06:50 Маъмур ёлланма ишчи, ўрнини билиши керак! | |
Манзуранинг собиқ маъмури Шербекни, Муниса Ризаева билан хам хамкорлиги узилганидан хабар топганимиздан кейин, бу хақида қисқа хабар бердик. Бироз соатдан кейин, Муниса биз билан боғланиб, эътирозларини баён қилар экан, ғазабини яширолмади. "Мунисани, мен Муниса қилганман!” деган гапидан тасодифга хайратландим. Сабаби Манзура билан хамкорликка чек қўйилгач, Манзурага яқин инсонлардан бири, Шербекни Манзура хақида мана шундай "Манзурани мен Манзура қилганман!” каби гаплар қилиб юрганидан эътирози ёдимга тушди. Хар икки тарафнинг яна бир ўхшаш эътирозида Шербекнинг характери хам айтилган. Бу билан боғлиқ бир радиодаги Манзуранинг шахсий таъқиқи хақида эса шоу-бизнесдагиларни аксариятини хабари бор бўлса керак. Демак, тасодифларга чек қўйиш ниятида, хар бир тарафга сўз беришга қарор қилдик. Аввал Шербек билан боғланилганда, у интервью беришни истамай, шунчаки "Хаммасини вақт кўрсатади!” деди холос. Саволлар берила бошлагач эса, жавоб беришни лозим топди. Шербек Шоу бизнесдан йироқ бўлганлар, Шербекни Манзуранинг "Тушларимга кир" клипидаги бош қахрамон йигит образи ролидан таниши мумкин.Манзурадан нимага кетгансиз? Шербек:- Ўтиш булиши керак эди. Хар бир одамда ўтиш бўлади. Шу нарса бўлгани учун кетилган. Бир радиодаги Манзуранинг шахсий таъқиқи сиз билан боғлиқлиги ростми, яъни сиз радиога бориб қўрслик қилганингиз натижасидами? Шербек:-Йўқ, у ерда озгина тушунмовчилик бўлиб қолган. Қўрслик қилинмаган у ерда. Тохир ака билан бир биримизани тушунмай қолганмиз, ва шу арзимаган нарса деб таъқиқ бўлган. Улани кўрмай қолиб, салом бермаганимга жахллари чиқиб ўзлари менга биринчи булиб қўрслик қилганлар. Манзура билан хамкорликка чек қўйилиш сабаби сизни характерингиз бўлгани ростми? Шербек:-Йўқ, энди характер деганда… биласизми, Манзурани хам характери ўзига яраша кийин, мени хам характерим қийин. Сабаб, биз бир биримизани тушунмай қолганимиз. Ва яна хамкорликка чек қўйилганлик сабаб битта нарса деб биламан…. Хар куни эрталабдан кечгача хамма нарсани ўзим бажарар эдим… хайдовчиликни хам, маъмурликни хам. Хар бир одам кун давомида хар хил вазиятга учрайди, кайфияти хар хил бўлади. Шундай вазиятда Манзура мени тушунмай қолган пайтлари бўлган. Хамма ўзини ишини қилганида шундай бўлмасди. Ёрдамчилар бўлган, лекин улар етишмаган, камлик қилган. Охирги пайтда келишмовчиликларга Манзурани ўзи олиб келган. "Продюсер сифатида Манзурани Манзура қилган менман!” деганингиз ростми? Манзура ўзи эришмаганми бу ютуқларга? Шербек:-Йўқ ундай гап бўлмаган. Бу тухмат бўлибди. Мана бундай бўлган: Манзурани Манзура бўлишида мени хам хиссам бор деганман. Мен қилганман деб айтмаганман. Улар менга сени хиссанг йўқ дейишган. Мени шу гапдан жахлим чиққан. Ким айтганини эслолмайман, манимча Манзура айтган. Мунисада хам шундай холат бўлди. Муниса Ризаева билан хамкорлигингиз қандай бошланган? Шербек:-Манзурдан кетганимдан кейин, офис қилиб ташкиллаштираётганимда Мунисадан бирга ишлайлик деган таклиф тушган. Муниса Ризаева билан бугунги кунга келиб хамкорликка чек қўйилиш сабаби? Шербек:-"Что, Мунису Ризаеву ты сделал Мунисой?” деган эди, мен: "Да конечно я сделал её Мунисой!” дедим. Кейин Муниса айтди: "Нет это я сама”….. Шундан кейин, ўзинг ишлаб кўр дедим. Бўлди шу. Кейин келишмовчилик хам юзага келди. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Майли, улар ишлайверишсин, гап йўқ, омадини берсин. Зўр бўлиб кетишса мен хурсанд бўламан. Муниса Ризаевани тўйларидан уни пулга чув туширганингиз ростми? Шербек:-Пул буйича алдоқчилик бўлган! Мен хеч качон пулга хиёнат қилмаганман, буни бутун Ўзбекистон билади, ва Манзураниям ўзи айтади керак бўлса. Манзура билан 6-8 йил ишлаб хаттоки 10долларигаям хиёнат бўлмаган. Буни Манзурани ўзи хам тасдиқлаб беради. Қандай қилиб мен келиб пулга хиёнат қилишим мумкин? Мунисани ёнига кўпчиликни йўлатманингиз, уни телефон рақамларини ўзгартирганингиз? Шербек:-Бўлиши мумкин, чунки бу шоу бизнес қонун қоидаларида бор нарса. Шунинг учун Вақтинчалик тўхтатганман. Мен шоу бизнес қонун қоидаларини ўқиб чиққанман. Ва қонун қоида бўйича иш юритишни тарафдориман. "Муниса Ризаевани, Муниса қилган бу мен” деган гапингизга асос борми? У ўзи куйлаб, ўзи эришганку ютуқларга. Шербек:-Асос хар хил бўлади. Мана масалан Манзурани Манзура бўлиб кетишида, ўша, санъаткорни енида юрган инсоннинг хиссаси бўлади барибир. Мунисани Худо яратиб қўйган овози бор, хусни бор, лекин мен пулни қаерга қандай қилиб йўналтиришни билганим учун хам у мана шундай холатига эришди. Мен 100фоиз хиссам бор деб айтаётганим йўқ, лекин 50фоиз хиссам бор, ва қолган 50фоиз ўзини хиссасидир. Хотима ўрнида: Шербек:-Яна бир бор айтаман, уларга ман омад тилайман. Ёмонлигим ёки ғайрилигим йўқ уларга нисбатан. Тухмат гаплар гапирилиши керак эмас, хеч ким томонидан (тўй пуллари хакида). Мени хамма билади. Мен пулга хиёнат қиладиган бола эмасман. Менга ёшлигимда шундай тарбия берилган, бу кимнидур 10, 20, ёки 100 доллари менга юқмайди ... Сарвар Зохидов сухбатлашди. МАНЗУРА "ЭЛДИДО" гурухига "болеть" қилгани келган Манзурани "Марди майдон" жонли ижро фестивалида учратиб қолдик. Фурсатдан фойдаланиб, вазият юзасидан қисқача интервью ўтказдик. Мабодо(!), "Манзурани мен Манзура қилганман” деган фикрни Шербек билдирган бўлса? Манзура (энсаси қотади):- "Сказки Андерсена!” Хамкорликка чек қўйилиш сабаби? Манзура-Асли хайдовчиликни амалга оширарди. Тартиб (дисциплина) бузилди, кетди. Мен тушунаман, хозир бу мавзу қизиётгандир, лекин бунга аралашишни истамайман, агар нима ёмонлик бўлса, Худога солдим дейман холос. Бир радиодаги шахсий таъқиқ у билан боғлиқлиги ростми? Манзура-Шундай воқеа бўлганидан хабарим бор. Лекин бировни ишига аралашиб нима қилдим? Хамма ўзи учун жавоб бериши керак. Муниса билан клипдаги қўғирчоқ образларингиз бир хил Манзура-Тасодиф. Муниса "молодец”, лекин мени у билан таққослашлари нотўғри. Муниса Муниса Ризаева билан "Хижрон" фильми даврларида танишгандик. 2011 йил "Варрак шоу"мизнинг илк стартида хам қатнашган. У пайтлар эндигина "Кўзларим ёнар" қўшиғи ТВМда "айлана" бошлаганди. "Айрилма ёр" қўшиғини сайтимизда клипи билан премьера қилган пайтларимиз эса Шербек хали маъмури эмасди. Бизга Мунисанинг янги хитини ўша пайтлар маъмурлик қилган Иброхим тақдим этганди. Муниса таклифи билан шахардаги бир шинамгина кафеда учрашдик. Анчадан бери кўришмагандик, сайтимизда хам янгиликларингиз кўринмади. Вахоланки ўша актрисалик ва хонандаликдаги илк расмий ижодингиз сайтимиз билан хамнафас кечганди. Маъмур билан можародан кейин ўзаро сухбатимиздан тушунгандекмизу, лекин расмий сухбатга ўтадиган бўлсак. -Маъмуриятим ўзгаришининг яна бир сабабларидан бири хам мана шу, менга кўп нарсаларни хабар беришмаганида. Мен учун хамма нарсани улар хал қилишарди, вахоланки, менинг фикримча бу тўғри эмас. Кўп нарсадан бехабар қолиб, бугунги кунга келиб, хаммаси ойдинлашмоқда. Маъмур бўла туриб, мени ижодимга пул тикмай, продюсерман деган инсон, тушган пулларни 30%га ишларди. Вахоланки хеч қайси маъмурга Ўзбекистон шоу-бизнесида бундай хақ тўланмайди. Бу ижодий гурухни йўқотиб, тушкунликка тушиб қолмадим, зеро ижодда 50%дан кўпроқ нарсалар гурух мехнатига асосан бўлади. Кейин, ўзингиз биласиз, ёш хонандага ижодий гурух мухим, атиги бир йилдан бери расман куйлаётган хонандаман, ундан аввал актрисалик, ва куйлашларга жиддий қаралмаган, шунчаки хобби деса бўларди. "Айрилма ёр” қўшиғидан кейин жиддий ижодни бошладим. Профессионал хонандалик билан шуғулланиб, профессионал назар билан қарайман-деб хеч қачон ўйламагандим. Хозирда бизнесимни хам ташлаганман, фақат ижод билан шуғулланиб, барча топаётган пулларим хам шу ижод орқасидан . Мана шу нарсаларни эса , била туриб, ишончни суъестимол қилишди. Шундай машхурлар кўпки, юзи билан , тикилаётган пули билан таниқли бўлишяпти. Уларга хобби деса ярашар, лекин Сизда бошиданоқ эътироф этганимиздек, овозингиз бор, етарли махорат ва иқтидор сохибасисиз. Жиддий қараш керак эди хам. Лекин, нима учун маъмуриятга жиддий қарамадингиз? Келинг оддийсидан бошласак, Манзурадан нима учун кетган?- деган савол туғилмадими? -Менда бундай савол бўлган, лекин Манзурани олдига бориб, сўролмасдим, бу нотўғри бўларди. Худди ўз фикрим йўқдек бўлиб қоларди. Лекин, тан оламан, Шербек хақида суриштирганимда фақат ижобий таърифларни эшитганман. Биласизми, кўпчилик ўз фикрини билдиришни истайшмайди, муносабатларни бузишни хохлашмайди. Мен-ку бундай нарсаларда жуда очиқ инсонман, ўйлаган нарсани гапириб юборадиганлардан. Хис қилмаган, билмаган нарсамни гапирмайман, хамиша гапни лўндасини аниқ айтиб келаман, агар менга инсон ёқмаса, мен у билан гаплашмайман. Юзига қараб лаганбардорлик қиладиганлардан эмасман. Манзура билан негадир муносабатлар яхши эмас, билмадим нима билан боғлиқ, лекин Шербек билан боғлиқ эмас, ундан бир неча йил аввалроқ, эндигина куйлашни бошлаётган пайтим, ёқтирмаганми мени тушунмайман. Лекин, уни хар кўрганимда кўришиб, саломлашаман, хол-ахвол сўрайман. Шоу бизнесда хеч кимга қаршилигим йўқ. Хеч кимни ўзимга рақобатчи кўрмайман, мен хам хеч кимга рақобатчи эмасман. Ўзимга бир йўлни танлаб олдимми, шу йўлдан кетяпман холос, ким нима қиляпти, фарқи йўқ. Манзурани олдига хам бориб, Шербек хақида сўрашга хеч қандай тўсиқ йўқ эди, лекин бу даражада суриштиришни ўзимга эп кўрмадим. Дугонам хонанда Райхондан сўраганимда "Омадинг бор экан, бу маъмур билан” деган, ва бу гапни кўпчилик айтишган "Шербек ва Хушнуд билан ишлайдиган бўлсанг омадинг бор экан”-деб. Хушнуд жуда яхши бола, у хам ижодий гурухимизда эди, Шербек билан бирга келиб, у кетганига унга жуда содиқ экан, у хам кетди. Биласизми, Шербек ва Хушнудга хеч қандай қаршилигим йўқ аслида. Аммо, мана хозирги кундаги чиқаётган гап-сўзлар мени асабимга тегмоқда. Шербек тўғри айтибди, хамма нарсани ўз вақти бор, вақт кўрсатади. Лекин... "Эртага ер билан бир бўлиб ётасан, ва cени хеч ким кўтармайди. Сени мен Муниса Ризаева қилганман” дейиш... (жахли чиқади) Сен кимсанки менга бундай гапни гапирасан? Майли қилган хизматинг бор, лекин бу хизматларингга пулни олгансанку. Нима иш қилардинг? Тўй олишми ё ўзимни шахсий пулларимни промога бориб тўлашми? Бу ишни хамма қила олади! Агар ўзингни продюсер деб номлагандек иш қилганингда бошқа гап эди, қайси хизматинг продюсерликда намоёнланди? Бир мавзу сайтимизда ёритилганди, шуни кези келганда аниқласак. Сабаби, уни ёзганимизда айғоқчилар хабари дея кўрсатиб, миш-мишдек қабул қилиш сўралганди. Энди аниқласак бўлар. Райхон билан муносабатингиз бузилгани ва бир тадбирда кўришмай ўтиб кетганингиз хақида. -Хайрон бўлдим мен хам, лекин бундай вазият бўлмаганди. Тадбирга келсак, биз у билан бирга тепада ўтирдикку. Балки бошида бир-биримизни кўрмагандирмиз, лекин юқорида бирга ўтирдик, ёдимда шу куни уни тоби йўқ эди, шифокорга хам бориб бирга учрадик. Твдаги бир кўрсатувда аввал ундан фикр сўралганда сизни мақтагану, кейинроқ сиздан сўралганда "Мен ундан кўра ўзбекчани яхшироқ биламан” деганингиз натижасида у сиздан хафа бўлган дейишганди. -Ха, ўзбекча ундан яхшироқ гапираман деганим рост, лекин Райхон бундан хафа бўлгани йўқ. Ўша куни Райхон ўша ерда эди. Биласизми, Райхон билан танишишдан аввал у хақида бошқача фикрда эдим, яқиндан танишишгач эса, борлигича намоёнланадиган инсон эканлигини билдим. Инсонга муносабатини хеч қандай бир ғаразсиз ифодалайдиган қиз. Юзингизга кулиб туриб, ичида бошқа фикрда бўладиганлардан эмас. Бир нуқсони бор, у хам бўлса тезда хафа бўлиб, дарров барча муносабатни бирда йиғиштириб қўяди. -Ха бу унда бор. Сабаби хам борда. Кўпчилик билмаган нарсалар уни хаётида кўп учраган. Шунинг учун инсон хаётдаги кўп нарсалардан зада бўлган. Худди менга каби, унга хам жуда кўп маротаба хиёнат (сотқинлик) қилишган. Ўзимни мақтамайман, лекин мен яхши инсонман, хеч қачон очкўзлик қилмайман. Масалан "Шербекка жуда кўп пул тўлайсан” деб гапиришган хам. Агар унга яхши бўлса, демак менга хам яхши бўлади деган жавобни берганман. Яъни хаммамизда хаммаси яхши бўлади демак! Хеч қачон пул санаган инсон эмасдим, лекин охирги пайтлари Шербек билан можаролар бошланганидан кейин, алдашлар сурбетларча бўла бошлаганди. Мен хам Шербекка "Сен янги лойихани ўзинг қандай олиб чиқишингни кўраман" дедим. Бир ойдан кейин мен билан нима бўлишини кўришим менга жуда қизиқ, хаммамиз кўрамиз. Мен хеч ким эмас эканман, мени Муниса Ризаева қилишибди-я. Биласизми, менга ишлайдиган инсонларни сони 50тага етса, хаммасига хамиша айтиб келганман: "Оддий бўлинглар, камтарроқ бўлиш керак. Хаддан зиёд ўзига ишонишлик, арзон "зўр”лик ортқча нарса!” Хар қанча оддий бўлсангиз, одамлар сизга ошиқади. Халиги одам "ўзини олиш”и борку, бу нотўғри. Бугун бор, эртага йўқ, бу нарсани унутмаслик керак. Ўзига тўқ оиладанлигимни хамма билади, шунга қарамай, тарбиямда мана шу фикрлар уқтирилган. Бугун бор, эртага йўқ! Бир секундда йўқ бўлиши мумкин хаммаси. Атрофингни ким ўраб туришидан қатъий назар, хаммаси билан бир поғонада бўлиш керак. Эртага биз билан нима бўлишини билмаймизку. Мунисани дунёқарашлари ақлли бўлиб кетган бўлади а?)) -Мен хамиша хаётга шундай қараганман, хеч қачон одамларни бахоламаганман, ва шунга қараб дўстларни танламаганман. Чунки бу нотўғри. Менга юлдуз қандай виқор билан юриш кераклигини баъзилар ўргатди, хам, керакмас менга бу нарсалар! Одамларга яхши муносабатим учун яхши кўришади. Юлдуз бўлиш менга керакмас, мен қўшиғимни куйласам бўлди. Улар хит бўладими, йўқми, менга бундан совуқ хам эмас, иссиқ хам. Асосийси халққа ёқса бўлгани. Кўринишинг юлдуздегу, бир тийинга қиммат бўлишдан кўра, оддийроқ бўлсанг, одамлар хам яхши кўради, қадрлашади, нимагадир хам лойиқ бўласан. Бугунги кунга келиб тингловчиларим, мухлисларим ва ўз аудиториямга эга инсонман. Мана шунисига шукур қилиб қувонаман. Ахир бу бахт хаммага хам насиб қилавермайди. Оддий нарса: Шербекни маъмур сифатидаги ишлатадиган телефон рақами менда қолган албатта. Қўнғироқ қилиб Шербекни сўрашади. "Сизга Шербек керакмиди?” десам, "Йўқ, Муниса Ризаева керак!” дейишади. Борми йўқми фарқи йўқ, чунки маъмурни хамиша ўзгартириш мумкин! Бу шунчаки ёлланган ишчи! Хонанда ва маъмур орасида чегара бўлиши керак, сен маъмурсан, ижрочини ёлланган ишчисисан, бу нарсани хеч қачон унутмаслиги керак! Мен иш берувчиман, нима учун мен билан у қўрс муомалада бўлиши керак? У мени хурмат қилиб, қадрлаши керак, керак бўлса олдимда титраб турсин. Масалан мен кимгадир ишласам, мен унга бўйсунишим керак, унга ёқадиган даражада ишлашим керак, бу бизнес! Хамма ўз ўрнини билиши керак. Хозир маъмурингиз ким? -Хозир Жахонгир исмли йигит синов муддатида ишламоқда. Яхши йигит, ақлли, босиқ ва менга ёққан жихати: ўз ишини билади. Мени хурматимни жойига қўяди, бу эса асосий нарсалардан бири. Қадрлайди ва ижодимни яхши кўради. Нима қилишидан қатъий назар, у мен билан маслахатлашади. Мана маъмур қандай бўлиши керак! Менга ўтириб олиб, характерини кўрсатиб "Сендан кимнидир қилдим” дейиши керакмас! Кўряпсизми сизга кулгулик, менга хам шу тариқа кулгулик. Бурунни ўз бўйи ва даражасидан юқори кўтариш керак эмас! Мени эса душман сифатида қабул қилиш керак эмас. Шунчаки буни маслахат бермайман. Шербекка хеч қандай қаршилигим йўқлигини қайтараман, лекин ўзингни ўрнингни билиб юр деган бўлардим. Мен ва Манзура билан қилган хатоларини қайтармасликни маслахат бераман, қолганини ўзи тушуниб олади. Кўрамиз ким у билан қандай ишларкин. Кимни ва қай тарзда кўтаришини хам кўрамиз. Мен тағинам кўп нарсаларни гапирмадим, кимларни олдида қай тарзда қўйганини... Бу мавзуга хотима сифатида бошқа маъмурларга хато қилмасликлари, борини қадрига етишни маслахат берган бўлардим. Биз кўп эмасмиз. Билмадим Жахонгир мен билан маъмур сифатида қоладими йўқми, лекин менинг маъмурим хонандани хурматини жойига қўйиб, қадрлайдиган бўлишини хохлайман. Кийдириб кетадиган бўлишини эмас! Келинг ижодингиз хақида хам сухбатлашсак, альбом, номланиш.. -Номланиши муаммо бўлиб турибди... "Айрилма ёр” бўлса керак. "Эй само” қўшиқ ва клип жуда яхши, аммо "Айрилма ёр”чалик бўлмагандек, айниқса клип аъло даражада ишланган бўлишига қарамай, динамика йўқдек, яъни қўшиқ динамикаси етказиб берилмагандек. -Мана шунақа дейсизу, одамларга кўпроқ шу "Эй само” ёқяпти. Тўй хизматларида "Илтимос шу "Ассаломалейкум янга”ни айтиб беринг” дея илтимос қилишади. Хозир "Голливуд” қўшиғим промода, яхши қабул қилишяпти. Манзурани клипи сайтимизда премьера қилинганида у қўғирчоқ тимсолида кўринди. Сизни клипингиз жараёнида худди шундай образдаги суратлар... -Биласизми бу тасодифни кўриб мени хам кайфиятим тушиб кетди. Тасодифни қарасангизчи... Аксига олиб катта маблағ сарфлаганман. Кейин монтажга бориб кайфиятим кўтарилди, сабаби мутлақ бошқача клип бўлмоқда. Голливуд умуман бошқа йўналишда куйланган қўшиқ, хит-парадда 2 ўринни олди. Ижодда турфа хиллик қилмоқчимисиз? -Менга кўпчилик, шу бир йўналишни ушладингми, шунда ижод қил дейишяпти. Нима учун? Кўп нарсалар қила олишимга кўзим етса, нега бир жойда қотиб қолишим керак? Овоз имкониятингиз хам кўп нарса қила олишигаям кўзингиз етадими? -Ха, мана хозир "Голливуд” қўшиғига клип олдик, кейин "Уммон” гурухи билан "Во, ажаб” дуэт бўлади, август ойларида. Бу гурухни жудаям яхши кўраман. Кейин эса миллий "Остонангда” қўшиғим бўлади, хуллас йил охиригача дастур режам тайёр. Кам қўшиқ чиқарасан дейишади, 500та қўшиқ чиқариб нима қилдим? Бир чиқиб ёдда қолгани яхшимасми? Яна нима чиқарар экан деб кутиши хам қизиқ. Бир хил йўналишда тақдим этаверсам, қизиғи қолмайди, кутиш хам унчалик бўлмайди. Турфа хилликдан кейин эса кутиш : "Энди нима қиларкин?” дегандек бўлади. Айёрсиз, барча турдаги аудиторияни жалб қилмоқчиман денг?)) -Албатта (кулади) . Гап аудиторияда хам эмас, мен нималарга қодирлигим устида ўзимни синаяпман. Миллийни уддалармикансиз? -Ха деб ўйлайман. Чунки мақомдан вокалистга боряпман. Мақомни ўрганишни истаяпману, муаммоим катта! Ўзбек классикасини ўрганиш чоғида, джаз махоратим йўқола бошлади. Мусиқий продюсерим Элдор ака "Остонангда” қўшиғини ўзимча куйлашимни тавсия қилмоқда. Ажралиб чиқдимми, шундай кетишим керак. Телефонимда исмингиз хануз "Актриса Муниса Ризаева” сифатида ёзилган. Тан олиш керак, сизни кўпчилик ўзига аввал актриса сифатида кашф этган. Фильмни ташлаб юборгандексиз... -Ха, хаммаси кинодан бошланган, "Хижрон” фильмидан танила бошладим. Лекин, актрисаликни ташламадим, яқиндагина "Манзиллар” фильмида чандиқли қиз образини талқин этдим. Мана август ойида "Ақл ва юрак” фильми чиқади, бош роллардан бирини ижро қилганман. Алишер Узоқов, Зарина Низомитдинова ва У.Рахматуллаевлар роль ижро қилишган. Мен юракни талқин этсам, Алишер Узоқов ақлни талқин этади. Фильм мавзуси аъло! Қахрамоним хаётидаги харакатлари юрагига қулоқ тутиб қилинса, Алишер Узоқов қахрамони эса ақлига таяниб қилади. Актрисалик менга жудаям ёқади, лекин фильмларда йилига бир маротаба чиқсам етарли бўлса керак деб ўйлайман, сабаби хонандаликка жиддий берилганман. Асосий фикру хаёлим шу ижодда. Бу йил концерт беришни тавсия қилишдию, лекин мен келаси йил бериш керак деб ўйлайман. Хали ишлашим керак. Sayyod cухбатлашди Шахсий хулосамни бу вазиятда билдиришим ноўрин бўлса керак. Сабаби хар бир иштирокчига сўз берилди, уларни фикрларига бахо бериш хам ушбу сатрларни ўқиётганларга хавола. Хар уччаласига хам муносабатим бирдек. Фақатгина анонсда хабар берганимдек, бир хил хираларни орага аралашиб вазиятга билиб-билмай салбий таъсир қилиб қўйиши яхши эмас. Бургага аччиқ қилиб кўрпани ёндириш менга эмас, ўша у ишлаётган ТВ ходимларига хурматим мавжуд, ва бир оддий, кичик ходимачани емаган дағдағаси деб уларга ва Шербекка хам муносабатимни салбий тарафга ўзгартиришим нотўғри бўларди. Да и что требовать с баб? Афсуски шундан фойдаланашадида... Ўзимни даражамни хис қилган холда иш тутишга ўрганганман. Шоу бизнес оламидагилар ким хақида гап кетаётганини тушуниб бўлишди. У қизга эса маслахатим, кимнидир ёнини оламан деб, тайёр бўлмаган мақолага олдиндан чанг кўтарганингиз майли, лекин бу вазиятда Шербекни худди қўрққан олдин мушт кўтарар-дек, ва бу вазиятда бахо беришда фақат уни ёмон кўрсатиб қўйишингиз мумкин эди. Бунга эса менимча, унга ким бўлишингиздан қатъий назар хаққингиз йўқ! Қаерда ишлашингиздан қатъий назарига келсак...по-фигуде тўғриси)) Манзура, Муниса ва Шербекларни хар бирига омад тилайман! Нейтраллик далили сифатида эса, Шербекни янги лойихасини нафақат кузатамиз, балки, агар у шунга лойиқ тарзда мехнати бўлса, иқтидори бўлса гап йўқ, шахсан ўзим хам қўллаб қувватлайман. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 11686 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 61 | 1 2 » | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |