Шахриёрни кетидан тош отишга улгурмаганлар диққатига! У Тошкентга қайтди! Сабаблар? Нима учун энди Таронага қарашли эмас? Шахриёр Америкага Грин карта ютиб кетганлиги
хақида хабардаорсиз. Куни кеча уни Ўзбекфильм павильонларининг бирида
клипмейкер Жасур Шаметов билан кўришган. Биронта қўшиғига суратга олгани
келгандир дейишингиз мумкин, хархолда Америкадаги нархлар ва танишлар хозирча
унга қўл келмаса керак. Лекин тарона рахбарияти билан қизиққанимизда Шахриёр
эндиликда Таронанинг лойихаси эмаслиги хақида хабар беришди. Норасмий хабарларга қараганда Севара Назархоннинг турмуш ўртоғи ва продюсери Бахром ака эндиликда Шахриёрни Америкадаги ижодий фаолияти билан шуғулланар экан.
-Улуғбек Қодировни вокалдан дарс олаётганлиги хақида хабар бергандик, энди эса хонандаликни бошлаб юборган актер нечта қўшиқ ёзди? Клип ким суратга олади? Улуғбек Қодиров Тарона студиясида учинчи қўшиғини
ёзиб тугатмоқда. Хонандаликни азалдан орзу қилган актер бир амаллаб буни ижобат
қилишга киришган. Бир неча ой аввал махсус вокалдан дарс ўтгани қатнаган
Улуғбек хозирда фикри хаёли куйлаш билан банд. Бобур Умаров сўзлари билан
куйланаётган қўшиқлар хозирча сир, лекин улардан бирининг номи "Энержи" ва дискорақсбоп эканлиги аён.Яқин кунлар клипмейкер
Жасур Шаметов клип суратга олиши режалаштирилган. Яна бир қизиқ хабар бу унинг
хонанда Лола билан куйлаши мумкин бўлган дуэтида. Хозирча бу хам режада бўлиб
шоира ва бастакор бу дуэт устида изланмоқда, Лоланинг ноябрь ойидаги концертида
бу сюрприздан бахраманд бўлсак не ажаб?
-Лола концертида катта аквариумда сузармикан? Бу йилги концертида кутилмаган нарсаларни амалга оширишга бел боғлаган Лоланинг янгиликлари қандай?Нима учун пистачи қиздан жодугарга айланди? Нима учун у Адиз Ражабовни партнер сифатида қабул қила олмайди? Бевосита Лолага келсак у 17-18-19-20 ноябрь кунларидаги "Сенга” деб
номланган концерт дастурига қизғин тайёрланмоқда. Айтишларича сахнада ё
куйлайдиган фонтан ёки катта аквариум бўлиб унда Лола сузиши режалаштирилган. О
Худо деб юборасиз албатта. Нима хам дердик бу шоу, хайратлантириши шарт.
Аниқликни эса бир неча кун ичида Лола билан эксклюзив сухбатимиздан хабар
берамиз. Лола бундан ташқари янги фильмда хам суратга тушди.
Йўқ, "Ёндиради куйдиради” эмас, у фильмнинг номи хам совимай у яна режиссер
Лиза Карали билан янги фильмда суратга тушиб тугатишга хам улгуришди. Фильмнинг
илк номи "Пистачи қиз” бўлган ва Лола бундан чуқур шокка тушгач, уни албатта
ўзгартиришган кўринади. Фильмнинг хозирги номи "Жодугар”. Лоланинг роли
экстрасенс яъни хислатли қиз бўлиб унинг
партнери яна Улуғбек Қодиров. Нима учун
Фаррух ё Улуғбек, Адиз Ражабов хам илғор ва қизларнинг ёқимтой актерлардан нима
учун у билан партнер сифатида тажриба қилиб кўрмайсиз? Лола:-Тўғрисини айтсам, Адизнинг бўйи мендан
пастроқда (кулиб юборади). Партнерим мендан баланд бўлиши керакку, лекин Адиз
актер сифатида албатта менга ёқади, уни хурмат қиламан, мен у билан фильмда тушишни
истаган холимда хам режиссерлар бундай жуфтликни кўрмаган бўларди, чунки бўй
бастига хам мос тушиши керак.
Айтишларича менга фильмларда партнер сифатида
Фаррух Соипов, Бобур Йўлдошев ёки Улуғбек Қодиров тўғри келаркан.
-Нилуфар
Усмонова ғазабда. "Серобгинам” клипи у истаган натижани кўрсатмади.
Клипмейкер Жасур Шаметов трек кўринишида суратга олган клипни томоша қилган
мутахассислар "Нахотки бу клипни Жасур Шаметов олган бўлса?”-дея
хайратланишмоқда. Бу клип хатто бадиий кенгашдан хам ўтмаган. Хозирда қайта
монтаж ишлари бошланиб Жасур клипмейкерликдаги ўз машхур
"репутацияси”ни сақлаб қолиши мумкин, акс холда бу клип кенга омма
эътиборига тақдим қилинса Жасур нафақат шоу-бизнесдаги бир қанча мижозларидан
қуруқ қолиши балки Нилуфарнинг ижодига хам салбий таъсир қилиб қўйиши мумкин. Хабар беришларича клипни қайта монтаж ишлари хозирда бошлаб юборилган ва бу клипнинг илк омадсиз турида Жасурнинг эмас монтажчининг суст иши сабабчи экан. Клипнинг сўнгги турини кўрайликчи бахо берармиз.
|