23-сентябрь соат 18:00 “Туркистон” саройиди МИТ Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Турли йўналиш ва мазмундаги кечган танловга ўз анкеталарини топширган УЗ доменидаги сайтларидан аниқланган энг яхшилари муаллифларини ўз йўналиш ва мазмунида уч ўриндан тақдирлаш бўлиб ўтди.
Ғолибларни аниқлаш ва мукофотларни топшириш шарафли маъсулияти вазирликлар, мутасадди идоралар ва таълим тизими рахбариятлари билан бир қаторда, бизнинг сайтимизга хам юклатилган бўлиб, менинг фикримча тақдирланишдан кўра, мукофотни топширишдек ишга лойиқ топилиш жудаям шарафли.
Яна Ўзбекистон сайтлари орасида энг салобатли ва сахих маълумотлар манбаи бўлган Uza.uz сайтига мукофотни топшириш тушганидан ғурурландим.
Бу хақида кейинроқ, хозир умуман МИТ-2014 хақида!
Миллий тақдирлаш бўладию, миллийликдан бошланмайдими?)
Интернет сайтлари тақдирланадию, электрон рақслардан иборат сахна кўриниши бўлмайдими?)
Умуман маросим режиссураси бир нафасда қабул қилинадиган, тадбир маъно ва мохиятига хос тарзда тузилганлинини таъкидлаш жоиз.
Экран орқасида туриб қумдан чизгилар намойиш этаётган қизнинг ижод намуналари сахнадаги катта экаранда он-лайн тарзида намойиш этилиб турилди. Сахнага чиқаётганларни айримларига мос равишда чизгилару сўзлар чизила бошланди.
Тақдирланган аксарият сайтлар кўпчиликка унчалик таниқли бўлмаса-да, аммо мазмун ва мохияти доирасида ўз аудиториясига эга эканлиги томошабинлар қўллаб-қувватлашларидан сезилди ва бундай рағбатлантириш тадбирларидан сўнг янада фаол ва маъсулият билан ишлашларини сўзга чиққан ғолиблар эътироф этишди.
Танаффусларда хонанда Манзура,
Ғаройиб фокусчи
Машхурларга пародист болакайлар
хонанда У.Рахматуллаев
Муниса Ризаева
ва КамедиУз резидентлари тадбирга байрамона шукуҳ хадя этишди.
КамедиУз! Йигитлар бунча суст? Ёшлар сизлардан дадил ва динамик хазилу сахна кўринишлари кутишмоқда. "Миллион"чиларку майли, дейлик хазиллари оилавий кўриб бўлмас деб айтишди, сизлар ўзга стилистика ва рольга берилиброқми...динамика биланми хуллас ўзингизни кўрсатиш вақти етди. Қандайдир бир маромидаги суууст...
Менга дубляж приколларингиз жуда ёққанди, нафақат менга балки бутун зални айнан шу сахна кўриниши билан портлатганингизам ёдимда.
Хуллас бу салбий танқидмас, очиғи, яхши ишлашингиз тарафдориман!
Юқоридаги қизиқчилар хазилларидан кўра тадбирда кутилмаган холатлардаги кулгулироқ вазиятлар етарли бўлди. Масалан, бошловчига берилган гул билан боғлиқ прикол. Яна икки тақдирланганлардан бири бошқасига шундоғам қўллари тўла турганига қарамай ўзини гулини тутқазиб узоқ маърузага берилганию, иккинчиси микрофон олдига келиб унга киноя қилиб "Иккта гул билан бўлса хам лекин қисқа гапираман" дегани бўлди.
Бошловчиларнинг сайт очиш хақидаги , адашмасам ўзаро фикр юритишларини томошабинлар мажозий тарзда (худди "Миллион" хазилларидек) қабул қилиб кулиб юборишди.
Энди мазкур маросимдаги сайтимизга юклатилган шарафли онларидан:
Икки тилда ёритувчи энг яхши сайт номинациясини аниқлаш учун менга берилган конвертни очганимда Uza.uz ёзувини кўриб , очиғи чин дилдан қувондим.
Сабаби шу кунги ғолиблар ва мукофотланганлар орасида бу сайт шахсан мен учун (адашмасам Республика миқёсида хам) давлат тасарруфидаги энг машхур ва хурмат қилган сайтларимдан бири.
Давлатимизнинг янги қонунлари, Республикамизда кечаётган ислохотлар ва айниқса Президентимиз фармонлари хамда унинг турли мамлакатларга ташрифи хақида ва бошқа расмий маълумотларни биринчи, тезкор ва аниқ хабар берувчи ишончли портал хисобланади.
Прикол: Тақдирлашга келаману, сахнага чиқаману, мукофотсиз кетаманми?!)))
Маросимга оқ кўйлакда келиб, сахнада тик ёқалик кўйлакка мос бўлмаган костюмда пайдо бўлишимни кўпчилик тушунмагандир))
Гап шундаки, тадбирга келганимда сайтимиз мухлиси (дейлик) ва хурматдаги инсонлардан бири мана шу янги костюм шимни каминага совға қилди ва сахнага шу костюмни кийиб чиқишимни жудаям илтимос қилди.
Хонанда Озодбек Назарбеков эгнида кўп кўринган шу рангдаги костюм бўлгани учун "Ия, Озодбек стилиданку!" десам, "Йўқ, бу Парламент стилимией, хуллас алланимадир Парламент дейишди. Отни тишларини санамаймиз, рахмааат!) Ишқилиб, борган жойимдан совғасиз қайтмаслик омадим хам бор-да!)
Костюм шим ва классик тарзда кийинишни очиғи ёқтирмайман, сабаби оддий - 7 йиллик суд тизимидаги ишимда етарли жонимга хам теккан ва бу кийимда ўзимни жудаям ноқулай хис этаман. Ижодкор сифатида эса менга жисмонан қулайлик ва озодлик хисси мухим....
Тўғри маънода!
Лекин бу хурматли инсоннинг илтимосини рад эта олмадим. Фақат шимини хам шу ерда алиштириб кийиб чиқмаслик шарти билан албатта!)
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Siz klassika uslubiga unchalik murojaat qilmaysiz. Ammo tugrisi, yarashibdi!