Матчонова билан Мумтоз Райхон ва Шахзодани химоялайди! IMPRO-TK
Матчонова билан Мумтоз Райхон ва Шахзодани химоялайди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 14 июль куни Шахзода ва Райхонларнинг мухлислари ИМПРО-ТК лойихасига тайёргарлик кўриш учун 70 мактаб  "зал”ида йиғилишди.

Райхоннинг қўшиғига театр клип тайёрлаш учун рахбар этиб актриса Мадина Мумтоз тайинланди.

 



Шахзоданинг мухлислари билан эса театрлаштирилган сахна кўринишини амалга ошириш учун маъсулият актриса Шахзода Матчоновага юклатилди.

Белгиланган вақтда Райхоннинг мухлислари кам келишди, вахоланки қўнғироқ қилиб ёзилганлар кўп эди. Учрашувдан кейин эса Райхоннинг мухлислари аксарияти вилоятда эканликлари шу сабаб кела олмаганликлари, иложи бўлса бир ой аввал огохлантиришимитзни айтиб ёзишган хатлари билан танишдим.

Афсуски бунинг иложи йўқ чунки август ойида Нилуфар Усмонованинг лойихаси амалга оширилади. Лекин шунга қарамай Райхонни театр клипида иштирок этиш учун аниқ хозирча 2 қиз ва 2 йигит тайёр.

Райхоннинг расмий фанклуби қатнашишдан чўчишгани ва ижодий тарафлама суст бўлишларидан қўрқиб бу лойихада қатнаша олмасликларини инобатга олган холда Райхоннинг бошқа вафодор мухлис ва мухлисалари таклиф қилинади.

Расмий фанклуб қатнашмагани билан биз хеч нарса йўқотмаймиз, мухлис ва мухлисалар кўп ва қатнашишни истаганлар хам кам эмас.  Кейин биз ўзимиз кўмагимиз ва рекламамиз орқали янги ўзбек тилидаги расмий фанклубларини очишни режалаштирганмиз.)))))))))

Чунки фанклубларни ижодий тарбиялаб салбий изохлар қолдириш, урушиш билан чегараланган ёшларни тўғри йўлга йўналтирадиган сайт бўлиши керак деб хисоблаймиз!

Хақиқий ва расмий фанклуб дегани ижобий ва ижодий бўлиши керак! Ва биз буни амалга оширамиз!

Интернет орқали кела олмадик дея хат битганларга эслатиб ўтамиз якшанба 17 июль соат 15-00дан яна ўша 70 мактаб залида тайёргарлик давомланади.

Айни шу куни ғоялар асосида сценарий тузилиб келганларга роллар тақсимланиб сахнада бирон ғояни амалга оширишга харакат қилинади.

 

Шахзоданинг фанклубига келсак, уларга гап йўқ. Шу куни Шахзоданинг Тошкентдаги расмий фанклуби ва фанклубдан ташқари оддий мухлисалари хам келишди. Қизиғи уларнинг ўзлари билан Шахзоданинг барча альбомлари бирга юришини кўриб ажабландик.  Учрашувдан кейин Шахзоданинг хам яна бир қанча мухлислари кела олмаганликлари бунга сабаб ё вилоят ва ёки вақтлари бўлмаганини ёзишган. Гарчан шу куни ИМПРО-ТК учун етарли сонда мухлислари келган бўлсада, кела олмаганлар учун яна якшанба куни имконият мавжуд.

Шу куни Sayyod.com сайти фанклуби, sayyod.uz/forum  аъзолари хам файзли бўлиб келишди))) Уларга алохида тўхталсам ўзим учун нокамтаринлик бўлар, шунинг учун уларга боғлиқ тарафини кўрсатилган манзилдаги форумдан танишишингиз мумкин.



Демак тайёрланиш учун илк учрашувда нималар бўлди?

Мадина Мумтоз Райхоннинг эски қўшиқларини танлашни лозим топди. Бир икки жуда кучли ғоялар ўйландию...сахна кўринишида амалга ошириш бироз қийинроқ кечармикан деган гумон реалроқ кўринди. Мадина сал шошаётгани сабабли   якшанба кунигача яхшилаб ўйлаб тайёр ғоя билан келишини айтиб хайрлашди.

Матчонова билан Шахзоданинг расмий фанклуби ва мухлислари  бирпасда турли ғояларни ўша вақтнинг ўзидаёқ кўриб чиқа бошлашди. Фаол фанклуб аъзоларига актриса  Матчанова , хонанда Шахзоданинг илк кунидан то бугунги кунгача бўлган ижодий биографик кўринишда сахна кўринишини тавсия қилиб, "Жоним” гурухида бўлганидаги бир қўшиқ, кейин яккахон фаолиятидаги илк қўшиқларидан бири ва бугунги кундаги бир қўшиғини олиб уларни микс тарзида бирлаштириб кетма-кетлик тарзида сахна кўринишни тавсия қилди.

Узоқ муддат мухокамалардан кейин бу қийинроқ кечишини тушунишди. Лекин шунда хам якшанба куни яна йиғилиганида ўша ғоя ва бошқа яна танланган қўшиқ учун ғоя асосида сахна кўринишини амалга оширишга уриниб кўришга келишилиб хайрлашишди.


Бундан ташқари Шахзоданинг расмий фанклуби ўзаро муносабатлар, фанклублар ички интизоми, дўстона рухият ва хар бир кичик бўлса хам салбий нарсаларга фақатгина ижобий ва ИЖОДИЙ назар билан иш юритиш хақида ўзаро мухокама қилинди.


Расмий фанклуб аъзолари эндиликда ижодий рахбарлари бўлган Шахзода Матчановага Шахзоаданинг сурати туширилган рамзий кўкрак нишони ва ташриф қоғозларини хадя қилишди.

Мана хонандага бўлган хурмат!

 

Демак якшанба 17 июль соат 15-00дан Райхон ва Шахзодаларнинг мухлислари яна ўша манзил 70 мактаб залида учрашиб актрисалар Мадина Мумтоз ва Шахзода Матчановалар бошчилигида сахналаштирилган театр клипни амалга ошириш учун тайёргарликни бошлашади!

Агар сиз 14 июль куни улгурмаган бўлсангиз хали кеч эмас, хар бир мухлис клипда иштирокчи сифатида қатнашади!

Бунинг учун кўриниш, ёш, миллат ва жинсни ахамияти йўқ!

Ва албатта хаммаси текин!))))))

Текин машхурлик фақат бизда))))))))))

Воқеалар ривожини кузатиб борамиз!


Райхон ва Шахзода учун уларнинг мухлислари иштирокида актрисалар  Мадина Мумтоз ва Шахзода Матчановалар қандай  театрлаштирилган клип хадя қилишар экан?  

15-Июл-2011 07:56
Бўлим: IMPRO-TK | Чоп этди: Sayyod | Тег : IMPRO-TK, Shahzoda Matchanova, Rayhon, sayyod.com fan-klub, Shahzoda, Madina Mumtoz
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Giyos   (15-Июл-2011 08:46)
Sayyod fan clubiga va forumiga a'zo bo'lishni hohlovchilar giyos@mail.ru pochtasiga xat yozing.
Sayyod.uz/forum
forumga marhamat. Fan club forumda.

2 Anv@rbek   (15-Июл-2011 08:56)
Sayyod.uz fan-clubiga a'zo bo'lishda yaqindan samimiy yordam ko'rsataman va sizlar jonli saytning doim mana shunaqangi original hamda jonli real voqeilikdan tashkil topgan loyihalarida qatnashasiz.
Man bilan bog'lanish vositalari:
forumiston@mail.ru
anvarbek.tv@mail.ru


15 Giyos   (16-Июл-2011 00:50)
Bunaqa reklamadan keyin mani yana qayta a'zo bo'gim kevoti))))

3 gulchexra   (15-Июл-2011 09:09)
ooooooooooo ya uspela bit pervim

4 Dilnoza   (15-Июл-2011 09:51)
Shu rostan xam ijobiy yondashishsa yaxshi bòlardi. Chunki ikkalasi xam mashxur. Òzlarini òrni bor. Sayyod charchamang sizga omad.

5 madina   (15-Июл-2011 13:08)
Omad yor bo'lsin!!!

6 Tohir   (15-Июл-2011 13:55)
Rayhonchilar olg`a. biza albatta yutamiz. hammani yahshanba 70-maktabga taklif etamiz.

7 Loading   (15-Июл-2011 14:20)
Sayyod qalamizga qoyilman. Ey qalamni ushlagan barmoqqa-yu barmoqni boshqargan qalamga qoyilman.
Ha juda yaxshi o'ti. Samimiyat asosiy ro'lni ijro etti. Yaxshi bo'ldi.

. . . . . . . . . . . . .
Сайёд рахмат. Бу якшанбада сизни яна хурсанд киламан. Яни боролмас эканман. ) ) ) :))

8 Nodira_M   (15-Июл-2011 15:09)
Sayyod fanclubiga omad xar doim shunaqa axilligimiz yoqolmasin.yakshanba kuni albatta borishga xarakat qilaman.

9 Anvar   (15-Июл-2011 15:22)
Shahzodachilar FAQAT SHAHZODA UCHUN OLG`A !

10 Anvar   (15-Июл-2011 15:24)
ТЕКИН СИР ҚОПҚОНДА БЎЛАДИ, ТЕКИН МАШХУРЛИК САЙЁДДА !

11 Malvina   (15-Июл-2011 15:57)
Voy man köp4ilidan ewittimu en köp muxlis Rayhonniki bögani daje Shahzodani muxlislariyam wunaqa diyiwdi!törisi 4unmadim!wu manim4ali Sayyod bn Rayhonni orasidan nega muwuk ötgan bösa kere!

17 Anv@rbek   (16-Июл-2011 02:29)
Malvina Sizga noto'g'ri info yetkazishibdi, man ham qatnashganidim. Rayhonni fanatlaridan 4-5ta odam yig'ildi.
Shahzadanikidan esa ko'pchilik kelishdi.
Shaxsan man be'tarafman.
Rayhonchilarda shans bor 17-iyun kuni 70-maktabga kelila. Klip g'oyasini muxokama qilila. Bu yerda gap talashishdan kimga ne naf. Ijod bilan isbot qilila.

12 Malvina   (15-Июл-2011 15:58)
Uzr negr muwu dimox4iydim

13 Shahzod   (15-Июл-2011 18:15)
YANGILIKLAR UCHUN RAHMAT !

14 Navroz   (15-Июл-2011 21:02)
e manga Shahzodachilar yoqmadi. Ula begonalari xuw körmasakandeee. Xudi owini yeb ketadiganday. Qizgan4iqmi e! Sayyod forumdagilari super. Ming begonami taniwmi. Ow yesayam birga yiyiwadi. Malades SAYYOD VA FORUM azolari!!!

16 Giyos   (16-Июл-2011 01:02)
Bizni fan club zo'r. Hammani taklif qilamiz.

18 Anv@rbek   (16-Июл-2011 02:33)
Shu kuni kelganlar iltimos xolisona fikr bilan post qoldirila.

19 shahloshka   (16-Июл-2011 20:40)
shaxzoda matchanovaga va shxzodaga gap yo'q!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 56
Мехмонлар: 56
Рўйхатдагилардан: 0