-Турфа кўринишда тажриба қилишдан чўчимайдиган, комплекс тушунчасидан туғма айро Нилуфар Усмонова яхшигина янгиликлар тайёрлаган. Нақ бир йилга етарли қўшиқ ва клипларни хозирданоқ тайёрлаб қўйгани ва шунчаки вақти етганида тақдим этиши хақида хабарлар бор.Янги кўриниши афродан то эски замон зодагон аёллари қиёфасигача бўлади. Қизиғи, Нилуфарнинг бу имиджларини хали бизни шоу-бизнесда хеч ким қўлламаган!
- Шахзода Матчанова хайратда! Нафақат у, балки хамма. Сабаби дискларда бир қўшиқ тарқалиб, номи Шахзода Матчанова дейилган. У қиз овози Матчановадан умуман 72 километр фарқ қилади. Шахзода:- Хамма сўрайверганидан твиттерга хам ёзиб қўйдим, бу мен эмас, билмайман нима учун бундай ном қўйишган. Мен қўшиқ куйлаганим йўқ!
- Лола камнамо? У жуда банд! Шохруххон билан концертида куйлаган дуэтига мистик клип суратга олиш ишлари билан банд. Лоланинг клипдаги рухи Шохруххон қахрамонига ё ёрдам беради ё... Яна бир қўшиғига хам клип суратга олиш ишларини паралелл равишда улгураётган Лолани кўпроқ суратга олиш майдонларида кўришимиз мумкинга ўхшайди.
Заковат танаффуси:
Бу ким?
-Бир вақтлар Суғдиёна газетаси билан хамкорликда амалга оширган, катта масштабдаги қон топшириш акция ва хайриясини, 1 июндан бошлаб давомлаймиз! Бу сафар сайтимиз, фанфорум, машхурлар ва сайтимиз мухлислари билан бирга, хар хафта Жума муборак кунида амалга оширамиз. Бу йил 1 июн хам Жума кунига тўғри келибди.
Биз хайрияни мехрибонлик ва қариялар уйида қилишдан кўра, долзарб ва оғриқли нуқталарида, ўлим билан курашаётганларга тезкор ёрдам сифатида қилишни афзал билдик.. Ўткир лейкоз билан оғриб, пойтахтга турли вилоятлардан келган болакайларга қон топшириш, уларни бу ерда яшаши ва дорилари учун хам моддий кўмакни амалга оширишга харакат қиламиз.
1 июнь куни тадбирда иштирок этишни истаганлар +99890 321-23-41 телефон рақами билан боғлансин. Режа бўйича шу куни эрталабдан қон топширамиз, кундузи болакайлар учун концерт дастури ташкиллаштирамиз ва йиғилган пулларни дорилардан энг қийналган оилаларга топширамиз.
2009 йил акциянинг илк кунларидан.
|