09:33 Қисқа сатрларда: Юлдуз Ибрагимовна, Мадина Мумтоз ва "Ўзбегим таронаси" | |
-Юлдуз Ибрагимовнанинг "тик-так" қўшиғига клип суратга олиш ишлари 2 январьга мўлжалланмоқда, хабар берганимиздек режиссер Рустам Сагдиев бўлади. Мини фильм бўлармикан? Суратда Юлдуз Ибрагимовна M&TVA-2010 тақдимотидаги кўриниши. -"Ўзбегим таронаси" радиоси билан боғлиқ можаролар нихоят ижобий бархам топишига умид бор. Кеча "Тарона рекордс" компаниясида рахбарият радио ходимлари, хусусан директор, бош редактор, собиқ ишчилар Шоира, Роксана ва Интизор Очиловаларни қабул қилиб мажлис ўтказди. Унга биноан Интизор Очилова радиога қайтди. Роксана ва Шоира масалалари хозирча очиқ қолдириб, рахбарият тарафидан хар тарафлама ўрганиб чиқилгандан сўнг маълум қилишлигисини хабар қилишди. Радио ходимлари бу учрашувдан ижобий кайфиятда бўлганлари билан радионинг директори ўзини тутишидан хамон шок холатида қолишмоқда. Айтишларича "еще не все потеряно", нурли келажакдан ният бор, хар ким маълум бир даврдан ўта олиши керак ва радио ходимлари фақатгина бу давр эмоционал босиқлик, кўнгилни кенг олган холда, хаққоний натижалар билан ўтиб, уйқудан уйғонгандек вазиятга теран фикр билан ёндошиладиган кунлар келишига ишонишмоқда. -Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз Туркияда ижодий сафарда бўлиб қайтди. Хонанда у ерда онаси Раъно Ярашева билан биргаликда Туркиянинг машҳур «TRT Awards» каналида, 2 та кўрсатувда чиққанлиги ҳақида маълумот берди. Мадина Мумтоз: - Бизни бу кўрсатувларга чақиришди. Уларни таклифи билан Анқарага учдик. (кулиб) У ерда қор ва жуда ҳам совуқ эди. Бу вақтда эса Тошкентда ҳаво илиқ эди. Туркияда "Янги кун” ("Ени гиз”) деган кўрсатувда, тўғридан-тўғри эфирда, ўзбекча, туркча ва Озарбайжон телеканали билан телемост бўлиб, тўғридан тўғри эфирда бўлдик. Ўша кўрсатувда интервью бўлди, 3 та қўшиқ ижро этдим. Кейин эса, эртаси куни "Авозан эштентелер”, бир ярим соатлик кўрсатувида чиқдим. У ерда фақат туркча тилда гаплашиш керак эди. Туркча гаплашиб, бир ярим соат мобайнида тўғридан тўғри эфирда бўлдик. 3 та қўшиқ куйладим. Биттаси "Лазги”, озарбайжон тилида "Бибижан” ва охирида турк тилидаги қўшиқни, ҳамма иштирокчилар билан биргаликда куйладик. Ҳозир кунда эса Тошкентга қайтиб, хонандаликдаги ижодимни давом эттирмоқдаман. Ҳозирги кунда яна бир янги қўшиқ тайёрлаяпман. Ҳазил тарзидаги "Совчи келди” деб номланган қўшиқ. Янги йилда ижро этадиган биринчи қўшиғим ўша бўлади, Худо ҳоҳласа. Қўшиқ ғояси ва мусиқаси Акмал Мирзога тегишли, Илҳом Ҳамро шеъри. (кулиб) Лекин, бу қўшиқни ижро қилишга мухлисларга мақтангандек бўлиб қоламанми деб, бироз уялиб турибман. Ҳозирги кунда юртимизда бўлаётган "Арча байрами” тадбирларида иштирок этиб, қўшиқ куйлаяпман. Бугунгача "Мустақиллик” майдонида, "Мирзо Улуғбек” боғида ва "Авиасозлар” санъат саройларидаги байрамларда иштирок этдим. -Эртага бир қанча машхурларнинг йил сархисобларини тақдим этамиз. Улар орасида бир икки санъаткорнинг янги йилга бўлган шахсий адоватдек муносабатлари ажаблантирди. Нахотки шунчалар чуқурлашиб, байрамлардан принципиал равишда воз кечиш мумкин.? Ахир нишонлаётган хамма байрамларимизни хам тарихига қараб ёки динига қараб нишонламаймизку. Одат, удум ва шунчаки кайфият учун бахона хам керакку. Қизиқ, тўй маросимида мингта кераксиз одат ва русумлар гарчан шариат қонунларига зид бўлса-да бажараверамиз, лекин таг тубида ният оддий байрам бўлган кунларлардан воз кечиб бирдан динни эслаб қоламиз...Ғалати. Қисқа сатрлар анъанасига кўра об-хаво маъулмотларида хам шу рукнга хос бўлгани учун бир маълумот билан якунлаймиз, яъни кечагина Шахзода Москвадан Тошкентга нихоят етиб келди. Россиядаги об-хаво туфайли а у ерда аэропортлар ишламаганлиги хақида хабарлардан воқиф бўлсангиз керак, бизнинг Шахзода хам бир кун ушланиб қолишга мажбур бўлган. Тошкентда эса об-хаво ўша-ўша омухта, кундузи офтоб билан кечаси қалтироқ билан)). Мана шунақа гаплар.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 8999 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |