Бош сахифа » 2013 » Июль » 24 » Миннатдорлик-инсон энергетикасини тозалаш!
08:21
Миннатдорлик-инсон энергетикасини тозалаш!

Ўтганига, борига ва келаётганига шукр…

 

                 Инсон хамиша хамма нарсага миннатдор бўлишни ўзида тарбиялаган кунидан, қалби тозаланишини сезиб боравераркан. Майлига, у салбий ўтмиш бўлсин, майли , у душман оғритган қаттиқ жарохати бўлсин, шу хамма хаммасига чин дилдан миннатдор бўла олиши билан, ўзини хаётини яхши тарафга йўналтирган бўларкан.

 

Зеро, ўша барча ёмон хиссиётлар ва салбий хотиралар натижасида, биз икки баробар ижобий хислатларни ўзимизга йиғиб боришимизни тушунишимиз керак экан. Ошхонада керакли буюм бўлган  пичоқ хам, аввалида  оловда яхшилаб тобланмагунича, оддий темир бўлган. Қаранг, бизнинг хаётимиздаги барча, айнан оловлатадигани,  бизларни сайқаллаб боравераркан.

Маъжозий маънода давомлаб, масаланинг бошқа тарафига назар солсак, ўша пичоқни совуқ қурол сифатида ишлатилишига йўл қўймаслик учун, салбий энергетикадан соқит  бўлишимиз керак. Сабаби, у салбий энергетика фақат бизни ич-ичимиздан емириш учун ишлайдиган механизм сифатида ишлайди.

 

Хеч ким онасини қорнидан доно муаллим бўлиб туғилмайди, кўп нарсани хаёт яхшилаб уриб-тепиб, таққослаб, ўргатиб, йиғлатиб ва яхшигина сездириб ўргатади. Ўқув муассасаларидаги назария, барибир умуман бошқа нарса. 

Хаётий мактаб сирларини эса, фақат бошидан ўтказган одамгина етказиб, бўлиша олади.

 Ўтмишим жуда хам турли туман тажрибага эга бўлгани учун хам, шу нарсалар билан бўлишишга харакат қиламан. 

Чунки, унинг ижобий натижаларини тўғри  қабул қила ола-олишимга, айнан шу ўзимдаги хиссиётларни,  шу тажрибадан келиб чиққан холдаги тарбиялаш натижасида эришдим.

 

           Хаммаси оддий, сизга ёмонлик қилган одамга жавобингизни ўзи, унинг ўша салбий энергетикасига УЛАНИШ эканлигини тушунмайсиз. "Ўзи бошлади, ўзи қиляпти, мен жавоб бердим " ёки "Нима учун мен, энди жим туришим керак, атрофдагилар нима дейди?” деганиз, шунчаки хиссиётга берилиб, ўз қалбингизни унинг илк бошлаган салбий энергетикасига улашингиз демакдир. Бошқалар "нима дейди”си эса, ўша салбий энергетикага уланишга туртки сабабчи холос!

Оғриган дилни юпатиш албатта қийин. Лекин қийинчиликсиз эришилган натижа, совун кўпигидек нарса эканлигини хам унутиш керак эмас.  Фақатгина омад (кўпинча) енгил ва тасодиф тарзда учраши мумкин, қолганига, айнан шу омаддек натижага машаққат билан эришилади.  Хамиша икки йўл бор: бири танбалликни танлаб, жарликдан чиқа олмай ўтасиз, бири эса, машаққат билан истаганингизга эришасиз. 

Омад эса шунчаки Худодан бир бонус , ижобий энергетикангизга рағбатлантириш демак!

Кўп намуна келтириш мумкин, "Ха анавичи, умрида харакат қилмай, шартта бошига бахт қуши қўнгандек, бирдан иши юришиб кетди”.  Бировни омади бахтдек, бахти эса эртакдек кўринади-а бизга?  Ўша чоғда, хеч ким, омади келганни қайсидир бир ижобий энергетикаси натижасида эришилгани бўлиши, Худога қайсидир бир ижобий савоби ёққанини тушунмайди.

Яна бошқа энергетикага уланишни истайверамиз, бу холатда эса, хасадга тобе бўлиб қоламиз. 

               Йўқ,  "Омадини берсин!” хам эмас, шунчаки, "Лойиғини олибди, менга хам Худо лойиғини берсин” дейишчи? У эришган ижобий натижадан икки карра юқорироқ планкага (даражага) мақсад қўйиб интилишчи? Салбий энергетикани ижобийга сублемировать (қайта ишлаш) йўлларидан бири бу хам.  Ишонмайсиз, лекин бировни айнан ютуғига чин дилдан севиниб кўрингчи? Кўп ўтмай, шундай ижобий нарсалар сиз билан рўй бера бошлайди. Хаммаси оддий: Сиз уни ижобий ЭНЕРГЕТИКАСИГА УЛАНДИНГИЗ! Шугина холос!

  Бу дунёда аксарият нарсаларнинг жавобида физика ётади!

Хамиша бир нарсани ёдда тутиб яшаш керак: ичимдаги қалбим меники, у қай тарзда менга натижа бериши, жисмимни нималарга бориб тақаши, нималарга бориб урилиши, ўша ички мувозанатимга боғлиқ. У мувозанатни нимагадир УЛАЁТганимда ахамият беришим керак, у нарса салбийми ёки ижобий?

 

Миннатдорлик...

 

Ижтимоий тармоқларда бир ойча аввал  статус битгандим:

 А мне хреново не бывает, не ломаюсь и не перестаю делать то, что делаю! То, что нравиться и то, что дает мне силу! Просто иногда отойду в сторонку, скажу тихо : За что?! Могу поплакать, но не покажу свои слезы никому. Одному Аллаху это видно и понятно. Потому и дает мне Он силу, когда пытаются сделать мне хреново. 

Он один дает мне силу не ломаться, и все что мне нравится, и не перестаю делать, тоже от Него одного! И спасибо тем, кто делает мне хреново, благодаря которому Аллах дает мне силу, добиваться всего, чего я хочу Остальное фигня, потому-что то, что мне делают, это всего лишь от людишек, которого тоже создал Он один!

Хаммасини негизида албатта Парвардигор, лекин унга яқин йўллар қаерда? Фақатгина ижобийда! Хеч қачон бировга хасад қила туриб (!), қўлингизни дуога очиб , менга хам бер , ёки унданам зўр бўлиб кетай деганингизни Худо эшитмайди, фикримча!

Ўзингиз учун индивидуал равишда сўрангчи. Унга уланмай туриб. Ёки улансангиз хам хавас билан уланган холда!!!


Салбий иплар механизми ва улардан халос бўлмоқлик.


             Хаётимизда жудаям кўплаб инсонлар учрайди ва аксарияти хотирамиздагина қолиб кетаверади. Қайси биригадир нафрат билан, ёки алам билан қолганингизни бир ўлчаганмисиз? Аслида, муносабат давомида энг кўпи қайси энергия бўлган? Инсониятда, негадир, бир умр яхшилик қилганини эмас, фақат биргина хатосини эслаб қолиш хусусияти юқори. 

Нахотки яхшилаб ўлчаб, "Муносабатда аслида ижобий онлар кўп бўлганку"-дея миннатдор бўла олмаймиз? Ахир бу билан, аввало,  биз ўзимизни ички рухиятимизни тозалаймиз ва УЛАНИБ турилган салбий ипни узамиз, тушуняпсизми? Қандай ип бўлса, шундай нарсани ўтказиш воситаси бўлишини фахмлаш нахотки қийин? Салбий иплар натижасида рухиятимизга фақат салбий энергетика йиғилаверади, чунки у ипларнинг фақат шундай хусусияти бор холос. Шунга яралган ва шундай функцияга эга!

Энди бир тасаввур қилинг, нечта одамга аламингиз бору, нечтасидан хафасиз? Шунчаки ёқмайдиганларичи? Нечта салбий ип рухиятингизга салбий энергетика ташиш механизмини ишлатиб турибди?

              Эсланг, нахотки у инсон мутлақо ёмон эди? Ёдга олинг,  нахотки қувноқ пайтлар умуман  бўлмаган? Яхшироқ эсланг, у сизга ёрдам бергандир? Сизни тинглагандир, умридан оз вақт бўлса хам , сизга ажратгандир? Қисқагина умридан бир парчасини сизга сарфлагандир. У билан завқланиб кулгандирсиз? Ундан нимадир ўргангандирсиз? 

Миннатдор бўлинг!  Чин дилдан, токи у иплар ўша боғлаб турган инсон билан боғлиқ ижобий элементи (хотираси)га уланиб, ижобий ип шаклига ўтсин. 

Душманим-чи дерсиз... умуман яхшилиги бўлмай, фақат душманлик қилган-чи дерсиз? Нахот у сизни кучли бўлишга ўргатмади? Нахот шундай инсонлар билан бошқа алоқа қилмасликка ўргатмади? Айнан душманга боғлаб турган ип троссдек баққувват бўлади, уни ижобийга ўзгартириш мушкул, вахоланки иложи бор. Лекин, энг осони, умуман эсламаслик, аввало , хафалик хиссини ўзингиздан ўчириш, аламни унутиш. Кун келиб олдингизда йиқилса хам кулмаслик ва керак бўлса қўл беришлик. Салбий ип ва троссларни ўзингиз учун, ўз рухингиздан узинг-миннатдор бўлинг!

Ич-ичингиздан ўзингиз учун, шу энергетикангизни тозалаш учун хам "кечирдим уни, у хам мени кечирсин" дея олинг. Акс холда, у салбий трос янада қалинлашиб, янада катта салбий оқибатларни рухиятингиз ва хаётингизга ташиш бўйича, кучли механизми бўлиб тураверади.  


Хатолар...


Кимда у йўқ? Ўша гапим "Инсондан фариштани излама, инсон ўша хато ва гунохлари билан инсон!”  Вахоланки фаришталардан улуғ хисобланади-а инсон!

Дейлик, (!) имом маърузасидан ибрат оламизу, эртага ўша домлани қаердадир бир хатосини билсак ажабланамиз. Тўғри, имом бўлганидан кейинги хатоларига ажабланиш бўлиши мумкин, лекин аввалгисига шартми қараш? 

КИМ ЎТМИШДА ЯШАЙДИ? Имомнинг бугунги кундаги миссияси нима? Ижобий тарғибот! Ўз хаётини тахлил эмас. ТАРҒИБОТ!   (Домлани айтганини қилгину, қилганини қилма-мақол)

 Менинг хатою гунохларим йўқми?  Ўххўўў... Оддий инсоннинг   гунохлар йиғмасидан иборат "стандарт пакет” сохибиман мен хам))   Асосийси, унинг асносидаги ўзим учун мухим ва керакли бўлган  хаётий хикматларим БОР!

              Инсон хаётки, умрини охиригача ўқийди, Уқийди ва чархланиб бораверади. Ким босиб ўтган йўлдан дарс олади ва атрофидагиларга огохлантиради, ким эса, ўша ботқоқдан чиқа олмай, қайтаверади.  Бугунги кундаги ютуғи баланд инсонни ўтмишидаги скелетларни ўлчаш хам, ўша салбий энергетикага уланиш ва ўша энергетикадан кун келиб нобуд бўлиши.  Бировнинг салбий ўтмиши ўз домига торта бошласа, сохибидан кўра, ўзгасини енгилроқ торта оларкан... Буёғи эса Қисмат!

Хатолик...нима ўзи у? Хаммада бор нарса...

Кимни матнида, кимни саводида, кимни эса ҚАЛБИДА! Натижаларга қараб билинаверади. Мингта хатоинг билан фақат яхши самараларинг кўриняптими, демак асосийси қалбингда хатолик йўқ!

Идеалман деб ишлаётганларни сон-мингтасини кўрганман. Шундайларга учраб, аввалига тушунмасдим, нима учун фаолияти  хаммаси зўр, пухта-ю, лекин хечам омади юришмагандек шу инсонни деб?

Кейин эса, бир гапга тортсангиз борми? Кеееетди, хамма бу дунёда айбдору фақат у жабрланувчи. Хамма ёмону фақат у фариштагинани шу ёмонлар кўролмайди. Хеч нарсадан миннатдор эмас, норози...шунинг учун хаёт хам ундан НОРОЗИ!


Қалб хатоси...


                Умуман, хаётимда хатоларимни яшириб аурамни сиқиб яшаганимдан кўра, шуларни хам айтиб енгил тортиб, янада йўлларим очилиб яшашга ўрганганман. Бир вақтлар сайтимда иқрорликка берилиб, ўтмишимдан хаттоки қатор суратларимни хам қўйгандим, ёдингизда бўлса.  Мени хаётим, мени хатолариму, мени ютуғларим-мени БОЙЛИГИМ! (Миннатдорлик қоидасининг бир банди.) Биров нима дейишидан чўчиб яшашдан кўра, ахмоқлик йўқ! Улар сизга уланиб яшайверсин, сиз  эмас!

Биров четдан пинхона(!) ёмонлаганида, инсонни гунохи тўкиларкан деган гап бежиз эмасдек. Аксарият нарсаларни механизми тушунарли, ва бу холатда,  шунчаки ўша инсонни салбий энергетикасига уланиб, уни ўзингизга суғуриб оласиз холос! Кенг омма олдидаги, бирон сохадаги танқид эмас албатта, сабаби, хаммаси аввало ниятга бориб тақалади. Кейин эса пинхонадан ошкорани фарқи жуда катта! 

                Пинхона кўпроқ ғийбат тушунчасига киради. Ошкора танқид эса, ошинг халол бўлса кўчада ич, фикрим халол десанг - кенг оммага айт! Нияти ўша нарсани ечимини излаш, салбий энергетикага БАРТАРАФ химоя қобиғи яратиш.  Кўпчилик ғийбат билан танқидни фарқига бормаслигида, нақадар фақир фикр сохиблари бор-а,  дея ачинаман холос... Вахоланки, ўша танқид қилувчи, бошқалардан фарқли ўлароқ, ўз химоя қобиғини ечган холда, катта ва умумий химоя қобиқни ясашга ўтади. Четдаги "Моя хата с краю” ва "А мы идем на север”чилар эса, ўз химоя қобиғини сақлаган холда,  тилини тишлаб ўтираверади. Тўғри, хар ким хаётда ўз услубича яшайди, ким ўзи учун, ким жамият учун! Фақат ўша жамият олдидаги ошкора хизматчиларни,  оддий жим-жит суруридаги аксарият олдида, химоя қобиғи йўқ хисоб!  Керагида гапирмай, тилни қисган эса, бошқаси сўз очганда, бошқа жойини қиса олмаслиги ачинарли хол! Қиса олмайди энди, чунки ўша гапирмаганидаёқ ичида салбий энергетика туғилиб бўлган, бошқаси гапирганида эса, ичидаги салбий энергетика энди бошқа тешикдан жаранг соча бошлайди!)) 


Сен бошқасан, алохида - сен битта!


                  Хамма билан бирга, бир рухда туғилмаймиз, хар биримиз алохида бир мамлакат! Ўзга бир олам. Уни бошқасига қараб ясаш, бошқасидан қўрқиб тузиш нотўғри. Ибрат олиб тузатиш бошқа!

Самимийлик хам катта ютуқ! Яна ўша ўз қалбимиз ва энергетикамиз учун энг фойдали нарса. Гапириб оласизу, енгил тортасиз. Асосийси инсон ўзини олдида самимийлиги!

Хаётимизга келиб кетгувчилар бисёр, биз уларни деб турфа рольга кирганимиз билан, умр давомида, аввало ЎЗИМИЗ билан яшашимизга тўғри келади, ва ўзимизни хатти харакатларимиздан то , ёлғонларимизгача ўзимизни ВИЖДОНимиз олдидаги бош эгиклиги -  катта талофат! Бу инсон ичидан ўзини емира бошлашини яна бир тури. Балки шунинг учун хеч қачон самимийликка қўрқмайман, керак бўлса осон хазм бўлиши учун хазилга ўраб хам айтиб оламан, керак бўлса ўзимни хам устимдан кулиб. Буни атрофимдагилар яхши билишади. 

                 Гап келганда гапир, ичингда салбий энергетикага айланиб қолиб кетмасин. Бировни хафа қилишдан қўрқасизми? Ўзингизни ичингизни қоралашничи? Шу қадар беозормисиз, унда насихат билан гапиринг, узри билан айтинг. Тарбиянгиз ёки характерингиздан келиб чиққан холда қулайича айтинг! Асосийси мулоқот! Мулоқот натижасида балки адашганингиз намоён бўлар, балки унга ёрдам бера оларсиз. Ўша инсон балки шунга мухтождир! Мулоқотда хамиша жавоб бор. 

Ўзи билан ўзи гаплашадиганларни телба даб аташади. Балки... нормадан чиқадиган даражада бўлса тўғри, лекин, инсон хамиша ўзи билан мулоқотда яшаши керак деб биламан. Бусиз иложи йўқ, инсон ўзини ўзи назорат қилишидаги бу мухим нарса. Бирон вазиятдан ўзингиздан ички интервью олиб турсангиз, қайси йўлдалигингизни тушуниб етасиз. Уйқудан олдин, кун давомидаги сархисобингизда мулоқот қилсангиз, эртанги кундаги хисоботда ижобий натижалар кўпайиб бораевради. Кун давомидаги барча холатларга чин дилдан миннатдор бўлиб уйқуга кетиш, тонгда ижобий рухиятда янгитдан туғилишдек гап.  Мулоқот натижасида ўзингиздан хам миннатдор бўладиган кўп омилларни сезиб рухан тетикликка эришиб турасиз.


Бугунги кун кечаги ва эртангидан мухим!


                 Кечаги кунни бугундан янгилаш осон, асосийси ижобий йўлдан. Эртанги кун  эса бугундан бошланади. Ишонаверинг, кечаги кундан эмас! Чунки ўтмишни ўзгартириб бўлмайди, келажакни эса бугун яратамиз!

Ва энг асосийси, ўтмишингиз гўзал бўлиб, бугунги кунга келиб балчиққа юзтубан ағдарилганингиздан кўра, ўтмишингиз расво бўлиб, бугунги кунда юқори чўққиларга эришганлигингиз, бу фақат сизни кучингиз ва ютуғингиздан даракдир.

Зеро, капалак хам аввал оддий қурт бўлади.

 Хаётдаги хамма  нарсани фақат яхшисига эмас, ёмонига хам миннатдор бўлиш натижаси хам, сизга нисбатан хаётнинг миннатдорлик қайтиши шу тариқа бўлиши аниқ.

Яхшиси рағбат, ёмони ибрат-хаммаси барибир аъло!

                  Барча ўтганига, хозирги борига ва бўладиганига хам миннатдорман... ШУКР! 


Sayyod

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 57714 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Abbosbek   (24-Июл-2013 09:03) [Материал]
Qoilman Sardoraka)))

2 Misie (Janob) Zorro Nuriddin   (24-Июл-2013 09:34) [Материал]
Tasanno sizga Sardor aka....Katta rahmat...Men o'zimga kerakli maslahatlarni ola bildim...

3 qirmiz   (24-Июл-2013 09:50) [Материал]
Judayam ajoyib va qoyilmaqom qilib professional va pozitiv tarzda yozilgan. Bravo!
Pozitiv bo'lish hamma bahtli narsalarni kaliti.
Sekret degan filmda ham polnostyu pozitivnost haqida korsatib berilgan.

4 SmartDent   (24-Июл-2013 10:03) [Материал]
СУПЕР!Ростанам шунака,узимда куп синаганман,ёмон нарсаниям албатта яхши тарафи бор,факат буни кура била олиш кк.

5 uzigabek1920   (24-Июл-2013 10:33) [Материал]
Зур нарса! Айникса имтихондан олдин абитуриентларга. ВА УМУМАН ХАММА УЧУН.

6 $aLoXiDDiN   (24-Июл-2013 11:03) [Материал]
o'qiwga erindim ko'pakan smile

7 bahti   (24-Июл-2013 12:41) [Материал]
Munisa Rizayeva o'qib chiqsa bo'larkan

8 Дилфуз   (24-Июл-2013 13:10) [Материал]
Ўқиб этим жимирлаб кетти

9 superota   (24-Июл-2013 14:06) [Материал]
Купчилигимиз тан олгимиз кемидиган хакикат бу. Жудаям зур ёмонликдан яхшилик излаш керак лекин бу хаммамизни кулимиздан хардоим хам келурмиди

10 Frenk-kent   (24-Июл-2013 14:17) [Материал]
BRAVOOO ZUR HAQIQAT HAMMASI, LEKIN UZIMIZ XUDDI SIZDAY UYLAB FIKIR QILISHIMIZ
JUDA KAM SUPERR

11 Anar   (24-Июл-2013 14:19) [Материал]
Supeeer!Qoyil sizga Sardor aka))).

12 kerry   (24-Июл-2013 14:49) [Материал]
gap yoq tigrisi xamma vaqt sizga tan beraman bu safar xam sizga gap yo

13 Ravshanbek   (24-Июл-2013 15:09) [Материал]
Сардорбек жуда чиройли ва жуда тугри сузлар койил. Ёшларимизга куп гапиришимиз керак. шунака акилли фикрлашни ургатиш керак. ман ёшларда кам курвотман акилли фикрлай оладиганини.

14 Neymarbrazil   (24-Июл-2013 17:49) [Материал]
Aka dunyoqarashizga gap yoq.Endi MAQSAD haqida ham yozing.

15 XAYRULLOX   (24-Июл-2013 22:13) [Материал]
Эх Сардор Камилов тиним йук эканда сизда.. Лекин супер теран фикрлаш, одамга етказа билиш бу фикрлар факат тахсинга лойик ОМАД SAYYOD га

16 MrUmid   (25-Июл-2013 05:10) [Материал]
gap yo' narmalni gapla bo'pti odamzod boriga wkurqiliwwi o'rganiwi kere wunda hammasi yaxwi bo'ladi!!!

17 Nik_aziza   (25-Июл-2013 17:44) [Материал]
Шу гапларни русчаси йукми а? Бир танишим хозир шу маслахатларизга жудаям зор. Но узбекчани тушунмидиде жунати десам? Аклини йигиб олган булармиди? Хаётда кидираётган йули топиб оларди. Унга хозир айнан сиз берган этган ёзган гаплариз керак? Илтимос агар иложи булса?

18 Gulsum   (26-Июл-2013 00:39) [Материал]
Рахмат Сардор ака, айнан ман учун керели жудаям зарур маслахат болди коота рахмат.

19 Zebiniso   (26-Июл-2013 11:32) [Материал]
Hozirgi momentda insonlarni qiynaydigan savollarga javoblar har bitta insonga psixologik yordam k.k.

20 Nilufar_93   (26-Июл-2013 19:23) [Материал]
O'qib,uqib ham oldim.Salbiy va ijobiy harakterlarimni ham bilib oldim.Yozganlarizi o'qib turib 3ta asosiy narsani ko'rdim.Dunyoviy,Diniy va Hayotiy Bilimni.Shularni jamlabsizmi demak kuchli odam ekansiz.Sizga xavasim kelardi endi uning kuchi yanada ortdi.
O'qib,uqib bir yutuqqa ega bo'ldim.Hech ham xafa bo'lmaslik.Yaqinlarimni qadrlashni.Va nihoyat shu kungacha dushman ortirmaganimdan boshim ko'kka yetdi.
Davom eting.Kutamiz va Kuzatamiz.)

21 JaNoB_JaDiD   (27-Июл-2013 01:15) [Материал]
rahmat kottakon Sardor oka zo`r chiqibdi

22 Maksim   (27-Июл-2013 02:32) [Материал]
Judayam odamga  kereli mavzuni yozibsiz oka bu mavzuni uqigan inson albatta kotta yutuqlaga eriwadi  qoyil Sardor Kamilov !!!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!