07:18 Жиноят иши кетишимга охирги туртки бўлганди... | |
Хаммани хабари бор, охирги вақтларда Сайёд
сайтни тарк этади деган гаплар роса гуллаб яшнади. Кимдур бундан хафа бўлса,
хурсандларни хам учраттим. Тинмай телефон қилишар, смсларни хам кўп олдим. Шу
масала бўйича бир ойдинлик киритиш эмаску, умуман тег туги билан қаршилик қилиш
фикри келди))) 2 январь куни азонлаб соат
4:20 да Искандар Шукуров билан махфий план туза
бошладик.. Нима қилиб бўлса хам ўта қайсар одамни фикрини ўзгартиришимиз зарур
эди. Бу ерда шундай катта хавф бор эдики.. хуллас, ўжардан хам ўжарроқ
чиқишимиз шарт ёки Шахло ва Искандар "Байбадооос” ))) Сайёд кетиши хақидаги иқрорликлардан эса бошқалар хам шокка тушишса керак, у хаммасини очиқ айтишга мажбур бўлди. Бу хақида кейинроқ, хозир шу иқрорликка қандай эришганимиз хақида бир бошдан:
Ва нихоят 4 январь Жума куни эрталабдан Қон марказига отландик. Қон марказига кириб келганимизда бизни ўзгача хурсандчиликда кутиб олишди ва у ерда доимгидек биздан бошқа одам йўқ эди.. Доктор ва хамшираларга вазиятни тушунтириб берганимизда улар жуда хафа бўлиб, ўз фикрларини бирма бир билдира бошлашди. Донорлар бўлими бошлиғи эса каааатта қоғозда шахсан Сардор Камиловга илтимоснома ёзиб, албатта фикрларини ўзгартиришлари хақида ўйлаб кўришларини видеоинтервьюда сўрадилар.
Қон марказидан чиқиб, янада мураккаброқ иш, Гемотология институти болалар бўлимига йўл олдик. У ердаги бу вазиятдан хабар топганларни кўрсангиз эди... Беморлар хам бирин кетин чиқиб Sayyod.com ва Сардор Камилов ўз иш фаолиятини хеч қачон тўхтатмаслиги кераклиги ва улар албатта ўз фикрларини ўзгартиришларига ишонишлигини ўзларининг илиқ фикрлари орқали билдиришди. Хохлаганлар эса қоғозларга ёзиб хам беришди... Энди эса кундаги энг асосий вазифамизга хам етиб келдик. Кўчада тинмай қор ёғмоқда. Соат чамасси 15:20 дан ошганди. Шу совуқ хавода бўлсада, анчагина одам тўпланди. Панароқ жойга ўтиб, қоғозларга ёзувларни ёза бошладик. Хаммада хааар хил ёзувлар, лекин асосида бир хил мазмун: "Сардор Камилов, кееетманг!” ))) Хамма тайёр! Кутмоқдамиз… Искандар Сайёдга тел қилиб алдаб пастга чақирди, бир икки кун аввал Сайёддан қорда суратга тушиши учун фотоаппаратидан фойдаланишни сўраган экан, шу бахонани қўлладик. Аввалига Сайёд тушишни истамади, олдиндан огохлантирмайсанми ишлаб ўтирибман, ундан кўра уйга чиқ деди. Амаллаб Искандар кўндирди. Эшик очилди… Чопон ва кепкада Сайёд! Хамма қўлидаги ёзувларни баландга кўтарган, бақиргааан.. Сайёд в ШОКЕ! ))) Бироз тушунмай қолдилар ростдан хам))) Қўлларида ОлмаЧа))) Аввалига қўрқиб кетиб, шоша-пиша: –Бугун мани туғулган куниммас, адашдинглар деди Кейин Иззатиллани кўриб, бу қандайдир лойиха ва "розыгрыш" съемкаси деб хам ўйлади.
Кейин нима бўлаётганини тушунтиришга тўғри келди. Искандар Шукуров сўз бошладилар. Сайёд эса хамон қоғозлардаги ёзувларни ўқиш ва уларни тушунишга харакатлааар билан банд эдилар. Шок холатида хатто қочиб уйга кириб кетмоқчи хам бўлдилару, шунча одам уларни аллақачон подъезд эшиги тагидаги бурчакка тақаб қамал қилиб тургандик))
Плакатлар орасида Сайёдга мен ва Нодира тарафидан тахдидомуз шантаж мисралари битилганлари хам бор эди, масалан "Сайтдан кетсангиз суратингизни катта қилиб қўйиб ХОИН!” ёзуви билан қўямиз ва "Кучли домлага бориб иссиқ совуқ қилишдан хам тоймаймиз” кабилари бор эди. Сўнг сўзни Шохруххоннинг маъмури Иззатилла давом эттирдилар. Шоира ва бастакор Шахноз хам қўлларида қоғоз ушлаб "Sayyod Forever” деганларида, Сайёд "Вой Шахноз, келинг панага, қор ёғвотти, совуқкууу” деганларида, Шахноз "Қоламан деган жавоб олмагунимизгача шу қорда тураверамиз” дедилар ва хамма кулиб юборди. Хамма ўз фикрларини билдирди, икта торт ва бир сумка ширинликлар билан хам аврадик, албатта! (Бусиз бўлмасди хамдеее)))) Шундаааай қилиб, менимча, шу кун олдимизга қўйган мақсадга эришдик деб умид қилиб қоламан ))) энг долзарб куннинг энг долзарб мавзуси бўлган бу - "Сайёдни сайтда қолишига кўндириш” миссияси бўлди. Суратлардан кўриб турганингиздек, пикет қоронғу тушгунча давом этди... Сайёд аввалига хаммаси сизлар ўйлагандек осонмас деб ниманидир яширгандек бўлдилар, кейин хозирча сизлар биланман деб уйга таклиф қилдилар. Лекин фақатгина сайт ходимларигина таклифни қабул қилишди. Шунда охирги қарор ва умуман шу холат юзасидан улардан интервью олдим: Сайёд:- Кошки хаммаси шундай осон ёки мани хархашам бўлса эди... Жиноят ишидан кейин хаммасидан совудим.. Майли бу хақида кейинроқ. Сайтдан кетиш аслида анча аввалдан бери этилмоқда, бундан икки уч йил аввалги Экспрессода хам айтганман, негадир шу йил охиридаги эълоним таъсир қилибди)). Балки 2012 йилда самаралироқ ишладимми, мухлислар шу йилдан орттими билмадим.. Санъат оламидагилар пиар деб қабул қилишди, мана бу пикетниям ха, аниқ реклама дейишлари мумкин, вахоланки мана хамма келганлар кўриб билиб турибди, ўзим шокдаман. Бу сайт фаолиятидан реклама ва пиар керакмас, сабаби сайтдаги мақолалар билан тўйга бориб пул ишлай олмасам, қанақа пиар? Асосийси халқдан эмас, шу шоу-бизнесдан чиққан гап, тор доирадаги фикрловчилар ва ўзи пиар орқали фаолият юритадиганлар билан бахслашиш ниятим йўқ. Сайтни боши оддий блог, оддий хобби сифатидаги эркин ижод, хикоя ва шеърлар бўлгани сирмас. Лекин бора бора мана шу бугунги даражагача етди. Бу албатта зўр ютуқ, умуман журналист дипломисиз эркин ижодкор учун шунча тан олиниш ва тақдирланишлар фантастик холат. ЛЕКИН! Бу иш фидоийликни талаб қилади, доимий ва мунтазам ойлик маош йўқ, узр пулга ўлчаяпти деманг, лекин пул кимга керакмас? Яшаш керакку. Ха, яшириб нима қилдим, бу сайт орқали онда-сонда адашиб қаёқдандир пул тушибам туради, лекин бу камдан кам холат, бу энди ишмасде. Шукр, шу фидоийлик тарафидан, айнан шу фаолият учун мухлислар қулайлик яратганлари, фаолиятимда керак бўлган фотоаппаратдан то бошқа техникаларни совға қилишганини ўзи катта бахт! Хатто телефон рақамларимгача пул тўлаб, мошинада олиб юришдек беминнат хизматларнику айтмаса хам бўлади. Шунинг учунам анча пайт фидоийлик тобора кучайиб бораверди, маъсулият ортаверади ахир. Лекин совғага қараб яшаш ғалатику. Ўзим учун керакли нарса сотиб олганимни эслай олмайдиган даражага етдим, зўр бу албатта, умуман фантастик хаёт рости, совғалар, совғалар, яна қимматбахо кийим кечаккача борди. Қуруқ хурмат ёки кумирлик ортидан яшай олмайманку. Ўзим ишлашни истайман, сайтдаги фаолиятим куну тунимни олса хам, жиддий қабул қилолмайман. Уйланмагунимча хатто шахсий хаётим хақида ўйлашга хам вақт бўлмаган бу фаолият орқасидан яна айбловлар, тухматлар кўпаявергач, шартми шу нарса деб ўйланибам қолдим. Охирги кучли туртки жиддий бўлди... Ана биттаси мани сайтим номини сотиб 50.000 долларга яқин пулга бир хонандани чув туширди. Натижада қамалиб кетди...янги йилниям уйида кутолмади... Керакми шу манга? Рахмим келадиде барибир... Биттаю битта ўғил. Тўғри, айбига яраша олди, лекин хаммаёқда Сайёд, Сайёдга бунча пул, Сайёд мана буни ваъда қилганига шунча доллар деган ёзувларни кўриш манга осонми? Яна юқори муттасадди идоралари номлари билан боғланиб кетилган эххей... У қайси хонанда ва ким фирибгарлигини хозир айтолмайман, хукм чиқсин аввал. Хозир тергов жараёни. Яхши, мард экан , бошиданоқ хаммасини тан олиб фирибгарлик қилгани, шунчаки номимдан фойдаланганлигини терговдаям айтиб келмоқда. Мани ўзимми устимдан ёзиб иш қўзғатилганда бошқа гап эди, чунки бунақа нарсаларга иммунитетим жуда кучли, фаолиятим даврида кимлар устимдан рувдма рувд қоғоз кўтариб юрмади, Райхониям, сохта продюсер Феруза Муродовадан тортиб хонанда Абдулазиз Каримгача. Бу нарсалар қайтанига манга куч беради, янада ишлаб, янада ижодга шўнғитади. Мана исботи сайт қайтанига янада юқорига интиляпти. Лекин бошқа одам қамалиб кетиб , яна у ерда мани номим бўлғангани бу бошқа нарсаде... Хақиқат барқарор топгани билан, ха ана , соққани бирга қилиб, ўзи оппоқ қолиб, бир болани жувормаг қилиб юборди-дейдиганлар топилмайди дейсизми? Кимга нимани исботлайсиз? Жиноят ишини сайтга қўя олмайманку. НОМ! Номи улуғ (спонтом) супраси қуруқ бу ном борган сари мана шу холатларга етяптганида кетишим энди зарурлигини сездим. Маъсулият ўз йўлига лекин мана бундай ишлардан кейин маъсулият кўринмас экан. Ишлагизам кемий қолади... Хозир фақат бошлаган видеоларни монтажи билан куним ўтмоқда, ШАНТАЖ, АСЛ ХОНАНДА ва САЙЁД-ШОУларни монтажини қиляптгандим. Ахамият берган бўлсангиз шоу олами янгилигию, сайтга доир ижоддан совигандим. АММО! Сайтдаги йил сўнггидаги эълонимдан кейин, ёнимда кимлар бўлган бўлса, хаммасини кўришди билишди, қайси тадбир бўлмасин, камида битта одам бўлса хам келиб, сайтдан кетмаслигимни айта бошлади. Кўча куйда хам сўрашиб шу нарсани айта бошлашди, почта ва однодаги хатларнику умуман айтмаса хам бўлади. Кечагина менга ёв қараб турган баъзи тв каналларидаги ходимлар хам кетмаслигимни айта бошлашди...қўнғироқлар эххей. Мен билан таниш одамларга хам қанчаси кетмаслигимни айтишгани, ёрдамчим Шахлони телефонику умуман тинмаётгани ман учун умуман кутилмаган холат бўлди. Шу бугунам олдимга келаётган дўстим Искандар : Кўчада бир мухлисанг тўхтатиб, йиғламсираб кетмаслигингни илтимос қилди, мени сен билан суратимизни сайтда кўрган экан-дейди. Бугунги бу пикет эса умуман шокка туширди. Фанклубдагилар билан бир қаторда Шохруххон продюсери Иззатилла, Шербек Шодиев продюсери Искандар ва хонанда бастакор ва шоира Шахнозлар хам шу совуқда келиб, иштирок қилиб, айтган гаплари мани жудаям уялтирди. Вазиятга бошқача қарай бошладим. Савоб ишни бошлаган, ярим йўлда кетиши гунох дейишди хам, сен учун хоббидек нарса аслида қай даражага етганини ўзинг сезмайсан, одамларни ўргатдинг шу сайтда, кимдир ўзига нимадир олиши, пикетдаги мухлисаларни кўз ёшлари ва ўзинг йиққан форум жамоасидаги қора кўзларни ташлаш энди инсофданмас деган гаплари қулоғимда хануз жарангламоқда. Айниқса шифокорлар ва бемор болакайларнинг оналари ёзиб юборган хатлари, бугун қон топшириш марказида кутишгани бу хаммаси мани қўрқитиб юборди... Нима қивомман ўзи деб ўзимга савол беришга ундади. Бу йилдан бошқа сохами ё бошқа шу оддий бизнес бўлсин, барибир ишлашни бошлайман...Лекин, шу эълонимдан то бугунгача олган хатларим, одамлар муносабати ва шу пикетдан кейин сайтни тарк этишим рости хам инсофдан бўлмаса керак. Кучим ва вақтим етганча сизлар биланман, лекин асосий вақтимдан бўш пайтимдагина. Билмадим аввалгидек берилиб ишламаслигим сайтда билинар балки, билмадим, хар холда одамларнинг бу қадар, бундай масштабдаги талабларидан юз ўгиролмайман. Шу сустлик сезилмаслиги учунам ижодий гурух йиғаман, лекин рахбар сифатида қолиб, ижод ва кучим етганича ишлайман. Ўзим йиққан фанфорум учун хам албатта маъсулиятдаман. Сизлар биланман! Рахмат, борийларга шукр! Албатта шуни хам алоҳида айтиб ўтмоқчиман, агар хаво бундай даражада совуқ бўлмаганида сафимиз анчагина кенг бўлар эди. Чунки бизни яъни Сайёдчиларни қўллаб қувватлашга Шохруххоннинг фан клубидан бошқа фан клублар хам, Шахзода, Лола, Беном фан клублари ва хатто Райхоннинг мухлислари орасидан хам "Биз хам Сайёдни кетишини истамаймиз” деганлар хам бор эди. Уларга хам рахмат! Алохида рахмат албатта Шохруххоннинг фан клубига. Кун хизматчилари: Искандар, Нодира, Дониёр, Зухрахон ва албатта камина Шахло Қодирова ) Видео ва суратлар муаллифи Сарвар Зохидов. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15341 |
Чоп этди: writer
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 61 | 1 2 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |