1-июнь "Фахрли инсон" хайрия лойихаси 3 йиллиги хамда "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" кунидаги байрам тадбиримизга қон топшираётганлар ва бемор болакайлар учун мехмонлар турли совғалар билан ташриф буюришди. Кимлар вилоятдан "мозор босди" нонлар, болакайларга мумкин бўлган ширинлик, печение, кийим-кечак, ўйинчоқ ва кимлар хаттоки мана шундай махсус тортлар билан ташриф буюришди:
Асрор ва Ахмаджон сайтимиз ва унинг фахрли лойихасига махсус торт тайёрлатиб келишибди:
Бу эса Муниса Ризаеванинг фанклубидан совға:
Муниса ва унинг фанклуби тадбир давомида уни тантанавор тарзда топширди
Тадбирда мехмон бўлганлар ўз совғаларини байрам нишонлаётган болакайларга тарқатиб туришди.
Шайҳонтоҳур тумани "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди имом ноиби Қосимхон Бойхонов бошчилигида “Muxlis.uz” сайтининг беш нафар ходимлари донорлик қилишди. Шу билан бирга, акцияда “Muxlis.uz” сайтининг юзга яқин футболкалари тақдим этилди ва бемор болаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Фанклублар хам болакайларга совғалар улашди.
Тадбирда иштирок этган "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, футболчилардан Темур Кападзе, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Икром Алибоев, Салим Мустафоев лейкемия билан оғриётган болаларга клуб томонидан тайёрланган совғаларни топширишди. Шунингдек, жамоа сардори Темур Кападзе саъй-ҳаракатлари билан бемор болаларга кетадиган дори-дармон учун жамоа футболчилари маълум миқдорда пул йиғиб беришди.
championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ташаббуси билан тадбиримизга спортчилар ташрифи амалга оширилган бўлиб, Нодирхўжанинг ўзи тадбир давомида ўзига хос конкурс ўтказиб, футбол мавзуси бўйича бир қатор қизиқарли саволлар билан болаларга мурожаат қилди. Саволларга жавоб топган болакайлар футболчилар тарафидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда шунингдек, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Олмалиқ", "Қўқон-1912" вакиллари ҳам иштирок этиб, шифохонада ётган беморларнинг кўнглини кўтаришди.
"Насаф" ПФК маъмуриятидан:
Футболчилар шифохона ходимларини хам совғасиз қолдимади ва болалар бўлимига телевизор совға қилишди.
НилуФар маъмури хонанданинг хайриясини келтирди, хонандани ўзи бетоб бўлгани учун иштирок эта олмабди.
Шу кунги қон топширган қахрамонларимиз:
Шоу-бизнес оламидан қон топширганлар рўйхати:
Sayyod-медиа ва Sayyod.com фанфорумдан қон топширганлар :
Махмуд Номозов фан клубидан
Райхон фан клубидан :
Юлдуз Усмонова фан клубидан
Жасур Гаипов фан клубидан
Майсара фан клубидан
Ва бошқа соха вакилларидан шу куни қон топширганлар:
2012 йил 1-июнь куни старт олинган "Фахрли инсон" лойихасидаги қон топшириш акциясида биринчилардан бўлиб ғоя ва лойиха муаллифи сифатида ўзим хам қон топширгандим. Шу-шу хар 1-июнь куни қон топшираман. Мана бу йил 4-чи маротаба топширишим)
Қон топширмоқчи бўлганлару аммо гемоглабини тўғри келмаганлар орасида хонанда Саида хам бўлди. У анчадан бери лойихада қатнашиб қон топширишни истаганди.
Умумий 67 та донор қон топширди
Sayyod Фанфорумидан Эъзозхон, Асрор ва Ахмаджон (Логотипли тортлар), Джуманиёзова Дилдора, Зухра, Дилшод, Райхон, Муниса Ризаева фан клуби, Хаитметова Дилафруз, Юсупов, “Бунёдкор” футбол клуби, Билолхўжа, “Ўзбегим” салони, Дилфуза, Шахноза ва Анвар, Муслима, Muhlis.uz сайти, Толипова Дилрабо, Шахноза ва Мафтуна, MyShop Шахноза 1-июнь кунидаги “Фахрли инсон” хайрия тадбирининг “Бар” хомийлари ва болалар учун ширинлик ва кийимлар олиб келишди.
Моддий хайрия:
Умумий 22.200.000 сўм
Йиғилган суммага болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтожлар учун дорилар шифокорлар тақдим этган рўйхатга асосан тўлиқ ва тўкис сотиб олиниб, доимгидек беморларни ўз қўлларига шахсан топширилди!
Хурматли қон топширган ва хайрия қилганлар! Мазкур фотохисоботимиз билан хар бир топширилган қон ва сумма учун жавобгар эканлигимиз учун доимгидек бу маъсулиятли вазифани гувохлар олдида ўтган хисоботини хам суратлари билан очиқчасига тақдим этмоқдамиз. Бу билан нафақат иштирокчи фахрли инсонларимиз балки халқ олдида хам хисобот жавобини беришимизни лозим деб топамиз!
Хар бир томчи қон ва сумма тийин тийинигача ихлос ва ният қилиб топширганингиз манзилига етказилганига хотирингиз жам бўлсин ва энг асосийси Аллох ўз даргохида савобли ишингизни қабул қилган бўлсин!
"Фахрли инсон" лойихаси тарихидаги қон топширганлар ва йиғилган сумма миқдори борасида рекордлар лойихамизни шу кунги 3 йиллик байрамида янгиланди!
67та донор ва 22 миллион 200минг сум!
Келаси ойнинг илк жумаси Рамазон ойига тўғри келгани боис қоидамизга кўра "Фахрли инсон" лойихаси фақат бир турда: моддий хайрия билан ўтади, келаси ойдан эса яна қон топшириш билан бирга икки турда ўтаверади.
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Абдурахмон Содиқов.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Sayyod akani bu ishlari uchun men O'zbekiston tarixiga kiritgan bo'lar edim!
O'zbekiston Qahramonlaridan bir shubhasiz Sayyod!
(Ba'zan ayrim hollarda qattiq tanqid qilaman,lekin juda ko'p holda lol bo'laman ezgu ishlariga bu kishini!)
5,10... yilliklarini nishonlash ham nasib qilsin.
Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим. Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.
Judayam hursandman Shu tadbirda ishtirok etkanimdan
Изохлар модератори Bek8111
Бу хамманиям кулидан кевурмиди.
Так что уйлаб курин.