Бош сахифа » 2017 » Март » 30 » "Миллий ТВ" "запрет"ида Муниса ва Райхон?!
05:40
"Миллий ТВ" "запрет"ида Муниса ва Райхон?!

-"Миллион" қизиқчилар  жамоаси концертида Даврон Кабулов иштирок этади!

Инстаграм оламидаги жонли эфирда  кўп сўраладиган саволлар орасида Даврон Кабулов ва Каниза муносабатлари хамда Давроннинг "Миллион" концертида чиқиши хақида. Менга аниқ бўлган ва ишончли хабарга кўра Даврон концертда иштирок этади!

Каниза билан эса муроса ўша пайтдаёқ ўз тинчлигини топган.  Хар иккиси бир-бирига қўл силтаганча икки тарафга кетди қўйди ва ишонинг Давроннинг концертда гўёки чиқмаслиги хақидаги ХАБАРни ўзи шунчаки шу вазият билан боғлиқ бўлиб шов-шув кўтарилди холос. Балки шунчаки ва балки вазиятдан пиарга яхши фойдаланилди. Ахир бу ШОУ-БИЗНЕС! Бу билан айблаб бўлармиди?

Хулласи, пиар ва гўёки(!)  Давроннинг концертга чиқмаслигида айбланган Каниза қолиб, "Миллион" концерти ва унда Давроннинг иштироки яхшигина шов-шув бўлгани қолди.  

Вахоланки Давроннинг концертда чиқиши бошиданоқ шоу-бизнесда маълум эди.

Қизиқчилар жамоасинин Каниза иштирокидаги диски сотувга чиққан кезлари кечган можаро сабаб диск сотилишига у қай тарзда таъсир қилгани эса номаълум.

 

 


 

-Хабар берганимиздек  хонанда Амира Алибекова Аделя бўлиб эмас ўзини Амира тахаллусида қолди ва унга продюсери Нажот Агзамов тахаллусини қайтариб берди. Амира "Узоқдаги яқиним" номли қўшиқ премьерасини хам радиоларда ўтказишга улгурди.

Бироқ унга тахаллусни қайтариш осон кечмади. Тахаллусга нарх хам қўйилди ва у ўзгаришга хам улгурди, порталгаям ёзилди, хуллас воқеалар тафсилоти асосида яхшигина фильм қилса бўлардию аммо бу нарсалар хамиша жимлигича қолаверади.

Хар икки тарафни оқлаш ният йўқ, улардан ўтганини ўзлари билишади аммо унга четдан аралашиб кимларнидир тарафида "куч" бўлаётган шоу-бизнес вакилларидан нафратланасан киши... Биров тугул ўзингга пул тика олмайсану шу Амира Алибекова бренд номигача кетган харажатлару қилинган мехнатларни хисобга олмайсанлар. Ўзлари олишиб, курашиб  ва керак бўлса судлашиб бўлса хам келишиб олаверишарди. 

 

 

Лекин нимаики ютуққа эришмасин ва қандай иқтидор сохибаси бўлмасин Амира Алибекова бўлиб танилиши негизида барибир ўша продюсери маблағию мехнати тураверади. Қанчадан қанча кучли иқтидорлар продюсери ва маблағи йўқлиги сабаб ўзидаги ижодни кўмиб ўтишга мажбур бўлаётганини гувохиман.

Бугун инстаграм оламида Амирани  қанча санъат олами қўллаб-қувватлаётган бўлмасин агарда ўша продюсери бўлмаганида хозирда бир нотаниш Аделя деган қизни бирорта артист зоти ўз сахифасига қўйиш тугул, саломига алик хам олмасди. Мана шу нарсаларни хам келажакда нимаики ютуқ ва мағлубият бўлмасин Амира унутмаслигини истардик.

Продюсери хам "оппоқ" эмас ва хар ким ўз экканини олади. Унинг феълини ва урушганида нималарга қодирлигини шоу-бизнесдагилар яхши билишади ва уни оқламайман  лекин хақиқатниям айтиш керак-да!

Шу нимаики бўлмасин Аделяни Амира қилган ўша ёмон продюсер бўлади. Шундоғам продюсерини бошига қанча мусибат тушганини кўра била туриб шундай нарсаларни  унга нисбатан қайта  такрорлашни  қабихлик деб биламан.

Шахсий ва албатта СУБЪЕКТИВ фикр бўлақолсин.

Хар ким лойиғини олар.

 


 

"Миллий ТВ" эфиридан Райхон ва Муниса Ризаеваларни клиплари  мутлақо олиб ташлангани ва бу икки хонанда  телеканалнинг ички "запрет"ига учраганидан хабар топтик.

Муниса ва Райхонга бу савол билан мурожаат этганимизда бу хабарни инкор этишмади ва сабаблари хақида уларга хам қизиқ эканини айтишди.

 

 

Хозирча эса бугунги кунга келиб телеканаллар кўпаяётган бир даврда Му5 ва "ЗўрТВ"ларда уларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Мазкур мавзу доирасидаги суриштирувимизни бироз кейинроқ тақдим этишга харакат қиламиз.  


 

-Хонанда Феруза Жуманиёзова бир-икки йилда ўзи хақида билдириб туриб "Мана ижодни бошлаяпман" деб бир-бир уйғониб турадию яна нимадир ёки нимасидир жуда оғирлик қилиб ... яна йўқ бўлиб кетади. 

 

 

Басткор ва шоир Боб(ур) Умаровнинг янги қўшиғини Феруза Жуманиёзова бир неча ойдан бери студияда ёза олмаяпти. Турли сабаблар бўлгани билан у ижодда анчайин сўнгани ва унчалик ижод қилишни хушламаётгани маълум бўлмоқда. Қолгани бахона, бахона ва яна бахона.

  Феруза жудаям эринчоқ бўлиб қолиб  шунчаки келиб турган  тўйлар тўхтаб қолмаслиги учун  базўр нималардир қилишга ўзини зўрлаётгани сезилади. Афсус шундай оловли хонанданинг олови сўниб , қолган чўғидан хам тутуни чиқмоқда. 

 

 

Яна бир "зажигалка"си бузулган хонанда Озода Нурсаидова... Саидзода хам бўлди, бир тўлишиб яна бир озиб ўзгарди хамки ижодидаги репертуарида шундай ўзгаришлар  йўқ. 

"Яқинда янгилик бўлади" деб мунажимлар башоратига термулиб, ўзиниям алдаб бошқаларниям интизор қилиб уйга қамалиб яшаш билан санъаткор ўзини санъатини кундан кўн кўмиб бораверади. Бора-бора унутилади... Ахир сахна бўш турмайди. Кундан кун янги янги хонандалар иқтидорлар...ўзгаришлар...

Махоратли санъаткорлар бўлганига куюниб ёзаман.  

 

"Запрет" хам бахонамас-да! Юлдуз Усмонова запретдан запретгача тинганини кўрдингизми? Қанча пул сарфлаб шу интернет сайти  учун бўлса хам клиплар суратга олдириб турди. Мана сахнага расман қайтгани очиғи билинмади, чунки у хамиша ижодда бўлаверди. Халқ билан алоқаси узилмаганди. 

 

Халқ сўрайвериб тинмаётган Феруза ва Озодалар эса жим... Мана, Озода озиб роса клипбоп қиёфа сохибаси бўлдию аммо уни хузурини суратга олиш камераси кўрди холос...микрофон эса  унинг овозидан хануз  айро...

Клипни айтмаса хам бўлади.   Озодани қачон охирги клипини кўргандингиз? 

 

Хуллас, сўраб тинмаётган халқ, бефойда! Улар ўзлари ижодга чанқоқ бўлиб исташмаса бари бекор! Ўзини мажбурлаб зўрлагани биланам унуми бўлмайди. Чунки ижодни жони бу олов, ички хиссиёт, у бўлмаса ва стратегия, бизнес ва нима манфаат доирасида ижод яратилмасин у сунъийлигича қолаверади-"яшамайди"! 

Биласизми, негадир Озода ва Ферузаларни  ижодан тўйиб қолгандек сезаман ...

Майли, бу хам субъектив шахсий фикрим бўлақолсин...Аммо натижасига қараб бахо бериладида, тўғрими?

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 79711 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Munisa Rizaeva, Ozoda Saidzoda, Ozoda Nursaidova, Feruza Jumaniyozova, Kaniza, Amira Alibekova, Rayhon, Munisa Rizayeva, Davron Kabulov

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Дода   (31-Мар-2017 13:52) [Материал]
тушунмийман мухсисларга халк сураётган санакорлар эмиш, буларни хаммаси отарчику, пули купайиб кайфга берилган, нима харом ишлар булса шуни килишади, булар тугрисида умуман езиш керак эмас, одамлар уларни унитсин

2 Abdulloh   (01-Апр-2017 15:06) [Материал]
Assalomu aleykum Sayyod.com ijodkorlarlari. Ho'sh hozirgi qo'shiqchilarimiz umuman shou biznes olamini oyinchoq qilib yuborishdi qo'shiqlarda na mazasi na ma'nosi bor sal ko'tarilib olishsa bo'ldi burunlari osmondan ham baland bo'lib ketadi. Sani shu darajaga etkazgan shu xalq boladi yana hech kimni mensimaydi bular ichida bor bitta ikkita ularham orada aravani tontarip turishadi. Bularni ustidan qamchi qayrab turish kerak dep oylayman. Bir birovnikini og'irlab uyalmay aytishadi kliplari ku umuman shundoq ko'chirip olishadi. Agar mualliflik huquqi bizda ishlaganida manimcha bizda qo'shiqchilarimizni 99 % qamalib ketishgan bolardi sad sad sad sad

3 imperator   (04-Апр-2017 16:13) [Материал]
Sayyod.com sayti,sizlarni yaxshilikni targ'ib etib,faxsh va buzuqlikka yo'q deyuvchi sayt deb bilamiz,AMMO nima bu,Feruza Jumaniyozavani ozgina PHotoShop qilib rasmini qo'ysalariz bo'lmasmidi.Bu saytni yosh qizlar,yigitlar o'qiydi.Xonanda shunaqa ekan deb,'ariqcha'larini ko'rinib turgan joylarini xiralashtirlariz bo'lmasmidi???

5 ledy   (09-Апр-2017 17:52) [Материал]
Сиздан бошка хеч ким карагни йук Ферузани у ягига. cry cry cry

4 toshovoybek   (07-Апр-2017 01:17) [Материал]
Amira va Kaniza bir t...n! Zar o'ralgan opa-singillar ham. Lekin Feruza va Ozodaga achinaman xuddi Ruslan Sharipovga o'xshab muxlislar ulardan ko'proq nersa kutadi. Lekin afsuski ularning "зажигалка" si "искра" bermay qolgan, afsus! Yulduz borasida mutlaqo haqsiz. "как не крути" ollohning o'zi bedor tunlarning mukofotini Yulduzga berganini guvohi bo'lib turibmiz. Sayyodga esa doimgidey Respect!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!