Видео репортажнинг энг пастида1 июнь болаларни химоя қилиш куни, лейкемия касаллиги билан оғриган болакайлар учун 3 кўринишда тадбир ўтказдик. 1. Қон топшириш акцияси. 2 Байрам концерти ва 3. Хайрия тадбири.
Бундан аввалги репортажда қон топшириш акциясидан репортаж тақдим қилинди.
2. Байрам концерти
Қон топшириб бўлиб, Гематология институтидаги лейкемия касаллиги билан оғриган болакайлар шифохонасига келиб, байрам тадбирини ўтказишни бошладик.
Ташриф буюрган машхурлар: Шохруххон,
Лола, Каниза, Илхом Мий Арма, Адиз Ражабов, Нилуфар Усмонова, Тамила,
Сарвар ва Комил, Жоним гурухи, Самрас гурухи, Хуршид Эшонхўжаев, Салмон,
Шахноз ва тадбирни Райхон якунлади.

Биринчилардан бўлиб Шохруххон айтилган вақтдан хам эрта келиб хизматга шай бўлиб турган экан. Суратдаги болакай аввал нимадир деди, кейин сўрашди кейин эса...микрофонга тажовуз қилаётган кўринади)) Шохруххонга қўшилиб қўшиқ айтмоқчи бўлган кўринади.))

Лола болакайлар билан рақсга тушиб куйлади. Куйлаб бўлгач, узоқ муддат мухлислар қуршовида қолди.

Махоратли актер Адиз Ражабовдек хайрия тадбирларида фаол ва махоратли бошловчи кам топилса керак. Ора-орада болакайлар билан шеърлар айтиш каби қизиқ холатларни айнан Адиз импровизация тарзида аъло равишда уддалаб, болакайларга янада байрамона рухиятни тақдим этди.

Яқин ойлардан кейин, яна оналик бахтига муяссар бўладиган Нилуфар Усмонова хамиша қувноқ.

Илхом Мий Арма!

Хайрия ишларида хизмат кўрсатаётган хонанда Каниза.

Самрас гурухи солисти. Болакайларга яхшилаб рақсга хам тушиб берди.

Тамила янги имиджда... сочлари кесилган.

Яқиндагина мана шу шифохонада, айнан шу касаллик мавзусидаги эзгулик хақидаги клипини суратга олдирган, Шахзоданинг продюсерлиги остидаги "Жоним" гурухи қизлари. Шахзода шу куни Москва шахрида МузТВнинг юбилей тақдимотида гиламлар йўлагидан ўтаётгани боис тадбирда қатнаша олмади.

Провокацион Салмон... Шохруххонни тобора провокация қилаётгандек туюлмоқдамикан?))) Чорлайсан қўшиғидан кейин қизил либосда....Хм...)) Бу йигитимиз хам хайрия тадбиримизда фаол бўлди.

Сарвар ва Комил гурухи йигитлари хам хизматда бўлишди.

Шахноз тадбирнинг ташкилий ишларида фаол бўлган хонанда.

Райхон бир олам ўйинчоқлар билан ташриф буюрди.

Болакайлар билан биргаликда, улар билан байрам рухиятига хамнафас бўлган Райхон, уларнинг дардини хам хис этди..беихтиёр кўзлари ёшланди.


Концертга Райхон якун ясади.

Сўз Гематалогия институти директор муовини, профессор Махмудова Азиза Жумановнага берилди ва улар сайтимизга ташаккур сўзларини билдирдилар.
3. Хайрия тадбириХайрия тадбири учун шу куни йиғилган пуллар учун машхурлардан футболист Илхомжон Суюнов, Лола, Шахноз, Тамила, сайтимизга ташриф буюрувчилардан тадбиркор Хожиакбар ва уларнинг сингиллари Наргиза, сайтимиз фанфорумидан Зухрахон, Феруза (Ёжик), Озод ака Петербургдан (БОБО), хоразмдан Жамшид (Виждон), Россиядан Хасан ва Хусан (Hasan_Uz, Husan_Uz), вилоятдан Сокина (Дилрабо)ларга миннатдорчилик билдирамиз.
Хисобот:
Барча пулларга ўша ерни ўзидаёқ бўлим мудираси, шифокорлар, сайтимиз фанфоруми активлари ва актер Адиз Ражабов гувохлигида болакайларга зарур бўлган қимматбахо "Аспаргиназа" дориси сотиб олиниб, шифокорлар рўйхатига биноан, бу дорига мухтож ва сотиб олишга қийналган оилаларга бирма-бир чақирилиб топширилди.
Шунингдек, концерт дастури давомида Райхон ва Канизанинг продюсери Мурод Мадрахимов хам бемор болакайларнинг моддий томонлама қийналган оналарини бир нечтасига алохида хайриясини тақдим этишди.

Хонанда Хуршид Эшонхўжаев қон топшириб бўлгач, шифохонага хам келиб, болакайларга пакетларда совғалар қолдирди.

Концертдан
сўнгги хайрия тадбирини Хуршид кутмади, ва у
совғаларни болакайларга Шахноз ва Адиз Ражабовлар топширишди.

Хотима учун сурат.... оғир касаллик билан оғриган боласининг юлдузлар
қуршовида бир муддат бўлса хам, дардини унутиб шодланаётган фарзандини
кўрган бу онанинг суратдаги холатини тасвирлаб беришга тил ожиз. Шу
хиссиётни тақдим этган барча юқоридаги машхурларга алохида каттакон рахмат!
Суратлар ва видео Сарвар Зохидов.
Ташкилий ишларда актив кўмак: Шахло, Дилинзада, Смартдент-Хилола ва Зухрахон.
Концерт дастури тартибига жавобгарлар: Продюссерлар Мурод Мадрахимов ва Искандар Шукуровлар.
Мазкур тадбир
юзасидан изох қолдирадиганларни орасида, шартта бошига саллани кийиб
олиб, "билоғонлик" қиладиганлар учун: Яширин тарзда қилинадиган закот ва
садақани фарқи билан, хайрия учун тарғибот тадбирини фарқи жудаям
катта! Бу садақа ёки закот эмас!
БУ ЯШАШ УЧУН КУРАШ!
Хеч ким эрталаб ўрнидан туриб "Бугун қон топширсаммикан?" деб айтмайди.
Хеч
қайси мамлакатда қон ишлаб чиқариш заводи йўқ! Бундай нарсаларга акция
ва тарғибот ишлари МУХИМ! Бу хар бир фуқарони бурчи хамдир.
Савобнинг аниқ исмлари садақа ва закот эмас, унинг тубидаги яхшилик тушунчаси кифоя!
Яхшиликнинг эса қоидаси, тартиби ва чег-чегараси бўлмайди!
Биргина сайтдан, хеч қандай
оммавий ахборот воситалари билан хамкорликсиз, оз муддатда бундай сумма
йиғиш ва шунча одам билан қон топшириш шахобчасини одамлар билан тўлдириш катта кўрсатгич!
Концерт
давомида хам хайрия пуллари билан келаётганлар бўлди..
Шу кун чин дилдан шу оддий сайтим,
унинг фанфоруми ва сайтимизга ташриф буюрадиганлардан жудаям
ғурурландим!
Мехнатлар зое эмас экан, бугун хаммасини хис қилдим.
Қон топширишдан байрам концерти ва хайрия ишларида қатнашган хамма хаммага каттакон рахмат!
Бу ойнинг илк муборак жума куни хайрли ўтди!
УРРА! БИЗ БУНИ УДДАЛАДИК!
Келаси ой илк жума муборак куни қон топшириш ва хайрия тадбирида учрашгунча!
Видеода катталар шеърини айтган болакайдан, Лоланинг ўзбекона рақсидан то хамшираларни хиром эттирган Райхонгача қизиқ лавхаларни томоша қилинг:Видео Ютубда томоша
Видео майтуб тасиксда томоша
Видеони тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 45мб
Видеони тасиксдан нормал турини кўчирмоқ 79мб
Sayyod.Com doim oldinda! Biza axil oilamiz, kotta oila.
Shu oilani a'zosi ekanligimdan faxrlanaman.