Қон топшириш акциясидан! + Видео! Hayriya| Akciya | Tadbir
Қон топшириш акциясидан! + Видео!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

6 июль муборак жума куни,  соат 10-00дан қон топшириш марказида сайтимиз фанфорумидан ташқари, Шохруххон хамда Сардор Рахимхонни фанклубидан хам ёшлар тўпланишди.
Сайтимиз тарғиботи орқалик вилоятдан хам келганлар бўлди.

Олдинги сафар рўйхатдан ўтиб, лекин байрам концертига кечиккани туфайли қон топшира олмаган "қарздор таниқлиларимиз"дан, Илхом Мий Арма хамда Салмонлар хам келиб, қайта рўйхатдан ўтиб, қон топширишди.

Салмоннинг продюсери Тохир хам қон топширишга чин дилдан бел боғлаб келганди.

Аввалги тадбиримизда қон топширган, Фаррух Соиповнинг маъмури Искандар Шукуров, бу сафар қўллаб қувватлаш ва ташкилий ишлар билан боғлиқ хизматларга шай бўлиб келди.

Шохруххонни   келаётганини деразадан кўрганимизда эса...)) тўғриси, худди отувга хукм қилинган инсонни олиб келаётгандек ахволда эди гўё)))

Сабаби, у бу вақт ухлайдиган пайти билан боғлиқ бўлиши хам мумкин, чунки, адашмасам келган захоти у қон топшириш нияти йўқ ва фанклубини қон топширтириб, ўзи қўллаб-қувватлагани келгандек туюлди.
Ва қизиқ воқеалар кетма-кетлиги айнан Шохруххон билан бўлди)))

Шундоқ кўчага чиқиб келсам бўлармикан?))))

Қўлга тушган Шохруххонни рўйхатдан ўтказа бошладик,

Қон топшириш учун организм текшириш жараёнидан яна бири, қон босим ва вазн ўлчанади.

Ўз кумирини фанклуб аъзолари ширинликлар орқали "қон билан тўлдира" бошлашди.



 Қон топшириш бўлимига ўтаётган Шохруххон, "адашиб" кўча эшигига ўтиб кетди)))))))))). Бу қизиқ вазиятни видеода томоша қилишингиз мумкин)))

Эх, қочолмадим-деган Шохруххонни аввал бармоғидан қон оладиган пайт, у рости хам бундай жараёндан  қўрқишини сезиш қийин эмасди.



Қон топшириш ва хаттоки шу бармоқда қон олдиришни менимча рости хам 95 фоиз одам хушламаса керак. Айниқса шу бармоқдан жуда бир ёқимсиз.
Шохруххон бунисидан аъло ўтганига ўзи хам ажабланди.

Шохруххон:-Ия, бўлдими? Сезмадимку
Шифокор:-Бу янгича аппарат, японлар шарофати билан ишланган, сезмай қоласиз.

Умуман қон топширишни ўзи аксарият одамлар учун қўрқинчли жараён. Бундан ўтган одам учун эса оддий. Мана шу жараёнгача келганликни ўзи  катта жасоратни талаб этади, ишонаверинг. Шохруххонни эса шоу-бизнесдаги яқин таниган хамкасбларига "Шохруххон қон топширибди" деса умуман ишонишмаслигини биламан.
У шахсан менда шу бугун катта хурмат уйғотди. Чунки, шу вақтгача биз билан қон топширишга келганлардан айнан Шохруххонни бу ерда тассаввур қилишни ўзи нореал эди.

Репортажга қайтаман, кейинги этап қон топшириш хонасига киришни навбатсиз тезлаштиришимизга тўғри келди.

Шохруххон: Бунча бу игна михдек бўлмаса?)))



Шохрух ойналик эшик олдидаги креслога жойлашгани сабаб, орқа тарафдан фанклуб аъзолари суратга олиб, қўллаб-қувватлаб туришди. Йиғлаганлар хам бўлди албатта.

Шохруххон ва Салмон...бир залда ва бир жасорат майдонида синалганлар!))

  Салмон плазмофарез топшириши керак бўлиб, Шохруххонни қон топширганини кўриб, у хам қон топшираман деди.



Қон топшириш марказида икки тур қон топшириш мавжуд, бири шу оддий қон топшириш, иккинчиси эса плазмофарез, яъни аппарат орқали, қонингиз тозаланиб, қайта ўзингизга қуйилади, ва фақат бу жараёнда, аппарат қоннинг керакли суюқ қисмини олиб қолади. Қон топширишдан осонроқ, енгилроқ ва фойдалироқ. Сабаби қонингиз тозаланиб ўзингизга қайтиб қуйилади.

Шохруххонга хурмат юзасидан қон топширган қизимиз! Сабабини видеодла томоша қилиб кўрасиз. Мана фотофакт, у ваъдасида турди!

Фанфорум аъзоси Шахзод учун бу кун қон топшириш саундтреки Шахзода бўлди...Видеони кўриб биласиз))

Қон топшираман деб келган жуда кўпчилик, афсуски буни уддасидан чиқа олишмади, сабаби кимнидир қон босими паст, кимнидир вазни тўғри келмади ва хоказо.

Сардор Рахимхоннинг фанклубидан бир йигит, Сардор Рахимхонни отаси учун плазмофарез топширди.

Бу қизимиз қон топшириш акциямизнинг энг сўнгги иштирокчиси бўлдилар. Биз хайрия тадбирнинг иккинчи қисмига шошаётганимиз учун, уларнинг қон топшираётганларида бирга бўла олмадик.

Акциядан кейин, муборак жума кунимизнинг иккинчи бўлими бўлган хайрия тадбири, яъни йиғилган хайрия пулларига лейкемия билан оғриган болакайлар учун, қимматбахо аспаргиназа дорисини сотиб олиб, қийналган оилаларга тарқатишга ошиқдик.


Бу сафарги хайрия тадбиримиз хомийси фанфорумимиз рахбариятидан Камолиддин, бир ташкилот ходими Шавкат ва яна  бу сафар хам шоира ва бастакор Шахнозлар бўлишди.

Ваъда берганимиздек, қон топширганлар учун "ширин стол"га "Бонита" кафесига шу кунги иштирокчилар йиғилдик. Мафия ўйинига уланиб, то ярим кечгача чўзилиб кетган қувноқ даврада, ўз писмиқлик жараёнимни бу ўйинда яхшигина текшириб, тажрибамни хам орттирдим. Биринчи ўйинда мафия бўлиб ютдим!))


Иккинчисида хам мафия бўлганимда, фанфорумчилар мендан тезроқ қутулиб, кейинги мени кутиб турган Фонд Форумнинг "Болалик шарафига" хайрия балига бадарға қилишди. Вой дод сургун!

Бу тадбирдан маълумотни эса кейинги репортажда ўқиб оласиз.

Акция ва хайрия тадбиримиз билан боғлиқ ташкилий ва керак бўлса моддий ишларида  беминнат хизмат кўрсатганлар: фанфорум рахбариятидан Камолидин, Канизанинг продюсери Мурод Мадрахимов, Фаррух Соипов маъмури Искандар Шукуров ва Азиз Ғаниевларга чин дилдан КАТТАКОН РАХМАТ изхор этамиз. Уларнинг бу кунги хизмати жуда катта бўлди.
 

Ана энди ВИДЕО:

Огохлантирув: Видеода ножўя хазил деб қабул қиладиган холатлар бўлса узр, шунчаки қон топшириш жараёнидаги  мухитни рухан юмшатиш  ва кайфиятни кўтариш учун қилинган приколлар холос)))

 

Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 287 мб

Тасиксдан яхши турини кўчирмоқ 99мб

Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 57мб

Ютубда томоша

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ


6 июль кунидаги  қон топширган яна бошқа жасорт ва хурмат сохиблари билан танишинг:













Биз қон топширдик, ва тирикмиз!)  СЕНЧИ? Жасорат, хайрия ва савоб учун кўнгил тирикми?)

 

 

 

Келаси ойнинг илк муборак жумаси 3 август Рўзага тўғри келгани боис, сентябрьдан давомлаймиз!
ХАММАГА РАХМАТ!

 

 

08-Июл-2012 08:39
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : qon, Salmon, Faxrli inson, Shohruhhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Dadaxon   (08-Июл-2012 09:16)
Uraaa manam qon berdim. Va özimni juda zör xis qilyabman.
Uraaa maniyam rasmimni qöyishibdi.
Uraaa mandayam endi sayyod.uz futbolkasi.
Man forumimizni uchrashgandan söng yanada köproq xurmat qildim, yanada köproq sevdim. Biz eng zör oila, biz eng zör forum, biz eng zör jamoa. Sardoraka aytganlaridek biz xammamiz maladtsimiz.

2 Loading   (08-Июл-2012 09:16)
HAMMASI Kresloni oldiga borganda boshlandi. lol

6 RaVsHaNBeK   (08-Июл-2012 11:33)
biggrin biggrin

3 БОБО   (08-Июл-2012 09:26)
Тадбирда иштирок этиб кон топширган мехри дарё инсонларга
ташаккурлар!!! Фан клубимиздаги форумдошлар билан фахрланаман!
Узбек шоу бизнеси вакилларини бошини бириктириб шундай хайрли
ишнинг бошида турган Сайёдга катта рахмат!Сизлар учун доим дуодаман.
Касалларга шифосини берсин,донорларимизга савоби тегсин.Омадингларни
берсин,хеч ким касал булмасин.Омин

4 Sardor_S   (08-Июл-2012 09:52)
Биз қон топширдик, ва
тирикмиз!) СЕНЧИ? Жасорат,
хайрия ва савоб учун кўнгил
тирикми?)))

5 Bek8111   (08-Июл-2012 10:32)
рахмат Сардор. Мана шундай хайрли ишларни купрок килиб туриш керак! Савоби хаммага тегсин! Ташкилотчиларнинг барчасига рахмат!

7 Frenk   (08-Июл-2012 12:45)
haqqati qoyil maladesss BU sayt faqat birinchi qoyil happy

8 izzatbek   (08-Июл-2012 13:50)
ex shox ajoyibsizde kam bomeng iloxim

9 SMART   (08-Июл-2012 14:29)
Shu Sardor aka katta savobli ishga qul urdilarda

10 golib   (08-Июл-2012 14:34)
SALOM...!!! Sayyod. to'risi man silani saytlaringa xar kuni kiraman lekin shu paytgacha bo'gan xurmatim silaga bo'gan unchali katta bomagan ishonchim, mana shu ishilani ko'rib to'risi silaga bo'gan ishonchim xurmtim oshdi, man bunchali ishlani qilas deb oylamagandim, ilohim sizdi ollohimdi o'zi kuch quvvatdan sogliq baxtdan xech qachon qismasin, rostanam xurmatim oshdi, shu qiledigan yaxshililariz ollohim sizigayam qaytaradi ortigi bilan, ishlarizga rivoj tileman bundanda yana yuksalib, xamma xammaga yordamizi ayamis degan umitaman, iloxo omin yana bir bor raxmat sizga va fan klub azolarizga, shoxxruxonga omad

11 Giyos   (08-Июл-2012 14:53)
Yuragida qoni borlar ko'p ekan))

12 bek_x6   (08-Июл-2012 15:42)
zo'r smile gap bo'lishi mumkin emas! smile

13 87-91   (08-Июл-2012 17:27)
зур, Сайёд, укол сукилган лавхаларни кесиб ташланг хуп? ))

14 Dilshod_A   (08-Июл-2012 19:38)
man xam qon topshidim va bundan xursandman
kasal bolalarga ollox shifo bersin va xech qachon o`zgani qoniga muxtoj qimasin

15 Guli   (08-Июл-2012 22:01)
Olloh qo'llasin!

16 Guli   (08-Июл-2012 22:07)
voy dod Shoxruxxondan ko'ra man ko'pro qo'rqib ketiim qanday daxshat!

17 Shahzod   (09-Июл-2012 01:49)
Qon Topshirishdan Avval PRIKOLNO Joylaridan Kop bo'ldi)))

18 Tamerlan   (09-Июл-2012 03:40)
qoyil !!!!!!! Sayyod agar iloji bo'sa shu leykemiya kasalligini tushuntirib bersez, kelib chiqishi yoki tug'mami itd.

19 Sardor_S   (09-Июл-2012 12:50)
fanforum biza bir oila va bir jamoamiz ))))

20 flamingo   (09-Июл-2012 17:47)
clap doctor fear first first heart lol lol oops ok prof XAXAXAXAXAXAXA! SHOHRUHXON HAR DOIMGIDE O'ZGACHALA)) FAN CLUBIMIZAGAYAM GAP YO'Q!!! SAYYOD.COM & SARDOR AKAGAYAM GAP YO'Q!!! biggrin LOTOS CRAY ))

21 Dinora_Golden_Girl   (09-Июл-2012 19:05)
Vay vapshe unutilmas kun böldi, ayniqsa "shirin stol atrofidegi suhbat" va "mafiya" öyini! Forumdegila vperyod biz bir oilamiz!!!

22 GuLinoZa   (09-Июл-2012 23:57)
shoxruxxon ajoyibde

23 Dilfuza   (15-Авг-2012 06:37)
Shohruhxon qondan qörqaman diganlariga man beromasala kere dip öylodim,lekin qoyil berdila)))

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0