07:23 ШОИРА-ШОУ! Янги ва эски йилларни бирлаштирган шоу! | |
![]() Бу янги йил шоуси хақида илк хабар берганимиздан Юлдуз Ибрагимовна келмайди деб хабар тарқатганлар хам бўлди. Лекин мана хисобот билан бўлишамиз. Хаммаси кутилмаган ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Сардор хам келди, Юлдуз хам ўз файзи билан келиб порлади. Кечани сабабчиси эса, жим туриб бир портлатган, эски йилни шоу билан якунлаб, янги йилни хам шоу билан бошлай олган Шоира Отабекова бўлди! Негадир кечада танилишига айнан Шоира сабабчи бўлган "Беном" гурухи йигитлари кўринмади. Шоирадан қизиққанимизда, бу хақида гапиришни истамаслиги, мард бўлиб қолаверишлигини айтиб, байрам кайфиятини бузишни истамаганлигини айтди. Билмасам, хайрон бўлдим, майли вақт кўрсатар.)) "Дедеман"га мен ўзим соат 00-30ларда кейин келдим, сайтимиз жамоасидан Феруза ва Саидалар эса 21-00дан ўша ерда бўлиб репортажни хам бошлашган. Қуйида уларнинг репортажини тақдим қиламан: 31 декабрь «Дедеман»
меҳмонхонасида бўлиб ўтган "Янги йил оқшоми” ШОИРА-ШОУдан репортаж
Столларда хар бир ўриндиқда мехмонлар учун "Алоказай” савдо белгисидан "брелок”лар совға сифатида қўйилганди.
Байрам оқшомини яна бир ёш Азамат деган хонанда давом эттирди. Сўнг, бир неча хорижий қўшиқлар қўйилди. Соат миллари 24.00 га бонг урганида, ҳамма биргаликда қувонч билан Янги йилни кутиб олдик. Ҳамма бир-бирини Янги йил билан табриклаб, тилаклар билдирдилар.
Яна хорижий қўшиқлар қўйилди. Ҳамма берилиб рақсга тушди. Бир пайт бир йигит ўртага бошқа йигитни ўтқазиб, икки қўлидаги бутилкани синдирганида, тамом, сўяди энди деб ўйладим. Мехмонлар бир зумда "трезвый" холатга келиб дарров ўринларидан туриб уни ўраб олишди. Янги йилга африкаликларнинг магик ВУДУ маросимини ўтказиб шўрлик болани сўйиб қурбонлик келтирмоқчи деб ўйлашди-да. Йўқ, Худога шукур, аянчли эмас, у йигитни сочларини сўйди)) Байрам оқшоми ҳомийлари томонидан
даврадаги ёш болалар учун, янги йил табриги танлови уюштирилди. Болалар янги
йил табрикларини айта бошладилар. Биринчи бўлиб, Хондамир исмли бола ҳаммани
табриклади. Унга ҳомийлар томонидан совға берилди. Сўнг, бошқа болалар ҳам,
янги йил табриклари айтдилар ва уларга ҳам совғалар улашилди. Кейин, Мубина
исмли қизалоқ қўшиқ ижро этди. Шоиранинг Шахина исмли қизалоғи хам сахнада онаси билан микрофонни талашиб нихоят қўшиқ куйлашга эришди. Ана ген дегани. Иқтидор болаликдан қонда жунбуш урмоқда. Кечага Юлдуз Ибрагимовна кириб
келганида, ҳамма ниҳоятда қувониб, примадоннани ўраб олишди. Юлдуз Ибрагимовна
бир неча қўшиқлар ижро этиб, берилиб рақсга тушди. ![]()
Cўнг, доира садолари остида ҳамма рақсга туша
бошлади. Кутилмаганда, рақсга тушаётганлардан биттаси, пул сочиб юборди ва ёш
болалар ўша сочилган пулларни териб олишди. Байрам шукухи хатто жиддий юз билан хизматда бўлган официантларга хам таъсирини кўрсата бошлаб, улар хам ҳам бенгал
чўпларини ёқиб, байрамни нишонлашга тушиб кетишди. Мусиқа ва ўйин-кулги авжига чиқди.
Феруза Фаттохова Саида Вахобова | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 6934 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
| |||||||||