Бош сахифа » 2013 » Апрель » 3 » Бугунимнинг сўзлари...
04:51
Бугунимнинг сўзлари...
-О, машхурлик... кимлар сенга шўнғимадию, кимлар зада бўлмади, кимлар фойда топдию, кимлар эссиз умрим демади...

-Гиеналар хамиша  гала бўлиб бир шерга хамла қиларкан

-Энди курмаклар орқасидан гуручлар сув ичаётгандек...

-Бировнинг соясида номинг унутилади. Минг йил ном қилгину, бир соат кимнидир соясида кўринчи, тамом...минг йил увол... Энди у йиллар соя сохиби номида!

-Артист барибир артистлигини қиларкан... унинг яқинлари хам, унга ишлайдиганлари хам)) Салбий жихатлар юқумли.

-Ўйин аслида хам ўйин, унинг қоидалари хам ўйин... пассив актерлар хеч қачон бош рольда бўлмайди!

-Бир умр текин хизмат қилиб, бир кун хақ талаб қилсанг очкўзга айланаркансан))) Бир умр вафодор бўлиб, бир кун вафо сўрасанг, душманга айланаркансан)

-Даври сўнганида энг кераклиги, даври келганида энг керакмаси бўларкан)

-Халол ишлаб топган пулинг, не не харом йўлларни босганига кафолатинг бўлмас экан).

-Хамма нарса фақат пул, тўшак ва обру билан эмас, балки долзарблик билан хам ўлчанар экан. Отангми онангми фарқи йўқ, у сенга хозир долзарб мавзу даражада эмасми, демак қизиғиям йўқ, керагиям йўқ.

-Гохи обру учун  ёнингда бир сифатли инсондан кўра, мингта сон учун инсонлар бўлиши мухимроқ  экан) Бундайлар ўз сифат даражасини шу билан хам намоёнлайдилар. 

-Ақлли сўзларни минг фойдаси бўлмасин, мутлақо қизиғи бўлмайди. Ахмоқона гапга куламиз, бачканасини томоша қиламиз ва қизиқамиз... Доно сўзлар на қизиқиш уйғотади ва на кайфиятингни кўтаради..

-Омочда бўлган от  оёқ тагидаги ўсимликни сезаркан, сабаби бўйнида мехнат деган нарса борлигини билдириб аста қадам ташлашга ундайди. Омочдан озод от эса шаталоқ отиб чопиб кетади, оёғини остида ўтми, мевами, нонми бошқами фарқи йўқ, қалби истаганига пайхонлик устун бўларкан.

-Қадрингга етишмагач, сен хам қадрсизлик таъмини сезишни истай бошларкансан. Сенга бўлганини бошқадан алам учун эмас...аслида сен хам ўша мазани татиб кўришни истаркансан.

-Хаёт-бумеранг, қандай отсанг шундай қайтади. У келиб қўлингга қандай қайтишиям, каллангга урилишиям, ё буткул бўйнингдан каллангни сапчидай узиб ташлашихам, ўша отган қўлингга боғлиқ бўларкан. 

-Бу хаётда қайтгани тартибига қараб бўлса, нариги дунёда жавоби қоидаси: нияти билан!

-Бировга тобе бўлишдан ёмонию, нарсага қарам бўлишдан алами йўқ экан...

-Гохида қадрингни пул билан ўлчашларинияам истаркансан

-Хукумронлик ақллиларга, омадлиларга,  кучлиларга, машхурларга, бойларга , ва хатто айёрларга хам насиб қиларкан. Лекин ундан тўғри фойдалана олиш эса, фақатгина доноларга!

(с) Sayyod

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 6949 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Gulsum   (03-Апр-2013 09:55) [Материал]
bahil ahilni korib kuyarkan,, ahil donodan bahilni quvarkan! suyamiz kuyamiz quvlaymiz,,ohiri bir joyga birgalikda boragaymiz!

2 Rose   (03-Апр-2013 12:02) [Материал]
Бор булса куролмайдиган, йук булса беролмайдиган демокчимисиз?

3 Nozim-Studio   (03-Апр-2013 12:21) [Материал]
Baxil Bog'i Ko'karmas Ko'karsa Ham Gullamas Gullasa Ham Ko'paymas!!!!!!!!!!!!!! tongue

4 Samina   (03-Апр-2013 13:15) [Материал]
Нозим студио гапизга кушиламан smile

5 Sanjella   (03-Апр-2013 14:54) [Материал]
Дафтар хошиясидаги битиклар.........  озгина хаётий тажриба орттиришиз керак Сардор,лекин ёмонмас.

6 Abbosbek   (03-Апр-2013 23:49) [Материал]
Xayot xaqida ajoyib bitiklar

7 RaVsHaNBeK   (04-Апр-2013 00:30) [Материал]
xar kuni "chorshanba fikriston" bo'vursadeee))

8 Alone_Angel   (04-Апр-2013 13:11) [Материал]
zor chiqibdi shuncha gap alo darajada xamyurtlarimizga tezroq ko'zilani ochila axir xayot 5 kunli dunyo xammamizga insof bersin inshollox

9 jamshid   (04-Апр-2013 17:25) [Материал]
Harajatsiz harakatning natijasi nol(0)ga teng)))))))

10 Sanam   (05-Апр-2013 18:22) [Материал]
jamshidni fikriga 100foiz q6wilaman

11 Nur   (06-Апр-2013 03:03) [Материал]
hayot bersa ta'lim, ----------- kere muallim!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!