Экспрессода Sayyod.com Expresso
Экспрессода Sayyod.com

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 Zodibek   (10-Дек-2013 21:53) 4)

  Шахло Кодирова хакида хеч канакаи маълумотга эга эмасимиз Сайёдга качон келгансиз узи бу сайтдаги максадингиз турмуш курганмисиз хаммаси хакида кискача маълумот бериб утсангиз. 

Шахло Қодирова:  -   Ман хақимдаги маълумотни нима қиласиз?  Шартмасде)))

Майли, қисқача,  1991 йил 19 июльда Тошкентда дунёга келганман. Миллатим ўзбек.

 Бу сайтга қизиқиб, "Журналист реалити шоу”си орқали келиб қолганман, кейин фанфорумга, сўнг  сайт фаолиятига кириб келдим, шу фақат)  Мақсадим? Дунёқарашни ривожлантириш ва хаётий тажриба орттириш мақсадим бўлса керак  ва  шунчаки коллектив жуда ёқади. Ишлаш ёқади улар билан. Фахрли инсон лойихасини жуда қадрлайман.   Хам чарчаб, хам дам оламан.

  Aziz   (11-Дек-2013 01:11)

 Assalomu aleykum sayyod sayti Sardor aka va wahlo. bu savolimi Wahloga!  Wahlo rahbarz Sardorakani harakteri yomon i galati qanaqilib chidisiz, shunga yarawa pul olasimi?  Videolada korganman harakteriz ogil bolaga oxshidi erga tegiw nyatiz bomi?  odnoda drujbezdayam borman nega hafa stsla yozasz, yigitiz tawlap ketgami 

 Шахло Қодирова:- Сиз хам бирга ишлаб кўргандек хавотир олиб, манга ачиндиз а хозир)))  Ман хам шунақа ёмон и ғалати бўлсам керакде, шу сабаб ишласам керак)  пул олсам, мехнатимга оларман, ёки сизларда ойлик бошлиғизни характеридан келиб чиқиб бериладими?)))

  Эндиии хозирги пайтда эркаклар турмушга чиқаёптику, бору йўғи билан))) Манда фақатгина характер экан, сизнингча) бор албатта! 

  Бир характериз ўғил болача дейсиз, бир йигити ташлаб кетгани учун йиғлаб статус ёзадиган))) бир бирига мос келмаёдиган гаплар)  Статусларимдан хаётимдан ёзганларим шундоққина фарқланиб туради;) қолганлари ёки ёққан монолог ёки  шунчаки чиройли гаплар. 

Ханифа   (11-Дек-2013 01:50) 1, Аслбек сизни твиттерда айблади: "@Asilbek050: Qon Quyishdan Qiladigan Biznesizi Chiqarib Qoyishim Mum Kun ;)” Кейин эса Шахло билан исбот талаб килганларингизда узи гапидан кайта бошлади: @​Asilbek050  @Shakhlo_K @SayyodUz Biznes Deb Men Ishlarini Aytdim Xaripmisiz Singlim Tovba Qonga Nima Aloqasi Bor Buni     Мана шу холат юзасидан Шахло ва Сайёд фикри  керак эди. 

 4. Шахло хам Сайёдни аввалги ёрдамчилари каби узига бошка сайт очиб кетиши мумкинми 

 Шахло Қодирова:  1-  Кулдим фақат. Одам фикрини этаётганида ўйлаши керак, исботлаб беролмагани майли, мана бу манга ёзилган гапдан ётволиб кулибман) бўлди кейин давоми хақида без комментариев)))

  4.  Хеч қачон! Кетсам бутунлай кетаман. Бошқа, ўзимни сохам бўйича ишлаш учун.  Бу йўналишда давом этмайман. Тепада айтиб ўтганимдек, фақат коллектив ва фахрли инсон лойихаси сабабли ишим ёқади. Хам яхшигина хаётий мактаб. Кўп нарса ўргандим ва ўрганишда давом етяпман.  Шоу бизнес ёки бошқа сабаблармас.  

  Hayrullo   (11-Дек-2013 07:59)   Shaxloga omad

Шахло Қодирова: - Рахмат! Сизга хам. 

Inkognito   (11-Дек-2013 20:29)   Shahloga 1) Sardor Kamilov bilan qanday tanishgansiz? 2) Sardor Kamilov bilan ishlash qiyinmi? Vakant ish òrinlaridagi shartlarga kòra ularga òz fikrini òtqizadiganlar yoqmasligini bilganim uchun sòrayapman bu savolni. Sayyodni fikriga qarshi chiqqan holatlaringiz bòladimi

Шахло Қодирова: - Журналист реалити шоусида қатнашганимда танишганмиз. Хам қийин, хам осон.  Ха бўлади, спорлашиб турамиз. Агар фикрим маъқул келса қўллайдилар, маъққулайдилар. Келишолмасек, медиамиздаги реклама бўлимида кичкина копток бор, уша учиб келади ёки "Швабра” билан қувлаб қолишлари мумкин)))

 bek88   (11-Дек-2013 23:27) 2. Shaxlo siz saytga ishlaganizga maoshmi shunaqa uxshash biron nima olasizmi, olsangiz qancha, yoki qiziqishez uchun ishlaysizmi? 3. Shaxlo oilangiz xaqida ham ma'lumot bersangiz? 4. Sardor aka, Va Shaxlo odnada, whatsapp da yozgan xatlarimizga javob bermaysizlar.  

Шахло Қодирова:-Ха, ўхшаш нимадур) Қизиқиш, дунёқарашни ривожлантириш, , хаётий тажриба орттириш! Қолгани мехнатимизга яраша бўлаверади. Оилам хақида нимани ёзишим мумкин?) Худога шукр, тинч оилам бор, кўз тегмасин.

  Агар бирон иш, мақсадни очиқ ёзган бўлсангиз жавоб бермаган бўлишим мумкин эмас, кўп хам гаплашиб ўтирмайман ватцапда хам, однода хам.  Бекорчиликдан гаплашиб ўтиришга кўп хам асабим чидайвермайди)

 

                1 DustMan   (10-Дек-2013 20:46) Sardor aka, Sayyod.Com sayti litsenziya yoki shu kabi biror meyoriy xujjatga egami? Umuman sayt faoliyatida Sizdan xujjat talab qilishganmi? 

Sayyod:-Бор. 2. Ха.

  Zodibek   (10-Дек-2013 21:53) Ассалому алайкум. Сардор ака ва Шахло Кодирова мана 1 йил хам утиб кетди. Сайёд.com худо хохласа котта ютукларга эришивотти ижодларингизга омад бунданам котта ютукларга эришишингизга тилакдошман. 1) Сардор ака сайтдан нима фойда киласиз бир ердан кириш борми? 2) Бу йилги эришган ютукларингизга коникасизми ёки бунданам коттасига эришиш мумкинмиди? 3) Сайт тепасида Сайёд тв нимани билдиради нима Сайёд канали очилмокчими?   5) Сайёдда иложи борича хамма нарса берилади бунга рахмат нега спорт хакида хеч нарса йук 6)Чайналавериб латтаси чикиб кетган савол Жуманжига ухшаган лойихаларни яна куришимиз мумкинми? Мумкин булса качон? 7) Сайтга ниманидур чикаришга келишилиб кейин канакадур сабабларга кура чикармай куйган вактлар булганми? жавоб у.н олдиндан кооотта рахмат!!!   

Sayyod:-2011 йилгача бўлмаган . Деярли. Кўпинча  ўзаро қулай хамкорлик сифатида кечади. Медиа марказимиз очилганидан кейин, эндиликда кўп нарсалар тегишли тарифга асосан амалга оширилади. 2. Хеч қачон қониқмаганман. Мумкин эди агар яна 4-5тага бўлина олганимда. 3. Хозирча хаммаси жараёнда, аниқ янгилик тайёр бўлганида эълон қилинади.   5.Сабаби бу янгиликлар сайти эмас, портал хам эмас, блог хам! Шунчаки ижодий сахифа! Ижодда эса аниқ танланилмайди, истак хохишга қараб. Спортга қизиқиш йўқ, фикримча аудиториямизни хам.  6. Албатта! Аниқ режа асосида ишласакда, куни ва ойини аниқ айта олмаймиз, хаммасини ўз вақти соати бор. 7. Эслай олмадим.

   сарвар   (10-Дек-2013 21:56) Салом,сайт жамосига омад,бутун дунёда деёлмайману,Узбекистондаги узига хос,бошкаларга ухшамайдиган жамоа.21 асрни хис киласан.Сардорнинг узининг имиджи хам бошкача,медиа дунёсидаги аксарият эркакларга ухшаб сочини ёнга тараб  юрмайди хар холда. Саволим Саййод медиа кино олиш ишларини хам бажарадими,ё хозирча клипларми факат. Ошкоралик, хакконийликда .сариег билан ёглаб,саримсок билан доглашда давом!Омад!

Sayyod:-Кинога менимча хали бор, аммо режада йўқ эмас.  Фикрлар учун ташаккур.

   Feruza   (10-Дек-2013 22:02) Sardorga savollarim: 1. Maqsadlariz  bn manfaatlariz xaamiwa xam bir-biriga tori keladimi? 2. Xamma narsada ximoya boliwi wart, busiz iloji yoq, markazingiz ximoyasi....? Iwlarizga OMAD!

Sayyod:-Йўқ.  лекин буёғига (!) айрим мақсадларни манфаатлар билан бирлаштиришга мажбурмиз.  2. Сийқаси чиққан ва баландпарвоз гапларни ёқтирмайману, аммо, барибир хаммасига аввало Худо.  Кейин бизга химоя шарт эмас, ўзига тоза одам хеч нарсадан қўрқмайди. Тухмат ва шунга ўхшаш атай қилинадиган ёмонликларга эса хам ўша гап, тоза бўлганни барибир хақиқати химоя қилиб тураверади, ёмонликка эса бугунги кунда 40 сонияда хам қайтар дунёси  бўлмоқда. Лекин бу дегани атрофда жим қараб турмайдиганлар йўқ дегани эмас, албатта бор!)

     BEK_Uzbekistan   (10-Дек-2013 22:17) Sayyod TV haqida xozilibdi u nima ?

Sayyod:-Аниқ бўлганида эълон қилинади, хозир жараёндамиз.

     Neytral   (10-Дек-2013 22:21) 1.Sardor Komilov bu yilda ko'zlagan va rejalashtirgan maqsadlaringizga erishdingizmi? O'zi 2013 yilda rejalashtirgan maqsadlaringiz nima edi? 2. 2013 yilda sizni yodingizda qolgan eng muhim voqea?

Sayyod:-Эришилганларини гапиришни ёқтирмайман, хаммаси сайтда ёритилган ва билиниб сезилган нарсалар. "Сайёд-медиа” марказимиз  очилгани катта имкониятларга йўл берди.  2. Оталик маъсулиятини сездирган хушхабар!) Ва албатта ижодий устахона(медиа марказ)га эришганимиз.

  janonaxon_leo   (10-Дек-2013 22:31) У меня такой вопрос: откуда ваще взялась идея на счет создания сайта ну точнее оформления разделы акции всякие игры все это очень интересно и адский труд. Среди узсайтов такого не встретить. И думал ли ты (Сардор) что достигнешь таких успехов во время создания сайта? Заранее спасибо за ответ и за Ваш сайт!

Sayyod:-Никакой идеи не было. Просто с фотоальбома превратился в блог творчества а далее и в шоу-бизнес попал. А остальное уже по инерции... Нет, не думал, не старался, но чувствовал. И сейчас чувствую , что это все просто разминки, настоящие победы впереди!  Худо хохласа ва насиб қилса! Ниятлар тоза, тоза ният фундаменти устидаги мехнатни эса хамиша самараси бўлади. 

  mr_ofitser   (10-Дек-2013 23:54) Ассалому алайкум! Менда учта саволим бор: 1)"Сайёд медиа" маркази(Табрик ва омад марказга ҳам) сайт фаолиятига (ижодизга )ҳалал бермайдими?Чунки "Севганимга аталган нома"оқсай бошлади.Китоб шаклидаги "Севганимга аталган нома"ни қачон кутайлик? 2)Танқидий мақолездан сўнг "искренный"(чунки танқидни минус деб тушунишади,аслида эса бу плюс,қайта бу хатони такрорламаслик учун билиб олади,нимада хато қилганини) миннатдорчилик билдирган санъаткор бўлганми? 3)Савол эмас тилак! Фахрли инсон"акцияси учун ташаккур.Яхшилик қилиш учун яхши имконият!Сайт фаолиятига ва "Сайёд медиа маркази"га омад,худо омадларизни берсин.Халқ учун КИМлигидан кўра,қилаётган эзгу ишлари муҳимроқ бўлганлар қадрли.Ғуруриз доим шунақа баланд бўлсин.Ғурури баланд инсон ёмон,ҳаром ишдан ор қилади.Омад'с

Sayyod:-Бир-бирига халал беряпти, тан оламан, аввал икки учга бўлинган бўлсам, хозир янада қийинроқ кечмоқда, аммо "Севганимга аталган нома” сайтга чиқмагани билан, у янги қўшиқларга ёзиляпти.  Китоб чиқариш бу орзуим, насиб қилса, режада  шу йил чиқариш ниятим бор, аввал аудиомонологлар диски чиқади Худо хохласа.  2. Кўпчилик ишонмас, аммо кўп бўлган! Номларини келтириш шартмас.  Ўзимга айтмагани ичидан тан олиб туришини билаМИЗку, шу асосийси.  Ёмон кўрса кўрақолсин, асосийси хақлигимни ичида бўлса хам,  тан олиб туриши ғалаба!  3, Рахмат!

 Aziz   (11-Дек-2013 01:11) Assalomu aleykum sayyod sayti Sardor aka va wahlo 1 saytizda o'tgan yilgi mp3la o'qimayapti yoki qoygan joyzda texnik muamo iltimos buni togrlasela cunki avvalgi mp3la eshtlmayapti 2 sardor aka uylanganizga anca boldi farzandlk boldizmi yoki kenayim xomladormila. shaxsiy savol lekn juda qiziqvoman  3 sardor aka eng kozga koringan internetdagi jurnalisladan szi jasur hamroyevni va yow jurnals amirxonni ijodini waxsan hurmat qilaman bu ikki jurnalsni tanisimi va ulani ijodi bn qiziqib turasimi? 4 sayod aka yuldz bn ucrawuvda kordim ofisiz zorakan sz otda rahbarmas kimduri qolida iwlasez kere xar xolda unaqa ofis qiliwga puliz yetmidi, siz u ishxonada oddiy xodimisz bu savolimi Wahloga!  Wahlo rahbarz Sardorakani harakteri yomon i galati qanaqilib chidisiz, shunga yarawa pul olasimi?  Videolada korganman harakteriz ogil bolaga oxshidi erga tegiw nyatiz bomi?  odnoda drujbezdayam borman nega hafa stsla yozasz, yigitiz tawlap ketgami

Sayyod:-Бир ой муддат ичида кўчиришга қўйилади, сабаби сайтимиз мп3 портали эмас, премьера сифатида таништиришга демо шакли қўйилади холос, қўшиқ ва видеоларни аслини  расмий порталлардан ёки диск дўконларидан харид қилишингиз керак бўлади. 2. албатта жуда шахсий, аммо, яна озгина сабр қилсангиз аниғини билиб қоласиз Худо хохласа.) 3. Хеч кимми ижодини кузатмайман хам, қизиқмайман хам, вақтим(!) хам йўқ. Улар бошқа олам, ман бошқа. Мани сайтим ижодий сахифа, янгиликлар сайти эмас, журналист блоги хам эмас, мп3 портали хам эмас, шунчаки шахсий ижодий сахифа. Барча тадбирларга фикрим ёзилади, таклиф қилинганидан репортаж қилинади, аммо сайтимизни асосий мақсади бу эмас.  Шахсий ижод, шахсий фикр, шахсий назар холос. Уларни ижоди деганда нимани тушунасиз? Репортаж ва интервьюними? Ижод менимча  тахлилий, ечимини кўрсата олинган мақола ёки шеър, бадиий асар, хикоя ёки монолог хам бўлса керак.  Мани сайтим хикоя ва монологлардан бошланган ва шоубизнесгача энг яхши хикоя муаллифи сифатида 1 ўрин сохиби бўлиб ютганим хикоядан бўлган.  Жасур Хамроев у пайт мен хақимда сайтида ёзиб, хикояларимдан бирини қўйганди хам.   У хам мен хам бир-биримизга эмас, интернетдаги томошабин аудиториясига ишлаймиз ва бир-биримизни кузатишга хожат хам, қизиқиш хам, вақт хам йўқ.  Биз артистлармасмизки бир-биримизда рақобат кўриб кузатсаку, мақола ва репортажларни кўтариб тўйма-тўй сотиб юрсак. Лекин шундайлар хам бор, куну тун бошқа сайтларда яшайди, сабаби ўзини эмас, улардан андоза олиб ривожланишга харакат қилади, натижада эса умри узоқмас.  Негизи ижодкор бўлганни натижаси давомий бўлса керак.  Афсуски аксарият журналистлар хаваскор, пул учун ва ёки  фанатлар.

    Shinavanda   (11-Дек-2013 01:21) 1)Ижод килиш учун кулай вакт тунда еки кундузи. 2)Кон куйиш акцияси нечанчи йилдан бери фаолият юритиб келмокда. 3)Узбек кушикчиларидан тан берганларингиз еки маза килиб тинглайдиганларингиз борми булса санаб утсангиз. 4)Сизни исмингизни эмас Саййод деб мурожат килишса хафа булганмисиз.

Sayyod:-Тун ва фақат тун! 2. 2009 йилдан бери ва бир йилдан кейин тўхтаган, фанфорумим ташкил этилгач 2012 йил 1 июнь куни давомланди.  3. Умумий ижодига эмас, биронта қўшиғи билан бўлиши мумкин. Тожик қўшиқчиси Далер Назаровни аксарият қўшиқ ва мусиқалари мухлисиман холос. 4. Нега энди? Ўзим танлаган тахаллуску. Аксарият одам мени бугунги кунда Сайёд дейди ва бунга хеч нарса ўзгармайди, сабаби иккинчи исмим бўлиб қолган, ўрганиб қолганман, қайтанига нотаниш одам Сардор деб мурожаат қилса хайрон қоладиган бўлиб қолганман.

  Ханифа   (11-Дек-2013 01:50) 1, Аслбек сизни твиттерда айблади: "@Asilbek050: Qon Quyishdan Qiladigan Biznesizi Chiqarib Qoyishim Mum Kun ;)”

Кейин эса Шахло билан исбот талаб килганларингизда узи гапидан кайта бошлади: @​Asilbek050  @Shakhlo_K @SayyodUz Biznes Deb Men Ishlarini Aytdim Xaripmisiz Singlim Tovba Qonga Nima Aloqasi Bor Buni     Мана шу холат юзасидан Шахло ва Сайёд фикри  керак эди.

2. Аслбек уз видеосини хаммаёкка таркатиб нима учун сайтингизга келганида эътироз билдирди, ахир узини узи суратга олиб узи таркатдику? Ё биргаликда келишиб пияр килдиларингми?

3. Аслбек узи катнашганмиди кон акцияда?

4. Шахло хам Сайёдни аввалги ёрдамчилари каби узига бошка сайт очиб кетиши мумкинми ва улар каби Сайёдга карши чикиб узларини реклама килишса Сайёд кандай кабул килади?

 5. Сайёд медиа Тарона ва  Пантерадан куриниши ва булимлари куплигидан хам юкорирок ва чиройлирок экан. Узбекистондаги илк маротаба бундай медиа-марказнинг илк канотлари ким булади? Таниш артистларми ёки янгилар? Уларга кандай вазифалар булади, бошкалардан нимаси билан ажралади? 6. Твиттердаги Гулнора билан уришганингизда артистлар сизни айблаб уришди, лекин бир хафтаям утмасдан сайтингизда хаммаси сайёд медиага келиб лойихалардаям катнашганини куриб тушунмай колдик. бу уйинмиди аслида? Тан олинг мана шу ерида билдириб куйдинглар, Гулнора билан атай буни килдиларинг а? 7.нега хикоялар ёзмай кудингиз, ахир улар сизни сайёд сифатида машхур килдирганку.  монологлар хам тухтади. жуманжи аввалрок..нега энг аъло лойихаларни тухтутасиз доим? Сайёдни Сайёд киладиган лойихалардан нега воз кечасиз тушунмайман?

Sayyod:-1. Ўзи айблади, ўзи воз кечди..савол менга эмас, унга. Ғалатироқ артист ўзи у, хафа бўлмаса хам бўлади, у доимий ва мунтазам равишдаги образда яшайди. Нима деяпти,  нима қиляпти унга фарқи йўқдек. Артистде...какой спрос с него?)) 2. Пиар бўлганида медиа марказга келиб узр сўраб хамкорликни сўрамасди.  Гувохлар етарли. Манга пиар не керак? Юқорида этдим, тўйма тўй юриб пул топсамки пиар қилсам. Бир тарафдан гумонингиз ўринли, унга керак бўлса керак пиар )) 3. Йўқ.  4. Шахло  олдиндан  мени ичимга кириб, сайт ишини ўрганиб, артистларни телефон номерларини билиб олиб, уларга мен орқали танишиб, кейинчалик шу орқали пул топиш ниятида келмаган. Ёки айримлар каби, ўзимда ишлаб туриб, актерларга фанатлигидан чидаб туролмай, манга аноним хатлар ёзмайди. Шундлайларинг шу каби хурмача қилиқларини хамма фактлари билан келтириб беришганам, сайтимиздан ўз қора ниятларида фойдаланишни исташганида қўлга тушишганам. Шахло мутлақо бошқа олам, ўзига тўқ ва нормал оиладан у. Шахлога реал ва хаққоний ижод ва карьера мухим, унга сайтни нима кераги бор, ўзимизни сайтимиздан аллергияси бору)) ана, биргаликда эришилган ижодий устахонанинг реклама бўлими рахбари даражасига етди. Унга биров номидан фойдаланиб паразитлик устига қурилган ялақи карьера керакмас. Хар тарафлама ўзига тўқ ва ишонган одам хеч қачон унга нон берганни , номини чиқариб устозлик қилганни ва бугунги кунда ўша устози орқали (майли ялақи югурдаклик билан бўлса хам топаётган чақаларини) нимагадир эришиб келаётгани АСЛ ВА ИЛК САБАБЧИСИ орқасидан нохақ пичоқ уриш билан кунини ўтказмайди, уни натижаси яхшилик билан тугамайди. Шундоқ хам ўша устози орқали таниган артистлар ундан фойдаланиш учун кулиб туришар, аммо ич-ичидан хақиқатни билиб устидан кулади,  хурмат қилмайди.  Мани ўзимга қанча артистлар уларни менга қарши ёмонлаб қилаётган тухматларини айтиб туришадику, эшитганимда куламаней)).   Шу сайт орқали таниган инсонни шу сайтга қилган нонкўрлигини қўллаб-қувватлайсизми? Нохақ тухмат ва айбловлариничи?  Хеч қачон ! Норозилик қарғишига дучорлар кўкармайди, кўкаргани хам йиринглаб тешиб чиқади.  Вақт кўрсатади.

5.Фақат янгилар! Фарқи жонли ижрода куйлашади, асосийси мутлақо муаллифлик қўшқилари бўлади, матндан то мусиқагача! Фонограмма талаб этилган гала концертми ё тв суратга олиш ишлари бўлса, микрофонсиз иштирок этиш талаби қўйилади, сабаби мантиқсиз бўлган фонограммадаги микрофон ушланадиган ахмоқликка чек қўйишни биз бошлаб бермасак, бошқалар истамаяпти. Кейин бизни лойихаларимиз овозига компютер орқали ишлов берилмайди! Борича эшитасиз! 6. Ўйинни мандан изламанг. 7. Вақт ва долзарблик. Тўхтади дегани ёпилиб йўқ бўлди деганимас. Хали умр бор, узилмаса ва насиб қилганида давомланади. Янгилари хам йўқ эмаску, яна бўлади. 

 Orif   (11-Дек-2013 01:58) sayyod saytidagi matnlani sardor siz ichvolib yozasimi ayniqsa )))))))))))))))) ujssssssssssss, laja i qanqadr bekitib yozadgan qlularz bor. nervinimisz. zombila haqida kop kino korganmsz diyman ushnaqalaga oxwiszde szga azgina pusu ili kurtlar vodisini koriwi tafsya etaman sal jidyro bolardz ato azgna tomzdan chakki otadganga oxwidi mayli endi savol beraman.  sayyod shov shuv  shok  sb nbkstudio fatoh qaysi saytlani bilasiz i tanisz bu sayti iwchilari bn yaqinmisz

Sayyod:-Сайтимиз ашаддий ва вахший фанатлари ўзларини билдириб қўйишадией)) Бўлмаса шу қадар чуқур ўрганишармикин?))  Уй бекаларига ўхшаб, куним сериалга қолишидан асрасин аввало! Сериалга қараб ўзини ясайдиган инсонларга хатто яқин бўлишдан хам асрасин))) Борлигинг қандоқ бўлса, шундоқлигича қабул қилиб, хурмат қилганлар бўлгани яхши, мани шундай қабул қилганлар қанча? Демак бу бахт!) Камроқ ичиб, камроқ сериалга оғзингизни ланг очиб, ғўддайиб умрингизни ўтказсангиз, ХЕЧ БЎЛМАСА  мани боримча ва сизни қитиқ патингизга тегадиган даражадаги хурматга эришарсиз, хозирча эса ман сизни ва бу матнларни ўқиётганлар олдида Сайёдман,  а сизчи? Фақат харфдан иборат бир исм холос.  Сиздаги хаттоки шу минусларни хам билишмайди, йўқ, билдириб бўлдингиз)). Шартмиди , катта аудиторияга эга сайтга изох ёзиб, машхур бўламан деганингизда лажа билан танилиш?)) Имконият борийди, афсус хеч бўлмаса бир икки мухлис орттирармидингиз)) Саволга юқоридаги жавобларимдан билиб оласиз, таниганларим хақидаям,  янги сайтларни эса  номиям ёдимда қолмайди, ариқмией, олабуқамией, маддоххонмией...тавба. Ўша ерда юраверинг, бу ерга кайпда адашиб кириб қолибсиз.   

 Zodibek   (11-Дек-2013 02:11) Сардор ака ман бир нарсага койил колмадим Шохруххони Сен кетма киносида сиз интервю олаётган пайтда манга билдирмай кинога олибди дедингиз лекин шу ерини кайта кайта куриб чикдим умуман ухшамайдию бари келишилгандек нахотки Сайёд жаноблари атрофида айланиб юрган камераларни курмаса бунга нима дейсиз?

Sayyod:-Қаерда шундай дебман? Манбани келтириб кейин савол беринг илтимос! Расман бу фильм хақида сайтда айтганимда, Шохруххон билан фильмдаги интервью аслида ХАЁТДА  РЕАЛ РАВИШДА ЎТГАН! ва мана шу жараён фильмга киритилган!-деганман. Шунчаки фильм учун бир савол ва жавоб олинган холос, қолгани росмана хақиқий интервью бўлган ва у газетага хам қўйилган.  Фильм премьерасидан аввалги ўша холатдан репортаж турибдику , мана факт http://www.sayyod.uz/news/shokhrukhkhonning_sujukli_sini_oshkor_ehtamiz/2012-08-10-1575 Расмларим хам бор. Қаердан бу гапни олдингиз?

 azam   (11-Дек-2013 17:58) Сардор ака, куп нарсаларни очик ёзишга харакат киласиз, лекин факат санъат сохасида асосан. Жиддийрок сохаларда (**********************) нега макола ёзмайсиз?

  BEGOYIM   (11-Дек-2013 04:51) Sayit faqat yoshla va ortaro yoshli uzbeklaga,  yoshla uchun qiziq.   Ayrim payt  faqat qushiqchi qoshiqchi va yana qoshiqchi  hayoti.   Masalan  man uchun   goxida  zerikarli  bob qoladi.   Nega  boshqa mavzular kopku,  nega keng qamrovli  ishlash   imkoni yoqmi  ************************  Xalq  zerikkan  faqat   qoshiqchini hayoti  bn  emasku,  bu sayitni ODDIY KONGIL OCHAR sayitga aylanib qoganiga qanday qaraysiz? Yoki bu sayitni maqsadi shu oddiy kongl  ocharlikmi? oldinga intilish yanada muhimrogiga qol urish  yanada xalqqa yaqinroq  bolish  yaxshi emasmi? Jiddiy muammolani olib chiqishga ozbek  jurnalistini  imkoni yoqmi  yoki chegaralanganmi   gapni muddaosiga otsam xalq  yangilik xoxlaydi. Jonga tegdi faqat  yengil yelpi  qoshiqchilani hayoti yoki nimasinidur yoqotib qoygani  masalan: Tamilani  telefoni yoqolipti  xaxaxaxa  bu kulgiliku   yoqolsa bizaga nima   tamila ozi  KIM? bir tinga qimmat  hop  mayli ob chiqin yoritin  nega Olmaxon Hayitva yoq,  nega  Bobomurod Hamdamovla yoq,  nega asil  sanat qolib   yengil yelpi yurin ketayliklani hayotini   ob chiqasiz sayyod comni   umrini uzoq bolishi  yoki  qadrli bolishi  uni  sifatida emasmi?????? Biz chet dovlatdamiz yangilik xoxlaymiz sayitizni boshqa sayitladan alo tomoni yangilikla  har kun kiritiladi ozgina bolsada   inson vatan soginchini bosadi qoniqadi  bu  sayitingizni positiv tomoni. Lekin   yozgan fikrim achiq iltimos qilib sorayman xatimni va tanqidimni ozgartirmasdan chiqarishingizni  va man aytgan masalada ham jiddiy qarashingizni sorayman muxlis sifatida va fikrimga mos  aynan sayyodni ozidan javob kutaman  

Sayyod:-Йўқ хеч нарса қилиш ниятим йўқ! Қандоқ бўлса шундайлигича қолади, сабаби бу сайтни ўзингиз учун шу тарзда кашф қилиб ўргангансиз, энди буёғига инжиқлик қилиб, ўзингизникини талаб қилиш бўмапти! Юқоридаям эттим, бу ижодий сахифа, ўзимизни зўрламаймиз, борини ўқийсиз, ёқмаса сайтлар кўп. Сон учун эмас, сифат учун ишлаймиз, буюртмага сифатдан кўра кўпроқ сон олинади, бизга эса сифат мухим! Сифат эса асосан ўз хохиш ва истагидан келиб чиққан ижодда бўлади. Нима у жиддий муаммолар? Индивидуал холатларми? мархамат якшанба мухлис минбари бор. Сиёсат ва спорт керакми? Ана шундай сайтларга киринг, нима учун ўзимиз истамаган, билмаган ва хис қилмаган нарсаларда ўзимизни зўрлашимиз керак? Тамила янгилиги бор, Олмахон Хайитованичи? Ўткан давр рейтингдагилари ўз даврида газета ва твдан тушишмаган, даврлар ўзгарди, бугунги Тамила эртага худди Шахзода каби бўлмаслигига кафолат борми? Ё Райхон ва Шахзодалар сахнага чиқиши билан машхур бўлиб кетишганми? Хамма поғона ва босқичлардан ўтади. Кимсан,Юлдуз Усмонова ижодини бошлаганида танқидлар бўлмаганми? Ўша кимсан Тохир Малик деганлари хам, яқин ўн йилларда ёзган китобида (адашмасам "Мехмон туйғулар”) Юлдузни камситиб танқид қилганидан хабарингиз борми? "Бургутлар” дея куйлаган хонандага отилган тошдан бехабармисиз? Четдагилар учун имкон қадар Ўзбекистон янгиликларини киритаяпмиз, масалан (яқиндагина бу хам) МАКРО супермаркети очилишидан ЭКСКЛЮЗИВ фоторепортаж, буни хеч бир сайтга рухсат беришмади, фақат биз қилдик, яна Тошкентдаги янги очилган фонтанлар (видеода) хит-парадини унутдингизми? Ёпилган ва ёки очилган ва оммабоп кафелар хақидачи? Зилзила рўй берганидаги ўша захотиёқ ёзилган янгиликлар, тарқалаётган гап-сўзларга ойдинликларчи?  Наврўз ва Мустақиллик байрамлари хақидаги мақолаларчи? Яқиндагина қўйилган , 4 йилдан бери ёпиқ Опера театри хақидачи?   Қорлар ёғиб, излар ёпилдими дейман?) Сайтимизда йўл четидаги машхур гадой кампирдан тортиб, гўрковгача интервьюлар бор! Буёғига хам қизиқ интервью ва репортажлар албатта бўлади! Хаммаси режада бор. Атроф билан хамнафасмиз! Танқидингиз ноўрин, хечам аччиқ эмас, ғирт асоссиз, чунки,  ана фактлар келтирилди. Шунчаки одамзот ўзи хеч тўймайди, яна яна яна билан яшайди, ЯНАсидан ЯНАДАРОҚига ўтиб кутади. Унақамасде! Бор бўлган нарсани ёритиб қиламизде, ё энди халққа шоу керак деб,  ўзимиз Тошкент кўчаларида нималардир уюштириб, ўзимиз ёритиб шоу қилишимиз керакми? Хамма гап шунда: БОРИ ёритилади! Кимдир ёки кимлардир истагани эмас. Фарқимиз хам шунда: буюртма қабул қиладиган сомсахона эмасмиз!

  Hayrullo   (11-Дек-2013 07:59) Sardor aka nega izoxlarni cheklaysizku moderator tomonidan, kliplarga cheklov qo'ygan TV haqida yozishda oylab ko'rmaysiz? Shaxloga omad

Sayyod:-Ғалати савол. тушунмадим. Тв ва ундаги клиплар хаттоки бадиий кенгашлар хақида энг кўп ёзган ва ёзаётган хам ўзим бўлсам керак? бадиий кенгашларни ўққа тутавериб илма-тешигини чиқардикку. Мана тв ва бадиий кенгаш хақидагисини охиргиси  яқиндагина  7 декабрьда ёзилган: http://www.sayyod.uz/news/tv_badiij_kengashiga_takhlil/2013-12-07-2624 фактлар етарлими? Изохлар бўйича эса умуман манга мурожаат қилманглар, ана модераторлар бор, хамма ўзини ишини қилсин.

     muhriddin   (11-Дек-2013 10:49) Asalom aleykum! Sardor aka szga xat yozvotganimdan hursandman sardor aka esizda bo'lsa sizga qarwi ANTI sayt ochilgandi, tan oliw kere u saytda siz haqizda haqiqatla kopidi. bu saytni kichkina yosh bola jurnalist bop yurgan amirxon digan bola ochdi diyiwudi  kn sayt yopildi va saytni nomini yozsa sizi saytzga kirib ketadgan boldi.  1. savolim saytni siz bilasiz habarim yoq dip aldamen, fakt bor saytga kirsa sizi saytizga krib ketadgan boldi demek siz yoptrgansiz 2 Amirxon digan jurnalistchani nimadur qip jazoladizmi  3 va ozi haqiqatdanam u ochganakanmi u anti saytni  4 laziza digan shogirtz bormi shok saytini bowqaradgan  5 saytla kop saytchiladan kimi tanisz. 6 media markazizda bowqa biror sayt ochib bowqarishga ruhsat berasimi savollar uchun rahmat

Sayyod:-Войбў, йўқ бу қадар  эхтиросли воқеалар ривожидан хабарим йўқ. Антисайёд сайтлари кўп очилган, хотирам панд бермаса 5-6тасини эслайман. Қизиғи йўқ, қандоқ очилган бўлса шундоқ ёпилиб кетаверади. Сабаби кимгадир қарши ёки кимгадир аталган нарсани умри ўшанчалик бўлмайди. Одам ўзини ижодини ривожлантириши керак, бировга бўлган хиссиётини эмас. қаттан ким кириб кетвотганиниям билмиман.  сайтимизни уч адреси бор  sayyod.com, sayyod.uz ва  sayyod.ucoz.org , охиргиси аварийный , мабодо иккиси очмаса, шу охиргиси хамиша ишлаб туради. 2-3. хабарим йўқ, қизиқ хам эмас. 4-5.Бошқа сайтлар хақида юқорида жавоб бердим.  6.бемалол. 

Хайрулло   (11-Дек-2013 13:07) 1. Шоу бизнесни ёритадиган сайтлар бир-бирига каршидек. Бир сайт танкид килган хонанада бошка сайтда кукларга кутарилади, бир сайт ахлоксиз деб топган хонанда бошка сайтда фаришта даражасига кутарилади. Кискаси шу тарафкашликка муносабатингиз? 2. Йил якуни буйича тахлил нималарга эришдингиз нималарга улгурмадингиз?

Sayyod:-1. Юқорида жавоб бердим, ман  ижодий сахифа муаллифиман! . Бошқа сайтларни кузатишга вақт йўқ, наф хам, увол зое вақт! ман ўзимга жавоб берай, агар қайсидир сайт  маълум артистни танқид қилган бўлса, ман ўша артистни танқиди кетидан мақтаган бўлсам , аниқ холатни айтсангиз тўхталаман, бошқа холларда фикр билдириш қийинроқ. Балки бизни танқиддан оғрингани бошқасига чопиб бориб, бир икки сўм берса, у бечоралар хам нима қилсин? Бир иктаси Тошкентга вилоятдан келган, аранг кунини кўради, бир икки сўмга мухтождир,  айримлари  бошқалар ортидан эришилган ном ва паразитлик билан умри югурдаклигу ялақиликда ўтган, куни шунга қолган, на оиласи ва шахсий хаёти ва на келиб чиқишини тайини бор, ўша нотинч ва тушунарсиз оиласига ёки хизмат қилаётган тўртта пулдор амақиларига ниманидир исботлаш орқасиданми амаллаб кунини кўриб, артистларни чув тушириб юрганлардир-да... қайсиларидир фанатизм орқасидан юрибди,   ўртоқлари олдида мана  бу артист билан расмга тушдим деб умрини ўтказяптганлардир-да.  Кимлар хақида мендан сўраяпсиз ўзи? Яна ўшалар орқаваротдан йўқ жойдан мендан айб топишга харакат қилишлари, жа бўлмаса фантазиялари жунбушга келиб,  ўйлаб топиб бирнималар дейишганида ёрилиб кетай дейман: қиссаларингчией, санларга йиғилган фактлар билан компроматларни очиқласам борми?! Камида ўзларингни осворасанлар! Билишмайдида кўп нарсани. Ўзим юриб хаммани ортидан компромат йиғмайману, аммо манга қарши нимадир қилаяптганларга папкалаб досье йиғадиганлар бор! шунчаки сайтни мухлисларидан ) Адолатсизликка чидолмайдиганлар.  Гох гохида таништириб қолишса,  хам ачинаман ва хам куламан. Кулишим сабаби, орқангда гемморойдек осилиб турган тонна балчиғинг бору, тағин ялтираётган  тирноғимдан кир қидирасанми   дейманда))

Ижодкори бўлсаю, куюниб "Тентак, ижодинг устида ишла, бировга хасад устида эмас!” десанг . Ижоди йўқни хасади қолади, у эса нимага чорлайди? Орқангиздан хаммага фақат ёмонлаш, уйдирма нарсаларни тўқиш ё жа бўлмаса, ана юқорида битта айпидан тўртта бир хил маънодаги  ўзи истаган журналист (ёки ўшани ўзи ) хақида  изох  ёзишга ундайди холос!) Энг притимив ва кулгулик усул!  Яна шулар хақида фикр сўраяпсизми? Рақобатдош ижодкор тугул ўйин қиладиган интригачиликда хам йўлда қолишадию. ))

Ман ўзимни ижодий сахифамга жавоб бераман, радиодан то тв ва газетагача муаллифлик лойихалари бўлган, хикоя шеър ва монологларгача муаллифлик турфа лойихалари бўлган ижодий сахифамга жавоб бераман! Жуманжи каби муаллифлик радиошоу қилгани бўлдими? Кўнгил кабичи? Сайёд шоучи? муаллифлик лойихаларимизни ёзсам жой етмайди, хали олдинда қанчаси турибди биласизми? худди шу тарздаги лойихалари турфа ва кенг кўламли бошқа бир ижодий сайт  пайдо бўлганида балки таққосланармиз, хорзирча эса улар бошқа олам, портал ва сайтлар, маники эса ижодий сахифа, тамом!

2.Хеч қачон хеч нарсага улгурмаганман ўзи, доим катта тадбирларни ё икки уч кунда ё соатига тақаб қиламиз. ))  Режалар жудаям кўп, вақтам ўзимам етишмаяпман.  Улгурмаганим китоб ва аудиодиск чиқариш. Яна Сайёд медиа лойихалари (Дониёр ва Нармин)ни илк қўшиқ ва клипларини икки  ойда тақдим этишга улгурмадик. Шошилмадик, сифат мухим, хаммага қулоқ тутяпмиз, бамаслахат!


   Husan   (11-Дек-2013 21:27) Sardor Komilov, endi kimga paxta quyiwwi rejalawtirvos? Yengi tanka topoldizmi?

Sayyod:-Хасанингизга ақл кўпроқ берилган шекилли, сизга етишмабди. Зеро, пахта қўйишлик асл мохиятини тушунмаслик нақадар ахмоқлик! Кимнидир  ўз шахсий фикримга таяниб, ўзидан кўра  қилган ишларини мақтаган бўлсам, пахтакорликка киради деб хисоблайсизми, ё бу кўрган билганини ёритди ва ўз фикрига эга деганими? Сизга ёки бошқага ёқмаса,”ха бу анавиларга ёқмайди демак , мангаям ёқмаслиги керак, қилаётган ишлари зўр бўлсаям бошқалар фикри учун у бир пул” дейиш тўғрими? Пахта қўйиш бу бирор ташкилотни рахбарига ўз қўл остидагилари, мансаби ёки ойлигини кўтариш наздида қилинган лаганбардорлиги тушунилади. Шундан ўзга тушунчада мани айблаган бўлсангиз, унда бугунги кунда камида маданият вазири бўлишим керак эди тўғрими? Ёки жа бўлмаса велосипед хайдашим керак бўларди))  Нега очиқ гапирмайсиз аниқ саволни?

Яна Гулнора Каримовами? Уни лойихалари ва фаолияти юритилаётган пайти   хамма ОАВ ёритиб бордию, аммо нега сан ёритасан деб фақат манга гапирилганди, ана олдинги йиллардаги жавобларимни ўқинг, ўша экспрессода хам бу мавзуга очиқ жавоб берганман. Унга ишламаслигим, уни хонанда сифатида хам кўрмаслигим ва хоказо. Нега яна бугун гапирасизлар?

Яна бир икки ахмоқлар, ха олдин ёзардинг уни, энди нимага ёзмайсан дейди. Нимани ёзай? Хамиша уни тадбирларига таклиф қилинганида ХАММА ҚАТОРИ бориб ХАММА ҚАТОРИ ёритганман! Хозир кимлар ёритяптики ман қолиб кетяпман? Хозир қандай ЛОЙИХАЛАРИ ДАВОМЛАНИБ ёритиляптики ман қолиб кетибман? Ёзган бўлсам фақат ўз кўзим билан кўрганимни ёзганман, қолгани уни ортида нималари бор , бу мани ишим эмас, у нарсаларни айби ва хатоси тасдиқлангандагина жавобиниям улар беради, бизга нима? Бизга кўрсатилгани ёзилади, ё биз аслида "Битва эскстрасенсов” иштирокчиларимидикки хар бир тадбирига башорат билан ёндошсак?! Гулнора ва ФФни биронта тадбирини танқид қилмагансан дейишади. Бир сайтни яхшилаб МТВАдан тортиб, ТВМ ва Олтин Гепардигача қараб чиқингчи, хаммасида танқидларим БОР!

(ФАКТЛАР: http://www.sayyod.uz/news/m_tva_2012_nomzodlar_5taligiga_takhlil/2012-12-06-1845, http://www.sayyod.uz/news/m_tva_2011_on_line/2011-12-22-1067, http://www.sayyod.uz/news/m_tva_2011_nomzodlar_twli_rwjkhati/2011-12-12-1048, http://www.sayyod.uz/news/m_tva_2010_nomzodlar_rwjkhati_azhablantirdi/2010-12-19-198, http://www.sayyod.uz/news/oltin_gepard_kinofestivali_ochilish_marosimi/2011-10-19-921, Яхшилаб ўқинг! Хамиша нейтрал ёндошганман! Керак бўлса фактлари билан ёзаман!

Янги танками? Эскиси билан танишмидингиз ўзи? Манда танка йўқ, аммо сиздака провокация учун, ёки атай ёлланганлар учун, махсус артиллериям мавжуд! Сиз каби бир икки хасадгўй ёки ёлланма миссионерлар билан эмас, халқнинг аксарият қисми фикри билан таққосланар мани фаолиятим. Тушунчада хам ғариб ва фақир фикрингиз бўлган пахтакорлик фаолиятим кузатилганида, сайтимга итам кирмасди, ишонаверинг, халқ ахмоқ эмас! Аудиториям қандай эканлиги ва керак бўлса кимлардан ташкил топганини бугунги кунгача аксарияти билан танишиб билиб бўлганман. Шунча йил сайтга мухлис бўлганлар шунча пайт мобайнида ўзларини билдиришди, рахмат айтишди, улар кимлиги ва кимларни назарига тушганимизни ўзи хаммасини белгилайди. Бизни гўёки танкамиз деб билган ўша одамингизни назарига тушганимиз, хурмат қилгани, оавлардан ажратиб олгани  хам менимча бежиз эмас. Ишонаверинг, ундайлар пахтакорларни хурмат хам қилмайди, эътиборга хам илмайди.  Сиз хам бу гапларни бежиз айтмаяпмиз, одам менсимаган ва нохақ деб билган ҒИРТ бегонага вақт ажратиб ёзиб ўтирмайди, ё ўзи фанат ва ёки  ёлланма ва миссионер манфаатдор! Мани атрофимдаги жамоа бизни мухлислардан кимлар эканлиги, қандай инсонларни назарига тушганимиз ва ўша сиз (балки) назарда тутаётган танка хам биздан фойдаланиш учун эмас, росмана хурмат қилиб, муомаласи ,  муносабатлари хам қандай эканини реалда кўриб билишади. Қолганларга исботлаш истагим йўқ. 


    cdj   (12-Дек-2013 03:04) Ax Sardor Komilov qo'lga tuwdizmi?))) savollarim,1.Sayyod media markaz o4iliwidan maqsad? 2.Hardoim ham to'g'ri, o4iq oydin gapiriw wartmikin? 3.Sardor Komilov qanday ota bo'ladi? bu judayam qiziq))) 4.Sardor Komilovi kelajakda mikrafon bilan sahnada ko'riwimiz mumkinmi?)))(jonli ijroda).

Sayyod:-Ижодий устахона, янада кенгроқ фаолият юритишга имконият ва албатта хаққоний лойихаларни тақдим этиш. Ривожландик, ўсяпмиз. Қачондир пул хам топиш керакку, бўлар шунча йил фидоий ишладик.  Энди юлдузларга репортаж ва бошқа рекламаларига пул тўлашларига тўғри келади.  Репортажларни қай тарзда ёритишимизни исботлаб бўлдик, намуналар бисёр, энди жамоа кенгайган, уларга ойлик бериш керак. Хуллас, карьера қилинди, махорат ва қўлимиздан келадиган ишлар кўрсатилди, буёғига куз хосил даври келмоқда! Ўз хонандаларимизниям чиқариб уларни устида ишланади.  2. Кўп шу нарсадан азият чекаман ва бекор қилдим дейману , аммо барибир хеч нарса қилолмайман. Билмайман, чидаб туролмайман, шунинг учунам керак бўлса ўз уйимда хам кўп уришиб кетаман. Мани шу тарафимни хатто онам хам энди энди шунча йилда зўрға ўрганиб қабул қилди. Ўзимни ўзгартира олмайман, барибир портлаб кетаман.  3. худо хохласа НАМУНАВИЙ!  Онасидан кўра ўзим кўпроқ тарбиялаб, ўзим кўп вақт ажратсам керак.  4. ХЕЧ ҚАЧОН! маникимас нарса маникимас! Хаттоки бошловчилик хам умуман маники эмас, буни кўп маротаба англаганман. Истак хам, хохиш хам қулайлиги хам йўқ, очиғи.

    Jasur   (12-Дек-2013 03:07) Sardor Kamilov siz yoritadigan (reklama qiladigan) san'atkorlani konsertidan sizga pul to'lawadimi? Izoxlar moderatori Bek8111 xaqida ozgina gapirib utsez?

Sayyod:-Йўқ, лекин, юқорида айтганимдек, буёғига шартнома асосида бўлса керак.  2. Бегзод сайтимизга бириктирилган форум, фанфорум аъзоси. Жуда оғир босиқ ва теран фикрловчи инсон. Модерликка жуда мос.

    vovaziziy   (12-Дек-2013 10:07) 1qon quyish aksiyasi paytida nimalarni xis qilasiz2 baxt nima siz uchun 3 ota bo'lish oldidan ko;nglezdan qanaqa tuygular kechyapti4

Sayyod:-Жараёнда эмас, жараёндан кейин, уйга келганимда жудаям котта бахтни, хотиржамлик ва худди котта бир урушда ғолиб бўлганликни сезаман! Ғалаба хисси! Расмларни томоша қилиб хар бир қон топширганни қаттиқ хурмат қилиб жудаям яқин оламан. Кўп ёзаманку бу хақида. Акция пайтида эса очиғи миям яхши ишламайди, кимнидир кўрмай қолишим мумкин, кимгадир эътибор бермай қўйишим мумкин, чунки миям маъсулият билан банд бўлади, ташкилий ишлар билан хаёлим банд бўлади.  2. Бахт бу хар бир холатдаги хиссиёт.  вазият ва мавзусига хос мехмон туйғу.  масалан шу акциядан кейин ўзимми жуда бахтиёр сезаман,  уйда бахтиёрман,... 3. Сабрсизлик, маъсулият ва хадик. 

sweetychoco   (14-Дек-2013 06:26) Assalomu Alekum ))) 1. Sayt yillardan beri bor. Shu vaqt ichida nima qigan niyyatizzi amalga oshiroldiz? Nimani yo'q? 2. Nega "inson" qilib yaratilganman dib o'ylisiz? 3. Xayotdan nima kutib yashisiz? Talablariz... 4. 5 ta sezgilarizdan aynan qaysinisi siz uchun muxim? Va nega? 5. Jurnal va Gazetalar o'qib turasizmi? Aynan qaysi bo'limlarini? 6. Siz uchun quvonarli bo'gan yoki xayotizzi o'zgartirgan voqea, xabar.. 7. Sizdan uzr so'rashshi xohlamagan insonni qanchali kechirolisiz? 8. Oxirgi bo'gan omadsizligiz. Nima uchun? 9. O'ziz uchun yaratgan iborez bormi? 10. Yashash qonuniz... 11. Baxt formulez.. 12. Nima dib o'ylisiz Hayot chizig'iz qanaqa? 13. Bolaligizda ishongan "g'alati" narsala... 14. Nimani o'zgartirishshi qattiq xoxlardizu ammo iloji yo'q? 15. Saytga anonim yordam beradigan insonla bomi? 16. Kasal bolachalagayam ancha yordam berasiz...ammo bu boarada ilojsiz bo'p qosez, ko'ynizdan nimala o'tadi? 17. Sevganimga atalgan nomalani sog'indikku....qachon oldingide yana yozilarkin?... Oldindan raxmat. Omad yor bo'sin xayot yo'lizda))))

Sayyod:-Тушунишим бўйича сайт доирасида а? Ўзимми сархисобимми ёқтирмиман, хаволаниб кетишдан, ижодий семиришдан қўрқаман. Қониқмаганим маъқул. Китоб чиқара олмадим, аудиодиск хам..шу бўлса керак. Ниятимга эришганимдан "Сайёд медиа”га эришганимиз бўлди .  2. Имкониятдан фойдаланиш учун. Бу дунёни номи Имкон! Агарда пешонамизда ёзилгани булганида, Аллох бу дунёни ва инсонларни  яратмаган буларди. Тақдир ўз йўлига, аммо танлов берилган икки йўл, ундаги  йўналишни ўзгартириб, жаннат ёки дўзахга йўл олиш учун имкон беради!  3.  Мехнат ва харакат натижасини холос! 4. Мехр. У барча ижобий хислатлар негизи. 5. йўқ. 6. кўп улар. ажрата олмайман. 7. Сўрамасиданоқ кечириб бўлган бўламану, аммо ўзимга бошқа йўлатишни ўйлаб кўраман. 8. Манда омадсизлик йўқ, фақат ва фақат омад, қоқилиш ва йиқилишлар эса дарслик, демакки барибир омад! 9. Кўп! Шукр, Ишонч, мехр, халоллик, адолат. 10. бундан олдинги жавобда.     11. Мана бу http://www.sayyod.uz/news/ong_nastrojkasi_va_omad_formulasi/2012-07-13-1511 ва мана бу  http://www.sayyod.uz/news/dushanba_ovozi_oddij_omad_va_bakht_formulasi_sen_uchun/2012-03-19-1262    12. Леонардо Да Винчи асарлари каби.  13. Ўзга сайёраликлар! Уларни кўп кутганман, мани олиб кетишларига ишонардим, хаёлан чақирардим, кечалари ховлида кутардим. Бошқа сайёраданман деб ўйлардим...негадир)) Хозир эсласам куламаней... 14-15 ёшгача кутганман.  14. Хеч нарсани! Яхшиси шукрга, ёмони дарсга бўлган!  15. сайтга? йўқ. 16. Ўзимни лейкоз касалидек сезаман ва яшашдан мақсадим сусаядигандек... 17. Худо хохласа яқин кунлар.

 Хайрулло   (18-Дек-2013 13:56) Асл хонанда реалити шоу хакида. Нега бу танловда унча кузга ташланмаган камтаргина Дониёр исмли йигит билан ижодий хамкорлик килишни бошладингиз? Унинг бошка иштирокчилардан устунлиги нимада?

Sayyod:-Овоздаги дардида.

GUZAL83   (18-Дек-2013 15:52) Здравствуйте)) Мои вопросы  к Сардору Камилову . 1) Самый запоминающийся розыгрыш, который вам устроили? 2) Вы пунктуальный человек или постоянно опаздывайте? 3) У вас есть комплексы? Как вы с ними боретесь? 4) Каким качеством в людях вы не перестаете восхищаться? 5) Что может вызвать у вас улыбку,даже если вам очень грустно? 6) Если бы вернулись в свое прошлое,что вы изменили бы? 7) Можете ли вы охарактеризовать себя одним словом? 8) Есть ли в вашей жизни человек,которому вы можете рассказать абсолютно все? 9) Продолжите фразу: Я всегда хотел,чтобы ......... 10) Когда вы последний раз дарили кому-нибудь подарки просто так,без повода? 11) Расскажите о фильме,который действительно затронул вас до глубины души и заставил задуматься? 12) В какой ситуации вам очень хотелось уйти,но вы не сделали этого? Спасибо за ранее за ответы. Желаю успехов и удачи)))

Sayyod:-Не помню...скорее не было, да и не люблю я розыгрыши. 2. Люблю и ценю  пунктуальных и пунктуальность, но в последнее время у меня это не совсем удачно получается, дел много, успеть сложно.  3. Нету. 4. Преданность. Внимательность. Коммуникабельность .  5. Детский лепет)) 6. Ничего, все что было хорошее к благодарности, а  плохое  к уроку. 7. Псих! 8. Нет! И нехочу чтобы был такой человек. 9. картинка ожила!  10. вот собираюсь на днях. 11. их было много. 12. Обычно я или ухожу или остаюсь.  у меня нету такого понятия как ХОТЕЛ НО НЕ СДЕЛАЛ.

shuxrat   (18-Дек-2013 23:27) 1.zilola musaeva  blan nma sababdn urushib qogandiz? 2.Yulduzzi albom prizntatsiyasni utkazganzdan kiyin Ozodani prizntatsiyasni utkazish kasbdoshiz Jasurga tayinladi,Ozoda sizdan hapami yo ishonchni oqlomadizmi? 3.Tamilani piar qiganila bilinb qolgan ne mashu ayolga kiyishnish haqda tanbeh bermiz? 4.eshitshimcha Fattohonmi ishqib feruzami degan ayol sizda ishlagandan kiyin uziga sayt ochib qochvorganikan .bugun  yonizdigilayam mashnaqa qib qochishidan chochimismi?  5.ne Nilufar usmonova haqda yanglik bermiy quydiz?

Sayyod:-Урушмадик, уришишга сабаб  хам йўқ аслида. мутлақо сабабсиз! 2. Озодани ишчисимидимки ишончини оқлаб ё оқламасам? Юлдуз ва Озода иккиси ман учун ижодкор. Юлдуз опа альбом тугатаётган пайтлари бизда медиа марказ очилиши режалаштирилгани боис биргаликда ўтказдик холос. Нима фарқи бор ким ким билан нима ўтказди?  Хаммани омадини берсин! 3. Қайси фолбиниз фол очганди биза пиар қилганимиззи? Ё ўзиздаги хислатиз ўтирганизда аён берармикан?)) Борини ёзамиз, эшитганимиз, билганимиз ва хоказо. Нега танбех беришим кере? Манга шахсан кийиниши жудаям ёқади, молодец Тамила! жуда дидли! 4. аёл?))) Юқорида бу саволга жавоб етарли равишда берилди)) керагидан кўп эътибор қаратилди.   хаммани хаётида хатолар бўлади, инсонмиз, кимлардир хаётимда хато бўлиши оддий хол)))

dono   (19-Дек-2013 19:55) xayotda nimani yoqotiwdan qo'rqssiz.

Bahodir   (19-Дек-2013 22:23) SARDOR aka sizga birgina savol ((hayotta nimani yo'qotishdan qo'rqasiz))

Sayyod:-Хеч нарсани, хаммаси ўткинчи, қўрққан бефойда, тайёр туриш керак!

sherzod   (20-Дек-2013 14:49) 1-савол. Sayyod.com сайтига оила аъзолариз хам кириб туришадими.  2-савол. "Фахрли инсон" лойихезга оила аъзоларизни фикри кандай яни улар хам кон топшириш учун боришмокчи булишганми. 3-савол. Sayyod.com, sayyod.uz/forum, odnoklassniki.ru, twitter.com, facebook.com. WhataApp, Telagram, Instagram, mail.ru (яна колиб кетган буса узара) ))) ока 1 кунда шунча сайтга кириб чикишга кандо улгурасиз ))) вобше калла ачиб кетадику)))

Sayyod:-1. Йўқ. 2. Уларни фаолиятим ва унга боғлиқ лойихалардан деярли хабари йўқ. Ман атайин уй ва ишни аниқ чегаралаб ажратиб қўйганман.  Ўзи сайтим борлигини уйдагилар билганига кўп бўлмадику))) 3. Маъсулият олдидаги мажбурият! Одамзод хаммасига ўрганаркан.

ShohruxQudratov   (22-Дек-2013 17:32) 1.Yosh ijodkorlarni qo'shiqlarini ham saytga qo'yasizmi murojaat qilishsa.Iltimos aniq javob yozseyiz 2.Yosh ijodkorlarga qanaqa maslahat bera olasiz.Yaxshi ijod qilish kerak dersiz ammo shu ijod mahsulini xalqga taqdim qilish uchun yaxshi pradyusser kerak.Ijod mahsulini klipsiz va pradyussersiz xalqqa taqdim etish yo'llari qanaqa.Man o'zim qo'shiq aytaman viloyatda yashayman.Jonli ijroda kuylashga harakat qilaman (maqtanish emasu eplay olaman deb aytolaman).Toshkentda bo'ladigan bir kansertda qatnashish uchun kansert tashkilotchilari bilan bog'langanimda falon dollar deb aytishdi .Jonli aytaman desam farqi yo'q deb aytishdi.Shularga fikriz va manga maslahatlariz.Nima mashhur bo'lish uchun kuchli pradyusseriz yoki biror bir kampaniya bilan kantraktiz bo'lishi shartmi.Iltimos fikrlarizni yozing.Oldindan raxmat

Sayyod:- 1. Ха бўлмаганмиди?! Шохрух Мирзони эсланг, асли қаердан бошлаганди ижоддаги промони? Унақалар кўп бўлган ва бўлмоқда. Сайтини кузатиб кейин савол бериш керак.

2. Ўзбекнавога учранг "Марди майдон”да синалинг, овоз ва истеъдодингиз бўлса бахтиз очилар.)

 Gulrux   (Бугун 04:10) Assalomu alekum!  sevgi uni qanday tuyguligini s6z bn ifodala eta olasizmi

Sayyod:-Уни етарлича сўзлар ва аудиомонологлар ила   ифодалаб ташлаганман: "Севганимга аталган нома” рукни билан танишиб чиқсангиз биласиз.

Gulrux   (Бугун 04:11) xayotdan maqsadingiz

Sayyod:-Тарихга кириш. Яхши ном қолдириш, махшарга савоб бойлиги билан учиш!


02-Янв-2014 04:26
Бўлим: Expresso | Чоп этди: writer | Тег : sayyod.com, Sayyod, Sayyod-media
1 Jasur   (02-Янв-2014 05:12)
Yangi yililar bilan SAYYOD.COM jamoasi/ 2014 yil da bundanda kupro rivojlaniwla yangi loyixala kutib qolamiz/

2 Tadjik_Girl   (02-Янв-2014 06:47)
SardorAka i ShaxloOpa omad hamisha hamrohiz bulsin, bahtimizga sog bulinglar...

3 irodaxonim   (02-Янв-2014 10:00)
Ekspresso emas Espresso!
Ответ: йўқ, бизда айнан экспресс сўзидан "Экспрессо"

4 janonaxon_leo   (02-Янв-2014 10:50)
Огромное спасибо за Ваше внимание и ответы. На все вопросы получили ответ подробно. Желаю дальнейшего процветания и успехов! Саййод мы любим Вас!

5 Sabriyya   (02-Янв-2014 12:27)
manashu kunni kutgandim savollarxam javoblarxam o'rinlik omad kelgusi ishlarda

6 ledy   (03-Янв-2014 00:33)
экспрессога савол ёзмагандим. Чунки оддий саволим юкоридаги саволлар бухронида куринмасдиям. Жавоблар учун рахмат. Маданиятсиз саволларга маданиятли жавобни хаммаям беравермайди, айникса бугунги кунда.

7 Zodibek   (03-Янв-2014 02:34)
Есть мани саволим биринчииии булиб турибди уррррра ман звиздаман Шахлохон мандан ровна 1 ой катта экансиз жавобларга рахмат. Койил колмай илож йук шунча саволга жавоб мани укиб булгунча миям ачиб кетди нима деймиз факат омад чунтакка даромад.

8 Uzbеk   (04-Янв-2014 00:41)
sovol jovobla zo'r bo'ptiyu. Wundo sovol beriwtan kec qopman ((

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 54
Мехмонлар: 54
Рўйхатдагилардан: 0