Бош сахифа » 2011 » Август » 8 » Шоу-штамплар: Ибрагимовна паспортида, Озода ижодида Шахзодалар асаб ва баданида!
10:44
Шоу-штамплар: Ибрагимовна паспортида, Озода ижодида Шахзодалар асаб ва баданида!

-"Менинг ижодимдаги йиллар мобайнида олинаётган илк  клипдек бўляпти ўзиям (кулади)"

Мана шу мисраларни сиз хонанда Шахзодадан унинг янги "Қора кўзларинг" қўшиғи хақида билиб олишингиз мумкин. Гарчан кулиб гапирсада Шахзоданинг асаблари бу клип билан толиқмоқда. Сюжет мураккаб сахналарга бой бўлганлиги сабабли суратга олиш ишлари чўзилиб кўп объектларда олинмоқда.

Шундоқ хам Ўзбекистон шоу-бизнесида хизмат кўрсатган АСАБМЕЙКЕР номига лойиқ Ёдгор Носировнинг эса бундан асабларига ғазаб аралаш фарёд штамплари қўйилмоқда.
Яқин орада кўзига кўринманг, хамма нарса учган, ёнган, чўкган ва хоказо. Унинг асабларига эса саундтрек сифатида эса ажойиб цензурнавис сўзлар тараннум айламоқда.



-Матчанова Шахзода эса айнан шу клипда бош рольда бўлгани сабабли Азизжон Раметовдан юзлари ила баданларига нақшинкор кўкимтир штамплар безалгани етмаганидек собиқ АСР гурухининг "Не кунларни кўрмадим" қўшиғи нолалари хамрох бўлмоқда. Унга қўшнаво сифатида эса албатта Асабмейкеримизнинг мураккаб адабий атамалардан таркиб топган тароналари жўр бўлмоқда.



-Хозиргина соат 8-00да Юлдуз Ибрагимовнанинг паспортига яна бир штамп босилди! Йўқ, турмушга чиқмадилар, эрталабдан а? Хоним Ибрагимовнанинг паспортларига аэропортдан чиқиш ва Туркияга кириш штамплари босилмоқда холос. Айнан бугунги "Кундалик шоу"нинг Юлдуз Ибрагимовна билан ёзилган 7-сонида
Мустақиллигимизнинг 20 йиллик тантанасида у кўриниши хақидаги миш-мишларга жавоб берди. Ўзи хам билмас экан, хамма нарса бўлиши мумкин!-деди. Демак интрига айни ўша кунгача давом этади.

Кундалик шоунинг бу сони тантанадан кейин чиқишини инобатга олган холда бу жавобни хозир ошкор қилишга мажбур бўлдик. Туркияга учган хоним "Белли” қўшиғига клип суратга олиш, янги туркча "Бир шанс вер” ва тожик тилидаги альбоми устида ишлаб, Сердар Ўртач билан дуэтига клип суратга олиш устида иш бошлайди.



-Жахонгир Отажонов билан бўлган "Джуманджи” сони сайтга хали бери қўйилмайди. Қўйилиши хам даргумонроқмикан? Нега десангиз Джуманджи дастури тарихида хозирча энг сенсацион ва энг жанжалли  айнан шу сони эфирга чиққан куни катта шов-шув ва бир қанча тўполончалар ва норозиликлар бўлиб ўтди. Асли хали эфир бўлмасданоқ трейлер сайтга қўйилганидан бошланганди, лекин эфир куни кутилмаган қўнғироқ ва "вайдот”лар бўлди.  

Жахонгир тарафдан бир қанча хонандаларга қўйилган штамплар ва уларга норозиликлар борасида Юлдуз Ибрагимовна хам фикр деб номланган штампни босдилар!


Уни хам Кундалик шоунинг 7 қисмида томоша қиласиз. Хозирча бу сонни сайт версиясидан ё илтимос қилинган нарсаларни олиш керак ё умуман сайтга бу сон қўйилмаслиги керак.

Жахонгирни ўзи хам баъзи бир жойларини олишни сўраган. Албатта кўп нарсалар ошкора қилинмайдиган илтимослар эди, хаммани айтиш шартмас, лекин бу хаммаси инобатга олинса дастур тушунарсиз холатда сайтга қўйилишга тўғри келади.

Узуқ юлуқ қўйгандан кўра қўйилмайди холос. Пайшанба кунгача дастурнинг бу сони сайтга қўйилмаса, узр, демак эшитган эшитди. Унгача кенгаш билан хал қиламиз.



-Озода Саидзодадан кутилмаган ижодий янгилик! Мустиақилликнинг 20 йиллик юбилейига аталган ижод намунаси борлиги ва уни тайёрлаётгани, тантана куни ё кимлардир куйлаб чиқиши ва ёки ўзи ижро қилиши хақида иккиламчи жавоб берди. Жилмайибгина бир нарсани яширишга уринган хонанда бирқанча гап-сўзларга ижодий штамп билан хайратланишга чоғланмоқда шекил? Балки уни хам тантанада кўриб қолармиз? Бу интрига хам тантана кунигача ЖУМБОҚ номли юмалоқ штамп остида!



-14 август куни Sayyod.com, Sayyod.uz 4 ёшни қаршилайди!  

АСЛИДА:

Ижодий сахифа билан  народ сайтидан бошланган сайт 2004 йил мартда очилган, Журналистикага боғлиқ вебблог ва sedil.narod.ru эса 1 ноябрь 2007 йил очилган,

Sayyod.com номи билан якуний вордпрессда очилган сайт  1 февраль 2008 йил очилган

Кейинчалик uz.sayyod.com (хозирда таъмирланишда)  сайтига "переадресация" тарзида ишлади.  uz.sayyod.com  ташриф буюрувчилар сони ортгани сабабли негадир босимни кўтара олмади ва таъмирлаш ишларига ёпилди.

Юкоз системаси а вақтинчалик  20 октябрь 2010 йил sayyod.ucoz.org манзилига "переадресация” қилинган холда  фаолият давомланди, афсуски таъмирлаш ишлари чўзилгани ва бу манзилда файллар кўпайгани боис эски uz.sayyod.com сайти шунчаки архив сифатида қолди, лекин хануз таъмирланишда))

Иккинчи ўзбекона ном  sayyod.uzни  25 май 2010 йил олганимиз боис у хам шу манзилга "переадресация” тарзида турди.

2011 йилдан Sayyod.com  "переадресация”си  Sayyod.uz мана шу манзилга ўрнашди. Лекин сайтимиз хануз номи Sayyod.com ! Икки манзил хам бир ерда!

Батафсил маълумот бу ерда

Кўриб турганингиздек саналар турфа. Яширмайман, гарчан нокамтарона кўринса хам тўғрисини айтаман, ўртача сонни яъни Sayyod.com муаллифи камина туғулган кунига сайт кунини хам қўйишни лозим топдим))) Йилларга келсак 2007 йил август ойидан журналистик фаолият бошланган, илк юлдузли расмий интервью "Даракчи" газетасида 2007 йил 20-сентябрь куни чоп этилган.

Шунинг учун сайт 4 ёшда бўлади.

Хикоя, шеър ва монологлар яъни шунчаки хобби ижодий сахифаларга эса 7 йил тўларкан!))

14 август кунига  хеч қандай тадбир ёки дабдабали концерт режалаштирмадик. Шартмас. Балки хозирча)))

Биз хали кичкинамиз, бу дегани хали хаммаси олдинда! 

 
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11124 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda, Yodgor Nosirov, Shahzoda Matchanova, Shahzoda, Yulduz Ibragimovna Usmonova, sayyod.com

Нравится
Барча изохлар: 42
1 Davidoff   (08-Авг-2011 10:53) [Материал]
Sayyod ishlarizga omad, ijoddan tolmang.

2 Sayyah77   (08-Авг-2011 11:15) [Материал]
90 да тукнашиб,100да юзлашиб юрайлик.Табриклаймиз .

3 ZARG   (08-Авг-2011 11:18) [Материал]
Jaxongir Otajonov bilan bo'lgan suxbat albatta saytga qo'yilishi kerak.Nega san'atkorlar o'ziga bildirilgan fikrni efirga qo'ymasliklari kerak Bu mulohazani efirga qo'yishdan qo'rqish kerakmas San'atkormisan demak jonli kuylashga xarakat qil Bu mulohazani efirga qo'yding nima-yu qo'ymading nima, yo qo'yilmasa odamlani fikri o'zgarib qoladimi. Xamma kim qanaqaligini biladiyu Sayyod Omad Efirga qo'yilishiga xarakat qiling Kutamiz

4 Madinka   (08-Авг-2011 11:43) [Материал]
Shahzoda super, number one star in uzbekistan! Jdem s neterpeniem klipa, uda4i i uspehov v dal'neiwem!)))

5 Oybek   (08-Авг-2011 11:49) [Материал]
Sayyod,Saytingizga har kuni kamida 3-4 marta kirishimizga sabab, shou-biznes olamidagi barcha voqealarni ruyi rost aytib borishingiz sabab. Endi- Jahongir Otajonivni Jumanji audiosini quymayman deyapsiz, Uzi iltimos qilganmish bazi joylarini kesilishini -UNDAY BULMABDIDA ENDI. Biz Sizga ishonamiz SAYYOD- Jumanjini jahongir Otajonov qatnashgan sonini kutamiz.

6 ledy   (08-Авг-2011 11:53) [Материал]
менимча хонандаларни жонли куйлаши хакидаги гап булса, бунинг "очикча" жойи йук. Улар тан олмаса, курганлар куриб турибдику. Сардорхон Рахим хакидаги гап хам нотугри эмас. Сайтга куйилсин. Ёки узларидан узлари уялмокдами санъаткорларимиз.

7 nanosh   (08-Авг-2011 11:59) [Материал]
SAYTNI TUG'ILGAN KUNI BN TABRIKLAYMAN, SHUNAQA YAXSHI ISHLASHDA TUXTAMANG IJODINGIZGA OMAD........
JAHONGIR BN BULGAN DJUMANJINI QUYINGLAR ILTIMOS.......

8 deepside   (08-Авг-2011 12:10) [Материал]
jumanji quyilishi shart

9 UZRO   (08-Авг-2011 12:15) [Материал]
TUG'ILGAN KUNILA BILAN TABRIKLIMAN.

ILLTIMOS JAXONGIR OTAJONOV CHIQQAN JUMANJINI QO'YILA SAYTGA. MAN ESHITOMAGANIDIM. (((((((((

10 Anvar   (08-Авг-2011 12:19) [Материал]
Jumanjini shu sonini oldingilariday eshitolmay qolgandim. Lekin eshtaman deb niyyat qiludim sayitdan ko`chiraman deb. bu interyuni to`liq qo`yish ANCHA - MUNCHA qiyin bo`lishi ko`rinib turibdi... Sardor siz qo`yishga xarakat qiling. Muxlislar intiq bo`lib kutvotdi ! Sayyod ga omad chin muhlislar va Sayyod jamoasiga salomat cho`ntklarga essa daromad deb qolaman.

11 8791   (08-Авг-2011 13:07) [Материал]
ex, o'sha kuni navro'z radiosini onlinenini qancha izladim, topomadimda

12 Uzbek   (08-Авг-2011 13:09) [Материал]
Sardor aka. Agar Jahongir Otajonov bilan bo'lgan Djumanjini saytga qo'ymaselar, man voobshe ushbu sevimli saytimga kirmaslikkacha borishim mumkin. Bunday holat sodir bo'lishiga yo'l qo'ymaysiz degan umiddaman.

13 NOZI   (08-Авг-2011 13:51) [Материал]
Сайтга куйдирмасликдан нима фойда, трейлерни эшитганлар уша куни эфирда эшитиб булганку, сайтдан асосан чет элдиги хамюртларимиз эшитишарди, шунча одам эшитган улаям эшитса уша санъаткорлани хич кати камайиб комиди))).
Юлдуз Усмонова билан кундалик-шоуни кутамиз)))

14 murodDJjon   (08-Авг-2011 14:40) [Материал]
Sayyod iwlarizga omad biz siz bilanmiz tolko vpered

15 Javohirbek   (08-Авг-2011 16:14) [Материал]
Jahongir Otajonov bilan bolgan suhbat albatta saytga qoyilishi shart nega endi muhlislar bebahra qolishlari kerak?? sayyod sizi har doim hurmat qilganmiz va bundan keyin ham hurmat qilamiz Jahongir Otajonovni HAQİQAT tola suhbatini intizorlik bilan kutyapman oldindan sizga rahmat.

16 SUXROB   (08-Авг-2011 16:26) [Материал]
SAYYOD ALBATTA QO`YADI BUNI MANIMCHA BUNI CHUNKI ULAR ADOLATLI JURNALIST..KUTB QOLAMIZ

17 Marat   (08-Авг-2011 16:36) [Материал]
Sardor aka saytni tugulgan kuni bilan yani shu sayt uchun jon kuydirayotgan xam kasblarizga va uzizga omad tiliman. Bu SAYYOD sayti 99% jonli sayt.Yanada Saytila yuksalursin silagayam omad,Jumanji dasturiga kelsak Juda dolzarb mavzu ayniqsa Jaxongir Otajonov ni chiqishlari sensatsion kutilmagan xolat Lekin Xonandalani aniq va ravshan etib uttilla bu berkitib gapiradigan gapamas baralla etganlari Bazi bir xanandalarni joyidan quzgatadi.Lekin kimligini bilib oladi.Mani fikrimcha SAytga quyishilani Xoxlardim.Budo olib qaraganda Uzbek San'atini bulgavotgan xonandachala kunidan kunga kupayib ketmoqda XUTSOVETdagila qatga qarashvotti.Shu masalani kengashda kutarsela yaxshi bulardi

18 Ilhom   (08-Авг-2011 17:16) [Материал]
nima uchun qo'yilmaydi Jahongir askani gunoxi to'g'risini aytganimi bu noxaqlik sizlardan bo'lgan efirni net da qo'yishlarizzi xoxlaymiz va oldindan raxmat buxoroliklar kutib qolamiz

19 гайратчик   (08-Авг-2011 18:45) [Материал]
Албатта айтилган гап отилган ўқ! Сайёднинг принципи ҳам аслида ошкоралик эмасми? Жаҳонгир Отажоновнинг Жуманжидаги фиклари кенг омма эътиборига ҳавола этилиши шарт! Ҳар бир фикр яшашга ҳақли...

20 komol_76   (08-Авг-2011 18:46) [Материал]
авваламбор туғилган кун билан!!! истимос, жахонгир билан суҳбатни тўлиғича қўйинглар. ман тушунмадим, аввалига оғзига келганини қайтрамай гапиради-ю, кейин "отвечат" қиломаслигига кўзи етиб "кесиб ташела" диб илтимос қиладими? Узр-ку, лекин манимча бу Сайёд нинг қарашларига тўғри келмаса керак!!!! Адолатми, охиригача адолат, суҳбатни албатта эшитиб кўраман -----------

21 Камрон   (08-Авг-2011 18:47) [Материал]
Жахонгир Отажонов билан булган сухбатни энг зур сайт сифатида куйишингиз керак. Бунинг учун бошкалар фикри асос булиши, бу сухбатни мп3 форматида куйилмаслиги куркоклик булади назаримда.

22 Jassi   (08-Авг-2011 18:47) [Материал]
nega Jaxongir Otajonov suxbati quyilmasligi mumkin iloji boricha quyishga harkat qilila nima haqiqatni gapirgan sanatkorlar haqiqatni ham eshitishga majbur, MARDU MAYDON deyishadiyu ahir

23 Биров   (08-Авг-2011 19:09) [Материал]
Qo'yomaseyla maqilasla mamnaqa sohta intriga qip, boshidan e'lon yozmela. Joxongiram jovop beromidigan gaplani mundo o'ylab gapirsinde.

24 sherzod   (08-Авг-2011 19:41) [Материал]
Sayyod xaqidagi malumotlar u.n raxmat. To'g'risi bu malumotlardan bexabar edim. Tabriklab qolamiz.

25 HBC   (08-Авг-2011 20:16) [Материал]
Agar sayt haqiqatdan ham ADOLAT OSTIDA ishlasa Djumanji qo'yilishi SHART!

26 VENENA_89   (08-Авг-2011 23:31) [Материал]
ma'lumotla uchun raxmat! Sayt ijodkorlariga omad, charchamela

27 юлдуз   (08-Авг-2011 23:58) [Материал]
тугилган кунингиз билан табриклайман,ишларингизга омад сизлардан янги янги маълумотларни кутиб коламиз

28 Dilnoza   (09-Авг-2011 00:13) [Материал]
Saytni Tabrikliman. DUNYO TURGUNCHA DAVOMLANAVERSIN. SAYYODGA OMAD biggrin

29 nodir   (09-Авг-2011 01:02) [Материал]
Sayyod 14 Avgust kuni qanday odamlar dunyoga kelgan javobni kutib qolurmiz

30 Sayyod   (09-Авг-2011 02:00) [Материал]
Жингалак хонанда Нодир Жўраев хам дунёга келган!

31 Masrur!   (09-Авг-2011 02:06) [Материал]
Sayt ijodkorlarinini tabrikleyman, O'rta Osiyoning e'ng zo'r sayti! Yulduzdi mustaqilikdagi chiqishi bu yilgi e'ng zo'r habar bo'lsa kerak, chunki butun halq kutyapti u kishini . E'ndi kechirishsin tepadagilar? Shunday buyuk san'atkordi qo'ldan boy bermaslik kerak. E'ndi Jahongir akaga kelsak u inson to'g'ri gapirgan va gapirishi ham kerak! Akhir bu adolatli saytku. 90 yildan bu yog'iga chiqan san'atkordi hammasi bir sumga qimmat. Bu yog'iga qo'yinglar. Sizlardi bu ishlaring yakhshi e'mas, adolatsizlik hisoblanishi mumkin. Saytda ishonch yo'qolmasin desalaring qo'yiylar?!

32 Dilnoza   (09-Авг-2011 04:43) [Материал]
Sayyod nimani lozim topsayiz shuni qiling. Bundan bu yog'iga, aaa... saytga qo'yilsa eshtamiz demasdan eshtadi kerak bo'gan odam. Agar bu radio bizda bo'ganda bittasiniyam propuskat qimasdim. Bu bilan sayt muxlisini yoqotmaydi. Saytni magniti kuchli ketgan qaytib kelaveradi))))))) biggrin

33 Nodira_M   (09-Авг-2011 05:32) [Материал]
SAYYOD.COM KEVOTKAN DNYUXALA BILAN TABRIKLIMAN OMAD))) Shahzodani yengi klipini kutib qolamiz.Jaxongir Otajoniv gapirvotganlarida sal extiyot bolib gapirmadilade endi gapirgan gaplari uzlariga dushman bolmasa boldi

34 Giza Grubiyanka   (09-Авг-2011 06:53) [Материал]
XAQIQAT EGILADI BUKILADI LEKIN SINMAYDI DEYISHARDI, JAXONGIR BILAN SUXBATDAGI HAQIQATLAR SINISH ARAFASIDAMI?

35 STUDENTKA   (09-Авг-2011 13:11) [Материал]
Sayyod va sayt jamoasini tabrikliman, iwilada omad tiliman.
Jumanjiniyam kutamiz saytda

36 Giza   (09-Авг-2011 15:02) [Материал]
Sayyod.commi 4 yoshiligini futbo'l ko'rib nishonlirkanmizade...)

37 Акбар   (09-Авг-2011 17:59) [Материал]
Сайтнинг 4 ёши билан табриклийман. Ишларингизда, омад ва муваффакиятлар... Жахонгир Отажонов билан булган сухбатга келсак, жонли сайт сифатида сайтга жойлаштирилиши максадга мувофик буларди.

38 Shahzod   (09-Авг-2011 22:24) [Материал]
SHAHZODANI klipini KUTAMIZ))))

39 ADS_YAK   (09-Авг-2011 23:38) [Материал]
Obbo', aytdim bugungacha jumanji saytga qo'yilmadi ekan deb. Gap buyoqda ekanda. Jumanjini audiolarini birinchi sondan buyon yeg'ib borardim, afsuski endi 33-sonni eshitaolmaymiz shekilli...

40 mishel   (10-Авг-2011 14:42) [Материал]
SAYYOD SIZGA OMAD VA BAXT TILIYMAN ...YAXSHI JOYLADAN ATO QISIN...IJODKORLAREZGA VA SIZGA SOG'LIK-SALOMATLIK TILIYMAN!!! SINGIL CHUKKA XAMNIDAAA cake cake cake cake cake hands

41 Malak   (13-Авг-2011 17:34) [Материал]
Yulduz Ibragimovna Mustaqilligimizning 29 yilligida finishga chiqishlarini intizorlik bilan kutamiz.ulani butun O`zbekiston sog`ingan.agar chiqsala mustaqillik bayramiga xalqimiz uchun sensatsion sovg`a bo`lardi.Gulsanam Mamazoitova bir xil yo`nalishga tushib qolgan,qo`shiqlarini farqiga borib bo`miyapti,siyqasi chiqib ketgan ovoz.finishda nuqul ulani ko`rish jonga tegib ketdi.bayram tadbiriyam zerikarli o`tadigan bo`pqoldi,Yulduz opa chiqgan yillari haqiqiy bayram bo`lardi o`ziyam hamma bayramni qanaqa bo`larkin dib intiqlik bilan kutardi.Kutamiz.

42 mohichehra   (14-Авг-2011 20:09) [Материал]
ozoda opa xichkim chiqmasaxam mustaqilikda siz chiqing iltimos sizni kansertlarizn tuwlARIMDA KO'RIB CHIQVOMAN BILMADIM NME SIZNI BUNCHALI YAXWI KO'RAMAN SIZNI YONON DEGAN BILAN YOQALAWIB URIWAMAN SIZNI MUXLISLARIZ SOG'IND TEZROQ QAYTIN.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!