Мазали таом ва хонанда деб топилганлар! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Мазали таом ва хонанда деб топилганлар!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

3-август кунидаги " Sayyod-media" ва "Султон-Саид" кошонаси хамкорлигидаги "Маза ва дид" фестивалида иштирок этган таомлар ва улардан машхурлар овозига кўра учта энг аъло таом хамда бевосита шу кечага йиғилган мехмонлар фикрига кўра "Энг мазали хонанда" 3талиги натижаларини эълон қилиб, хар 3та аъло деб топилган таомлар энг кўп овоз йиққан уч "мазали" хонанданинг уйига (янгитдан пиширилгани албатта) етказилади.  

 

Тадбиримиз кираверишида мана шундай миллий кўринишдаги жонли баннер мехмонларни кутиб олди.

 

 

 

Мусобақада қатнашаётган энг мазали таомларГАЧА бўлган йўлда албатта мана шундай енгил "закуска"лар хам бўлди. 

 

8-хил таом мусобақада қатнашган бўлса, бир кўришда оддийдек туюлган гуруч ва пюрелар хам ўзгача рецепт асосида тайёрланиб, мазаси билан ажаблантира олди. 

 

1.Корейка,

2. Гриль сабзавотлари,

3. Ростбиф (тўш),

4. Гуруч,

5. Cheese rol (иссиқ закуска (газак?) тури),

6. Балиқ,

7. Пюре,

8. Товуқ оёқлари.

 

 

Мусобақадан ташқари мехмонлар учун чўғ устида айланиб пишган бутун қўй ва сабзавот аралашган гўштлик сомса шу ернинг ўзида пиширилиб тортиқ қилинди. 

 

Кўпчилик фикрича, агар бу сабзовот аралашган гўштлик сомса мусобақада қатнашганида юқори ўринни эгаллаган бўларди. Фестивальдан кейин олинган изохларнинг аксари хам мана шу сомсани таъми оғизда қолганини айтишди. 

 

 

Шоу-бизнес олами вакиллари берган овозига кўра қўйидаги уч таом энг аъло деб топилди:

 

1. Балиқ  6-рақам остидаги таом (23та овоз)

2. Корейка 1-рақам остидаги таом  (10та овоз)

3. Гриль сабзавотлари  2-рақам остидаги таом (8та овоз)

 

 

Мазкур фестивальнинг мазали таомлари муаллифлари  "Султон Саид" кошонасининг профессионал ошпазлари бўлмиш  

Тоиров Махмуд (бош ошпаз),

Каримов Камолиддин,

Акромов Нодиржон,

Абдулахатов Абдурахмон,

Юнусов Шерзод,

Эркинов Азим ва

Собиров Хабибуллох.

 

Эрмаматова Динара ва Аминжонов Озоджонлар эса мазкур кошонадаги энг ажиб салатларга маъсуллар. 

 

 

Тадбир якунида сахнага ошпазлар таклиф этилганида,  бош ошпаз Тоиров Махмуджон бошчилигида яна икки ошпаз сахнага қўлларида яна уч таом билан чиқишди.

 

 

Кабоблар попурриси, яна бир таом ва  махсус "Султон-Саид" таоми билан сахнага чиққан ошпазлар йиғилганларнинг гулдурос қарсакларига сазовор бўлишди. Ушбу уч таомлар хизматдагиларга тортиқ қилинди. Афсус "Султон-Саид" номли таом қандайлигига қизиққандим у менимча сахнадан тушибоқ талаш бўлгандир))

 

 

Ана энди энг қизиқ онлар!!!

Йиғилган мехмонларга мана шундай карточкалар берилан бўлиб, шу кунги сахнада иштирок этган хонандаларни "энг мазали"сини аниқлаб бериш сўралганди.  Ихтиёрий тушунчага асосан, мазали балки кўриниш ва балки қўшиқлар таъми. Хуллас, овозлар қўйидагича натижаларни кўрсатди:

 

 

1-ўрин  МУНИСА РИЗАЕВА!

 

2-ўрин икки хонандага насиб этди: ОЗОДА ва

КАНИЗА


3-ўрин хам икки хонандага бирдек овоз билан МАНЗУРА ва

БОТИР ҚОДИРОВ

 

Овоз натижаларига шубхаси борлар беееемалол истаган пайти "Сайёд-медиа"га келиб карточкаларни кўриб санашлари мумкин. Биз иккита бир хил тўплаган овозларга хам таъсир кўрсатмаганимиз боис ғолиблар сони икки кишига кўпайди.

ДЕМАККИ

1-ўрин Муниса Ризаева уйига тез орада 1 ўринни олган таом-соусли балиқ иссиққина холда  элтилади.

2-ўринни олган Озода ва Канизаларга 2-ўринни олган таом-"корейка" қайноққина етказилади

3-ўринни олган Ботир ва Манзураларга эса 3-ўриндаги гриль сабзавотлари хам барра тарзда етказилади.

 

Машхурларни ўзлари энг кўп овоз берган хонандачи? У ким? Уни тез кунда билиб оласиз)

 

ДИҚҚАТ!!!

ЯНА 3-ҒОЛИБНИ СИЗЛАР АНИҚЛАЙСИЗ!

"Таъм ва дид фестивали"га ташриф буюрган шоу-бизнес вакилларини барчасини  ЭРТАГА батафсил суратлари сайтга қўйилади ва ДИД хамда КЎРИНИШ БОРАСИДА овоз бериш бўйича учта энг аълосини аниқлаймиз.  Хар бир компютердан фақатгина (айпи бўйича) бир маротаба овоз берилиши дастурланган 

Натижада   Pal Zileri  ва Baldinini бутикларидан махсус брендли  қимматбахо совғалар сизлар аниқлаб берган энг дидли ва ажойиб кўринишдаги 3-та иштирокчига насиб этади!

 

Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Мухиддин Али, Акбаров Достон, Акбаров Жавохир, Машраб ва Абдурахмон Содиқов. 
 

09-Авг-2015 01:51
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Manzura, olala, Munisa Rizayeva, Sulton-Said, Botir Qodirov, Kaniza, Ozoda Nursaidova, Ozoda Saidzoda
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 hafizahon   (09-Авг-2015 05:43)
Assalomu alekum haerli tong va yahshi kaefiyatli dam olish kuni bulsin!!!
Goliblarni chin dildan tabriklaemiz, antiqa shirin "Mazza va Did" fistevalining shirin mazzali taomlari osh bulsin, Sayyod-mediya saeti va Sulton-Said koshonasining professional oshpazlariga kattakon rahmat, Ollohim ishlaringizga barokat bersin, hamisha salomat bulinglar muhlis va mijozlar bahtiga!!! band clap clap clap hands hands hands specool specool wine wine wine

2 Elmurod_D   (09-Авг-2015 08:23)
Molodsi Munisa!!! lek taomlar rasa ishtahani qitig'lavotti..

3 ОТАБЕК   (09-Авг-2015 08:35)
Биринчи уринни Ботирга олиши керак эди. Нимагаки унинг овози "Султон-Саид" кошонасига йигилган санаткорларнинг овози Ботир кодировни овозига ета олмайди?

4 Jasurbek   (09-Авг-2015 09:59)
Botir Qodirov va Ozoda ga hudo bergan san'at bor omad ikkalalariga ham ovozlariga ovoz qo'shilsin!!!

5 Abror   (09-Авг-2015 10:31)
Shou Biznesga mohir oshpazlar ham kirib kelyapti

6 Nargizaxonum!   (09-Авг-2015 14:31)
Agar iloji bo'lsa honandalarimiz ovqat tayyorlayotgan jarayon rasmlarini ham qo'yinglar! Sizlarga omad!

7 дилшодбек хожи   (09-Авг-2015 17:26)
нима кераги бор эди бунака исрофгарчилигу куз куз килишликларни. султон саидми бошкасими бунака жойларга оддий халк кира оладими узи.

8 Malika   (09-Авг-2015 19:16)
Birinchi o'rin baribir Munisade zo'r molodsi tabriklaymiz clap

9 мухлиса   (09-Авг-2015 19:53)
Видеосини куймайсищларми сайтга? Сумалак шоуни видеосини хам кутгандим... cry

10 wurausmanova   (09-Авг-2015 20:04)
1-urinni OZODAga bergan bulardim.OZODAning ogir operasiyalardan sung kelib qatnashishini uzi bir jasorat! Kiyinish masalasiga kelsak,inson bunday ogir hastalikdan turgach,yuragiga kiyinish,uziga qarash ham sigmaydi.Buni boshidan utkazgan insonlar hammasi tushunadi.Uning ovozidek ovoz,qushiqlaridagi dardli nolalar bu kechada ishtirok etgan biror honandada yoq.Qolaversa bu tadbirni,bu kechani yoritib turgan,biz muhlislar intiq bulib kutgan Qirolichamiz ham Ozodaku?!Qolgan honandalarga kelsak,Muhlisa ijodiga qiziqmayman,tugrisi birorta qushigini tinglaganim ham yoq.Bilishimcha muhlislari kup,ijodi zur demak...men ham ijodiga hurmat bilan qarayman.Haqiqatdan kechaga Juda chiroyli kiyim kiyibdi.MANZURAning kiyimi nafis.Kaniza juda guzal kiyingan,faqat elkalarini ochib olmaganini hisobga olmasak.Erkak hohahdalardan S.Rahimhon,Sh.Murodov didiga qoyil qolmay iloj yoq!Ammo Botir Qodirov SUPER!Juda jozibador kurinishda.Aslida Botir Qodirovni Ovoziga ham gap yoq.Boshqa barcha ishtirokchi va pazandalarni mahorati ham tahsinga loyiq,Barcha qatnashgah,tashkil etgan shahslarga, muhlislarni quvontirganingiz va Uzbek shou-biznesining naqadar rivojlanayotganini targib etganingiz uchun TASHAKKURLAR!

11 Abror   (09-Авг-2015 21:57)
Botir Qodirov

12 Shohida   (09-Авг-2015 22:21)
Tshunmadim.Did va kurinishga baho berilsa.Ozodani ovozi bor.kurinishi didi 2 uringa mos emas.ovoz bilan didni aralshtirvorishdi muhlislar.Manzura bilan Botir Qodirov haqiqatan did bilan kiyingan.Munisa brend kuylak kiygani bilan undan zur artistlar yahshi kiyinganlar bor edi

13 Umida87   (10-Авг-2015 00:34)
ОЗОДА 1 ОРИННИ ОЛИШИ КЕРАК ЭДИ КАНИЗА ХЕЧКАНДАЙ ОРИНГА ЛОЙИК ЭМАС

14 Умида   (10-Авг-2015 00:40)
ОЗОДАНИ БИРГИНА ОВОЗИ ХАММАНИ КИЙИНИШИДАН ХАММА ХАММАСИДАН УСТУН ОЗОДА ОПАМ БЕТАКРОР МАБОДО КАМЕНТНИ ОКИБ КОЛСАЛАР УКИШИНИ ЖОНДАН ОРТИК КОРУВЧИ МУХЛИСАЛАРИДАН САЛОМ.САЛОМАТ БОЛСИНЛАР

15 мухлиса   (10-Авг-2015 00:54)
Хали эртарок булсаям... Саййод.ком сайтини ва хурматли Сардор Камиловни 14-август тугилган кунлари бн табриклайман. Умрингиз узок, соглик саломатлик тилайман. Хамма эзгу ният истак тилакларингиз амалга ошсин. 8 ешингиз муборак булсин келажаги буюк сайт САЙЙОД.КОМ

16 Farhod   (10-Авг-2015 12:02)
Munisaga omad (y)

17 Raziyajon   (11-Авг-2015 15:53)
Sayyod.com

18 умида   (11-Авг-2015 15:53)
Manzuraga gap yuq

19 Xasanova Salima   (14-Авг-2015 20:15)
SHAHZOD MURODOV

20 Azizillo   (19-Авг-2015 04:57)
Manzura Eng Eng Eng. Manzuraga ovoz beraman

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 18
Мехмонлар: 18
Рўйхатдагилардан: 0