Рамазон ойи муносабати билан сайт ва ўзимнинг таваллуд кунимни умуман нишонлаш ниятим бўлмаганди. Уйнику биласиз, ўзбекчилик, истанг истаманг шу куни қариндошлар келаверишади. 14 август кунига соат 18-00га форум ва фанклуб аъзолари мени "бирров"га "Doncello" кафесига таклиф қилишди. Келганимда форум ва фанклуб аъзоларидан байрамона кайфияту кўринишда кутиб туришган экан.
Яна хар бири алохида совғалари билан. Вилоятлардан хам табриклаб совғалар жўнатишган бўлиб улар билан телефон орқали алоқага чиқилди.
Бир юмуш билан келиб қолган хонанда Каниза байрамдан хабари йўқ экан, лекин ўзини йўқотиб қўймай яхшилаб табриклаб кетди)).
Сайтнинг рамзи туширилган тортни қолдириб, ифтордан кейин шу ерда йиғилишга келишиб, бир мошина совғаларни йиққанча кетдим)))
Айтилган вақтда келганимизда форум модератори хаммани хайдаб, жияни билан тортни қоровуллаб турганини шохиди бўлдик)))
Шу кафеда ифторлик давомланиб, тортлар кесилди.
"Ўзбегим таронаси" радиоси бош мухаррири Сайёра Рўзиқулова ва ТВМ канали мухаррири Гулсина Шамильевналар хам "бирров"га келиб, ғаройиб сюрпризлари ила хайратлантириб, табриклаб кетишди. Яна бир қанча манзилни билган мухлислар хам уйга келиб табриклашга хам улгуришди, буёғи сал сир узр)).
Мана шу тариқа кутилмаган тарзда нишонланган таваллуд ва сайт байрами кунидан хозирча хонам камида сувенирлар дўконини, холодильнигим ширинликлар кафесини, шкафим Филипп Киркоровни гардеробини эслатиб турмоқда.
Бир неча кун аввал бошланган смс ва қўнғироқлар хануз давомланмоқда, нафақат Ўзбекистон, балки Америка, Англия, Туркия, Корея, Хиндистон, Россия, Германия ва яна бир қатор мамлакатлардан ватандошларимиз табриклашни давомламоқдалар. Мобил операторимиз ишқилиб дастимиздан дод девотгандир. Однокласникидаги шахсий хатларни ўқишга энди камида бир хафта керак бўлса керак.
4 йиллик мехнат эвази бўлса шунчалик бўлар. Лекин тўғриси кутмагандим, бу қадар кўп табриклар бўлиши умуман фантазиямга сиғмаганди.
Хурсандманми? Албатта!
Бахтлиманми? Жудаям!
Хотиржамманми? ЙЎҚ!
Негаки бу шу даражадаги маъсулиятни яна икки баробари менга юкланди демак.
Хаммага каттакон ташаккур билдираман. Эътибор ва хурматда бўлишнинг гашти ўзгача албатта, уни қадрлаш ва шу хурматга лойиқ бўлишга яна хам харакат қиламан.
Яна бир бор рахмат, сайтимизга ташриф буюрадиган мухлислар, сайтимиз, форум ва фанклуб аъзоларидан ғурурланаман!
Жа мақтанвормадимми? Энди рахматам этиш кере, шукур хам қилиш керею)))
Sardor oka Yana bir bor Tabriklimz Sayyod.Com 4 yoshi bn!!! Rasimlar zo'r chiqibdi. Ijod/Ishlarizga omad, Muhlis/Muhlisalariz ko'p buvursin. 4 yoshing muborak Sayyod.Com
Oka tabrikliman man ham 1000 ga kirsin sayt ham uni egasi ham BU hammasi shuncha qilingan mehnatlar uhlamey chiqqan kunlar bazida tanayu dashnomlar va olqishlar samarasi oka mehnatizi qadrledigan muhlislar uquvchilariz bor!!!
Hammazi zo'r bo'ldi.Bu mehnatingiz samarasi Sardor aka.Hali nafaqat 4yoshni balki 100yoshni ham shunaqangi ko'tarinki kayfiyatda kutib olish nasib qilsin.
Tug'ilgan kuniz bilan rasmlar zo'r chiqibdi.Qadrlilardan qadrli bo'lib yuring.Ishlaringizga omad .To'xtamang charchamang va Faqat oldinga intiling.OMAD
сал кечроқ қолганим учун узр, туғилган кун билан табриклиман. Илоҳим 104, 204,304 ва ҳоказо умр кўриб, Миллий сайтларимиз АФСОНАСИ бўлиб халқ хизматида қамишдан бел боғлаб шай туришингизни тилаб қоламан
Яна бир марта табриклайман!!! Мухлислар сони бунданам купайиб, кейинги тугилган кунларда йигилишганда ресторанларга сигмай кетишсин! Совгалардан нафакат хонангиз, балки уйингиз хам тулиб кетсин!!!
SAYYOD ТАБРИКЛАЙМИЗ АНДИЖОНЛИК МУХЛИСЛАРИНГИЗДАН НОМИДАН !!! БУНДАН КЕЙИН ХАМ ШУ ЙУНАЛИШДА,ВА ШУ ТАКТИКАНГИЗДА ИШ ОБОРИНГ ЯЪНИ АДОЛАТ ВА ОЧИКЛИК ТАКТИКАСИДА... ЯНА БИР БОР ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!
Сайёд Муборак Рамазон ойидаги таваллудингиз билан табриклиман сизни ва жамоангизни. Доим шунака фаоллик ва халоллик сиз билан бирга булсин, кейинги ишларизга ривож тилайман. "SAYYOD.COM" УЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ.
Sardorbek yana bir bor tavalud kuningiz muborak bulsin, sizga sihat-salomatlik, omad,yor bulsin sayyod.com saeti 100-yoshga kirguncha tursin,hammalaringa uzoq-umur tilaeman olloh hammamizni uz nazaridan qoldirmasin.
одноданам табриклагандиму лекин канча табрикласа канча гапирса оз бу сайт ва сайт ижодкорлари учун яна бир бора табриклиман канча ёш берилган булса шунча яшасин яшагандаям маза килиб узи хохлагандек яшасин сардор ака узок умир тилиман
man Kaniza kelganiga umuman axamiyat bermapman. Negaki O'ZIM SHOKDA edim. Sababi öwa kuni man Instga kirgandim. 14 avgust man u4un omadli keldi. Sardorakami xursant4iligiga werik böldim :-)
4 yosh muborak bolsin,kech bolsa ham Sardor aka ,qarang-ki siz ashula aytmasangiz ham bolaveradi .Shu oilangiz va muhlislaringizni bahtiga Aziz boshingiz Omon Bo'lsin !!!
Sayyod.Com 4 yoshi b-n cjin qalbimdan tabrikliman ishlarizga omad sihat-salomatlik kelajakda bundanam uyksalizni tilab qolaman.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.