ЛОЛА ИККИНЧИ БОРА КЕЛИНЛИК ЛИБОСИДА
17 март куни баҳор кириб келган бўлса ҳам, ёмғир ёғиб, қор учқунлаётган бир пайтда, шаҳримизнинг "Jet'aime” тўй либослари салонида хонанда Лола иккинчи бор келинлик либосини кияётган эди. Лола ҳозирги кунда урфда бўлган кремовый рангдаги бежирим тўй либосини танлаб бўлган экан. Салондаги қизлар эса уни кийинишига ёрдамлашдилар. Ахир Лола учун бугун бошқача кун. Унинг кайфияти тушуниб бўлмас тарзда ўзгариб турган эди. Аввалига, либосни кийгач, кўзгуда ўз аксини кўриб, қувонди. Лекин, бошига фата таққач, негадир маъюс тортиб қолди. Кутилмаганда эса, бошқа либосларни ҳам кўра бошлади. Балки уни тўй либосидан кўнгли тўлмагандир? Билмадик, ҳар холда уни кайфияти нега тушунарсиз эканлиги, нима учун тўй либоси кийганлиги-ю, энди либосдан кўнгли тўлдими-йўқми, билиб бўлмас эди. Сўнг, эса хаёлга берилиб, бир зум туриб қолди. Салондаги қизлар бўлса, вақтдан фойдаланиб, уни суратга ҳам олишди. Лолага тўй либоси чиндан ҳам жуда ярашган эди.
Шу вақт Лолани олиб кетиш учун лимузин келганлигини маълум қилишди. Лола эса, ҳаво совуқ бўлганлиги учун елкасига иссиқ кийим ташлаб, шахдам қадамлар билан салондан чиқди ва лимузин томон кетди. Лимузинга ўтираётиб эса, келинларга хос, ўгирилиб, уни кузатиб чиққанларга жилмайиб қўйди.
Биз унга юзланиб, савол бердик: - Яна бир бор, яъни иккинчи марта тўй либоси кийдингиз. Ҳозир кўнглингиздан нималар кечмоқда?
Лола: - (жилмайиб) Тўй либоси кийиб, фата тақиб, лимузинга ўтирганингда, эски туйғулар юзага қалқиб чиқиб, ёдга кела бошлайди ва ҳаяжонланиб, қандайдир хавотирга тушасан. Ҳозир айни лаҳзаларда, ҳаётингда муҳим бир воқеа содир бўлаётгандек, сени тақдиринг ҳал бўлиб, эртага бутун ҳаётинг ўзгараётгандек. Шундай ҳаяжондаман.
Лимузин номаълум тарафга қараб йўл олди. Лола эса лимузин ичида хаёлга берилганча, борарди. Уни кўнглидан нималар кечаётганлигини англаш қийин эди. Лимузин Тошкентнинг Шаҳристан томонидаги паркка кириб тўхтади ва Лола лимузин ичида кимнидир кута бошлади.
Вақт ўтиб борарди. Бу орада қора лимузин ичида Лола ўтирганлигини кўрган ўша паркда юрган мактаб ўқувчилари, турли ёшдаги болалар бир зумда лимузин атрофини ўраб олишди ва Лоладан дасхат сўрай бошладилар. Буни қаранг, санъаткорни мухлислари ҳар қандай кунда ҳам тинч қўйишмайди. Болалар кўпайиб шовқин солиб, лимузинга ёпишиб олганликлари учун, ҳайдовчи амаки тушиб, уларга пўписа ҳам қилди. Лекин, болалар барибир Лоладан дасхат олмагунча қўймадилар.
Бу орада узоқдан яна бир машина кўринди. Уни ичида эса, куёв бола...
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
degandizku? ...Ulugbek Qodirov bilan bulsa menimcha yahshi film Rahmat Sayyod.
Yoki kotta-kotta kinoolar ham shunga o'xshagan kichik-kichik kamerachalarda olinadigan bo'ldimi? Plenkada olingani tabiiyroq chiqmaydimi?