01:42 Атрофдаги гаплар...ичимдагисига нақадар мос(дек) | |
-Кунда кунора концерт... одамларга мазза.. артистларгачи?) .
-Му5даги "Анор"ни кўрдингизми? Жуда камтар бошловчи экан. Келган мехмондан кўра фақат ўзини кўрсатаверган. Атай олингани учунам беўхшов ва кулгулик кўринаркан... Кўрсатув мохияти? Шунчаки оддий интервью холос. Оксана Пушкина стили.. . Саволлар стилистикаси хам янгилик эмас. Шахсан биз учун. Зеро икки йил аввал Райхон билан ўтказган "Бир нафасда" дастурида шундай ёзувдаги саволга жавоб стилистикани бошлаб бергандик)
-Ёпиқ мажлисда журналистлар бўлмади...балки шу учунам буюкларнинг буюги саналмиш артистимиз керагидан ортиқ сайраворганмикин? Айтишларича "Ўзбекнаво"га директор бўлиш номзодларидан бири экан у. .. тамомда хаммаёқ...шу кундаги мажлисидаги унинг артистларга "..китоб ўқимасаларинг хам, инстаграмга китоб ўқиб расмга тушларинг " деганидан тушунаверса бўлади қандай рахбар бўлишини....Артистга мансаб тегмасин....илойим! Машхурлигини ўзи катта жазо... афсуски аксар холларда бошқаларга!
-Масрур Усмонов ЛОРга бориш пайти келмадимикан?
-Му5даги 8 синов сирини 1-синф боласи хам тушунади. Бу кўрсатув хам бошидан охиригача шунчаки хамма нарсани ўқиб беришдек кечаркан. Яминов дегани Анвар Собировга қўнғироқ қилиб УСТОЗлардан эканлигини айтганида шу каналдаги шу кўрсатувни кўраётганлардан қанчасини томири тортишиб чандир бўлганини санаб-саноғига етмасак керак) Икки хонандани сухбати самимийлигига ким ишонди?)) Мехмон хонанданинг гапирганидаги овози эса қўшиқларидаги овоздан шу қадар фарқ қиларканки, компьютер кучига қўшиб афсун хам қилинганми деб юбораркансиз. Сайтимизнинг 2012-2013 йиллардаги "Шантаж" лойихасидан 8синовчиларнинг бир шарти жудаям илхомлангандек...
-"Крокодил"дан "Угадай мелодию"гача... Туркия каналидаги яна бир шоудан наушникда сўзни топиш фишкаси билан омухта қилинган "Наво -шоу"миш... Россия твсидан бехабар вилоятлардаги аксар содда халқ "ўзбек ижодкорлари ғояси"дан ажабланишдан чарчамаётган бўлса керак. "Наво" каналини ўзи плагиатни чўққисида! Тағин бу каналдаги плагиат артистларни танқид қиламизми?)) Му5 хам Наводан қолишмайди, уларда стилистикаси хам шартта кўчирилган. Русларнинг "Цирк со звездами" шоуси хам Му5да қайтарилмоқда. Ғоя ўлиб кетган ўзбек ижодкорларида. Ижодистонмас қандайдир бир қабристон-эй бизда, тавба!
-Бизга тв ва кино не керак деган савол хар тарафлама қийнамоқда. Шунчаки мақтаниш ва гипноз учундек. Туя тўйди, фил тўйди, хеч тўймади "ижодкор". Аввал иқтисод кейин сиёсат шиори ижод оламини чўнтакка сиғинтирмоқда.
-Бахром Назаров Сильва Хакобянни қўшиғини қайта куйлаш учун рухсат олганмиш... Кимдир кўрдими ўзи уни? Мана неча йилдан бери Мавлуда Асалхўжаева хам хаммани қулоғига шундай рухсатни осиб ташлаган)) Қизиғи хечким кўрмаган)) Шундай тақдирда хам ҚАЙТА бўлишга рухсат бўлгандан кўра ОРИГИНАЛ ўлиб жимгина уйида куйлаган яхшироқмикан? Бировни тахоратига намоз ўқиш учунам рухсат мумкин бўлса...)) Эртага бировни бир тепиб кейин рухсатим бор десангиз хам бўлаверадиган нарсада бу. Ўзлик, ғурур, уят деган тушунчалар ёт бу плагиатчиларга. Тиланчидан бешбаттар аслида шу плагиатчилар! Тиланчини уриб кетган қароқчи пасткашдек гўё.
-Орадан ойлар ўтмоқда аммо Тамиланинг экспертизасидан хечким хабардор эмас...) Айтишларича кимга керак бўлса Тамилаи-Эсмералдахонни ўзидан сўрашсин экан.... Ким экан, у ким экан, ким ким ким экан?)
-Бир бирини юлай деётган артист қизлар... Кимдир билан муросага борганингда аввал уни шахс сифатида кимлигига назар сол: ўзи у ким, сенгачи? Оилавий ахволи қандай, турмуш тарзичи? Шу саволларга жавобларни ола бошлаган чоғинг хаммаси аён бўлаверади-сени ўзинг уни даражасига қараб тушаяпсанми ё у тарафга интилиш иштиёқингми. Бу хам бир сабаблардан бири.
-Му5даги овқат пишириладиган кўрсатувдаги нафақат бошловчилар балки келган мехмонлар хам , олдиндан ёзиб қўйилган хар бир гапини ўқиб бераётгандек. Болакайга эса хамма ачинмоқда...Нима зарил унга гохо ўзи тушунмаётган гапларни қайтаттириб? Юзта бефойда ва ёлғончи кўрсатувдан кўра канал кун давомида клип-промо тарзида фаолият юритгани яхшироқмикан? Умуман олганда каналнинг ички мухити айни дамда И. Крыловнинг "Лебедь, Щука и Рак" масалидек кечаётгани хақида гаплар кўпайган. Бу ички мухит мувозанати бузилиши натижасида бу канал хам ёпилиб кетмаса бўлгани.
-Хориж твсини кузатиб 30дан ёш журналистни кўрмаймиз. Евронюсдаку 50-60 ёшлик журналистлар тахлили... Журналист бўлиш учун билим камлик қиларкан... хаётий тажриба жудаям мухимлиги биздаги журналистикани ахволидан сезиш мумкин. На танқид мантиқи, на унинг мохияти, на тахлилию ва на ЕЧИМИ бор ўзбек журналистикаси! Хануз боғча утренники! Билвогани қўшиқлардан китоб ясаш ва дарс ўтиш керак қўшиқ деган қолоқ тушунча. На ижодни тушунади ва на бошқасини...
-Шох Жахон сўнгги пайт долзарб мавзуга айланган. Нима гапирсин, нима қилсин дарров уни давомий пародия сериаллари кўпаймоқда. Менимча янги хит қилиш даври келди. Мухлислар зерикканидан хонандасини шундай жазолаётгандек.
-Хонандани актердан, актерни сухандондан, сухандонни раққосдан ажратиб бўлмайдиган эстрадамиз жуда қизиқ а?) Серқирра.... Истеъдодинг бўлмаса мингта қиррангни чархлама барибир улардан фойда бўлмайди.
-Даракчи! Рахимхонни "Тушларимга киринг отажон" қўшиғи қозоқчадан эмас, тожикчадан олинган ва бу хақида қўшиқ чиққунича у эълон қилиб бўлган.
-Ижобий хислатларингни бўяб, ясаб ховучлаб олқишларга интилиб келинаётганда, кетида осилиб қолган хатоларга ахамият бермай қолиб машхурликнинг яна бир тарафи - танқид тошларидан айюханнос солар артистлар психикаси бузилиб, истерикага тушиб психиатр ёрдамига мурожаат қилар даражага келгунча , бўялганини ташлаб, росмана осилганини кўтарганча ортга қайтиб "санъатини" йиғиштириб қўйгани маъқулмикан?
-Авваллари сахнага чиқиш учун қанчадан қанча тиканагу чўғларни босиб ўтиб, қалбдаги хаққоний истеъдод бўлгани сабабгина чидаб чиқиларди...хозир сахнага чиқар йўлларда пуллар сочилиб етгандек ва қалбда эса оддий хавасни ўзи кифоя бўлмоқда. Мақтанчоқлар!
-Касаллигими ё бошқа яна бир холатидан ниқоб сифатида фойдаланиб халқ олдига жабрдийдани ёқиб чиқиб, қабих ниятлари билан тухмат ва уйдирма гаплар билан бировни ёмон кўрсатишга интилаётган айрим истеричкаларни бу холатидан одам шокка тушаркан. Хозирча халқ тушунмаяпти, сабаби жабрдийда холати юзингни тўсган. Нимаики гапирса ишонишмоқда...Одамларам соддаей... АММО Вақт келади! Хаммаси очиқчасига факти билан юзингдан жабрдийда ниқобингни олса қай ахволга тушишини нахотки ўйламаса? Шу қадар разил ва ифлослик устида халқ олдидаги фаришта ниқоб кўриниши қай тарзда халигача ёниб кетмади хайрон қоласан. Тавба қил ахмоқ, бу холатингдаку хозир кунларинг икки карра ибодатда, тавба тазарруда ўтиши керакку гумрох банда.
-"Актер" хақидаги мақолам анонсидаёқ тўхтамаган! Тобора қизиқ воқеалар билан тўлдирилиб борилмоқда. Жудаям қизиқ фактлар билан айниқса. Хикоя бўлиб чиқадиган бу ижод намунаси кўпгина шов-шувларга сабаб бўлиши хам мумкин. Бахонада пиарталаб бир тентак шу орқали машхур бўлгани қоладигандек. Аммо уни сирдошлари уни орқасидан бу хақиқатлар уммони учун уни кечирармикин?)) Йўқ, сиз хам айрим манфаатдорларни хам хаёлига келмаган нарсалар)) "Вай блиииин буни қаттан билди у?"-бу эмоциялар хали тор давраларда кўп жаранглаб, қахрамонларни эса миясини қуртдек кемириши ажабмас)) Зеро, сенга сирдош бўлган дўстларинг хамиша хам менга душман эмаслиги бу хаёт ўйинидек гап)) Хозирча эса шошма))) катта гапириб мақтанишинга хали эрта)) Ким билан юзма-юз чиқаётганингни унутма)) Ортга йўл йўқ! Қайтиш хам! Охиригача! Сюрпризларигача хааааам)))))))-дея хикоямдан парчаларни хозирча мухтасар қилиб тураман) Хаттоки "Фахрли инсон" лойихасини беркитиш учун харакат қилиб юрган ва аризалар билан ёзмаган жойлари қолмаган бу ахмоқни халқни ўзи еб қўймасмикан хали?
-Кимдир ўтмишидаги фохишаликдан хайрлашиб машхур бўлишга интилса, кимдир фохиша бўлиш учун машхурликка интилаётгандек... туюлади гохо) кимларгадир қараб)
-Концертлардан мантиқ йўқдек... Мажбурлаб чипта сотилмаган концертни ўзи қолдими бугунги даврда?
-Газеталар! Ва сайтлар хам! Сайтимиздан кўчираётганда муаллиф келтирилсин! Айниқса газеталар бизни коллаж (суратлар)имизни шартта олиб логосини ўчиришга хаққингиз йўқ! У шахсий муаллифлик ижодий натижаси. Ё лого ўз жойида ўз хуқуқи билан қолсин ва ёки муаллиф кўрсатилсин...Бўлмаса Шох Жахон юристига мурожаат қиламан!))
Атрофдаги гаплар...ёнимдаги ва ичимдагилари хам.... атрофдан эштилиб ичимдагисига мос ва хос бўлгани хам.. шу сабаб юқоридаги гапларни хаммасини хам муаллифи (!) мен эмас. Шунчаки...яқинроғи хам бор...қизиғи хам ва балки аталгани хам) | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar |
Кўрилган: 15192 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 37 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |