Бош сахифа » 2013 » Март » 27 » Ёлғон дунёга, ёлғонлар керак! +Аудиомонолог
05:08
Ёлғон дунёга, ёлғонлар керак! +Аудиомонолог

Ёлғондан бошланар асли болалик,  эртаклар-яхшиликка етаклар. Майлида, яхшилик тарбия  учун,  ёлғони керакдир ишонмоқ учун

Қорбобо,  янги йил, совғалар  эса,  беғубор  эмас  у  , ғирт ёлғон ёшлик. Ха,  шодлик, ха керак, ха, бу болалик. Ёлғондан  қаддини ростлаган ёшлик...

Мухаббат...алдаса ишониб  бахтли, вафоси сўнгганда чидай олмаймиз, нима кутган эдик охири бордир, эхтирос қизиқиш севгимизни хам. Яширсин, алдасин дейди кўнглимиз, ёлғонни севамиз  аслида ишқда!

Тўйларда артистсиз рақси бормикан? Лаб қимирламаса,  товуш тинарму? Талаби  инсондан, ишлайди нарса , ёлғонга берамиз фалон фалон пул.  Мажбурлаши йўқдир, ўзимиз истаб, чипталар оламиз концерт тўлдириб,  темирлар мехнатда, инсони рольда, олқишлар, қарсаклар фақат ёлғонга. ..

Ёнингда қўшнингдан олмайсан  ибрат, қариндош уруғга бермай оқибат,   керак бўлса отанг, онанг  хам хордир , кинодан йиғлаймиз, ёлғончи дарсдан.

Башанг кийингганни хурмат қил демак,  қалбингни бўшлиққа тўлдирмоқ  демак, ёлғончи қисқа бу умрда  чўнтак, нима берар экан қалби, рухига? Бир умр интилиб яшаб бойликка, қорнига, эгнига, чотига сажда! Омади келганда унутиб исмин, кулфати келганда эслар  Худони; Ёлғончи дунёнинг ёлғон саждаси. Хотиржам бўлишга мажбур алдаши.

Ўзини портлатиб,  жиход -дер ахмоқ, умрида  қуръонни уқиб билмаган,  диндан хам ўзига ясаган ниқоб,  дунёни ларзага солар ёлғонлар...

Домлага чопамиз;  тақдир ўзгартир, фолбинга ишониб-инсон хукмига, демак,  яшаш осон шу ёлғон билан ,  сотилиш, олиниш осони билан.   Мўъжиза, мўжиза ёлғон мўжиза...вақтинча гўзаллик жаррохдан совға, ёшликни бергану қилмаган  боқий , ёлғони гўзалдир, ёлғон мўъжиза. ..

Фарзандни бермабди қилган амали, дастрўмол ўралмай қолган дарахтга, оқлиғи  бўлмаган зиёрат қайда, ёлғондан туғилиб қолганмиз гўё...

Чидолмай, ишонмай  ўлим хабарга, сесканиб кетамиз; "Ўлим бу дахшат!”, нега ўлади у, омон эдику,  нимадирни айблаб енгил оламиз.  Шунча пайт гўёки ўлими  йўқдек, мозори йўқ юртдек , якуни йўқдек,   яшаймиз умрбод ёлғонга қулмиз...

Ёлғон бизга керак, ёлғон дунёда. Ёлғони керакдир яшамоқ учун, ёлғони мухимдир ишонмоқ учун!

Негадир мен яхши бўлгим келмайди,  негадир бадавлат бўлгим келмайди, сабаби  хотиржам уйқумдан кечиб, виждон азобида ўлгим келмайди .

Ростин айтганимда номим булғайди,  негаки ёлғончи бўлгим келмайди...


Sayyod (c)


Аудиомонолог турини тасиксдан кўчирмоқ 5мб

Доимий манбадан.

Шу ерда тингламоқ:

Мусиқа: Yanni
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 11732 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod, Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 25
1 Shirin   (27-Мар-2013 05:29) [Материал]
Yolg'onsiz odamlar yashay olmaydi.Hammamiz gunohkormiz 4tinchi eng katta gunoh bu Yolg'ondir.Hammamizni Alloh uzi kechirsin insofsizlarga insof bersin (Omin)

2 Azizochka   (27-Мар-2013 05:38) [Материал]
supper! Sardor aka 10000000000% t6ppa t6ri...
rostanam xayot faqat yolgondan iborat b6b qoldi...
6zimiz saba4imiz bunga....
thumbup up

iwlarizga omad Sardor aka!

3 Ziyokor   (27-Мар-2013 07:43) [Материал]
Ўзини портлатиб, жиход -дер
ахмоқ, умрида қуръонни уқиб
билмаган, диндан хам ўзига
ясаган ниқоб, дунёни ларзага
солар ёлғонлар...

4 Флешка   (27-Мар-2013 09:43) [Материал]
Устаси барибир уста-де

5 Bek8111   (27-Мар-2013 09:51) [Материал]
Ростин айтганимда номим булғайди,  негаки ёлғончи бўлгим келмайди...
Супер Сардор ака! Койил!

6 Nur_Horazm   (27-Мар-2013 10:12) [Материал]
Raxmat manashunaqa Audiomonologlarni ko'proq bo'lishini hohlardik.!

7 lovefrombek   (27-Мар-2013 10:13) [Материал]
Respect!!!!!!!!!

8 SmartDent   (27-Мар-2013 10:32) [Материал]
Койииил.....

9 Charoska   (27-Мар-2013 11:04) [Материал]
Мухаббат...алдаса ишониб бахтли, вафоси
сўнгганда чидай олмаймиз, нима кутган
эдик охири бордир, эхтирос қизиқиш
севгимизни хам. Яширсин, алдасин дейди
кўнглимиз, ёлғонни севамиз аслида
ишқда!
Prosto gap yo'q!

10 MiSs_DiLfUzA   (27-Мар-2013 11:48) [Материал]
Qoil, judayam to'gri..

11 Uzbechka   (27-Мар-2013 12:38) [Материал]
Vauv... qoil juda to'g'ri gaplar qoil raxmat kattakon!.. ;)

12 uscoold   (27-Мар-2013 13:05) [Материал]
zo`r g'ij - g'ij ma'no

13 RaVsHaNBeK   (27-Мар-2013 14:32) [Материал]
exxxxxxxxxxxxxxxxxxxx ((((

14 medic   (27-Мар-2013 18:15) [Материал]
qoyil zo'r smile judayam ma'noli

15 ALHAMDULILLAH   (27-Мар-2013 19:21) [Материал]
Judaham zo'r SEVGANIMGA ATALGAN NOMANI O'RNIGA Ana shunaqa gaplar yozselar nur ustiga alo nur bo'rardi..

   Sayyod  Alloh umrizga baraka bersin!!!

16 Parvina   (27-Мар-2013 19:25) [Материал]
gap yoq qoyil omad sizga Sardor aka  thumbup

17 Гулшен Усманли   (27-Мар-2013 22:13) [Материал]
Офарин мавлоно! (шунака дейилармиди?)

18 Shaxina   (27-Мар-2013 23:25) [Материал]
Iltmooooooos shunaqa va KERAKMAS audiomonologlariga o'xshaganlarini ko'o'o'proq qilin. Ijodizga Omad

19 Shaxina   (27-Мар-2013 23:29) [Материал]
KERAKMAS audiomonologlariga o'xshagan stilda yana boshqa monologni etin.

20 Shaxina   (27-Мар-2013 23:42) [Материал]
Bitta shu monologizdan qancha ibratli gaplar bor. Ba'zi birovlar shuni eshitib o'ziga o'rnak olsa bo'ladi, ham dinniy ham dunyoviy qoyil.

21 Dark   (28-Мар-2013 19:46) [Материал]
Odamga doim nimadir yetishmaydi...

22 dilafruz   (28-Мар-2013 20:12) [Материал]
"Sotilish olinish" shu eri juda yoqdi. Katta raxmat sog' buling.

23 Inkognito   (28-Мар-2013 22:51) [Материал]
QQQQQQQOOOOOOOYYYYYYIIIIIIIILLLLLLLLLLL BRAVO SAYYOD DAXSHAT!!!!

24 Mohigul G'aniyeva   (07-Апр-2013 14:13) [Материал]
klass

25 jahongir   (03-Июл-2013 22:24) [Материал]
gap yo oka. uzr adnoda stsimga kopirovaat qildim. lekin tegiga sayyod.com db yozdim. suuuuuuuuuuuuuuuupermonolog!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!