14:06 Эртага 1-май "Фахрли инсон" | |
Эртага май ойининг илк жумаси 1-май куни "ФАХРЛИ ИНСОН" лойихаси давомланади! Хайрия, савоб ва яхшилик чоррахасида учраштирадиган бу лойихада имкон қадар иштирокингиз мухим! Ким қон топширсин, топшира олмаса қон топшира оладиган танишини олиб келсин, ким имкони бўлса моддий хайрия билан қимматбахо дорилар сотиб олиш учун хисса қўшсин ва бу хаммасига хам имкони йўқлар шунчаки келиб бизлар билан елкама-елка туриб хизматда бўлиш хам хисса қўшиб ёрдам бўлади. Келаётган одамларни рўйхатлаш, кутиб олиш, кузатиш ва хоказоларга хам одамлар керак бўлади. Лойихамиз кун давомида икки турда ўтишини инобатга олса , кимлардир қон марказида ва кимлардир эса болалар шифохонасида ёрдам бериб туриши керак бўлади.
Айтганча! Доллор ёқувчи Анжану Тошкенлила ! Эсингиздами? Кутамиз а?))) Сизларни қаторингизга мошина тепонғичлаям кирди)) Келмаганларга биздан видеожавоб бўлишини кутасизлар!) (Ўша гап-ўша гап: уялмай кевуринглар, аноним қолишингизга ваъда! Шунчаки келиб ўзимга айтсангиз кифоя, расмгаям олинмайди видеогаям, хайриянгизни ташлаб кетасиз тамом! Ёки истасангиз айбингизни қон билан ювиб дегандек))) қон топширсангиз хам бўлади. ) Хуллас, бекорчи , увол ва сарф-харажатни хуш кўрадиганларни ХАМ савобли ишда кутамиз!
ШУНИНГДЕК!!! Хурматли ва қимматли санъат ахли! Хонандаю, актер, сухандону журналист ва оператору режиссерлар! Бу хайрия акцияси! ОЧИҚ!!! Хечким алохида таклиф этилмайди ва шу сатрларни ўқиб УҚИБ, савоб олдида (балки) ғурурини четга суриб келганга икки карра хурмат ! Бу Сайёдни шахсий тўйи ёки шахсий байрами эмас, бу бемор болакайлар учун хайрия тадбири, биз бир сабабчи хизматдагилар холос. Бу тадбирга таклиф қилинаётгану аммо йиллаб ўзини "овотган" машхурларга алохида тегишли бу сатрлар!
МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;
-Қон топшириш бўйича маълумотлар: 2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.
Барча топширилган қонлар хужжатланиб расман бемор болакайлар номига ўтказилади. 4. Қон хар бир донор(қон топширувчи)дан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди. Лойиха бошидан бери 8-12 мартта топширганлар хам бор.
-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар: Ва энг асосийси тарғиботи акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 54301 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |