Нихоят бир неча кунлардан бери "Импро-тк" лойихасига тайёрланаётган Шахзода ва Райхон фанклублари ижодий сахна кўринишлари бўлиб ўтадиган кун аниқланди.
21 август, якшанба соат 17-00да ўша манзилда (иштирокчиларга хабар берилади).
Актриса Шахзода Матчанова Шахзодани фанклубини, актриса Мадина Мумтоз эса Райхонни фанклуби сахна кўринишларини тақдим этишади.
Хар иккала фанклубни қўллаб-қувватлаш учун Шахзода ва Райхонлар таклиф этилган!
Шунингдек эксперт мехмонлар сифатида Шохруххон, Шахноз, Нилуфар Усмонова, Лола, Зиёда, Жасур Умиров, Хусан, Шоҳ Жаҳон Жўраев ва бошқалар таклиф этилади!
Эслатиб ўтамиз экспертлар фақат сахна кўринишига ўз фикрини билдиришади холос. Суратга олинган ижодий махсулот сайтимизда халқ эътиборига тақдим қилинади.
Хар иккала фанклуб иштирокчилари 16-00да келишлари сўралади.
Эксперт мехмонлар хамда Sayyod.com фанклублари соат 17-00дан кечга қолмасликлари сўралади. Суратга олиш учун "мотор!" 17-00да эълон қилинади!
Assalomu aleykum! man Shahzodani muhlisasiman.Afsuski boshqa davlatdaman.Toshkentda bo'lganligimda albatta borar edim! Shahzoda opamizga OMAd yor bo'sin!Sardor aka sizga ham rahmat!
Tak bu safar tomoshabin bo'lish xam xuvonchli xam xayajonli chunki shu kunga qadar bo'lib o'tgan IMPRO-TK loyihalarida saxnadan tushmaganidim. lekin bunisi xali nomalum. Sababi Sayyod da doyim kutilmagan sovg'alar bo'ladi.
men hali Fanclub ga a'zo bo'lmaganman,... men ham borsam bo'ladimi ,.. Bizni ham kirgizadimi ,.. Lekin biror marta ham komment yozmagan bo'lsam ham Sayyod.com saytini har doim kuzatib boraman... Kim bilsa Shuni menga aniqlab bersa Iltimos meni judayam borgim kelyapti
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.