
Аввал хабар берганимиздек, хар ойнинг илк муборак жумаси, шу номга оид тарзда ўтказиб, лейкемия билан оғриган болакайлар учун эрталаб соат 10-00дан ихтиёрий қон топширишни амалга оширамиз.

Кундузги соат 12-00дан эса исталган кўрсатгичдаги ихтиёрий моддий хайрияга болакайлар учун мухим ва қимматбахо дорилар сотиб олиб қийналган ва бу дориларга мухтож оилаларга тақдим этилади.
6 июль! Июль ойининг илк муборак кунида барчани эзгуликка чорлаймиз! Хеч ким алохида таклифнома билан чақирилмайди, хамма учун бемалол очиқ акция, хайрия акциясида қатнашишни истаганларни махсус кийинган фанфорум қатнашчилари кутиб олишади.
Қўйида қон топшириш тартиби ва манзиллар билан таништирамиз;
ҚОН ТОПШИРИШНИ ИСТАГАНУ ЛЕКИН ҚЎРҚҚАНЛАР УЧУН МУХИМ ХАБАР:
-Биринчидан,
келишингиз билан, хеч ким шартта қонингизни олмайди. Аввал бармоқ
учидан озгина олиб, организмингиз қон топширишга қурби етадими йўқми
ўрганилади. Шундан кейин, қон топшира олишингиз маълум бўлса, шифокорлар
назоратида организмингиздан мумкин бўлган кўрсатгичда қон олинади.
-Иккинчидан,
қонингиз уч кун давомида текширилади ва бахонада қонингизни хар
тарафлама текширилганлиги, унинг натижалари хақида бепул маълумотнома
олиш, паспортингизга қон группангизни урдириш имконияти берилади.
АКЦИЯ; Демак, 6 июль 2012 йил соат 10-00да, қон топширишни истаганларни (паспорти ёки нухсаси билан, ёки паспортдаги мухим маълумотларни ёзиб олган холда, ) Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал ва "Medic As" клиникаси тўғрисида сайтимиз логотипи туширилган оқ футболкалик фанфорум қатнашчилари кутиб олишади.

ХАЙРИЯ; Исталган
миқдорда хайрия қилмоқчи бўлганларни эса, шу куни кундузги соат
12-00дан соат 13-00гача Лейкемия билан оғриган болакайлар шифохонасига таклиф этамиз.
Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Халқ банки.
Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари: (+99890) 321-23-41, (+99894) 644-67-11
6 июль!!! ЖУМА ЖУМАДЕК ЎТСИН!
соат 10-00дан 12-00гача хамма қон топшириш акциясига,
6 июль!!! ЖУМА ЖУМАДЕК ЎТСИН!
Изохлар модератори Writer