05:00 Райхон ва Мунисадан дуэт! Шахзода ва Жасурдан "Супер леди" | |
Дуэтлар тақдим қилиниши сўнгги пайтлар оддий тус олган ва асосан концертлар учун янгилик сифатида қўлланилмоқда. Сен қўшиқ хаққини тўлайсан, мен эса клип, промо пули ўртада ёки хамма харажат 50/50 кўринишида келишилади. Дуэтнинг шоу-бизнес ичида айтилганидек "паровоз" (кимнидир машхурлигидан унинг таъсири натижасидаги манфаат) тушунчаси билан амалга ошириладиган тури хам мавжуд ва бу машхурроқ хонанда билан шунчаки оддий ёки эндигина танилаётган хонанда ўртасида, кўп холларда машхурроғига барча сарф-харажатларни тўлаганидан ташқари унинг розилигига хам яхшигина пул тўланадиган тарзда кечади. Буни биз кўпинча "Фалончи хонанда борку, ана ўша қайсидир бир писмадончи дегани билан қўшиқ этипти” деган ибораданоқ тушуниб оламиз))
Молиявий тарафлари тушунарли аммо ижод тарафламачи?
Афсуски, сўнгги йиллар дуэтга аввалги йиллар каби оригинал ёндошиш йўқ ва фақат қиз ва йигит кўринишида хамда юқорида айтганимдек, концертдаги янгилик фишкаси тарзида кечмоқда. Биргина Райхон бу борада Шахноз ва Манзура билан ноодатий тарзда куйлаган дуэтлари ёдда қолган. Йигитларникидан Шохруххонинг Озодбек билан куйлагани ёдимда қолди. Шохруххон ва Райхонни намуна қилганимни тушунгандирсиз, оддий, стандарт равишдаги қиз ва йигит тарзида эмас бўлмаганини айтяпман.
Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова, Озода ва Равшан Комилов ёки Лола ва “Болалар”дек росмана шов-шувли ва икки рейтингдаги хонандаларни дуэтлари хам бугунги кунда йўқ.. Шундайларидан сўнггиси сифатида Юлдуз Усмонова ва Озодбекнинг “Дилфуза” дуэтини айтиш мумкин. Лекин, юқорида айтганимдек, бу ижод тандеми молиявий ёндошув бирламчи бўлган дуэт. У қўшиқ бир инсоннинг ўз рафиқасига аталган бўлгани хамда Юлдуз уни Озодбек билан тақдим қилиши ижодий тажрибадек бўлсада, аммо у қўшиқ буюртмалиги сир бўлмаган. Ёшлардан эса Муниса Ризаева ва Ботир Қодиров дуэти яхши оммалашди.
Мени фикримча халқ учун бугунги кундаги машхурлардан шов-шувли ва керак бўлса сенсацион дуэтлар қуйидагича бўлиши мумкин: Юлдуз ва Озода, Шерали Жўраев ва Озодбек, Ботир Қодиров ва Шох Жахон Жўраев, Шерали Жўраев ва Юлдуз Усмонова, Лола ва Шахзода, Шахзода ва Райхон, Райхон ва Лола, Лола ва Муниса, Муниса ва Райхон...
-Муниса Ризаева шу йилги 7-8-9- октябрь кунларидаги концертида янги дуэт билан хам сахнада кўринмоқда ва у Райхон бўлиши кутиляпти. Райхон ва Муниса эксклюзив тарзда сайтимизга беришган маълумотга кўра, Муниса бу таклифни киритган ва Райхон рози бўлган. Аммо улгурилмаётгани боис, бу дуэт концертгача аниқ бўлиши хақида айта олишмайди. Лекин бу дуэт аниқ режада бор. Қолганига вақт хоким. Бу икки ижодкорнинг дуэти хақида “паровоз” тушунчаси мутлақо ўринсизлиги тушунарли бўлса керак. Икки рейтинги баланд ва бири даври келганидан завқланиб порлаётган Муниса бўлса, иккинчиси неча йиллардан бери ана шундай порлаётган рейтингини бирдек ушлаб келаётган Райхон.
Пилигримнинг ўз бренд мақоми сақланганлигига қарамай, бугунги кунда у ўзбек шоу-бизнесида рейтинги пастлигини инобатга олса, Лола билан дуэт унга бироз ўзини борлигини янада эслатиш ва эски рейтингини тиклаш ва ёки тиклаш йўлидаги қадамдан бири бўлишини айтиш мумкин. Лекин шунга қарамай Пилигримга дуэт таклиф этган ёш хонандаларга (балки атай хохламаганидан) у катта нарх айтганлигини бир айтишганди. Лолага эса таклифни Пилигримни ўзи таклиф қилган. Юқорида айтганимдек, фикримча, агар Пилигрим учун ўзбек аудиторияси олдида машхурлигини қатйаришга Лола билан дуэт умид бўлса, Лола учун эса Пилигримнинг ўзга бир аудиториясига ва сўнгги йиллар русийзабон мамлакатлардаги ижодини инобатга олсак, Пилигрим мухлисларига Лолани таништириши мумкин. Хуллас ижодий тенглик. Бироқ қўшиқ тақдим қилингач вақт ўтиб хамма натижалар аён бўлади.
Жасур Ғойипов:-Менга у ижодий шахс сифатида ёққани учун азалдан у билан дуэт куйлашни истардим ва таклифни киритдим. Қўшиқни биргаликда танладик, Москвадан шарқона RnB стилида қўшиқ юборишди, шу кунлар студияда ёзамиз. Қўшиқ номи “Супер леди”, ғояси севги хақида. Очиғи, гарчан бугунги кунда Жасур номини танита олган бўлсада, рейтинг ва хит қўшиқ хақида мухокамага хали эрта ва Шахзода бу дуэт билан Жасур Ғойипов учун яхшигина “паровоз” бўлиши аниқ. Ижодий натижа қандай бўлиши албатта оммалашишига қараб бахо берилади.
“Паровоз”лик хақида менимча фақатгина қўшиқдан умид бор, зеро хар иккала хонанданинг хам рейтинги деярли бирдек. Агар қўшиқ зўр бўлса, хар иккисига хам бирдек “паровоз”ли қилади. Балки айнан шу дуэт сабаб иккиси хам нихоят хит қўшиққа эришар.
Янги ва хали хечкимга аён бўлмаган дуэтлар эксклюзив маълумотидан , тақдим қилиниб бўлинган ва сўнгги эътиборга тушган дуэтга ўтамиз:
Тўғрисини айтсам, Бунёдбек деган хонанда борлигини мана шу Манзура билан дуэтдан билдим. Асосан Хоразмда машхурлиги бўлган бу хонандани Манзура Республика миқёсида танитишига катта хисса қўшса керак. Келинг, мана шунисини сизларни эътиборингига хавола этсам. Қўшиқ ва клипдан мабодо хабардорлар бўлмаса, қуйида клипни томоша қилиб унга бахо беришлари ва изохларда тахлил қилишлари мумкин.
Қўшиқ Жасур Бадалбоев махсулоти Клип режисери Санжар Маткаримов. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 13608 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |