Бош сахифа » 2015 » Июнь » 14 » Донорлар куни байрамидан ФотоВидеорепортаж!
01:19
Донорлар куни байрамидан ФотоВидеорепортаж!

 

14-июнь Халқаро донорлар куни муносабати билан Тошкентдаги  Республика Қон қуйиш марказида 13-июнь куни байрам тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14-июнь санаси якшанба кунига тўғри келгани сабабли шанба куни 13-июнь куни тадбир бўлиб ўтди. 

 

 

Мазкур тадбирнинг хамкори хамда ахборот кўмаги сифатида сайтимиз хам иштирок этди. 

 

 

Бошловчиликни ушбу даргохда "Фахрли инсон" орқали  тобора медперсонал орасидан жой олишни бошлаётган  актер Адиз Ражабов олиб борди.  

 

 

Бир неча бора қон топширган актер Адиз Ражабовнинг хам бу кун байрамига айланди.  

 

Тадбирни Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори Саидов Аълонур Бахтинурович , шу кунги йиғилган фахрли донорларга табрик ва тилаклари билан очиб берди. 

 

Тадбирни хонандалардан Манзура очиб берди. Эрталабки соат 10:00дан бошланган ушбу тадбир шу кунги хизматдаги артистларимиз учун росмана мураккаб ва мушкул хизматлигини шоу-бизнес олами жуда яхши билади. Тонг ёришаётганида уйқуга кетадиган санъат оламининг деярли 95 фоизи  бу пайтда  эндигина уйқуни нақ ўртасига келган бўлади. Балки шу сабабдир, тушдан кейин инстаграм оламидаги сахифамиздан  бу тадбирдан хабар топган кўплаб шоу-бизнес вакилларию хонандалар "бизларни нега таклиф қилмадинглар?" дея хафа хам бўлишди.  Шу фурсатдан фойдаланиб, мазкур тадбирнинг ташкилотчиси Қон маркази бўлганини хам айтиб ўтиш керак, биз эса юқорида айтганимиздек хамкор ва ахборот кўмаги сифатида қатнашдик. Бошқа тарафдан "Фахрли инсон" лойихасининг 3 йиллик байрамида кўринмаган ва ёки кўринмай қолганлардан таркиб топган шу кунги артистларимиз йиғинмаси балансни тўғирлади хисоби)

Хуллас,   Манзура қўшиқни бошлар экан рақсга чорлай туриб "агар эрталабдан буни иложиси бўлса" деб қўшиб қўйганини фақат мен тушундим чоғи ўзиям роса кулибман. Яна қон гурухи тўғрисидаям нималардир деди))) яхши қон гурухи тиладимией))) Халигача эсимдан чиқара олмаяпман. Видеода кўрарсиз)  Кетар чоғи эса халиям уйғонмаганлигини айтиб, нималардир деганини ўзи хам тушунмай, уйқусираб амаллаганини айтиб ўзи хам кулади. Шу сабаб хам шу кунги хизматдаги  хонандаларимизга яна бир бора хурмат. 

 

Шунингдек Қон қуйиш станцияси бош шифокор ўринбосари Чупрова Валентина Александровна,  илмий ишлар бўйича директор ўринбосари  Махмудова Азиза  Жумановна ва бош шифокор Мўминов Бахром Истамовичлар сўзга чиқишди.  

 

Умар Шамсиев мархум Мухриддин Холиқовни "Боқма" қўшиғини қайта куйлаганини шу куни билдим. Шунингдек  Яминов деганини хам шу куни кўрдим. Исми Ботир экан. Ёмон бола бўлмаса кере, келиб салом бериб кўришдику))

 

Донорлар бўлими бошлиғи Пўлатова Мукаррам Набиевна. 

 

Алишер Рўзметов 

 

Хусан 

 

Шахсан биз учун кутилмаган сюрприз. Тақдирлаш пайти келиб биринчилардан бўлиб сайтимиз Ўзбекистонда донорлик харакатини  ривожлантиришдаги алохида хиссаси учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

 

Бу sayyod.com ва sayyod-media ходимлари ва албатта Sayyod.com/forum ФанФорум хамда бизга хизматию қўллаб-қувватлашини аямаган кўплаб яхши инсонларни биргаликдаги эришилган хизмати натижаларидан бири! Хали хаммаси олдинда! Шундай синмас ва енгилмас куч бўлган одамлар  мен билан бирга  экан, олдинда юксак ғалабалар бизники! Урра!) Шукр!

 

Рамзий совға логотиплик лаган...адашмасам унга қўлда чизилган. 

 

Шунингдек донорлик харакатига муносиб хисса қўшган яна бошқа ташкилотлар Чегара қўмитасидан тортиб то ўқув муассасалари рахбарларига хам шундай фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди. 

 

 

 

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Губайдулин Рустам Юнусовичга хам )

 

Албатта  қон топширган донорларга хам совғалар топширилди.  

 22 йилдан бери қон топшираётган донорлардан то 32 маротаба қон топширган донорларгача!  

 

Кўп маротаба қон топширган донорлар орасида сайтимиз фанфоруми рахбариятидан (komol_76) Камолиддин Салимов хам тақдирлангани жамоамиз ва фанфорумнинг шу кунги икки карра хурсандчилиги бўлди.  

 

Санъат оламидан донорликни жонкуяр тарғиботчиси ва бир неча маротаба қон топширган вакили сифатида актер Адиз Ражабов хам тақдирланди. У хам кутмаганди)

 

2012 йилдан бери қон топшириш акциясини ўтказаётган "Фахрли инсон" лойихаси Ўзбекистон тарихида қон топшириш тарғиботини ўтказаётган биринчи лойиха  эканлиги сир эмас. Шу қаторида бу борада давомчимиз сифатида 2014 йилдан бери биз каби лейкемия билан оғриган болакайлар учун қон топшириш ва моддий хайрияни амалга ошираётган "Делай добро" русийзабон акция тури ходимлари хам шу куни  тақдирланиши керак эди, бироқ улар шу куни етиб кела олишмагани боис совғалари уларга етказилиши  маълум қилинди. 

 

Ойбек ва Нигора 

 

 

Тадбирнинг росмана файзли нуқтаси хонанда Масрур Усмонов бўлди. Хонандани даврини эфир орқали аниқлаш бугунги кунда мураккаб иш. Бир радиода ўзини суюмли ёки шахсий лойихалари юқори рейтинг сифатида сингдирилса, бошқасида мутлақо бошқа рўйхат эканлиги сир эмас. 

Артистни файзини тўю тадбирда кўр дегани шу бўлса керак. Тадбирга медперсоналдан Юлдуз исмли қиз Масрур Усмоновнинг "Ўпасим галди" қўшиғига хоразмча рақс тайёрлаб келган бўлиб, орада қўшиқни қўйиб бериб рақсга тушиб бермоқчи эди. Масрур Усмонов тадбирга келганида Юлдуз учун кутилмаган сюрприз бўлди. Йиғилганлар эса Масрур ўз раққосаси билан келди деб ўйлашибди. "Бизни составдан эмас" дея хазиллашар экан, у қизга алохида чин дилдан  ташаккурини айтиб олқишлаб қўйишни сўради. 

 

Масрур қўшиғига хаттоки Адиз хам чеккада жим қараб тура олмай рақсга тушиб кетди. Масрурни медперсонал қўйиб юборгиси келмай яна қўшиқ сўрашди.Видеодан кўрарсиз.  Бунақасини камдан-кам бўлсада концертларда кўргандим, тўйда хам учраши нормалроқдир, бироқ тадбирда биринчи маротаба кўришим.  Талабларга биноан яна қўшиқ куйлашни бошлашдан аввал шукроналик сўзларини айтади: "Авваламбор халқ шунчалик сўраганига шукр". .. Аммо негадир туркча (адашмасам Кандирамассан бени)  қўшиғини плагиати бўлган  ўзбекча "Икки икки"  қўшиғини куйлади. Вахоланки одамлар унга "Онажоним"ни айтиб беринг деб қўймаётганди...эшитмади шекилли... "Икки икки" қўшиғини куйлаб бўлгач одамларнинг "Онажоним"ни куйланг деб яна уни олиб қолишга уринди хам. Бироқ ўз навбатини кутиб турган хонандалар хам бор эди. 

 

Масрур сайтимиздаги яқиндагина чоп этилган "Атрофдаги гаплар...ичимдагисига нақадар мос(дек)" мавзусидаги унга боғлиқ ЛОРга бориш тавсияси хақида ранжиб эътирозини билдирар экан унинг ўз ЛОРи борлиги бироқ унинг у билан боғлиқ муаммоси йўқлигини айтар экан...нима учун унда унинг ЛОРи борлигини тушунмадим... овоз билан муаммоси йўқлигини ва керак бўлса жонли ижрода хам буни исботлай олишини куюниб айтаётган Масрурга бу овоз муаммоси эмас, ахир фониатрга эмас ЛОРга деб ёзилганини харқанча тушунтирмайлик, унга ўша сатрлар хақоротдек туюлганини билдирди) Шамоллагандек овоз  деганимга эса  айни дамда аллергияси хуруж қилганини айтиб, бошқа пайт студияда овоз ёзаётганида соғлом эканини айтади. Хуллас у бундай деди, мен бундай ва охир оқибат интервьюда хаммасини гаплашиб, уни мухлислар эътиборига тақдим этишга келишдик. 

ТАДАААААН;  Масрурни ЛОРга бориши керак деган изохлар муаллифлари ва ёки шундай фикрда бўлганлар хамда мазкур интервьюда қатнашмоқчи бўлган ЛОР шифокорларини биз билан тезда  боғланишлари сўралади

+99894 644-67-11, +99894 695-21-21. 

 

 

Тадбирда шунингдек Уммон гурухи хам қатнашди. 

 

 

Халима қизиқчи хам. "Фахрли инсон" лойихасида 7 маротаба қатнашиб ўз хиссасини қўшган қизиқчи хонимга хам ЛогоЛаган совғаси насиб этди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. Видео Нодира Махмудова. Координаторлар Шахло Қодирова ва Диля Сухбатова. ЙТК-Сарвар Зохидов. 

 

 

Нақ  37 минуту 37 секундлик  тадбирдан видеони ЮТУБДА томоша қилмоқ

 

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ

 

Тасиксдан кўчирмоқ 566мб

 

Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 163мб 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6579 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 6
1 antikritik   (15-Июн-2015 11:48) [Материал]
KOz teymasin Wahloxon toliwiptilami? cool

2 Kamola05   (15-Июн-2015 12:58) [Материал]
Qoyil clap
Logotipli lagan barchangizga muborak bo'lsin!
Xayrli ishlaringizda omad va zafarlar yor bo'lsin

3 luiza   (15-Июн-2015 14:34) [Материал]
Сардор ака сиз ва сизнинг командангиз шу ва шундан катта ******* ва ютукларга лойиксиз (бир пайтла а кетаманга тушволудиз ) ана кордиз грамоталагача эришвосла сизи яхши курамиз sayyod.com га гап йук!

4 пена   (15-Июн-2015 18:56) [Материал]
нигора семириб коптими

5 bek88   (17-Июн-2015 16:47) [Материал]
omad yaxshelik yerda qolmasligini taqdirlanishlardan bilsa xam buladi.

6 Moskva   (21-Июн-2015 15:10) [Материал]
Hurmatli sayyo.com sizdan bitta iltimosim boridi har xil hayirli ishla qivossiz shunga qushimcha qilib Qibray tumanida bolalar poliomilit shifoxonadi bor ushatda ham artisla bn bayram uyishtirsezvdigandim uyoda ham juda kup nogiron kasal bolalar kup va kupchili viloyatladan kegan hammasini ham ota onasi tez tez kelomidi ushanga sizdan iltimos qimochidim biron bir tadbir o'tkazsez dib bolala juda ham hursand bulardi. Jovobizni kutib qolaman

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!