ бир тв ходимаси, ўша твни смсида рўкач қилиб
(гўё у тв юқори назорат инстанцияси) "Тухмат қилмай, қўлингдан келса, хаққоний ёрит!"- дея орага суқилди. Кейин эса тахдидга ўтди.
Куламанде...))
Қизиқ...хали тухмат тугул воқеа ёритилгани хам йўқ, хаққонийликка келсак, бизнинг ишимиз хар бирига сўз бериш холос. Балки бу "Қўрққан олдин мушт кўтарар" деган тушунча асосида ўзини сотиб қўйдимикан?)))
Бу хам мавзудан жой олиниб, унга бахо беришда ўз таъсирини кўрсатади деган умиддаман. Зеро ишга умуман алоқаси бўлмаган тв ходимаси кимни ва нима учун химоя қиламан деб ўзини қай ахволда кўрсатиб қўймоқда?))
Яқин кунлар, оз қолди! Барчасини ёритамиз!
Сарвар Зохидов ва Sayyod тайёрлашди.
Sanat soxasida bazi bir urush janjalla buladi bu hamma joyda bor narsa shu uchun aloqam yuq hamisha tinchlik tarafdoriman hammaga insof bersin
ZIYODANI AJAB SIRLARI JUDA YOQDI, ZIYODAGA OMAD. BOTIR UFF JAXONGIR POZILJONOV VAPWE BIR OLAM,GULI YØG'EY RUHWONA KÖPROR DAM OLINGDA