Шахзода, Алишер, Зарина, Халима ва Якзон акциямизда! Hayriya| Akciya | Tadbir
Шахзода, Алишер, Зарина, Халима ва Якзон акциямизда!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
ВИДЕО пастда

Рамазон ойи муносабати билан бир оз дам олган акциямизни, сентябрьнинг икл жумаси: 7 сентябрьда давомладик! Бу сафар қон топшириш марказида бизларни актриса Зарина Низомиддинова ва хонанда Шахзода кутиб олди. Шахзода мазкур акциянинг илк бошлаган даврларида фаоллиги билан ажралгани ёдингизда бўлса керак.

Бугунги кунгача қон топширган иштирокчилар ва шу куни қон топшираётганларни қўллаб қувватлаб, моддий хайрия тадбирида қатнашган Шахзода, тақдирлаш маросимизда хам қатнашиб, бугунги кунгача қон топширган иштирокчиларга браслетларни тақиб қўйди.
Бунда унга актриса Зарина Низомиддинова хам кўмаклашди.
Уланинг қўллаб қувватлаш сўзлари ва мазкур тақдирлаш маросимини видеода томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Акциямизни ширинлик билан қўллаб қувватлаган Якзонни ширинликларига биринчилардан бўлиб ўзим хамла қилдим)))

Сайтимиз фанклубидан қизимиз ва Сардор Рахимхон фанклубидан йигит қон топшириш пайти.

Акциямизни  қўллаб қувватлаш ва моддий хайрия турида қатнашиш  учун Алишер Файз хам ташриф буюрди.

Музаффар Каримов хозирда  хонанда Шухрат Вохидовнинг маъмури . Аслида Музаффар билан у Улуғбек Отажоновда маъмур бўлган пайти бирга ишлаб танишганмиз, у хам ўзимнинг Бодомзор махалламиздан. Суратдаги қон топширган қиз Беном гурухи ва Сардор Рахимхон фанклубидан. Сайтимиз логотипидаги йигит эса иккинчи маротаба қон топшириши, у сайтимиз фанклубидан!

Ширинлик наркотиким эканлиги сир эмас)))) Қон топширганлардан кўра ўзим кўпроқ гемоглабинландим шекил))

ФанФорум рахбари Шахло эса буни кўра олмай, мендан шоколадларни тортиб олишга анча уринди.))

Зухрахон сайтимиз фанфорумидан, акциямизнинг моддий хайриясининг иштирокчиси.

Бу сафарги йиққан хайрия маблағини санаймиз...

Шу куни Шохруххон фанклубидан йигит ва қизлар яна бир бора ташриф буюриб, қон топшираётганларни қўллаб қувватлашди. Бу юракчани айнан Шохруххоннинг фанклуби рахбари Гулноза (Лотос грей) совға қилди.
Шунингдек Шохруххонинг продюсери Изатилла хам "хорманглар"га келиб кетди)))

Асл хонанда реалити шоуимиз иштирокчиси Жахонгир Султонов хам акциямизни қўллаб қувватлагани келиб, қон топшираётганлар хонасида жонли ижрода куйлаб берди!
-Овозинг зўр экан болам, радиода эшитгандек бўлдим дейди бир хамшира аёл. Қўшиқ куйлаб бўлганидан кейин олқишлар самимий ва дилдан бўлди.
Видеода томоша қиларсиз.

"Ўзбегим таронаси" радиосининг собиқ бош мухаррири журналист Сайёра Рўзиқулова акциямизда қон топширмоқчи эдию... афсуски, гемоглобин кўрсатгичи паст бўлганлиги сабабли, шифокорлар унга қон топширишни таъқиқлашди.
Ноябрь ойларида никох тўйи бўлиши кутилаётган Сайёра, гемоглобин кўрсатгичини кўтариб, акциямизга қайтишини маълум қилди.

Сайтимиз фанфоруми вип гурух иштирокчиси ва рўйхатга олиш бўйича модераторимиз Анварбек менга мана шундай пуштиранг 4ГигАлик флешка-браслет совға қилди.))) Фахрий инсон браслетимиз хам пуштиранг, бу совға хам, ишқилиб пинкбой бўлиб кетдим бору...)))



Қон топшириш акциямиз тугаётган пайти шошиб Халима қизиқчи келиб қолди.

Қон топшириш акциясини ўтказиб, анъанага кўра Гематология институтида моддий хайрия тадбирига кетаётганимизни билган Халима, бу тадбиримизга ўз хиссасини қўшиб, Фахрли инсон браслети сохибаси бўлди!

Хоним Юлдуз Ибрагимовна фанклубидан йигитлар, манзилни адаштириб юборганлари туфайли бироз кечикиб қолишди... келаси ой улар билан яна учрашармиз.

Фахрли инсонлар қон топширишни уддалашди! Урра!

Гематология инситутида йиғилган хайриядан 5дона Аспаргиназа сотиб олган пайтимиз, сайтимиз мухлисларидан бири шифохонага ташриф буюриб, дорилар сони биттага ошишига сабабчи бўлиб браслет сохибига айланди.

Лейкемия билан оғриган болакайларга дориларни топширар эканмиз,  таъсирланган Якзон кўз ёшларига базур бархам бериб турди.

Актриса  Зарина Низомиддинова даволанаётган болакайларни бир қанчасига совғалар тақдим этди.

актриса Зарина Низомиддинова хам энди фахрли инсонлар қаторида!



Якзон фахрли инсон браслети сохиби.

Хар бир тадбиримизда хизматда бўлиб келаётган Канизанинг продюсери Мурод Мадрахимов ва Шербек Шодиев хамда Фаррух Соиповларнинг маъмури Искандар Шукуровга миннатдорчилик билдирамиз!

Фанклубларда хизмат кўрсатган иштирокчи, браслетимиз сохиби Иззатга каттакон рахмат! Ташкилий ишларда у аъло йигит!

Шунингдек менинг фахрли фанфорумимдан яна ва яна ғурурланганимни хам эслатиб ўтмоқчиман!
Барча қўллаб қувватлагани келган ва ширинликлар келтирган  фанфорумчиларга каттакон рахмат!
Сизлардан мен хамиша ғурурланаман, сизлар борки шундай лойихаларни уюштиришда давомлайман, мен сизларга суянаман, сизларга ишонаман ва борингизга шукур дейман!
Сизларни жудаям яхши кўраман ва қадрлайман!


Мана шу "Фахрли инсон" браслетини сотиб олинг, ва лейкемия билан оғриган болакайларга ёрдам берган бўласиз! Сотувдан тушган барча пулларга лейкемия билан оғриган болакайлар учун қимматбахо Аспаргиназа дориси сотиб олинади!
Унутманг, Лейкемия касаллигидан айнан мана шу дори туфайли соғайиш мумкин!

Браслетлар бўйича мурожаат учун тел: +99894 644 67 11


Барча қон топширган "Фахрли инсон" браслети сохиблари!

Урра! Биз буни ЯНА уддаладик!

Бу ерда бир нечта иштирокчи иккинчи маротаба қон топширяпти. Сизчи?

Келаси ойнинг илк муборак жумасида учрашгунча!


Видео: (Халиманинг "подручка"си нархи, Шахзода, Алишер Файз, Зарина ва Якзон тилаклари, "Асл хонанда"чи Жахонгир жонли ижроси)

Ютубда томоша

Майтуб тасиксда томоша

Тасиксдан кўчирмоқ 139мб 

Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 80мб 

08-Сен-2012 06:23
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : qon, Faxrli inson
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Anv@rbek   (08-Сен-2012 06:50)
Ushbu aksiyada imkon qadar qatnashayotganlagra va ayniqsa uning muallifi Sardor akaga minnatdorchilik bildiraman.
Mana 3-turni ham muvofaqqiyatli o'tkazib oldik, aksiya ko'lami yanada kengaymoqda bu quvonarli xol. Biz erishmoqchi bo'gan marralar yanada ulkanroqdir...
Nima ham derdim, ushbu aksiya atrofidagi barcha barchaga bir ovozdan kottakon RAHMAT!

2 Zinnura_K   (08-Сен-2012 07:47)
ha kechagi aksiya juda juda zo'r bo'ldi

3 Giyos   (08-Сен-2012 07:58)
Aksiyadan qatnashgan va uni qo'llab quvvatlagani kelganlarga koottaa rahmat.

4 Jumpingjiang   (08-Сен-2012 07:59)
Haqqati juda tasirli, Ollox shifo bersin,Ishlarizga hamisha omad

5 MiSs_DiLfUzA   (08-Сен-2012 08:30)
Акцияда катнашган барчага ва Сардор акага котта рахмат бор булинг...
Кандай бахтли инсонлар браслети борлар)) я тоже хочу..

6 Bankir   (08-Сен-2012 08:37)
Sardor aka sizga gap yöq . . wunaqa xayrli iwlarni amalga owirib yuribmiz. . . Bunisiga afsus boromadim. . .keyingisiga albatta boraman. . .

7 Nodir   (08-Сен-2012 09:13)
ALLOH ROZI BO'LSIN!!!

8 Dinora_Golden_Girl   (08-Сен-2012 09:31)
Man borolmadim, bundan judayam afsusdaman. Ötgan safar topshirudim, bu safar ham albatta boraman duvdim. Afsus... Barcha qatnashganlaga Ollohim Madadkor bölsin! Fan club molodes - Biz bir oilamiz!!!

9 Nur_Horazm   (08-Сен-2012 09:41)
Biz shunday savobli ish qilganimizdan faxrlanamiz...! Urraaaa..

10 Dilrabo   (08-Сен-2012 10:49)
Allohim ushbu xayrli ishning ajru-savobini köpaytirib dargohida qabul qilsin! Bu xayrli aksiyani moddiy va ma'naviy qöllab quvvatlab turadigan insonlarga ikki dunyo saodati nasib etsin!) Alisher Fayz Mardu maydonda aytgan Ona haqidagi muvaffaqiyatsiz "ögay" qöshig'idan söng,Mustaqillik tantanasida kuylagan Vatan qöshig'i juda ajoyib chiqibdi.Mana bu ijod namunasi haqiqiy Alisher Fayzniki desa böladi.Savob ishga bosh qöshganliklari esa tahsinga loyiq!)Mashhurmi yoki mashhurmasmi kimki,bu ishga öz hissasini qöshgan bölsa,BARAKA TOPSIN!)

11 Majnun   (08-Сен-2012 11:16)
man shu akciada qatnashdim . shunaqa sayyodga o'xshagan savobli akcialani o'tkazadigan odamlar ko'paysin, barchaga raxmat Шахзода, Алишер, Зарина, Халимаlarga.... .....

12 87-91   (08-Сен-2012 11:25)
Prosta Qoyil!

13 VENENA_89   (08-Сен-2012 11:46)
"Фахрли инсон" браслети
сохиблари! Tabrikliman! smile

14 Dilshod_A   (08-Сен-2012 13:06)
Faxrli inson brasleti soxiblarini tabrikliman kelasi oy safimiz bundanam ko'paysin

15 zahid   (08-Сен-2012 13:36)
Тушунмадим Зарина Низомиддинова ўшатни ўзида кийим алмаштирдими бошида бошқача кийимда эди кейин бошқача. умуман олганда офарин сизларга. саййод сайтизда Алишер Файзни юксак унвон билан табрикламаган бўлсангизда у ташриф буюрибди шуни ўзи бир яхшиликка яхшилик маъносини билдиради. Тарнбияси яхши инсонлиги кўзидан кўриниб турибди Озодбекни тарбиясини олганде. Хайрия ишларингизга омад тилайман. Фақат танқид ва ғийбат эмас мана шундай савобли ишлар қилишингиз мени қувонтиради.

22 Anv@rbek   (10-Сен-2012 23:35)
Zohid aksiya 2 qismdan iborat.
1) Qon topshirish(14:00-16:00)
2) Dori-darmon topshirish(16:00-16:30)
Ya'ni 1-qismda Zarina boshida qatnashdi, keyin uyiga borib kelib, 2-qismda qatnashdi

16 QOQONUZ   (08-Сен-2012 14:52)
men hamma "Faxrli inson" brasletini olgan odamlarni hammasini tabriklayman men qatnawardimu meni yowim yetmidida meni yowim 12 yow lekin oliwni iloji bolsa aytinglar mengaham

23 Anv@rbek   (10-Сен-2012 23:37)
QOQONUZ brasletga ega bo'lishni istasangiz +998 94 644-67-11 raqami bilan bog'laning, sizga qanday qilib ushbu brasletga ega bo'lishni batafsil tushuntirishadi.

17 zılola   (09-Сен-2012 04:23)
HAMMA CHIROYLI IBOLI KIYNGAN HAR HOLDA UZBEKLGIMIZII UNUTMAGANN KIZLA.ISHILGA OMAD ALLAH ROZI BUSINN SAYODD

18 ziyovuddin   (09-Сен-2012 08:42)
shunchalik odamlarni yigib,hayrli ishga qol uribsiz,ollohning sizga rahmadlari bolsin,sizga hurmatimiz baland,SAYYOD COM VA SARDOR AKA........

19 Anv@rbek   (10-Сен-2012 03:36)
Sayyod.uz sayti va fan-clubiga a'zo bo'lishda samimiy yordam xizmati.
@mail: "Forumiston@mail.ru"
odno: "Anvarbek Sayyod FC and Yoshlar TV Server"

20 David_Bakiev   (10-Сен-2012 04:37)
Хоть какое-то польза от наших "звезд".А то совсем ЗАЖРАЛИСЬ!

21 Zuxraxon   (10-Сен-2012 21:47)
Aksiyada qatnashgan kishilaga kotta raxmat. Shu xayrli ishlani tashkillashtirgan Sardor aka, sizga raxmat.! Siz, shu saytiz borki biz bormiz bizi bir oiladek qilib yig'gan inson sizsiz. Biz xam siz bilan faxrlanamiz va xurmat qilamiz..

24 Фиғон   (14-Сен-2012 19:52)
Менимча Топ-14 файлидаги гўзаллар мақомига биринчи ўринга актриса Ойдин Юсуповани қўйиш керак! Ойдинда соф ўзбекона қиёфа ва қадди-қомат бичими бор. Райҳон ва Шаҳзода ( Мусаева)ларда оврўпоизмга интилиш ҳисси кучли,улар миллий тилимизни яхши билмайдилар, бу ҳол уларни ўзбек гўзали рейтингига чиқишига монелик қилади. Райҳон чеҳрасида уйғурча белгилардан ҳам кўра татарча белгилар кўпроқ, Шаҳзода Матчоновада эса туркманча. Ўзбекистонда бетакрор гўзал қизлар жудаям кўп, лекин уларни кўпинча оилавий шароитлари туфайли ҳеч ким рўёбга чиқармайди ва билмайдилар. Жозибали ўзбек аёллари қаторига Мадина Мухторовани қўшиш мумкин. Гўзаллик ва мафтункор аёллар ҳақида гап кетганда ўзгалар борасидаги фасод гапларга жой бўлмаслиги керак.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 36
Мехмонлар: 36
Рўйхатдагилардан: 0