News-коктейль: 10майдан 20майгача юлдузли хафтанома! Yangiliklar
News-коктейль: 10майдан 20майгача юлдузли хафтанома!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 Актёр ва режиссёр Санжар Шодиев янги "Жигарбандим” деб номланган фильми устидаги ишларни якунлади ва фильм катта экранга чиқиш арафасида.

Фильмда Халқ артисти Ёдгор Саъдиев бош қаҳрамон образини яратди. Шунингдек, Халқ артистлари Эркин Комилов ва Муҳаммадали Абдуқундузовлар ҳам ўзига хос характерли ролларни ижро этдилар. Фильмда шунингдек, актёрлар Рихситилла Абдуллаев, Акбархўжа Расулов, ҳамда актрисалар Раъно Шодиева ва Асал Шодиевалар ҳам, асосий ролларни талқин этдилар.

 


             10 май куни хонанда Зиёданинг янги "Тун. Тонг” деб номланган қўшиғига, янги видеоклип суратга олинган. Қўшиқ сўзи Темур, Зиёда мусиқаси ва Рустам Тўлашев аранжеровкаси. Видеоклипни "Креатив” студиясидан Сарвар Каримов суратга олган. Клипни суратга олиш ишлари 10 май  куни эрталаб соат 9.00 да бошланиб, 11 май тонгги соат 6.00 гача давом этган. Клипда хонанда Зиёда бутунлай бошқача кўринишда намоён бўлган. Яқин соатда батафсил маълумот ва суратлар тақдим қиламиз.


-Хусан 12 май куни янги таронасига шошиб-пишиб клипни олиб ташлашганлигини айтишмоқда. Яқин кунлар бу жараёндан хам суратлар ва батафсил маълумот тақдим қилинади.


  -12 май куни "Журналист-юлдуз" лойихасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди, унда актриса Асал Шодиева ва собиқ актриса ва хозирда хонанда Мадина Мумтозлар иштирок этишди.



-Якшанба 15 май куни Нилуфар Усмонованинг хонаданида баъзи машхур юлдузлар йиғилишади. Сабаб унинг янги "Хаёлимнинг ўғриси" қўшиғига клип суратга олинади. Машхурларнинг клипдаги ўрни ва умуман клипдан репортажни насиб этса душанба тонгида сайтимизда кўрасиз.



 "Фирибгар” фильми режиссёри Азиз Умрзоқов ўзининг навбатдаги, янги фильмини суратга олиш ишларини бошлаш арафасида. Ҳозирча фильмнинг номи шартли равишда "Оқибат” деб номланган.

- Дунёда оқибатсиз инсонлар кўпайиб кетаётганлиги учун ҳам, оқибат ҳақида фильм суратга олмоқчиман – деди режиссёр Азиз Умрзоқовнинг ўзи.

Фильмда бош ролларни ёш актёр Раҳим Ғафуров ва актриса Зарина Низомиддиновалар ижро этишади. Шунингдек, актёр Ҳамид Тошпўлатов фильм воқеалари марказида турган асосий образ, ота образини талқин этади.

Фильмни суратга олиш ишлари 15 майдан бошланади.



-16 май куни  Жахонгир Отажоновнинг 100 фоиз жонли концертининг илк кунига старт берилади. Бу концертни нафақат мухлислар балки шоу-бизнес олами вакиллари жудаям кутишаётгани сир эмас. 17 май куни эса мазкур концертнинг иккинчи куни.


-20 май куни хонанда Лола ва актер Улуғбек Қодиров ижросидаги  "Ёндиради, куйдиради"
авантюр комедия фильми премьераси бўлиб ўтади.



14-Май-2011 09:12
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Asal Shodiyeva, Ziyoda, Yondiradi kuydiradi filmi, Jahongir Otajonov, lola, Madina Mumtoz, Ulugbek Qodirov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Milashka   (14-Май-2011 09:22)
nilufar ziyoda lola asal madina mumtoz ulugbek husan va sanjar shodievga omad

2 Masrur!   (14-Май-2011 09:35)
Hamma insonlarga salom. Bizdi ijodkorlar yakhshi ishlayapti, hamma hammalaringdi ijodlaringa jo'shqin ijod va omad! Sayyod aka ohirgi kunlarda siz ham yakhshi ijod qilyapsiz, ijodizga ko'z tegmasin!

3 Shirina   (14-Май-2011 16:04)
кутамиз happy happy happy

4 madina   (14-Май-2011 18:07)
Assalomu alaykum sayyod ijodkorlari.Iltimosim; Jiyda guli filminig 2-sezonini qiyib bersalaringiz?Agar tayyor bo'lgan bo'lsa albattda.Hamma ijodkorlar ahliga omad tilayman.Hormangizlar.Yangidan yangi qushiqlar,kinolar kutib qolaman.

5 Milashka   (14-Май-2011 18:08)
voy lolichkani kuylegi muncha chiroyli

6 Dilshod Umarov   (14-Май-2011 19:14)
Yangiliklar yetkazganingiz uchun tashakur...

7 Dilnoza   (14-Май-2011 21:01)
Xammaga omad biggrin

8 shoh   (14-Май-2011 23:24)
Sanjar Shodievni rollari yoqadi menga,endi kino olyaptimi,yaxshilab ijod qilsa mashhur bb ketishi aniq,kelajagi bor shu aktyorni

9 Zuxraxon   (15-Май-2011 00:04)
va nixoyat yondiradi kuydiradi filmini premyerasi zo`rku, Xamma ijodkorlarga omad Sardor aka sizga xam.

10 HURSHID   (15-Май-2011 01:25)
zo`r yengilila .. lekin ziyodani i nilufari ashulasi yahshi chiqmagan cho`ta

11 Locoste.   (15-Май-2011 05:05)
nima didi bu?

12 Frank   (15-Май-2011 13:46)
Manashu Jahongir Otajonovni jinim suymaydida. Jonli aytgani bilan ovozida shira yo'q!

13 bek88   (16-Май-2011 11:50)
HAMMALARIGA OMMAD. DJ .BEK. angry

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 56
Мехмонлар: 56
Рўйхатдагилардан: 0